mutaallim   02-27-2014, 07:49 AM
#1
Икки улкан мавқиф


Фазилатли шайх Абдурраззоқ ибн Абдулмуҳсин ал-Бадр ҳафизаҳуллоҳ

Банда Раббиси ҳузурида турадиган икки мавқиф бўлиб, бири ушбу ҳаёти дунёда. Бошқаси эса қиёмат куни Аллоҳ жалла ва аълага йўлиқадиган кунда. Биринчи мавқиф салоҳиятли экани, банданинг иккинчи мавқифдаги нажот ва саодати демакдир. Банданинг биринчи мавқифдаги ҳолати бузуқ экани эса иккинчи мавқифда ишининг зое бўлиши ва зиёнкор экани демакдир.
Биринчи мавқиф: Аллоҳ жалла ва аъла бандаларига бир кеча ва кундузда беш маҳал китобат ва фарз қилган намоздир. Кимки ушбу намозга риоя қилса, унга аҳамият қаратса, эътибор берса, уни ўз вақтида адо этса, шарт, рукн ва вожиботларига риоя қилса қиёмат кунидаги мавқиф унга енгил кечади. Нажотга эришиб, омад қозонади. Аммо бу мавқифга енгил муносабатда бўлса, ушбу намозга эътирборсиз бўлса, унга аҳамият қаратмаса, унда қатъиятли бўлмаса, рукн, шарт ва вожиботларига риоя қилмаса унга қиёмат кунидаги мавқиф оғир кечади.
Термизий, Насоий ва бошқалар Ҳурайс ибн Қабийса раҳимаҳуллоҳдан ривоят қиладилар: “Мадинага келиб, Аллоҳ жалла ва аъладан менга солиҳ бир суҳбатдош насиб айламоғини сўрадим. Ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуга ҳамсуҳбат бўлдим. У кишига: Эй, Абу Ҳурайра! Дарҳақиқат, Аллоҳдан менга солиҳ бир суҳбатдош насиб айламоғини сўрадим. Бас, менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитганингиз бир ҳадисни таълим беринг! Шояд Аллоҳ уни менга манфаатли қилса!”. Шунда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан шундай деяётганларини эшитдим: “Банда қиёмат куни сарҳисоб қилинадиган биринчи амали – намозидир. Агар намоз салоҳиятли бўлса, дарҳақиқат, нажот топибди ва омад қозонибди. Агар намоз барбод бўлса, дарҳақиқат, муваффаққиятсизликка учрабди ва зиён кўрибди”-дедилар”. Саҳиҳ ҳадис. (Термизий (413), Насоий (465), Албоний раҳимаҳуллоҳ “Саҳил ал-Жомеъ” (2020)да саҳиҳ деди).
Аллоҳ сизларни сақласин! Ўйлаб кўринглар! Иккинчи мавқифнинг салоҳияти биринчи мавқифнинг салоҳиятига кўз тиккан. Иккинчи мавқифдаги зиён биринчи мавқифдаги зиёнга қараб қолган.
Ҳа! Кимда-ким ушбу намозни зое қилса, унга енгил муносабатда бўлса, уни адо этиш ва унга риоя қилишда камчиликка йўл қўйса, хоҳ хоҳласин ёки бош тортсин, Аллоҳ жалла ва аълага йўлиқадиган кун, иккинчи мавқифда ўзини очиқ зиёнга ҳукм қилибди. Ушбу мавқифда надомат чекади. Унга надомат фойда бермайди.
Имом Аҳмад ўз “Муснад”ида Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилади, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир куни намозни ёдга олиб: “Ким унга риоя қилса, қиёмат куни унга нур, ҳужжат ва нажот бўлади. Кимда-ким унга риоя қилмаса унга нур, ҳужжат ва нажот бўлмайди. Ҳамда қиёмат куни Қорун, Фиръавн, Ҳомон ва Убай ибн Халаф билан бирга бўлади”-дедилар.
Кимки намозни зое қилса, хоҳласин ёки бош тортсин, қиёмат куни куфр арбоблари ва ботил раҳнамолари билан қайта тирилишга ўзининг устидан ҳукм ўқибди. Ушбу ҳаётда ўзи учун дилхушлик, ботил, соҳталик, залолат, фисқ, ҳазил-ҳузул, разолат бошлиқлари ва фасод даъватчиларига эргашишлик намоздан уни машғул қилишликка рози бўлган экан, қиёмат куни қайта тирилиши ҳам ўзига ўхшаганлар билан бўлади: “(Эй фаришталар, сизлар) золим-кофир бўлган кимсалар ва уларнинг ҳамтовоқларини ҳамда улар Аллоҳни қўйиб ибодат қилиб ўтган нарсаларини тўплаб, дўзах йўлига бошланглар”. (Соффат: 22-23). Ҳар бир киши қиёмат куни ушбу ҳаётдаги ҳамтовоғи билан бирга қайта тирилади. Агар намоз аҳли ҳамда уни Аллоҳнинг уйларида ўз вақтида адо этувчилардан бўлса, қиёмат куни намозхон, итоатгўй, Пайғамбар, сиддиқ, шаҳид ва солиҳлар билан қайта тирилишга мушарраф бўлади. Улар қандай ҳам яхши ҳамроҳлардир. Кимники намозидан фисқ, залолат, дилхушлик ва ботил чалғитиши билан ўзи учун бу нарсадан бош тортса, батаҳқиқ, қиёмат куни ўз ҳамтовоқлари билан қайта тирилади. У киши алайҳиссалоту вассалам шундай дедилар: “Бош тортганларидан ташқари умматимнинг бари жаннатга киради”. (Саҳобалар): “Эй, Аллоҳнинг элчиси! Ким ҳам бош тортади?”-дедилар. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким менга итоат қилса жаннатга киради. Ким менга итоатсизлик қилса, дарҳақиқат, бош тортибди”-дедилар. (Бухорий (7280), Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят).
Сўнг қиёмат кунидаги мавқиф ҳақида бир фикрлаб кўр, Аллоҳ сени сақласин! Ушбу мавқиф ҳақида фикр юритиб кўр! Батаҳқиқ, сен унда турувчисан. Ҳа, Аллоҳга қасам! Оғир ва қўрқинчли мавқиф. Бу мавқифда қанча туришни биласанми? Унинг миқдори эллик минг йилдир. Одамлар миқдори эллик минг йил бўлган бир кунда турадилар. Ушбу кунга бу ҳаётдаги кунларингни солиштириб кўрса бўладими?! Фараз қилайлик, сен олтмиш йил ёки етмиш йил ёҳуд саксон йил ёкида бундан озроқ ё кўпроқ ҳаёт кечирдинг. Ушбу йиллар ёки саноқли кунлар ана у оғир мавқифга солиштирарликмикин? Ушбу саноқли кунларни миқдори эллик минг йил бўлган бир кунга қиёс қилгурликмикин?!
Сўнг мисол тариқасида айтайликки, умринг олтмиш йил бўлди. Дарҳақиқат, унинг учдан бирини уйқуда ўтказдинг. Чунки сен бир кеча ва кундузда таҳминан саккиз соат уҳлайсан. Уйқудаги одамдан эса қалам кўтарилган. Кимки олтмиш йил ҳаёт кечирса, дарҳақиқат, ҳаётининг йигирма йилини уҳлаб ўтказибди. Шундан таҳминан ўн беш йил ҳаётининг аввалида банда мукаллаф бўлмаган бўлади. Демак, сенга бу ҳаётдан саноқли кунлар қолмадими ахир?!
Ушбу намоз борасида Аллоҳдан қўрқ! Аллоҳ сени сақласин! Аллоҳ жалла ва аъланинг ҳузуридаги ушбу мавқифга риоя қил! Уни улуғла! Аллоҳ сени ҳимоясига олсин! Ушбу намоз сабаб ишинг Аллоҳнинг ҳузурида улкан бўлади, Унинг ҳузурида ўрнинг олий бўлади. Намозни зое қилишдан сақлан! Батаҳқиқ, уни зое қилишлик очиқ-ойдин зиёндир.
Ҳокимнинг “Мустадрок”ида ((1/158), Албоний раҳимаҳуллоҳ “Саҳиҳ ал-Жомеъ” (8193)да саҳиҳ деди) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганликлари собит бўлган: “Мўминлар учун қиёмат куни пешин билан аср оралиғичаликдир”. Бунинг икки намоз орасига белгилаб берилишида намознинг ўрни ҳамда ушбу иш рўёбга чиқишида намознинг (қанчалик) таъсирга эга эканига огоҳлантирув бор.
Келинглар, намозимиз борасида Аллоҳдан қўрқайлик! Одамлар афсусланарли ҳолат, оғриқ берувчи ишлар ва аламли воқеликда унга (намозга) енгил ёндашишлари, уни назар-писанд қилмасликлари, уни ва унинг шарт, рукн ва вожиботларини зое қилишликлари кўплаб юз бериб турган ушбу улуғ фарз ҳаққида Аллоҳдан қўрқайлик!
Намознинг зое бўлиши дунё ва охиратдаги барча яхшиликдан маҳрум қолиш ва очиқ-ойдин зиёндир. Ўзинг учун фақат бадбахтлик ҳаётини кечириш, хорлик ва зиёнга эришишга рози бўлиб қўйишдан сақлан! Батаҳқиқ, ким намозни зое қилса ўзини шунга ҳукм қилибди ва ўзи учун хор бир ҳаётга рози бўлибди.
Ҳа! Агар банда билан Аллоҳ ўртасидаги алоқа бўлмиш намоз зое қилинса қайси яхшилик ражо қилиниб, қайси фазилат умид қилинсин?!.
Бирлари хатиблардан бирини маломат ва койиган ҳолда шундай деди: Сен неча йилларки бизнинг орамизда нутқ ийрод қиласан. Нима тақдим қилдинг? Шунда у ҳам унга қарата: Сизлар эса ушбу муддат давомида тинглаб бординглар. Қани нима амал қилдингиз?-деди.
Агар мусулмон мавъиза ёки нутқ тингласа, бас, уни қалбига жо қилсин ва Ҳомийси уни амалга муваффақ қилиши ва ўнглаши ҳамда уни кўз очиб-юмуш лаҳзасичалик ўзига ташлаб қўймаслиги учун Раббиси жалла ва аълага юзлансин. Зотан қанчадан-қанча одамлар мавъиза ва насиҳатларга қулоқ тутди. Шунга қарамай улар орасида ҳануз ғофиллари бор! Аллоҳ жалла ва аъланинг ҳузурида махлуқот ва бандалар учрашади. У ерда жазо-мукофот ва сарҳисоб бор. Демак, банда ушбу ҳаётда мавжуд эканидан ўзини ислоҳ қилиш, ҳолатини поклаш, амалини гўзал қилишда ғанимат билсин! Тавфиқ эса шериги йўқ, ёлғиз Аллоҳнинг Қўлидадир.
Эй Аллоҳ! Биз Сендан, Сендан ўзга ҳақ илоҳ йўқ экани, гўзал исмларинг ва олий сифатларинг ҳаққи Ўзинг томондан фазл-у марҳамат ўлароқ барчамизни ва зурриётларимизни намозни тўла адо қилувчилардан қилишингни сўраймиз, эй барча оламлар Рабби!
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.