Намоздан кейин жўр бўлиб истиғфор айтиш

Намоздан кейин жўр бўлиб истиғфор айтиш

 

Савол: Биз намоз ўқийдиган бир масжид бўлиб, жамоат намозни тугатгач, жўр бўлиб шундай дейдилар: «Буюк Аллоҳдан мағфират сўраб, Унга тавба қиламан» (Астағфируллоҳа ал-Азим ва атувбу илайҳ). Ушбу иш Набий соллоллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлганми?

Жавоб: Истиғфор айтишга келсак, у Набий соллоллоҳу алайҳи ва салламдан собит келгандир: «У киши (соллоллоҳу алайҳи ва саллам намозда икки томонга) салом бергач, саҳобалари томон бурилиб кетишларидан олдин уч мартта астағфируллоҳ дердилар».

Савол берувчи эслаб ўтган кўринишга келсак, яъни, истиғфор айтиш жўр бўлиб адо қилиниши, бу бидъат бўлиб, Набий соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлларидан эмас. Балки ҳар бир киши бошқа кишига боғланмай, жўр бўлмасдан истиғфор айтади. Саҳобалар жўр бўлмасдан ёлғиз-ёлғиз истиғфор айтишарди. Улардан кейинги муфаззал асрдагилар ҳам худди шундай қилишди.

Истиғфор айтишни ўзига тўхталадиган бўлсак, салом бергандан кейин қилинадиган суннат амалдир. Бироқ уни жўр бўлиб айтишликка келсак, бу бидъат бўлиб, уни тарк этиб, ундан узоқлашишлик вожиб бўлади.

 

Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон

Мунтақо мин фатава шайх ал-Фавзан, (3/72).

Манба: Тавҳид форуми

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan