PDF WORD

Суриядаги жабҳа-(фронт)ларнинг ҳақиқати

Суриядаги жабҳа-(фронт)ларнинг ҳақиқати

 

Аллома Солиҳ ибн Саъд ас-Суҳаймий ҳафизаҳуллоҳ

 

 

Савол: Айрим эҳтиросга берилган ёшлар Сурияга жиҳод қилиш учун кетди. Ҳамда «Исломий Давлат» деб аталадиган жамоатга қўшилди. Улар ҳақида тарқатилаётган қатл ёки террор тўғри эмас, дея зикр қиляпти. Ушбу жамоа борасидаги тўғри сўз нима?

Жавоб: Тўғри сўз шуки, у хавориж, такфирий жамоатдир. Ҳоламнинг набирасини бир неча кун олдин, у муртад деган даъво билан ўлдирдилар. Чунки у уларга қарши бошқа жабҳада эди. Жабҳаларни ҳар иккиси ҳам йўлдан адашган. Хоҳ «Нусра» бўлсин ёки ИШИД. Бироқ ана у ёмонроқ. Чунки у ҳар иккиси ҳам мўмин хусусида на аҳдга ва на бурчга боқадилар. Икки ёки уч кун олдин эълон қилишган халифага байъат бериш даъволари бемаънилик жиҳатидан етарлидир. Уни мусулмонларнинг халифаси деб даъво қиладилар. Улар ўзларига бориб қўшилган айрим ёшларимизга нисбатан бошлаган биринчи ишлари, бўйинларидаги байъатни бузиш бўлибди. Сизлар байъатни бузишнинг ҳукмини биласизлар. Ҳар биримизнинг зиммамизда байъат бор. Сизларнинг бўйнингизда ушбу юрт ҳукмдорларига байъатингиз бор. Бу эса хиёнат ва ғаддорликдир. Хоин учун байроқ кўтарилиб унга, бу фалончининг хиёнати деб ёзиб қўйилади. Ким байъатни бузса, бас, у хатардадир. У хатарда. Ким жамоатдан бир қарич миқдорича ажралиб ўлса, жоҳилият ўлимидек ўлим топибди. Ким итоатдан бўйин товласа ва жамоатдан ажралса, Аллоҳга бирор ҳужжатга эга бўлмаган ҳолда йўлиқади. Анавилар аҳд ва битимларни бузувчилардир. Ҳақдан ниҳоятда узоқдаги кимсалар. Уламо ва ҳукмдорларимизни кофир дея ҳукм қиладилар. Уларнинг такфирдан ўзга ғами йўқ. Ана шу билганлари ва дин деб эътиқод қилганларидир. Саҳна ортидаги баъзи тентакларнинг бераётган фатволари уларни йўлдан урган. У икки қисм-(турли): улар билан бирга бўлган ҳолда фатво берадиган муфтийлар. Улар у (муфтий)ларни ўзларига шайх қилиб олганлар. Уларга боғланишади ҳамда Аллоҳнинг ҳукми ва раббоний уламоларга мурожат қилишмайди. Улар ўшаларнинг ўзига ўхшаганлардир.

Бу ўринда яна (урушга чиқмай, ўз юртида) ўтириб олган муфтийлар бор. У бизнинг юртимизда бўлган ҳолда анавиларни қўллаб-қувватлаб, бирор нишонсиз мусулмон ёшларни ёқишаётган ёнғинга бориш учун фатво бераётган бўлиши мумкин. Номаълум, миллатчилик ва жоҳилият туғи остида жанг қиладилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва алиҳи ва саллам: «Номаълум байроқ остида жанг қилаётган, миллатчилик учун жанг қилаётган ёки миллатчиликка чорлаётган кимса биздан эмас», дедилар. Анавилар эса жоҳиллар, аҳмоқлар. Ёшлари кичик, фикрлари аҳмоқона. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам улардан ҳазир бўлишга чорлаб, шундай дедилар: «Агар уларга етсам, уларни Од (қабиласи)нинг қатли каби қатл қиламан». Ва дедилар: «Энг яхши мақтул улар қатл қилган киши. Улар эса ер осмони остидаги мақтулларнинг энг ёмонидир». Ҳамда улар жаҳаннам кўппаклари, улар Қуръон ўқийдилар, у (ўқиганлари) бўғизларидан нарига ўтмайди, улар диндан ёй камондан чиққани каби чиқиб кетадилар ҳамда унга то ёй ўз ўрнига қайтмагунча қайтмайдилар, дея хабар бердилар. Уларни жаҳаннам итлари деб атадилар. Улар ҳар асрда чиқадилар, то улар орасида дажжол чиққунча ҳар сафар чиққанларида кесиб ташланади, деб хабар қилдилар. Сизлар намоз ва ибодатларингизни уларнинг намоз ва ибодатлари олдида ҳақир санайсизлар. Улар Қуръон ўқийдилар, у (ўқиганлари) бўғизлардан нарига ўтмайди ва бундан бошқа сифатларини Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам баён қилиб бердилар. Улар Усмон ва Алий (розияллоҳу анҳумо)ларнинг қотиллари. Улар бутпарастларни тарк этиб, ислом аҳлини қатл қиладилар. Кимни тек қўядилар? Бутпарастларни. Улар ҳақида содиқ ал-масдуқ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берганларидек. Уларнинг салафлари Усмон (розияллоҳу анҳу)нинг қотилларидир. Улардан бири пок бош суяк устига чиқиб, Усмон (розияллоҳу анҳу)нинг бош суякларига, уни бошларидан ажратиб олганидан кейин устига чиқиб, ушбу лаънати қаллоб: «Аллоҳга қасамки, Аллоҳнинг кунлари ва жиҳод бўлган кунлар ичида ушбу кундан афзалроғини билмайман», деган экан. Алий розияллоҳу анҳунинг қотили, у Абдурраҳмон ибн Мулжам, дарҳақиқат, шундай деган: «Ушбу ханжарга заҳар суртдим. Унинг тўққизизта боши-(қирраси) бор. Шулардан учтаси Аллоҳ ва Расули учун. Ушбу қирралардан олтитасига эса Алий розияллоҳу анҳуни ёмон кўрганим учун заҳар суртдим». Шунинг учун унинг ҳамтовоғи Имрон ибн Ҳаттон айтадики: «Тақволи одам томонидан қандай ҳам (зўр) зарба бўлди. Бу билан фақат арш эгаси томонидан мағфиратга эришишнигина ирода қилди. Мен уни бир кун ёдга оламан ва уни Аллоҳнинг ҳузурида махлуқотлар ичида энг (ажрга) сазовор инсон деб биламан». Унга салафлардан бири ушбу сўзи билан раддия берди: «Бадбахт кимса томондан қандай ҳам (афсусланарли) зарба бўлди. Бу билан фақат арш эгаси томондан зиёнга етишишнигина истади. Мен уни бир кун эслайман ва уни Аллоҳнинг ҳузурида махлуқтотлар ичида энг бадбахт инсон деб биламан».

Эй биродарларим! Уларнинг аломатларидан бири яширинишликдир. Динимиз очиқ-ойдин динми ёки махфий динми? Очиқ динми ёки махфий динми? Очиқ-ойдин дин. Бизда яширадиган нарса йўқ. Шунинг учун Суфён раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Агар дин ишларини оммани четлаб ўзаро сирли сўзлашаётган одамларни кўрсангиз, бас, билингларки улар нима асосда? Залолат асосида».

Дарҳақиқат, мен тўрт кун олдин халифат даъвогари ҳамда унга байъат берган ёлғончи, бўҳтончиларга раддия борасида «Масжид ан-Набавий»дан нидо йўлладим. Уни барча ерда тарқатилишини умид қиламан. Шояд у, Аллоҳ табарока ва таолонинг ҳузурида бизнинг фойдамизга ҳисоб қилинса. Шунингдек, ушбу жавобни ҳам тарқатишни истаган киши учун тарқатишига изн бераман. Ҳа (шундай).

 

Юклаб олиш [mp3]

Манба: Тавҳид форуми

Фикр билдиринг