PDF WORD

Сўйилган жонлиқ моягини истеъмол қилиш ҳукми

Сўйилган жонлиқ моягини истеъмол қилиш ҳукми

بسم الله الرحمن الرحيم

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, у зотнинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг …

Сўйилган жонлиқ мояги (тухуми)ни истеъмол қилишлик жоиздир. Чунки бунга шариатимизда таъқиқ келмаган. Барча нарсалардаги асл-асос эса ҳалол эканидир.

Ушбу масалада бошқа бир қоида ҳам қўлланилади. Бу ҳақида имом Молик роҳимаҳуллоҳ шундай деганлар: «Гўштга қўлланиладиган ҳукм гўштга алоқадор бўлган барча нарсага нисбатан қўлланилади. Масалан ёғ, жигар, ичак, юрак, ўпка, қораталоқ, буйрак, бўйин, мояк, оёқлар, калла ва шу кабилар» (Қаранг: «Таҳзиб ал-Мудаввана» 1/93, «Маваҳиб ал-жалил» 6/204).

Демак моякларга сўйилган жонлиқ гўшти ҳукми татбиқ қилинади. Агарда гўштини истеъмол қилишлик жоиз бўлган ҳайвоннинг мояклари ҳам ҳалолдир, ва аксинча, гўштини истеъмол қилишлик ҳаром бўлган жонлиқнинг мояклари ҳам ҳаромдир.

Шундай бўлсада баъзи уламолар моякларни истеъмол қилишни макруҳ санаганлар. Чунки улар ушбу моякни одамлар одатда ҳазар қиладиган нарсалар сарасига киритишган.

Ибн Қудома роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: «… чунки бу аъзо ёқимсиздир» (Қаранг: «ал-Муғний» 3/296).

Яна Зайлаий роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: «Майда қорамол (аъзолари)дан истеъмол қилишлик макруҳ (бўлган аъзолари): жинсий аъзоси, мояги, сийдик пуфаги, ўт пуфаги. Чунки булар одамлар ҳазар қиладиган нарсалардандир» (Қаранг: «Табйин ал-Ҳақоиқ» 6/226).

Шундай бўлсада бирор ўлкада бу нарсалардан ҳазар қилишлиги бошқа ўлканикидан фарқ қилади. Кўпчилик араб мамлакатлари қассобхона ва гўшт дўконларида турли ҳайвон мояклари сотилиб келинади. Бу эса уларга талаб бор эканига далолат қилади. Аслида эса бу нарсалар араблар орасида жирканч нарса ҳисобланган.

Эслатма: Агар мояклар тирик жонивордан кесиб олинган бўлса, масалан жониворни бичиш вақтида, унда бу ўлимтик ҳисобланади ва уни истеъмол қилишлик ҳаром бўлади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: «Тирик жонивордан кесиб олинган ҳар қандай аъзо ўлимтикдир» (Саҳиҳ ҳадис. Қаранг: «Саҳиҳ Аби Довуд» № 2858).

Ушбу ҳадисдан тирик туя ўркачи ёки тирик қўчқор думбаси ва ҳоказолардан кесиб олинган аъзоси ўлимтик ҳисобланади ва уни истеъмол қилишлик ҳаром бўлади.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси уламолари шундай дедилар: «Гўштини истеъмол қилиш ҳалол бўлган тирик жонивордан кесиб олинган (аъзосини), масалан мояги, ўркачи ва ҳоказоларни истеъмол қилишлик жоиз эмас. Чунки ушбу қисмларга ўлимтик ҳукми татбиқ қилинади. Бу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мана бу сўзларига мувофиқдир: «Тирик жонивордан кесиб олинган ҳар қандай аъзо ўлимтикдир»» (Қаранг: «Фатава ал-Лажна ад-Даима» 22/501-502).

Доимий қўмита уламоларнинг сўзларидан ҳам гўшти ҳалол бўлган жонлиқнинг сўйилгандан сўнг моякларини истеъмол қилишлик жоиз эканига кўрсатма бор.

Валлоҳу аълам.

Аллоҳ Пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Манба: Тавҳид форуми

 

1 та мулоҳаза

  1. Halilulloh → 31.05.2014 йил

    mani bilishimcha hanafiy mazhabidagilar moyagni harom sanashadi haqiqatda shunaqami

Фикр билдиринг