Кофирларнинг маҳсулотларини бойкот қилиш

Кофирларнинг маҳсулотларини бойкот қилиш

Шайх Убайд ибн Абдуллоҳ Жобирий

Юклаб олиш

 

Савол: Ушбу киши кофирларнинг маҳсулотларини бойкот қилиш ҳақида сўраяпти.

Жавоб: Ушбу иш Ислом аҳлининг аввалги йўналишида мавжуд бўлмаган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам яҳудий, насроний ва улардан бошқа кофирларга бойкот қилмаганлар. Шунингдек, тўрт халифа ва улардан кейинги Ислом халифалари ҳам бойкот қилишмаган. Бойкот аввал рофизалар томонидан рўй берди. Улар Язид ибн Муовия қазитган қудуқлардан (сув) ичишмасди. Аллоҳ таоло Муовиядан рози бўлсин. Шом томонидан келадиган пишлоқ ва мевалардан емасдилар. Ҳақиқий муомала қандай бўлишини билмайдиган кўплаб гуруҳбозлар ушбу манҳаж бўйлаб юрдилар.

 

Манба: Тавҳид форуми

2 thoughts on “Кофирларнинг маҳсулотларини бойкот қилиш

    1. Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
      Ҳурматли Abdulloh. Биз саҳифамизда аҳли сунна вал жамоа эътиқодига мувофиқ бўлган саҳиҳ маълумотларнигина чиқаришга ҳаракат қиламиз. Сиз келтирган ривоятнинг иснодини топмадик. Унинг қанчалик саҳиҳ экани бизга маълум эмас. Агар ривоятнинг исноди сизга маълум бўлса, илтимос ўша маълумот билан тўлиқ қилиб юборсангиз. Ривоятни сиз келтирган ҳолатида биз оммага ҳавола эта олмаймиз.
      Энди ушбу ривоятни саҳиҳ деб эътиборга олган тақдиримизда ҳам, имом Моликнинг қилган ишда монеълик йўқ. Чунки инсон бойкот қилиш масаласида ихтиёрлидир.
      https://tavhid.com/video/manhaj-video/muqotaa/daniya-mahsulotini-boykot-qilish-hukmi
      Умар розияллоҳу анҳунинг амалларини саҳиҳ дея фараз қилсак ҳам бунга монеълик йўқ. Чунки Умар ҳукмдор бўлган, ҳукмдор оммани бойкот қилишга амр қилишга ҳақли.
      https://tavhid.com/fatvolar/minhaj/boykot/boykot-qachon-vojib-boladi
      Бизнинг бойкот масаласидаги мавқеимиз билан тўлиқ танишиб чиқишни истасангиз, қуйидаги манзилга мурожаат қилинг:
      https://tavhid.com/forum/showthread.php?tid=1579
      Баракаллоҳу фийкум!

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan