Жазоирлик аёлнинг Албоний ҳақида кўрган туши

Жазоирлик аёлнинг Албоний ҳақида кўрган туши

Юклаб олиш

Аёл: Эй шайх, менда сизга хабар бор.

Шайх: Аллоҳ сени яхши хабар билан мукофотлади деб умид қиламан.

Аёл: Бир муслима синглимиз туш кўрди, шуни сизга ҳикоя қилиб бермоқчиман.

Шайх: У яхшиликни кўрганини умид қиламан.

Аёл: Эй шайх, сенга тушини айтиб берганда сен: «Сен яхшиликни кўрдинг деб умид қиламан» деб айтишинг, бу суннатда собит бўлганми?

Шайх: Йўқ, бу суннатда собит бўлмаган. Лекин бундай дейишнинг зарари йўқ.

Аёл: Баракаллоҳу фийк!

Шайх: Ва фийк барок!

Аёл: Ўша синглимиз ўзини йўл устида кўтарилиб турган айвонда кўрибди. Бу йўлда у Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни у кишининг таърифларига мувофиқ кўрибди. Кейин у мени Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рўбарўларида турганимни кўрибди ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга кулиб турганларини, мени эса у зотга кулиб турганимни кўрибди. Кейин мен уни чақирибман ва унга: «Юр! Юр мен билан!» деб айтибман. У тушиб, мендан: «Кимга қараяпсан» деб сўрабди. Шунда мен: «Менга қараган одамга қара» деб айтибман ва у Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўрибди. Сўнг Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кулибдилар ва йўл бўйлаб кетибдилар. Шундан сўнг биз (ҳудди ўша) йўл бўйлаб юришни бошлабмиз. Биз юрар эканмиз биз бир шайхни учратиб қолибмиз. Биз унга салом бериб: «Саламу алайкум!» дебмиз. У бизга: «Ва алейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!» деб жавоб берибди. Сўнг ўша шайх биздан: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламтш кўрдингизми?» деб сўрабди. Биз: «Ҳа, у зотни кўрдик» деб жавоб берибмиз. Шунда у синглимиз мендан: «Бу шайх ким бўлади?» деб сўрабди. Мен: «Бу шайх Албоний» деб жавоб берибман.

Туш тугади.

Аёл: Эй шайх, мен Аллоҳдан сўрайманки буни сиз учун яхши хушхабар қилсин. Мен шуни хабарини етказмоқчи эдим, эй шайх, ва умид қиламанки бу яхши хушхабар. Аллоҳнинг изни билан сиз Суннат йўлидасиз, иншааллоҳу таъала. Нима дейсиз, эй шайх?

Шу вақтда шайх ҳеч нарса деб жавоб бермадилар ва кўзларидан ёш қуйила бошлади, йиғлай бошладилар.

Кейин атрофларида ҳозир бўлган биродарларини у кишини ҳоли қолдиришларини илтимос қилдилар.

Роҳматуллоҳи таъала.

One thought on “Жазоирлик аёлнинг Албоний ҳақида кўрган туши

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan