Бошяланг ҳолда намоз ўқиш ҳақида
Cавол: Салласиз намоз ўқиш жоизми? Имомликка ўтаётган киши ғутрасиз (яъни араблар киядиган рўмолсифат бош кийими) намоз ўқиши жоизми? Салланинг ўрнига дўппи кийса ҳам бўладими?
Жавоб: Салласиз намоз ўқиш жоиз. Чунки, бош аврат ҳисобланмайди. Бинобарин, намозда уни ёпишлик вожиб бўлмайди. Бунда хоҳ имом бўлсин, хоҳ мунфарид (яъни фиқҳда якка ҳолда намоз ўқувчи кишига айтилади), хоҳ маъмум (яъни имомга эргашган ҳолда намоз ўқувчи киши) бўлсин фарқи йўқ. Лекин намозда кийиш одат тусига кирган саллани ўраган ҳолда намоз ўқиши афзалдир. Айниқса бир ўзи эмас, жамоатга имомлик қилса, бу афзаллик янада таъкидланади. Зеро, салла зийнатдандир. Аллоҳ таоло марҳамат қиладики: «Эй, одам болалари, ҳар бир сажда (намоз) вақтида (ва маконида) зийнатланинг!» (Аъроф: 31).
Маълумки, эҳромдаги эркак кишилар эҳромдалик пайтда бошни ёпишдан ман қилинганликлари учун бошяланг ҳолда намоз ўқийдилар. Шундан билинадики, бошяланг ҳолда намоз ўқишнинг гуноҳи йўқ.
Шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
«Мажмуъ ал-фатава», 10-406.
assalomu aleykum.Ibni Umar sallani albatta sunnatdir degan gaplari puchga chiqib qolyabdiyu.Ibni Umardan ham ilmi zo’rmi Boz taxsirni.Javobini kutaman
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Аввало, сиздан илм аҳлига нисбатан муомалангизни тўғрилашингизни илтимос қиламиз.
Иккинчидан, ўша сиз айтган Ибн Умар розияллоҳу анҳунинг салла кийиш суннат деган сўзларини исноди билан келтирсангиз.
Баракаллоҳу фийка!
ShamoiliMuhammadiyani salla bobida yozilganligi tog’irlik ma’ruzada eshitganman.
Ҳанафий мазҳаби уламоларидан бўлган шайх Муборакфурий раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Салланинг фазилати ҳақида бирор марфуъ, саҳиҳ ҳадис топмадим. Бу ҳақда келган ҳадисларнинг ҳаммаси ё заиф ёки тўқимадир” (Туҳфатул-Аҳвазий, 5/134).
Assalomu aleikum. Ilm kanchalik yahshi narsa