Хаворижларнинг сифатлари

Хаворижларнинг сифатлари

 

Аллома Солиҳ ибн Саъд ас-Суҳаймий ҳафизаҳуллоҳ

 

 

Юклаб олиш

 

Анавилар эса жоҳиллар, аҳмоқлар. Ёшлари кичик, фикрлари аҳмоқона. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам улардан ҳазир бўлишга чорлаб, шундай дедилар: «Агар уларга етсам, уларни Од (қабиласи)нинг қатли каби қатл қиламан». Ва дедилар: «Энг яхши мақтул улар қатл қилган киши. Улар эса ер осмони остидаги мақтулларнинг энг ёмонидир». Ҳамда улар жаҳаннам кўппаклари, улар Қуръон ўқийдилар, у (ўқиганлари) бўғизларидан нарига ўтмайди, улар диндан ёй камондан чиққани каби чиқиб кетадилар ҳамда унга то ёй ўз ўрнига қайтмагунча қайтмайдилар, дея хабар бердилар. Уларни жаҳаннам итлари деб атадилар. Улар ҳар асрда чиқадилар, то улар орасида дажжол чиққунча ҳар сафар чиққанларида кесиб ташланади, деб хабар қилдилар. Сизлар намоз ва ибодатларингизни уларнинг намоз ва ибодатлари олдида ҳақир санайсизлар. Улар Қуръон ўқийдилар, у (ўқиганлари) бўғизлардан нарига ўтмайди ва бундан бошқа сифатларини Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам баён қилиб бердилар. Улар Усмон ва Алий (розияллоҳу анҳумо)ларнинг қотиллари. Улар бутпарастларни тарк этиб, ислом аҳлини қатл қиладилар. Кимни тек қўядилар? Бутпарастларни. Улар ҳақида содиқ ал-масдуқ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берганларидек. Уларнинг салафлари Усмон (розияллоҳу анҳу)нинг қотилларидир. Улардан бири пок бош суяк устига чиқиб, Усмон (розияллоҳу анҳу)нинг бош суякларига, уни бошларидан ажратиб олганидан кейин устига чиқиб, ушбу лаънати қаллоб: «Аллоҳга қасамки, Аллоҳнинг кунлари ва жиҳод бўлган кунлар ичида ушбу кундан афзалроғини билмайман», деган экан. Алий розияллоҳу анҳунинг қотили, у Абдурраҳмон ибн Мулжам, дарҳақиқат, шундай деган: «Ушбу ханжарга заҳар суртдим. Унинг тўққизизта боши-(қирраси) бор. Шулардан учтаси Аллоҳ ва Расули учун. Ушбу қирралардан олтитасига эса Алий розияллоҳу анҳуни ёмон кўрганим учун заҳар суртдим». Шунинг учун унинг ҳамтовоғи Имрон ибн Ҳаттон айтадики: «Тақволи одам томонидан қандай ҳам (зўр) зарба бўлди. Бу билан фақат арш эгаси томонидан мағфиратга эришишнигина ирода қилди. Мен уни бир кун ёдга оламан ва уни Аллоҳнинг ҳузурида махлуқотлар ичида энг (ажрга) сазовор инсон деб биламан». Унга салафлардан бири ушбу сўзи билан раддия берди: «Бадбахт кимса томондан қандай ҳам (афсусланарли) зарба бўлди. Бу билан фақат арш эгаси томондан зиёнга етишишнигина истади. Мен уни бир кун эслайман ва уни Аллоҳнинг ҳузурида махлуқтотлар ичида энг бадбахт инсон деб биламан».

Эй биродарларим! Уларнинг аломатларидан бири яширинишликдир. Динимиз очиқ-ойдин динми ёки махфий динми? Очиқ динми ёки махфий динми? Очиқ-ойдин дин. Бизда яширадиган нарса йўқ. Шунинг учун Суфён раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Агар дин ишларини оммани четлаб ўзаро сирли сўзлашаётган одамларни кўрсангиз, бас, билингларки улар нима асосда? Залолат асосида».

Фикр билдиринг