PDF WORD

Ақл мияда бўладими ёки қалбдами?

Ақл мияда бўладими ёки қалбдами?

Фазилатли шайх, аллома Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин

بسم الله الرحمن الرحيم

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, у зотнинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг …

Фазилатли шайх, аллома Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин роҳимаҳуллоҳ «Риёзус Солиҳин» («Солиҳлар Бўстони») асарининг шарҳи, биринчи мужаллад «Баб ал-Муроқоба» («Аллоҳнинг назорат қилиб туришлиги») бобида шундай дедилар:

У Зот яна кўкраклардаги, яъни, қалблардаги яширин нарсаларни билади. Чунки қалблар кўкраклардадир. Қалблар ила ақл юритиш, фаҳмлаш ва тадбир-(бошқарув) юз беради. Аллоҳ таоло айтганидек: «Ахир улар (яъни Макка мушриклари) ер юзида сайр қилиб-айланмайдиларми, (ана ўшанда) улар учун доно диллар бўлур эди» (Ҳаж: 46). «Зеро, кўзлар кўр бўлмас, балки кўкракларидаги кўнгиллар кўр бўлур» (Ҳаж: 46).

Аллоҳни барча айбу нуқсонлардан поклайман! Гўёки ушбу оят бугунги одамларнинг ҳолати ҳақида нозил бўлгандек. Балки у одамларнинг қадимдаги ҳолатлари ҳақида нозил бўлган. Яъни, ақл мияда бўладими ёки қалбдами?

Ушбу масала ишларга моддий кўз билан қараб, бу борада Аллоҳ таоло ва Росули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қовлига мурожаат қилмайдиган изланувчиларнинг кўпчилигига тушунарсиз бўлиб қолди.

Аслида эса ҳақиқат шуки, бу борада иш очиқ-ойдин бўлиб, ақл қалбдадир. Қалб эса кўкракдадир. «Ахир улар (яъни Макка мушриклари) ер юзида сайр қилиб-айланмайдиларми, (ана ўшанда) улар учун доно диллар бўлур эди». Ва деди: «Зеро, кўзлар кўр бўлмас, балки кўкракларидаги кўнгиллар кўр бўлур» (Ҳаж: 46). Аллоҳ таоло миялардаги қалблар деб айтмади. «Балки кўкракларидаги…», деди. Демак, бу борадаги масала жуда ҳам аниқ-равшанки, ақл қалбда бўлади. Буни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қовллари ҳам қўллаб қувватлайди: «Огоҳ бўлинг! Жасадда бир парча гўшт бўлиб, агар у ўнгланса бутун жасад ўнгланади. Ва агар у бузилса жасаднинг бари бузилади. Огоҳ бўлинг! У қалбдир» (Бухорий (52), Муслим (1599)).

Аллоҳнинг Китоби гувоҳлик бериб турган иш борасида нима фикрдасан? Аллоҳ таоло Яратувчи, барча нарсани Билувчидир. Бунга Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари ҳам гувоҳлик бериб турибди!

Ушбу (масала) рўбарўсида гарданимиздаги вожибот шуки, Аллоҳ таолонинг Китоби ва Росули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига хилоф келадиган барча сўзни улоқтиришимиз, ҳамда уни оёқларимиз остига қўйиб, унга қайрилиб ҳам қарамаслигимиздир.

Демак, қалб шак-шубҳасиз ақл юргизиш ўрнидир. Бироқ мия тасаввур қилиш ўрни. Сўнг у уни (масалани) тасаввур ва ҳозирлагач-(тайёрлагач), қалбга юборади. Сўнг эса қалб буюради ёки қайтаради. Мия гўёки котиба-(секретар) бўлиб, маълумотларни ҳозирлайди, сўнг уни қалбга жўнатади. Сўнг эса қалб йўлланма бериб, буюради ёки қайтаради. Бу ажабланарли нарса эмас. «Ҳамда ўзларингизда (ушбу ҳаётга келиб-кетишингиздан тортиб, вужудларингиздаги ҳар бир аъзоингизда, балки ҳар бир ҳужайрангизнинг нақадар нозик тартиб-интизом билан яратилиб, ўз ўрнига жойлаштирилганида ва ўз зиммасидаги Яратган буюрган вазифани қулоқ қоқмасдан адо этиб боришида) ишонгувчи зотлар учун (Аллоҳнинг қудратига далолат қиладиган) оят-аломатлар бордир. Ахир кўрмайсизларми?!» (Зориёт: 21). Ушбу жисмда ажабтовур нарсалар бўлиб, ақл бу борада ҳайрону лол қолади. Ажабланарли эмаски, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло тасаввур қилишликни бошга жо қилиб, мия тасаввур қилади ва нарсаларни бир тартибга солади. Сўнг фақат буйруқлар (бериш) қолганда уни қалбга юборади. Сўнг қалб ҳаракатга келиб, буйруқ ёки қайтариқ беради.

Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Агар у ўнгланса жасад ўнгланади». Буйруқ бериш қалбники бўлмаганда, агар у ўнгланса жасад ўнгланган ва агар у бузилса жасаднинг бари бузилган бўлмасди.

Демак, қалблар ақл юргизиш ва шахсни бошқариш ўрнидир. Бироқ унинг мия билан боғланиши борлигида шак-шубҳа йўқдир. Шу сабабли мияга путур етса фикр ва ақл юритиш бузилади! Демак, бу (қалб) унга (мияга) боғлиқдир. Бироқ бошқарув юритадиган ақл қалбдадир. Қалб эса кўкракда. «Балки кўкракларидаги кўнгиллар кўр бўлур» (Ҳаж: 46).

Аллоҳ Пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

http://www.ibnothaimeen.com/all/books/article_18015.shtml

Манба: Тавҳид форуми

 

2 та мулоҳаза

  1. человек → 06.09.2013 йил

    Assalamu alaikum.No powemu to Abu Mariam vo vseh svoih lektsiah govorit wto razum v serdtse.A ved esli musulmanin popadet v avariu (ne dai Allah) i poluwit travmu v svoih mozgah i stanet nenormalnim, eto je ne znawit wto u nego perstalo pravilno rabotat serdtse.

  2. Abu Abdulloh → 07.09.2013 йил

    Bu huddi kompyuterdagidek ekanda. Qalb bu processor, miya bu HDD. Malumotlar HDDda saqlanadi, lekin barcha narsani hisob kitobi, buyrugi processor- qalbdan chiqadi. Ajoyib.. Yana Alloh bilguvchi!

Фикр билдиринг

Мулоҳаза билдириш учун рўйхатдан ўтган бўлишингиз керак.