Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Аср намозини ўқимай шом намозини ўқиш учун масжидга келди
Савол: Аср намозини ўқимай масжидга борган одам аввал аср намозини ўқийдими ёки жамоат билан шом намозини ўқиб, сўнгра аср намозини ўқийдими?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
У аср намозини ўқиб, сўнгра имом билан бирга шом намозини ўқийди. Чунки, намозлар ўртасидаги тартиб, фарздир. Агар шом намозига такбир айтилиб қолса ва у аср намозини ўқишга улгурмаган бўлса, шом намозини ўқиётган имомга аср намози нийяти билан иқтидо қилиб, аср намозини бошлайди. Имом учинчи ракаатдан кейин салом бергач, у ўрнидан туриб, худди имомга иқтидо қилишга (бир ёки бир неча ракаат) кечиккан одам – масбуқ каби қолган бир ракаатни тугатади. Сўнгра шом намозини ўқийди. Чунки шаръий далиллар имом билан имомга иқтидо қилган одамнинг нийятлари ўртасида фарқлилик бўлиши зарар қилмаслигига далолат қилмоқда.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 4263 - 1.
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзо: Абдуллоҳ ибн Қаъуд
Қазо намозларни тартиб билан ўқиш
Савол: Биров пешин ва аср намозларини қазо қилди. У, шом намозининг вақти кириб қолган бўлса нима қилиши керак? У, биринчи бўлиб қайси намозни ўқиши лозим?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
У, Аллоҳ таоло фарз қилганидек, аввало пешин, кейин аср, кейин эса шом намозини ўқийди. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Аҳзоб жанги бўлган куни фарз намозларни, ўқишларига уруш имконият бермагани учун, қазо қилганлари, кейин эса, уларни қуёш ботганидан сўнгра, тартиб билан ўқиганлари ривоят қилинган (Имом Бухорий 596, 598, 641, 4112. Имом Муслим 631. Насоий 2/15).
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 4591 - 3.
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён