PDF WORD

Мусулмонларнинг янги йилда иштирок этишлари ҳукми

Мусулмонларнинг янги йилда иштирок этишлари ҳукми

Шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Юклаб олиш

Савол: Шуни кўриш мумкинки, айрим мусулмонлар янги йилда ёки, ўзлари номлаганларидек, Крисмасда насронийлар билан иштирок этяптилар. (Савол йўлловчи) йўлланма беришингиздан умидвор.

Жавоб: На мусулмон ва на муслимага насроний ёки яҳудий ёҳуд кофирлардан иборат бошқалар билан уларнинг байрамларида иштирок этишлиги жоиз бўлмайди. Балки буни тарк этишлик вожиб бўлади. Чунки ким ўзини бир қавмга ўхшатса, бас, улардандир. Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизни уларга ўзимизни ўхшатишимиз ва уларнинг хулқи билан хулқланишимиздан огоҳлантирдилар. Мўмин ва мўминага бундан ҳазир бўлишлиги ва ушбу байрамларни ташкиллаштиришликда бирор нарса билан ёрдам бермаслиги вожиб бўлади. Чунки у Аллоҳнинг шариатига зид байрамлар бўлиб, уни Аллоҳнинг душманлари нишонлайди. Бас, уларда иштирок этиш, (байрам) иштирокчилари билан ҳамкорлик қилиш, уларга бирор нарса билан ёрдам кўрсатиш жоиз эмас. На чой, на қаҳва, на идишлар каби нарсалардан иборат бирор нарса ва шунга ўхшашлар билан (ёрдам кўрсатиш жоиз эмас). Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло айтадики: «Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва ҳаддан ошиш йўлида ҳамкорлик қилмангиз!» (Моида: 2). Кофирлар билан уларнинг байрамларида иштирок этишлик гуноҳ ва тажовуз йўлида ҳамкорлик қилишликдан бир турдир. Демак, ҳар бир мусулмон ва муслимага буни тарк этишлик вожибдир. Оқил кишига одамлар қилаётган ишга алданиб қолишлиги ярамайди. Балки шариатга, ислом ва у олиб келган йўлга назар ташлашлиги, Аллоҳ ва Росулининг буйруғига бўйинсунишлиги, одамларнинг ишларига қарамаслиги вожиб бўлади. Чунки аксар одамлар Аллоҳ жорий қилган нарсага аҳамият бермайдилар. Аллоҳ азза ва жалла Ўзининг Буюк Китобида айтганидек: «Ер юзидаги кимсаларнинг жуда кўпларига итоат қиладиган бўлсангиз, сизни Аллоҳнинг йўлидан оздирурлар» (Анъом: 116). Субҳанаҳу шундай деди: «Гарчи сиз (барча одамларнинг иймон келтиришларини) жуда истасангиз-да, одамларнинг кўплари мўмин бўлмайдилар» (Юсуф: 103). Шариатга зид урф-одатларга амал қилишлик жоиз эмас, гарчи одамлар уни қилсалар ҳам. Мўмин киши ўз амал ва сўзларини ҳамда одамларнинг иш ва сўзларини Китоб ва суннат (тарозиси)да тортиб кўради. Аллоҳнинг Китоби ва Росули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатига ёки у иккисининг бирига мувофиқ келгани қабул қилинади, гарчи одамлар уни тарк этсаларда. У иккисига ёки бирига зид келгани рад этилади, гарчи одамлар уни бажарсаларда. Аллоҳ таоло барчани тавфиқ ва ҳидоят билан ризқлантирсин. Жазакумуллоҳу хойрон.

 

http://www.binbaz.org.sa/mat/20019

Манба: Тавҳид форуми

1 та мулоҳаза

  1. abu imron → 10.01.2014 йил

    Alloh uzbek musulmunman deb yangi yil bayramini nishonlayotgan bechoralaga hidoyat bersin

Фикр билдиринг