(03-10-2013, 05:41 PM)mr.muvahhid Wrote: assalamu a`laykum va rohmatullohi va barokatuhu
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(03-10-2013, 05:41 PM)mr.muvahhid Wrote: namozda ''bismillah'' jahriy aytiladimi yoki maxfiy?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозларини басмала билан бошлаганларми?
Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозларини
«Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм» (Фотиҳа: 1) билан бошлаганларми ёки
«Алҳамду лиллаҳи Роббилоламийн» (Фотиҳа: 2) биланми?
Жавоб: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг жаҳрия намоздаги қироатларини «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм»ни товуш чиқариб – жаҳрия айтганлари ҳақидаги далил бор эканини билмаймиз. Саҳиҳ ҳадислар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг «Алҳамду лиллаҳи Роббил–оламийн»ни жаҳрия, басмалани эса товушларини чиқармай талаффуз қилганларини кўрсатмоқда.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 24284.
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозларини басмала билан ўқиганларми?
Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозларини басмала билан ўқиганларми ёки йўқми?
Жавоб: Устивор суннат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг намозларида Фотиҳа сураси ҳамда Тавба сурасидан бошқа барча сураларнинг бошида басмала айтганларига далолат қилмоқда
(Имом Аҳмад 6/12, Абу Довуд 4/37).
Бироқ, жаҳрия намозларда (ҳам) басмалани товуш чиқармай айтганлар.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 32301.
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён