Меҳмонхона

Бу ерда саҳифамизга оид фикр-мулоҳаза ва таклифларингизни ёзиб қолдиришингиз мумкин.

Добавить комментарий 397

Muhammadamin

Muhammadamin

Ассаламу алайкум бродар!Мен таблиг жамоати хакида тушундим энди бизни масжидда уларни укийдигон китоблари бор яни(Фазоил амал, Танланган хадислар)шу каби китоблардан биз хам фойдалансак буладими?

Муслим

Муслим

Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Шайх Муҳаммад ибн Иброҳим, шайх Ибн Бознинг устозлари деди: «Таблиғ жамоатида ҳеч қандай яхшилик йўқ. Чунки бу бидъат ва залолат жамоатидир! Китобларини ўқиб, унда залолат ва бидъатни, шунингдек қабрларга ибодат қилиш ва ширкни топдик!» (Қаранг: «Фатава ва расаил» 1/268).
Фойда учун мана бу мавзуни ҳам ўқиб чиқишни тавсия қиламан:
http://forum.tavhid.com/showthread.php?tid=815

Ахли Муъмин

Ахли Муъмин

Ассаламу алайкум.
Сизларга бир жумбок саволим бор илтимос киламан тезрок ёзсанглар жавобини. Бир аёл бор экан у аёл ерини хаккига ланат айтади сукинади лекин намозхам укиди унадай аёлдан яхшилик кутса буладими.

Муслим

Муслим

Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Хотин эрини ҳақорат қилади …

Сухандон: Аллоҳ устингиздан баракотларини ёғдирсин! Мана бу тингловчимиз: Аччиғи келганида ўз эрини ва эрининг қариндошларини ҳақорат қилиб сўкадиган хотиннинг ҳукми нима? Аллоҳ устингиздан савоблар ёғдирсин, тушунтириб берсангиз,– деб сўрамоқда.
Жавоб: Аччиқланиш шайтоннинг одамзод кўнглига ташлаган чўғ бўлиб, унинг томирларини бўрттиради, юзлари ва кўзларини қизартиради. Кўпинча аччиқланган одам ўзини йўқотиб қўяди–да, гаплари ва ишлари хунук бўлади. Шунинг учун ҳам, ўзини йўқотадиган даражада аччиқланиб турган пайтда оғиздан чиққан талоқ сўзини инобатга олинмаслиги қувватли қавлдир. Бинобарин, эри ва эрининг қариндошларини ҳақорат қилаётган мана бу хотин ҳам, менимча, эри қўзғаган ғазабнинг аччиғидан ўзини йўқотиб қўяди. Акси тақдирда, хотин кишининг ўз эри ёки қариндошлари: онаси, отаси ёки акасини хотиржам турганида ҳақорат қилиши мантиқий эмас. Менимча, эр хотинини эрини ва қариндошларини ҳақорат қиладиган даражада аччиқлантирган бўлса керак. Шу муносабат билан мен эркакларга хотинлари устидан ноҳақ ҳукмрон бўлиб олмасликни тавсия этаман. Чунки Аллоҳ таоло бундан огоҳлантирган:
«Аммо сизларга итоат қилсалар, уларга қарши бошқа йўл ахтарманглар. Албатта, Аллоҳ энг юксак ва буюк бўлган зотдир» (Нисо: 34).
Эй хотинига зўравонлик қилаётган эр, Аллоҳ сиздан кўра улуғ, олий ва буюкдир. Шунинг учун Аллоҳдан огоҳ бўлинг! Чунки айрим одамлар, Аллоҳ сақласин, хотинларини хизматкордек ҳатто ундан ҳам баттарроқ кўрадилар: уни ҳар доим сўкадилар, унга қийинчилик туғдирадилар ва ўзига ўхшаган инсон деб ҳисобламайдилар. Ҳолбуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эрларга: «Мўъмин мўъминадан нафрат қилмасин! Агар ундан бирон нарсани ёқтирмаса бошқа хулқидан рози бўлаверади»– деб йўл кўрсатганлар. (Ҳадисда келган) «фарк» сўзи нафратни ифодалайди. Яъни, сиз эр ўлароқ хотинингизнинг биронта ахлоқини ёмон кўрган бўлсангиз, унинг бошқа ахлоқларига боқинг. Агар унинг (бугун) чойни яхши дамламагани ёки овқатни яхши пиширмаганини кўрсангиз, уларни яхши дамлаб, яхши пиширган кунларини эсланг. Эрлар ўз хотинлари ҳаққида Аллоҳдан қўрқишлари ва уларнинг ҳақларини тўкис адо этишлари, шунингдек, хотинлар ҳам ўз эрларининг Аллоҳ фарз қилган ҳақларини адо этишлари керак:
«Ва яхши амалларда улар (аёллар) учун зиммаларидаги эрлари олдидаги бурчлари баробарида ҳуқуқлари ҳам бор. Ва эркаклар учун (аёллар) устида бир даража (имтиёз) бор. Аллоҳ қудрат ва ҳикмат эгасидир» (Бақара: 228).

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн
Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.

Ахли Муъмин

Ахли Муъмин

Рахмад Аллох рози булсин ишинглардан.мен аёлимга бирнарсани топиб беринг дедим аёлим ухлаётган экан у менга гапкайтарди мен урдим у кулинг сингур деди мен яна урдим у итемган ифлос деди мен нима иш килишин керак тарбиялаш учун сизларни шаръи маслахатиларни сурайман илтимос

Muhammadamin

Muhammadamin

Аssalamu alaykum brodarim!Menga Payg’ambarimiz r.s.a.v ni siyratlari kerak,tug’ulishidan to vafot topgunlariga qadar siyratni topishimga yordam berilar?Oldindan rahmat!

Muhammadamin

Muhammadamin

Ассаламу алайкум! Бродарим менга исломий жава китоблар керак иложи булса ёрдам беринг…!

Omina

Omina

Assalamu alaykum. Er xotin o’rtasida bo’ladgan ko’p janjallar, er uy ro’zg’orini qilmasligi (qaynotani puliga qarab qolishi), xotin kasal bo’lganda qaramasligi, sigaret chekishi, nosivoy chekishi xullas shu ko’rsatilgan ishlar xotinni eridan TALOG’INI berishini so’rashlikka sabab bo’la oladimi?