Бойкот қачон вожиб бўлади

Бойкот қачон вожиб бўлади

Савол: Американинг «Пицца Хат» ва «Макдоналдс» ширкатлари билан савдо-сотиқ алоқаларини узишликка чақириқлар тарқалди. Ушбу чақириққа ижобат қилайликми? Душманлик қилаётган кофирлардан уларнинг юртларида (маҳсулотларини) сотиб олиш ва тижорат қилишлик жоизми? Ёки хавфсизлик кафолати бўлган бизнинг юртдаги кофирлар билангина бу иш жоизми?

Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари, пайғамбарининг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Қаерда бўлмасин, ҳаром бўлмаган нарсани сотиб олишлик жоиз. Агарда фақатгина мусулмонлар ҳукмдори Ислом ва мусулмонларнинг манфаати учун қайсидир мамлакат билан тижорат қилишни таъқиқлаб қўйса (тижорат қилишлик ҳаром бўлади). Савдо-сотиқдаги асос – унинг ҳалол эканидир. Аллоҳ таоло айтганидек: «Ҳолбуки, Аллоҳ байни ҳалол, судхўрликни ҳаром қилган» (Бақара: 275). Ва Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) яҳудийлардан сотиб олар эдилар.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 21776 – 1.

 

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Муҳаммад Оли Шайх

Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Абдурроҳман Ғудайён

Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон

 

Манба: Тавҳид форуми

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan