abu Huzayfa   08-30-2013, 10:22 AM
#1
أرأيتم لو أنَّ شخصًا اشتد به الجوع وُضع بين يديه طعام شهي ومدَّ يده ليطعم منه فقيل له: إنَّه مسموم إن أكلْتَ منه ضرَّك أو أهلكك ، أيضعُ يده فيه أو يكفَّها ؟ فسبحان الله !! كيف يتجنَّب طعاماً خوف مضرته !! ولا يتجنب الذنوب خوف عقوبتها هدانا الله

1
«Киши ниҳоятда оч қолганда, олдига таом қўйилса, иштаҳаси очилиб, ундан тановул қилиш учун қўлини чўзганда унга: батаҳқиқ, у заҳарланган. Агар ундан есанг сенга зиён етказади ёки ҳалок қилади, дейилса, қўлини унга узатадими ёки тортиб оладими? Ҳа, субҳаналлоҳ!! Ахир қандай зиёндан қўрқиб таомдан четлашади-ку, уқубатидан қўрққан ҳолда гуноҳлардан четлашмайди?!» Аллоҳ бизни ҳидоят қилсин.

Манба: http://al-badr.net/muqolat/2598
Шайх Абдурраззоқ ибн Абдулмуҳсин ал-Аббод ал-Бадр ҳафизаҳумаллоҳ.
This post was last modified: 09-01-2013, 11:57 PM by abu Huzayfa.

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
abu Huzayfa   09-02-2013, 04:20 AM
#2
عجبًا لمن يعنى بثيابه صيانة وحبكًا ، ولا يبالي بأعراض المسلمين تدنيسًا وهتكًا ، ولقد أحسن من قال: أَرى حللًا تصانُ على رجالٍ وأعراضًا تذلُّ فلا تصانُ. يا هذا أثيابك التي تبلى عن قريب أولى عندك من عرض أخيك.
2
«Кийимига асраб-авайлишлик нуқтаи назаридан аҳамият бергану, мусулмонларнинг обрўларини таҳқирлаш ва булғашга эътибор бермаган кимсадан ажабланасан киши! Дарҳақиқат, ушбу сўзни айтган киши қандай ҳам чиройли сўзлаган экан: "Эркаклар эгнида асраб-авайланган зебу-зийнатларни ҳамда ҳимоя қилинмай таҳқирланаётган номусларни кўраман".
Эй сен! Яқинда эскирадиган кийиминг сени наздингда биродарингнинг номусидан авлороқми?!»

Манба: http://al-badr.net/muqolat/2607

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
abu Huzayfa   09-03-2013, 03:03 AM
#3
تلاوة القرن ليست مجرد قراءة حروفه أو حفظ آياته وسوره، وإنمَّا حقيقة التلاوة قراءة وفهم وعمل؛ فمن لا يعمل بالقرآن لا يكون من أهله بمجرد حفظه لحروفه، بل لا يكون من أهله حتى يُرى فيه القرآن عبادةً وخُلقاً وتجنباً لما يسخط الله
3
"Қуръон тиловати фақат ҳарфларини қироат қилиш ёки оят ва сураларни ёд олиш эмас. Балки тиловатнинг ҳақиқати қироат, фаҳм-(тушунишлик) ва амалдир. Кимда-ким Қуроънга амал қилмаса, шунчаки ҳарфларини ёд олиш билан унинг (Қуръоннинг) аҳлидан бўлмайди. Балки то Қуръон унда ибодат, хулқ-атвор ва Аллоҳни ғазаблантирадиган нарсалардан четланишлик нуқтаи назаридан кўзга ташланмагунча унинг (Қуръоннинг) аҳлидан бўлмайди".
Манба:
http://al-badr.net/muqolat/2610

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.