Куфр юртида яшашлик ўта хатарлидир

Куфр юртида яшашлик ўта хатарлидир

 

Фазилатли шайх Муҳаммад ибн Ҳадий ал-Мадхалий

 

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

 

Кофирларнинг юртларида кофирлар ўз биродарларини қувватлайдилар, улар бир-бирига ўхшашдир. Аллоҳ таъоло айтади: «Улар ўзлари кофир бўлганлари каби, сизлар ҳам кофир бўлиб, (улар билан) баробар бўлиб қолишларингизни истайдилар» (Нисо сураси, 89-оят).

Улар нима учун тиришадилар? Улар бизни адаштириш учун тиришадилар, Аллоҳнинг Ўзи бизни сақласин. Аллоҳ азза ва жалла айтади: «Аллоҳ тавбаларингизни қабул қилишни истайди, ҳою ҳавасга берилган кимсалар эса (ҳақ йўлдан) бутунлай оғиб кетишингизни истайдилар. Аллоҳ (буюрган шариат қонунлари билан) сизлардан (юкингизни) енгиллаштиришни истайди. (Зотан), инсон ожиз қилиб яратилгандир» (Нисо сураси, 27-28 оятлар).

Улар фақат мана бу нарсани хоҳлайдилар:  «Яҳудий ва насронийлар то сиз уларнинг динига кирмагунингизча ҳаргиз сиздан рози бўлмайдилар» (Бақара сураси, 120-оят). «Улар ўзлари кофир бўлганлари каби, сизлар ҳам кофир бўлиб, (улар билан) баробар бўлиб қолишларингизни истайдилар» (Нисо сураси, 89-оят).

Улар мана шуни хоҳлайдилар, мана бу аёл билан унинг эри мисолида улар бунга эришдилар, Аллоҳ ўзи сақласин!

Шу муносабат билан, куфр юртига сафар қилиш жуда ҳам хатарлидир. У ерга борадиганлар оғиб кетишлари, заифлашиш ва адашишларидан қўрқилади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Мен мушриклар орасидаги ҳар бир мусулмондан безорман», «Бир-бирларини оловини кўрмасинлар».

Яъни агар сен бир кофир билан саҳрода бирга бўлсанг ҳам узоқлашгин, ҳатто у олов ёқса сен кўрмагин. Сен олов ёқсанг у кўрмасин. Сен билан унинг ораси узоқ бўлсин, токи унинг юзини кўрмагин. Унга мулойимлик қиласан, ёки у билан боғланиб қоласан, ёки унга юмшоқлик қиласан, ёки унга енгиллик қиласан, кейин эса оддий (ҳолат) бўлиб қолади. Ҳудди шундай агар мусулмон куфр юртига сафар қилса, аввал борганида кўп нарсаларни инкор қилади. Бир қанча кунлар яшаса норозилиги камаяди. Агар бир неча ойлар у ерда истиқомат қилса қаршилиги камаяди ва заиф бўлади, шундан сўнг бу қаршилик йўқолади ва балки ўша кофирлар каби бўлиб қолади.

Шунинг учун куфр юртларида истиқомат қилаётган биродарларимизга насиҳат қиламиз, Аллоҳ таъолодан ўзлари, ўғил ва қиз фарзандлари ҳақларида Аллоҳдан қўрқишсин. Чунки фарзанд, ўғилми ёки қизми, у ерда ўн саккиз ёшга етганда ота уни устидан бошқара олмайди. Қиз алдайди ва кўчага чиқиб хоҳлаганини қилади. Зино қилса ҳам унга ҳеч нарса қилмайди, уни устидан бошқарув йўқ. Агар сен отаси бўлсанг ва бирор сўз айтсанг сени маҳкамага топширади. Ҳудди шундай ўғлинг гуноҳлар қилади, бузғунчилик қилади. Агар уни қўлидан ушлаб тўхтатсанг сени турмага улоқтиришади.

Ўша мамлакатларда яшашнинг нима фойдаси бор? Мусулмонлар имконияти етгунча аҳли Ислом юртларга ҳижрат қилишга интилмоғи вожибдир.

Кўп инсонлар Саудияга келишни орзу қилишади. Айтамиз, бу яхши агар имкон топсанг. Аммо имконият топилмасачи, куфр мамлакатида қолгандан кўра Ислом мамлакатларидан қай бири бўлса ҳам сен учун яхшироқ.

Афсуски ҳозирги асрда шундай бир хато тушунча мавжудки, куфр юртларига кетаётганларни «муҳожирлар» деб аташмоқда. Хабарларда эшитиб қоламиз, Африканинг шимолий соҳили яқинида муҳожирларни олиб кетаётган кема чўкиб кетди, улар Италияга қараб кетишаётган эди. Кемадагиларнинг ҳаммаси ҳалок бўлди. Кечаги хабарларга кўра 90 ёки 40 та муҳожирнинг ўлик жасадини топишди. Улар муҳожирми?! Ҳижрат дегани ширк юртидан Ислом юртига кўчиб ўтишдир. Ислом юртини ташлаб ширк юртига кўчиб ўтиш ҳижрат эмас. Бу хато, ана ўшалар муҳожир эмас. Улар динларини ҳижрат қилиб куфр юртига кетганлардир. Яна бир нарса, уларнинг аксари тўғри шаръий мақсад билан у ерга кетмаганлар. Шаръий сабаблар бу – ўрганиш лозим бўлган ва мусулмонлар юртида топилмайдиган илм олиш учун, мусулмонлар юртида шифоси топилмайдиган касаллаикни даволатиш учун, ёки сафар қилиш зарур бўлган тижорат учун сафар қилиш мумкин. Улар нима учун сафар қилишди? Оврўпа Иттифоқида ва Америкада уларга бериладиган дунё матоси учун рағбат қилишади. Инсонларни ёлғон билан, эълонлар билан қизиқтирадилар. Интернетда битта кнопкани боссангиз, «Муборак бўлсин, Қўшма Штатларини фуқоролигини қўлга киритдингиз! Фалон жойга боғланинг!» Шундай қилиб сени олиб кетишади.

Биродарларимиз Аллоҳ азза ва жалладан қўрқсинлар, куфр юртида яшамасинлар, фақат зарурат бўлсагина у ерда яшасинлар. Заруратлар ўз ўлчови билан ўлчанади, қачонки зарурат кетса у ерда қолиш жоиз бўлмайди.

Мақоланинг араб тилидаги манбаси: http://www.sahab.net/forums/index.php?showtopic=122826

 

Манба: Тавҳид форуми

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan