PDF WORD

ИШИД, ал-Қоида, Ихвон, Жабҳа ан-Нусра – Хаворижлардир

ИШИД, ал-Қоида, Ихвон ал-Муслимин, Жабҳа ан-Нусра – Хаворижлар ҳамда дўзах аҳлининг кўппакларидир

 

Ҳурматли шайх

Муҳаммад ибн Рамзон ал-Ҳажирий

ҳафизаҳуллоҳ

 

 

بسم الله الرحمن الرحيم

 

Улар хаворижлардир. Алий ибн Абу Толиб (розияллоҳу анҳу)га қарши оёққа турдилар. Ҳаруро номли минтақага келдилар. Шу сабабли «Ҳарурийлар» деб аталдилар. Хаворижларнинг бир қанча номларини учратасиз: «Ал-Қоида», «ИШИД». Номланишлар эътиборга молик эмас. Уларнинг бари хавориж, «Азариқо», «Ҳарурия». Ўтириб олганлари-(идеолог, мутафаккирлари) хаворижларнинг энг тубанларидир. Шижоатлантирадилару, ўзлари чиқмайдилар. Бизнинг замонимизда улар қанчалар ҳам кўп. Абу Умома (розияллоҳу анҳу) Шомда қатл қилинган хаворижларнинг каллаларини кўрганларида айтганлари каби. Шунда: «Жаҳаннам кўппаклари», дедилар. Ёнларида турган бир киши: «Ахир шундай ҳам дейсизми?» – деди. У киши эса: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар» – дедилар. (Савол берувчи киши): «Шундай деб эшитганмисиз?» – деди. (Абу Умома розияллоҳу анҳу): «Акс ҳолда мен (эшитмаган сўзимни айтишга) журъатли эканман-да?! Дарҳақиқат, шундай эшитганман, шундай деб эшитганман, шундай деб эшитганман» – дедилар. Сўнг йигитчага бурилиб: «Аммо улар сизнинг ерингизда кўпчиликдир» – дедилар. Ҳа, улар Аллоҳга онт ичаманки, бизнинг еримизда кўпдир. Аллоҳ уларнинг ёмонлик ва кетларини қирқсин! Аллоҳ уларнинг ишларини шарманда қилсин! Аллоҳ уларнинг сатр-(парда)ларини очсин! Аллоҳ уларнинг мақсадларини рўёбга чиқармасин! Аллоҳ уларнинг туғини юқори қилмасин! Амин! Улар маккор, ёлғончи ҳамда ислом ва унинг аҳлига фитнадир. Шундан кейин бир кимса келиб худди Имрон ибн Ҳаттон Алий ибн Абу Толиб (розияллоҳу анҳу)нинг қотилига олқиш айтгани каби уларга олқиш айтади. У (Имрон ибн Ҳаттон), у Аллоҳнинг махлуқотлари ичида энг яхшиси дея мақтайди.

Тақводор киши томонидан қандай ҳам хуш зарба бўлди.

Бу билан фақат арш соҳиби томонидан розиликка эришишни ирода қилди.

Албатта, мен уни бир кун ёдга оламан,

Ва уни Аллоҳнинг ҳузурида тарозиси энг пок махлуқотлардан деб биламан.

Ушбу ботил мақтовга бир боқинглар. Ботил даъватчиларидан бири келиб, уларга олқиш айтишидан ажабланманглар. Уларнинг даъватчилари ва белгилари маълум. Рофизаларни биламиз. Улар ўз давлатига эга, уларнинг рамзлари бор. Хаворижлар ҳам шундай, буни тарихдан ўқиб (биламиз). Ҳозирги асрда хаворижларнинг фикрини энг кўп тарқатганлардан бири Ҳасан ал-Банно асос солган Мисрдаги «Ихвон ал-Муслимин» жамоатидир. Саййид Қутб хаворижларнинг заҳридан нафас олди. Абдуллоҳ Аззом эса ундан бир қадаҳ олди-(сипқорди). Завоҳирий ва Усома бин Ладинлар эса қултумлаб ичдилар. Уни жамийки издошларига эмлаб тарқатдилар. Ҳатто мана ушбу фикрдан заҳарландилар. У ҳақиқатда аччиқ. Чунки биз фарзандларимиз орасида ўшаларга олқиш айтаётганларни учратяпмиз. Уни таълим ва тарбия бераётганлардан ўшаларга ўхшаганларга олқиш ва мақтов айтилиш эшитилган вақтда бу нарса мавжуд эканлигидан ажабланманг. Ал-Қоида ушбу асрда (хаворижларнинг) онасидир. Дарҳақиқат, уни ушбу фирқа ва жамоатлар ташкил қилди. Ҳозирда ИШИД ва Жабҳа ан-Нусра унинг фарзандларидир. Жабҳа ан-Нусра ва ИШИД ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқ. У ва бу томонга ўгирилгандаги танга(нинг икки томони) каби. Улар ўртасидаги ихтилоф дунёвий, сиёсий ихтилофдир. Тарбия, фикр ва ақидалари бир. Албатта, мен ИШИД борасида жилов ва сўзни қаттиқ оладиган ва Жабҳа (ан-Нусра) ҳақида сукут сақлайдиганлардан ажабланаман. Гўёки у (Жабҳа ан-Нусра) покдомонроқ ва Аллоҳга яқинроқ. Балки уларнинг бари хавориж. Гарчи улар билан булар ихтилоф қилсалар-да айни тарбия, ақида ва фикрларда бардавомдирлар.

Хаворижлар учта (залолатга) қўл урдилар:

1) Жамоатдан ажралдилар;

2) Ҳукмдорни кофир дея ҳукм қилдилар;

3) Ўзларидан бўлган бир кишини олиб келдилар.

Бугунги тун кечагисига қандай ҳам ўхшаш. Оиша розияллоҳу анҳо билан кечган бир ҳодисани сизлар учун ёдга оламан. Муоза исмли бир аёл келди. Эътибор беринглар! Биз нима учун ҳазир бўлишга чорлаймиз? Чунки ҳазир бўлишга чорлаш шаръий манҳаждир. Шунга ўхшаш сўзни авом одамлар орасида айтишлик ярайдими? Нима бўлганини эшитинглар. Бир аёл Оиша розияллоҳу анҳо ҳузурларига келиб: «Эй онажон! Нима учун ҳайз кўрган аёл рўзанинг қазосини ўтайди-ю, намознинг қазосини ўтамайди?» – деди. Хаворижларда далил ва ҳужжатларга зид келадиган сўзларни айтиш маъруфдир. (Оиша розияллоҳу анҳо) ушбу тушунчани кўрганларида, савол берувчи томонидан бўлган ушбу тушунчада муаммо бор. Муаммони аритадиган савол берилиши лозим, тоинки ҳолат равшанлашсин. Унга нима дедилар? «Сен ҳарурийларданмисан?» – дедилар. Эътибор қаратинглар! «Сен ҳарурийларданмисан?» – дедилар. Бу хаворижларни гуруҳга ажратишликдир. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам сифатлаганлари каби ақида нуқтаи назаридан уларнинг номлари хавориждир. Биродарим, шайх Аввоз (хаворижлар ҳақида ворид бўлган) ўн ҳадис дея зикр қилганларига қўшимча қиламан. Балки у юзтадан кўпроқдир. «Саҳиҳайн»да ўттизта ҳадис. «Саҳиҳайн»да ўттизта ҳадисдан кўпроқ. Хаворижлар хавориж дея сифатланган. (Оиша розияллоҳу анҳо): «Сен ҳарурийларданмисан?» – дедилар. Рўза, намоз, (уларнинг) қазосини ўташ ва ҳайз ҳукмларидан жоҳил қолган оддийгина тобеъин аёл ҳарурийларни билмай қолмади. «Эй онажон! Ким у ҳарурийлар? Мен билмайман. Нима деяпсиз? Кимни қасд қиляпсиз?» – демади. (Оиша розияллоҳу анҳо): «Сен ҳарурийларданмисан?» – дедилар. У аёл: «Йўқ, эй онажон!» – деди. Демак, у аёл ҳаруриянинг маъносини билди. Чунки (хаворижлардан) ҳазир бўлишга чорлов овозаси авом одамларга ҳам етиб борган эди. Ҳатто турли фирқа ва хаворижлардан ҳазир бўлдилар. У аёл: «Йўқ, эй онажон! Бироқ мен шунчаки сўраяпман» – деди. (Оиша розияллоҳу анҳо) жавобни кўргач, (ўзлари томондан бўладиган) жавоб тафсилий бўлиши ярамасди. Балки у аёлнинг зеҳниятига масаланинг аслини боғлаш учун таъсилий жавоб бўлиши ярар эди. Шунда унга нима дедилар? «Бизга шундай буюрилган эди» – дедилар. Бу таъсилий-(асос ўрнатиш) жавоби эди. Бу билан кўплаб масалалар бир ўлчов-(меъёр)га тушадики, шаръий буйруқ «Эшитдик ва итоат қилдик»дир. Бироқ хаворижлар «Эшитдик ва итоатсизлик қилдик» (йўлидан борадилар). Бугунги тун кечагисига қандай ҳам ўхшаш. Бугунги кунда жамоатдан ажралиш, ҳукмдор кофирдир дея ҳукм қилиш ҳамда жамоат тузиш (мавжуд). «Ихвон ал-Муслимин» жамоати ҳақида юртимиз, Аллоҳ унга тавфиқ берсин, ҳазир бўлишга чорлаш ва гуруҳларини кўрсатиб улар хаворижлардан дея берган баёнотинигина айтаман. Улар ҳақиқатда кўп тармоқларга эга. Шуларнинг зимнидан «Сурурия» тармоғики, у «Ҳарурия»дан фақат син ва ҳа ҳарфлари билан ажралиб туради. Аслида эса улар ҳам жамоатдан ажралган, ҳукмдорни кофир деб ҳукм қилади, байъатни ечган-(воз кечган)дир. Улар хаворижлар. Фақат гуноҳи кабира соҳибини кофир деб ҳукм қиладиган кимсагина хавориж эмас. Бу хавориж фирқаси сифатланадиган айрим сифатлардир. Улар бир қанча тоифа. Ҳа (шундай).

 

Юклаб олиш [mp3]

Манба: Тавҳид форуми

Фикр билдиринг