Ғошия сураси

Ғошия сураси

 

Шайх Абдуллоҳ ибн Абдурроҳим Бухорий ҳафизаҳуллоҳ

 

 

Юклаб олиш

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

1. (Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), сизга ўраб олгувчи (Қиёмат куни) ҳақидага хабар келдими?

2. У Кунда (кофирларнинг) юзлари эгилиб қолгувчи.

3. (Бўйин ва қўл-оёқлари кишан ва занжирларни судраш билан) меҳнат-машаққат чеккувчидир.

4. (Улар) қизиган дўзахга кирур!

5. Қайнаб турган булоқдан суғорилур!

6-7. Улар учун бирон таом бўлмас, (уларнинг емишлари) фақат (еган кимсани) семиртирмайдиган ва очлиқдан халос қилмайдиган зорийъдан (заҳарли ва бадбўй тикансимон ўсимлик) бўлур!

8. (Мўминларнинг) юзлари эса у Кунда (ўзларига ато этилган ноз-неъматлардан) шод-хуррам;

9. (Ҳаёти-дунёда Аллоҳ йўлида қилган) саъй-ҳаракатларидан рози бўлур.

10. (Улар) олий жаннатда бўлиб;

11. У жойда бирон беҳуда сўз эшитмаслар.

12. У жойда оқар булоқ бордир.

13. У жойда баланд сўрилар;

14. Ва (булоқ бўйига) қўйиб қўйилган қадаҳлар.

15. Тизиб қўйилган ёстиқлар.

16. Ва тўшалган гиламлар бордир.

17-18-19-20. Ахир улар туянинг қандай яратилганига, осмоннинг қандай кўтариб қўйилганига; тоғларнинг қандай тикланганига ва ернинг қандай ёйиб-текислаб қўйилганига (ибрат назари билан) боқмайдиларми?!

21. Бас, (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), сиз панд-насиҳат қилинг! Зотан сиз фақат бир панд-насиҳат қилгувчидирсиз, холос.

22. Сиз уларнинг устида зўравонлик билан ҳукм юргизгувчи эмассиз.

23. Илло ким (бу панд-насиҳатдан) юз ўгириб, кофир бўлса;

24. У ҳолда Аллоҳ уни энг катта азоб билан азоблар!

25. Зеро ёлғиз Ўзимизга қайтишлари бордир!

26. Сўнгра уларни ҳисоб-китоб қилиш (жазо бериш) ҳам ёлғиз Бизнинг зиммамиздадир!

Фикр билдиринг