Даъватда қаттиқлик

Даъватда қаттиқлик

Савол: Салафийларнинг кўпчилиги даъватда юмшоқлик қилишмайди, аксинча қаттиқлик қилишади. Улар қаттиқликни ўз ўрнидан бошқа жойда ишлатишади. Юмшоқликни ўз ўрнида ишлатишмайди, бундайлар кам эмас. Ҳамма тоифалар худди шундай қиладилар, мен бошқа тоифаларни салафийларга умуман солиштирмайман. Мени бошқа тоифаларнинг аҳволи қизиқтирмайди, балки салафийларнинг ҳолати мени ғамга солади. Кўпчилик салафийлар инсонларни даъват қилиш услубида салафий манҳажга хилоф қилишади. Мени бу саволимдан мақсадим қаттиқлик қиладиган ва қалбида торлик бор инсонларга насиҳат қилишингизни сўрардим.

Жавоб: Аллоҳ сенга барокат берсин, Салафийлар ҳам, салафий бўлмаганлар ҳам Аллоҳнинг мана бу оятини биладилар: «Роббингизни йўлига ҳикмат билан, яхши мавъиза билан даъват қилинг. Улар билан энг гўзал суратда мужодала қилинг» (Наҳл: 125).

Салафийлар бошқа тоифалардан кўра мана бу ҳадисни кўпроқ ўқийдилар, Оиша розияллоҳу таъала анҳодан ривоят қилинади: «Бир яҳудий Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб, тилини буриб салом берди: «Ассаму алайкум (Сизларга ўлим бўлсин)». Саййида Оиша бу тили бурилган ҳолдаги саломни эшитиб пардани орқасида ўрниларидан туриб кетдилар, ғазабдан икки бўлакка ажраб кетай дедилар. Шундай жавоб бердилар: «Сенга ҳам ўлим бўлсин, лаънат ва ғазаб бўлсин, эй маймун ва тўнғизларнинг укалари!»

Аммо Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ва ъалайка (сенга ҳам)», деган жавобдан бирор нарса ортирмадилар. Яҳудий Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни олдиларидан чиқиб кетганида Оишага айтган сўзини рад қилдилар, ва: «Эй Оиша! Юмшоқлик қайси нарсада бўлса уни зийнатлайди, қўполлик қайси нарсада бўлса уни нуқсонли қилади», дедилар.

«Эй Росулуллоҳ, у нима деганини эшитмадингизми?»

Айтдилар: «Мен нима деганимни эшитмадингми?»

Демак, саййида Оиша тирноқлари энди ўсишни бошлаганидан буён нубувват ва рисолат хонадонида ўсиб-улғайдилар, шунда ҳам юмшоқликни ўрнига қаттиқликни ишлатдилар. Улардан бошқалар ҳақида энди нима ҳам дея олардик?

Салафийлар нубувват ва рисолат хонадонида тарбия кўришмаган. Мен ҳозир шундай сўз айтаманки, балки ёзилган тасмаларнинг бирортасида мени тилимдан чиққанини эшитгандирсан:

Ислом оламининг бугунги офати Ислом уйғонишига зиддир. Бу уйғониш Исломий тарбия билан боғлиқ ҳолда амалга ошмаяпти. Бугун Исломий тарбия мавжуд эмас. Шунинг учун мен ишонаманки, бу Исломий уйғонишнинг сабаби ила узун замонлар ўтиб ҳозир ўсиб келаётган авлодда тарбия аломатлари пайдо бўлади. Бу уйғонишда ўзбошимчалик ва қоқилишлар бордир. Аммо бу инсонлар Аллоҳ азза ва жалланинг раҳмати остида яшаб келишмоқда (чунки улар салафий манҳажда, ҳақ манҳажда). Уларнинг ичида Аллоҳга яқинроқлари бор, узоқроқлари бор.

Шунинг учун, фикрий ва илмий томондан қарасак даъват юмшоқлик билан ва чиройли мавъиза орқали амалга ошиши кераклиги ҳақида бирор киши мухолиф бўлмайди. Аммо муҳими татбиқдир, бу татбиқ бўлиши учун йўлбошловчи ва тарбиячига эҳтиёж бордир. Бу тарбячи ўнлаб илм толибларини етиштириб чиқариши лозим. Булар тарбиячининг қўлидан тарбия кўриб янги мураббийлар бўлиб етишиб чиқишади. Шундай қилиб, ана ўша йўлбошловчилар ўз шогирдларини тарбия қилишлари билан Ислом тарбияси аста-аста тарқалади. Аллоҳ таоло айтганидек: «Унга фақат сабр қилганларгина эришурлар, унга фақат буюк ҳиммат эгасигина эришурлар» (Фуссилат: 35)

Аллоҳ азза ва жалладан бизларни энг яхши уммат қилишини, ҳаддан ошувчи ва бепарволардан қилмаслигини сўраймиз.

 

Шайх Муҳаммад Носириддин Албоний

Силсила Ҳуда ва Нур, 595-касета.

Манба: Тавҳид форуми

3 thoughts on “Даъватда қаттиқлик

    1. Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
      Cалафийлик – исломда ўтган аввалги асрда яшаб, муҳожиру-ансорлар ва уларга гўзаллик билан эргашган зотлардан иборат Аллоҳнинг китоби ва Росули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатини лозим тутиб, (тўла-тўкис) иймон келтирган жамоатга нисбатан айтилади. Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни ушбу қовллари билан сифатладилар: «Яхшиларингиз мени асримдагилардир. Сўнг ундан кейин келадиганлар. Сўнг эса ундан кейин келадиганлар».
      Манба: https://tavhid.com/kitoblar/raddiya/salafiylik-mazhab-emas-kitobiga-tanqidlar

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan