Рубубият тавҳидининг ўзи инсонга фойда келтирмайди

Рубубият Тавҳидининг ўзи инсонга фойда келтирмайди

 

Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ

Юклаб олиш

«Айтинг: «Аллоҳдан ўзгани Роббим дейми?! Ахир У барча нарсанинг Роббиси-ку?!»» (Анъом: 164). Мана шу Тавҳиддир! Калом ва мантиқ «уламолари» айтаётган нарсалари тавҳид эмас. Улар Тавҳид – Аллоҳнинг яратиш, ризқлантириш, тирилтириш, ўлдириш ва (борлиқни) тадбир-бошқаришдаги ягоналиги деб айтишади. Бу Рубубият Тавҳиди. Аммо бу талаб қилинган ягона нарса эмас. Буни бутун олам тан олади! Ҳатто мушриклар Аллоҳ – ал-Холиқ, ар-Розиқ ва ал-Мудаббир эканига иқрор бўлишади. «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтинг: «Ким сизларга осмон ва заминдан ризқ берур ёки ким қулоқ-кўзларингизга эгалик қилур?! Ким ўликдан тирикни чиқарур ва тирикдан ўликни чиқарур, ҳамда ким барча ишларни тадбир қилиб турур?!» Улар албатта: «Аллоҳ», дейдилар» (Юнус: 31). Мушриклар «Аллоҳ», дейдилар. Ушбу барча ишларни қилувчи – Аллоҳ. Ҳеч ким Унга бунда шерик бўла олмайди. Шундай бўлсада улар (Аллоҳнинг фақатгина Рубубиятини тан олувчи) мушриклардир. Ибодатдаги мушриклар. Улар Рубубиятда муваҳҳидлар, лекин ибодатда мушрикдирлар. Улар Аллоҳ билан бирга бошқасига ҳам ибодат қилишади. Аллоҳ бундан қайтариш учун Росулини юборди. Росул одамларга: «Аллоҳ танинг!», чунки У – ал-Холиқ, ар-Розиқ ва ҳоказо деб айтмаган. Чунки у (мушрик)лар буни уларга гапириб берилмаса ҳам тан олишарди. Аммо улар аксинча: «Аллоҳга ибодат қилинглар ва Унга ҳеч нарсани шерик қилманглар» (Нисо: 36) деб айтишарди. Мана шу билан Аллоҳ ўзининг Росулларини юборган. Мана шу талаб қилинган Тавҳиддир. Аммо агар кимдир фақатгина Рубубият Тавҳидини тан олса, бу унга фойда келтирмайди. Бу ҳеч қачон мушрикларга фойда келтирмайди, ҳатто улар Улуҳият Тавҳидини тан олмагунларича. Мана шу Аллоҳнинг якка ўзига, ширк келтирмаган ҳолда, ибодат қилишликдир.

 

Манба: Тавҳид форуми

Фикр билдиринг