Тунисдаги террор ҳодисаси борасида қисқа изоҳ

Тунисдаги террор ҳодисаси борасида қисқа изоҳ

 

Ҳурматли шайх Сулаймон ибн Салимуллоҳ Руҳайлий ҳафизаҳуллоҳ

 

 

Барча мақтовлар Аллоҳга хос. Расулуллоҳга саловат ва саломлар бўлсин.

Сўнг:

Шак-шубҳа йўқки, бу улкан жиноят. Қон (тўкиш масаласи)да енгил ёндашишлик мўминларнинг сифатларидан эмас. Қон (тўкиш масаласи)да енгил муносабатда бўлиш хаворижларнинг сифатларидан. Улар на мусулмоннинг ва на маъсум (қони тўкилиши ҳаром бўлган киши)нинг қонида тўхтайдилар. Бу жиноят.

Талабаларга ушбу жиноятни ошкора инкор қилишлари, унга қўл уришни инкор қилишлари вожиб бўлади. Анавилар томондан зарар келишидан қўрқсалар мустасно. Талабалар ўз юртларида қонхўр, террорист ва қотиллар эмас, (балки) аҳли хайр, аҳли даъват, аҳли ислоҳ ўлароқ намоён бўлишлари лозим бўлади.

Мени мусулмон ўлкалардаги олийжаноб биродарларимга биринчи насиҳатим шуки, солиҳ салафлар, уларга Аллоҳнинг розилиги бўлсин, йўли бўлган ҳақиқий асосларни ошкор қилсинлар ва бидъат аҳлининг асосларини рад этсинлар.

Ўзини қон (тўкиш)га аралаштирган ҳар бир кимсага насиҳатим шуки, бошқаси ҳақида Аллоҳдан қўрқишдан олдин ўзи ҳақида Аллоҳдан қўрқсин. Инсон ўзини қон (тўкиш)га дахл қилиши кўнгилсиз ишлар жумласидан. Мўмин ҳаром қонга қўл урмас экан мудом ҳур, солиҳ бўлади. Агар ҳаром қонга қўл урса узилади (нотавон бўлади).

Солиҳ салафлар, Аллоҳ улардан рози бўлсин, қондан одамларнинг ниҳоятда сақланганлари эди. Жобир розияллоҳу анҳуга фитна (вақти)да «Жанг қилмайсизми?» – дейилди. У киши: «То икки кўрадиган кўзи ва гапирадиган тили бўлиб, бу кофир, бас, уни ўлдир дейдиган қилич келтирмагунингизча (жанга кирмайман)», дедилар. Чунки солиҳ салафлар, Аллоҳ улардан рози бўлсин, қон (тўкиш)нинг улканлиги ва аҳамиятини идрок қилишган эди. Шунинг учун мен яхшилигингизни намоён қилинглар деяпман. Токи сизларга ўзгаларнинг ёмонлиги нисбат берилмасин. Ва сабар қилинглар!

 

9 Рамазон, 1436 ҳ

Манба: Тавҳид форуми

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan