«Булуғул Маром»га Ибн Усаймийннинг шарҳи

بسم الله الرحمن الرحيم

الحمد لله رب العالمين والصلاة والسلام على نبينا محمد وعلى آله وصحبه أجمعين قال الحافظ بن حجر العسقلاني رحمه الله تعالى

كتاب الطهارة

باب المياه

Таҳорат китоби

Сувлар боби

1.عن أبي هُرَيْرَة ـ رضي الله عنه ـ قال: قال رسولُ الله صَلّى الله عَلَيْهِ وَسَلّم، في البَحْرِ: «هُوَ الطّهُورُ ماؤُه، الحِلُّ مَيْتَتُهُ» أخرجهُ الأربعةُ، وابنُ أبي شَيْبَةَ، واللفظُ لَهُ، وصححهُ ابنُ خُزيمةَ، والترمذي.

2.وعَنْ أبي سعيد الخُدْرِي رضي الله عنه قال: قال رَسُولُ الله صَلّى الله عَلَيْهِ وَسَلّم: «إنَّ المَاءَ طَهُورٌ لا يُنَجِّسُهُ شيءٌ» أخرَجَهُ الثلاثةُ، وصَححهُ أحمدُ.

3.وعن أبي أُمَامَةَ الباهليّ ــــ رضي الله عنه ــــ قال: قال رسول الله صَلّى الله عَلَيْهِ وَسَلّم: «إنَّ الماءَ لا يُنَجِّسُهُ شيءٌ إلَّا ما غلبَ على رِيحهِ وطَعْمِهِ ولَوْنِهِ» أخرجهُ ابنُ ماجهْ، وضعَّفَهُ أبو حاتم.

وللبيهقي: «الماءُ طَهُورٌ إلَّا إنْ تَغَيَّرَ رِيحُهُ، أو طَعْمُهُ، أوْ لَوْنُهُ بِنَجَاسَةٍ تَحْدُثُ فيهِ».

1. Абу Хурайра, ундан Аллоҳ таоло рози бўлсин, айтди: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам денгиз ҳақида: «Унинг суви тоза, ўлимтиги эса ҳалолдир», дедилар». Бу ҳадисни тўртовлон (Абу Довуд, Термизий, Насоий, Ибн Можа) ва Ибн Абу Шайба ривоят қилишди. Ҳадис лафзи Ибн Абу Шайбаники. Ибн Хузайма ва Термизий уни саҳиҳ дейишди. Буни шунингдек Молик, Шофеъий ва Аҳмад ривоят қилишган.

2. Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши айтди: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Албатта, сув покдир, уни ҳеч нарса нажас қилмайди»«. Учовлон (Абу Довуд, Насоий, Термизий) ривоят қилишди, Аҳмад уни саҳиҳ деди.

3. Абу Умома ал-Баҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у айтди: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Сув покдир. Унинг ҳиди, таъми ва ранги ўзгармаса, уни ҳеч нарса нажосат қилмайди»«. Бу ҳадисни Ибн Можа ривоят қилган, Абу Ҳотим эса уни заиф деган. Байҳақийнинг ривоятида эса: «Сувнинг ичига тушган нажосат унинг ҳидини, ёки таъмини, ёки рангини ўзгартирмаса, сув пок (ҳисобланади)« дейилган.

Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ ўзининг «Булуғул-маром» китобида «Таҳорат китоби. Сувлар боби» деди. Уламолар, уларни Аллоҳ раҳматига олсин, фиқҳ борасида сўз юритиб ҳадис ва масалалар китобларини (таҳорат)дан бошлашди. Чунки таҳорат икки қисмга бўлинади. Биринчиси, қалб поклиги, иккинчиси бадан поклиги. Қалб поклигига келсак, у маънавий поклик бўлиб унинг маъноси инсон қалбини ширкнинг барчасидан – у кичик бўладими, катта бўладими, очиқ бўладими, яширинча бўладими – поклашидир. Шунингдек у қалбини бидъатнинг барчасини ирода қилишдан – у оз бўладими, кўп бўладими, сўзда бўладими, феълда бўладими, поклашидир. Шунингдек уни мусулмонларга нисбатан адоватдан, ҳасаддан, уларни хурсанд қиладиган нарсани ёқтирмасликдан ва тозалаш вожиб бўлган бошқа нарсалардан поклашдир. Бу муҳимроқдир. Аммо бошқа таҳорат у бадан таҳоратидир. Бу сиртки поклаш бўлиб, ундан икки нарса мақсад қилинади. Биринчиси, таҳоратсизлик (ҳадас)лардан поклаш, иккинчиси, сийдик, ахлат ва бошқалар каби нажосатлар ва ифлос нарсалардан поклаш. Биринчи турдаги Китоб ва Суннатга эргашиш, уларнинг лафзлари ва маъноларини ҳақиқий равишда ўрганиш, тиловат қилиш ва эргашиш билан ҳосил бўлади. Иккинчи турдаги таҳорат эса сув билан ҳосил бўлади. Шунинг учун муаллиф «Таҳорат китоби» деганидан сўнг «Сувлар бобби», деди. «Сув» сўзи кўпликда келишининг сабаби унинг турлари кўплиги эътиборидандир. Чунки сувнинг поклигида шак-шубҳа йўқ. Нажасда ҳам шак-шубҳа йўқ. Ўхшаб кетган – шубҳали нарса нажасми, покми, бу ҳақда қуйида айтилади, иншааллоҳ. Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ҳадисидан бошлади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам денгиз ҳақида айтдилар: «Унинг суви тоза, ўлимтиги эса ҳалолдир». Бу ҳадиснинг сабаби бор. Бир қавм Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига келиб айтди: «Эй Аллоҳнинг элчиси, биз денгизга кемада чиқамиз, бизда эса таҳорат олишга сувимиз йўқ». Шунда у зот денгиз суви билан таҳорат олишга буюриб айтдилар: «Ҳува ат-тоҳуру (ат-туҳуру) маауҳу». Яъни унинг суви пок. «То» ҳарфида фатҳа бўлса (ат-тоҳуру), бундан таҳорат ҳосил бўладиган нарса назарда тутилади. Агар замма бўлса (ат-туҳуру), унда бу поклаш феъли (ҳаракати)дир. Бу ерда биринчи маъно назарда тутилган. Ёки бўлмаса, у (денгиз) шундай нарсаки, унинг суви поклайди, гарчи шўрлик ва бошқа нарсалар билан ўзгарган бўлса ҳам, ва бу ўзгариш зарар қилмайди. Чунки бу ўзгариш унинг турғунлигидан, ичига бирон нарса тушганидан эмас. Бундан ташқари ўша шўрлик ҳам аслида сувдандир. «Унинг суви покдир». Бу ҳар қандай денгиз сувларига нисбатан ом (умумий) маънога эга, ҳатто шўрхок ердаги ботқоқ сувлар ҳам, ҳатто ёмғирдан пайдо бўлган кўлмаклар ҳам. Буларнинг барчаси пок, унинг суви ҳам пок. «Унинг ўлимтиги ҳалол». Бу ҳақда савол берилмади, лекин Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг карамликлари ва илм беришга бўлган интилишлари сабабли уларга эҳтиёжлари тушадиган нарсани зикр қилдилар. Чунки баъзан уларнинг озуқалари ва ичимлик сувлари тугаб қолади ва улар овқатга муҳтож бўлиб қолишади. Шунинг учун у зот уларга денгизнинг ўлимтиги ҳалол эканлигини баён қилдилар. Ҳадиснинг умумий маъноси озуқанинг барчасини ўз ичига олади. Гарчи қуруқликда унинг ўхшаши ҳаром бўлса ҳам, денгизда у ҳаром бўлмайди. Аксинча, унинг ўлимтиги ҳалолдир. Аллоҳ Таоло буни Қуръони Каримда зикр қилиб шундай деди:

«Сизларга ва йўловчиларга неъмат қилиниб денгиз ови ва таоми ҳалол қилинди» (Моида: 96). Денгизнинг овига келсак, у тириклигича олинадиган озуқадир. Аммо таоми эса, у ўлик ҳолда олинадиган озуқадир. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу шундай тафсир қилган. Шунга биноан агар сув устида сен сузаётган балиқни топсанг, ёки денгиз тўлқинлари соҳилга чиқариб юборган ўлигини топсанг, уни еявер. Сенга қийинчилик йўқ, чунки у Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзлари билан ҳалолдир.

Муаллиф раҳимаҳуллоҳ денгизларни зикр қилганларида сувларни ом суратда айтиб ўтиб, шундай дедилар: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Албатта сув покдир, уни ҳеч нарса нажосат қилмайди». «Сув» («ал-маа») сўзи умумийдир: ердан чиқадиган ёки осмондан тушадиган ҳар қандай сув покдир. «Уни ҳеч нарса нажас қилмайди» деган сўзлари, яъни, сув пок бўлади, нажас бўлмайди ва уни ҳеч нарса нажас қилмайди. Лекин бундан кейин келадиган ҳадислар сувнинг ранги, ёки таъми, ёки ҳиди нажосат сабабли ўзгарса, у нажосат бўлишига далолат қилади. Шунга биноан, агар инсон ёмғирлар тўплаган сувни топса, гарчи улар оз бўлса ҳам, гарчи йиртқичлар у сувдан ичишлиги ҳақида унинг гумони кўпроқ бўлса ҳам, токи унинг таъми, ранги ва ҳиди нажосат сабабли ўзгармагунича у сув пок бўлади. Гарчи сувга сичқон тушиб қолиб ўлса ҳам, нажосат сабабли унинг таъми, ранги ва ҳиди ўзгармаса, у покдир, у билан инсон покланади ва ундан ичади. Бунда унга гуноҳ йўқ. Фақат агар ундан ичса, соғлом (одам)га зарар бўлади, дейилса, у (сувни) ичмайди, лекин таҳорат олаверади, бунда гуноҳ йўқ. Чунки (биринчидан,) қоида шуки, денгизларнинг барча сувлари покдир. Иккинчидан, ер устидаги барча сувлар покдир, агар уларнинг таъми, ёки ранги, ёки ҳиди нажосат сабабли ўзгармаса. Агар бир киши: «Очиқ-ойдин ҳиди бўлмаган ва ранги бўлмаган нажосат сувнинг ичига тушса ва у нажосат нисбатан олганда кўп бўлса, у сувни нажас қиладими?» деб айтса, биз айтамизки, ҳадиснинг зоҳири бўйича (бундай нажосат) сувни нажас қилмайди. Лекин уламолар, Аллоҳ уларни раҳматига олсин, айтадики, агар нажосатнинг ҳиди кучли бўлмаса, ранги сувнинг рангига мувофиқ бўлса, таъми эса ўзгармаса, у ўлчанади (тақдир қилинади). Агар унинг ранги сувнинг рангидан фарқ қилса, ва бу ўлчовдан сўнг сув ўзгаряпти деб (ҳисобланса), унда у нажас бўлиб қолади. Бу тақдир қилинган нажосатдир. Яъни, фараз қиламан, масалан, бу кичик идишдаги сувга бир киши бавл қилди (сийди), лекин унинг сийдигида ранг йўқ. Чунки инсонда кўп сийиш бўлса,  унинг ранги ўзгармайди, ҳиди эса кучсиз бўлади. Мана шунда бу сувнинг поклиги ёки нажаслиги ҳақида ҳукм чиқаришимиз учун бу нарсанинг ранги сувнинг рангига хилоф қилишини тақдир қилишимиз (чамалашимиз) лозим бўлади. Агар биз шак қилсак (иккилансак), у шак қилинган (сув) бўлади, чунки агар сувга нажосат тушиб уни ўзгартирмаса, у покдир, бу ерда қийинчилик йўқ. Агар уни ўзгартирса, у нажасдир, бунда қийинчилик йўқ. Агар унинг ўзгарганлиги-ўзгармаганлиги ҳақида иккиланиш бўлса, у шак қилинган бўлади. Шак қилинган нарса эса аслга қайтарилади. Унинг асли эса покликдир. Аллоҳ билгувчироқдир.

((الحمد لله رب العالمين والصلاة والسلام على نبينا محمد وعلى آله وصحبه أجمعين نقل المؤلف رحمه الله تعالى في الأحاديث في بابا المياه:

وعن أبي هريرة رضي الله عنه قال: قال رسول الله صَلّى الله عَلَيْهِ وَسَلّم: «لا يَغْتَسِلْ أَحَدُكُمْ في الماءِ الدَّائِمِ وَهُوَ جُنُبٌ» أخرجه مُسْلِمٌ.

وللبخاريِّ: «لا يَبُولَنَّ أَحَدُكُمْ في الماءِ الدَّائِمِ الذي لا يَجْرِي، ثُمَّ يَغْتَسِلُ فيه».

ولِمُسْلِمٍ: «مِنْهُ».

ولأبي داوُدَ: «ولا يَغْتَسِلْ فيهِ مِنَ الْجَنَابَةِ».

وعن رَجُلٍ صَحِبَ النبيَّ صَلّى الله عَلَيْهِ وَسَلّم قال: نَهَى رسولُ الله صَلّى الله عَلَيْهِ وَسَلّم: «أنْ تَغْتَسِلَ المَرْأةُ بفَضْلِ الرَّجلِ، أوِ الرَّجُلُ بِفَضْلِ المرأةِ، ولْيَغْتَرِفَا جَميعاً» أخرجهُ أبو داودَ والنّسائيُّ، وإسْنَادُهُ صحيحٌ.

وعن ابن عباس رضي الله عنهما: أنَّ النبيَّ صَلّى الله عَلَيْهِ وَسَلّم كانَ يَغْتَسِلُ بِفَضْلِ مَيْمُونَةَ رضي الله عنها. أخرجه مسلمٌ.

ولأصحابِ السُّنن: اغْتَسَل بَعْضُ أَزْواجِ النبيِّ صَلّى الله عَلَيْهِ وَسَلّم في جَفْنَةٍ، فَجَاءَ لِيغْتَسِلَ مِنْها، فَقَالَتْ إنِّي كُنْتُ جُنُباً فقالَ: «إنَّ الماءَ لا يَجْنُبُ» وصححه الترمذي، وابنُ خُزَيْمَةَ.))

4. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Бирортангиз турғун сувда жунуб ҳолида ғусл қилмасин»«. Муслим ривоят қилди. Бухорий ривоятида эса: «Бирортангиз оқмайдиган турғун сувга бавл қилиб, кейин (у сувнинг) ичида чўмилмасин» дейилган. Муслим ривоятида эса «ундан (у сувдан чўмилмасин)« дейилган. Абу Довуд ривоятида «унинг ичида жанобатдан ғусл қилмасин» дейилган.

5. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга суҳбатдош (саҳобий) бўлган кишидан ривоят қилинади: «Аллоҳнинг Росули соллаллоҳу алайҳи васаллам эркакдан қолган сувдан аёлга, аёлдан қолган сувдан эркакка ғусл қилишдан қайтардилар ва икковини сувни бирга ҳовучлашларига буюрдилар». Абу Довуд ва Насоий келтиришди, унинг санади саҳиҳ.

6. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам (аёллари) Маймуна розияллоҳу анҳудан қолган сувдан ғусл қилдилар. Муслим келтирди. «Сунан» соҳибларида эса: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир аёллари бир идишда ғусл қилди. Кейин (пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам) келиб у сув билан ғусл қилмоқчи бўлдилар. Шунда ўша аёллари: «Мен (бу сувдан ғусл қилаётганимда) жунуб эдим» деди. (Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Сув жунуб бўлмайди» дедилар. Термизий ва Ибн Хузайма саҳиҳ дейишди.

«Булуғул-маром»даги бу ҳадисларни муаллиф «Таҳорат» китобининг сувлар бобида зикр қилди: Абу Ҳурайрадан, бир кишидан ва Маймунадан.

Абу Ҳурайранинг ҳадисига келсак, бунда икки масала бор. Биринчиси, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг инсонни турғун сувда жунуб, яъни жанобат ҳолида ғусл қилишидан қайтаришлари: унинг кўлмак ёки шунга ўхшаш нарсада сув топиб, жанобатдан ғуслни ният қилиб ичига тушишидир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бундан қайтардилар. Бу қайтариқнинг сабаби (маъноси) шуки, агар бир киши унда жанобатдан ғусл қилса, бошқаси ҳам шундай қилса, кейин учинчиси, тўртинчиси – сув ифлосланиб ишлатишга яроқсиз бўлиб қолади. Шунинг учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг ичида жанобатдан ғусл қилишдан қайтардилар. Жанобатдан ғусл қилиш вожибдир. Демак, жанобатдан унинг ичида ғусл қилишдан қайтарилган бўлса, унда покланиш ва ифлосликни кеткизиш учун ҳам унинг ичида ғусл қилиш йўқ. Бу (ҳукм) сув турғун бўлиб оқмаслигига тегишли. Агар сув оқадиган бўлса, унда ҳеч қиси йўқ. Масалан, инсон бир кўлмакда ғусл қилса, у кўлмак оқмайди, лекин унга ариқлар келиб ичига қуйилади ва оқади – бунда ҳеч қиси йўқ. (Абу Ҳурайранинг) иккинчи ҳадисига келсак, унда бошқа лафзлар бор: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Биронтангиз оқмайдиган турғун сувга бавл қилиб, кейин ичида ғусл қилмасин»«. Бундан ҳам Росул соллаллоҳу алайҳи васаллам қайтардилар: турғун, оқмайдиган сувга бавл қилиб кейин унинг ичида ғусл қилиш. Чунки бунда бир-бирига тескарилик бор: қандай қилиб сен сувни сийдик, нажосат ва ифлослик ўрни қилиб, кейин ундан ғусл қиласан? Бу ерда тескарилик бор. Бундан ташқари, инсон турғун сувга бавл қилса, кейин бошқаси келиб бавл қилса, учинчиси, тўртинчиси – бунда сув нажасланиб қолади. Муслим лафзида эса «кейин ундан («минҳу») ғусл (қилмасин)» дейилган. «Фийҳи» (ичида) ва «минҳу» (ундан)нинг орасида фарқ шуки, ичида ғусл қилаётган ичига тушиб олади. Ундан ғусл қилаётган эса, ундан ҳовучлаб олиб у билан ғусл қилади. Иккаласи ҳам қайтарилган, чунки бунда бир-бирига тескарилик-зидлик бор. Абу Довудда эса: «Жанобатдан унинг ичида ғусл қилмасин» дейилган. Биз зикр қилганимиздек, бу ерда «жанобатдан» деб қайд қилиш ундан бошқа ғуслларни (қайтариқ доирасидан) чиқариш эмас. Лекин, агар (вожиб бўлган) жанобатдан ғусл қилиш қайтарилган бўлса, унда бошқа (ғусллардан қайтариқ) бундан-да авлороқдир.

Кейинги ҳадисга келсак, «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан суҳбатдош бўлган бир кишидан» (дейилди). Бу мажҳул (номаълум кишидир), лекин саҳобийнинг номаълумлиги зарар қилмайди, чунки саҳобаларнинг барчаси ишончли, улар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ёлғон нисбат беришлари мумкин эмас. «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам аёл кишидан қолган сувдан эркак кишига ғусл қилишдан, ёки эркакдан қолган сувдан аёл кишига ғусл қилишдан қайтардилар ва икковини сувни бирга ҳовучлашларига буюрдилар». Бу афзал ва машруъ (шариатда кўрсатилган)дир. Масалан, бир эркакда ва унинг аёлида бир идиш бўлса, эркак аёлдан олдин ғусл қилиб, кейин аёл келиб ғусл қилиши мумкин. Ёки аёл ғусл қилиб, кейин эркак келиб ғусл қилиш мумкин. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қайтариқлари эса иршод (тўғри йўл кўрсатиш) қайтариғи, ҳаром қилиш қайтариғи эмас. Ҳамда ул зот бу икки ҳолатдан ҳам афзалроқ ҳолатга буюрдилар, у ҳам бўлса иккови сувдан ҳовучлаб олишларидир. Бу эркак идишнинг бир ёнига ўтиради, бу аёл эса бошқа ёнида ўтиради. Чунки бу сув учун тежамлироқ, қалб учун хотиржамроқ ва эр-хотин муҳаббати учун қаттиқроқдир. Шунинг учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бунга кўрсатма бердилар. Учинчи ҳадисга келсак, у Маймуна розияллоҳу анҳудан ривоят қилиндики, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан қолган сувдан ғусл қилдилар. (Маймуна): «Мен (бундан ғусл қилаётганимда) жунуб эдим» деди. Ул зот: «Сув жунуб бўлмайди» дедилар. Бу эса биринчи (номаълум саҳобий) ҳадисидаги қайтариқ ҳаром қилиш учун эмас, балки фақат иршод ва афзаллик учундир. Аллоҳ тўғри йўл кўрсатувчидир.

الحمد لله رب العالمين والصلاة والسلام على نبينا محمد وعلى أله وصحبه أجمعين ذكر المؤلف رحمه الله تعالى في سياق الأحاديث في باب المياه:

وعن أبي هريرة رضي الله عنه قال: قال رسول الله صَلّى الله عَلَيْهِ وَسَلّم: «طُهُورُ إناءِ أحدِكُمْ إذا وَلَغَ فيه الكَلْبُ أن يَغْسِلَهُ سَبْعَ مَرَّاتٍ، أُولاهُنَّ بالتُّرابِ» أخْرَجَهُ مُسْلِمٌ. وفي لَفظٍ لَهُ: «فَلْيُرِقْهُ».

وللترمذيِّ: «أُخْراهُنَّ، أوْ أُوْلاهُنَّ بالتراب».

وعن أبي قَتَادَةَ رضي اللَّهُ عَنْهُ، أنَّ رسولَ اللَّهِ صَلّى الله عَلَيْهِ وَسَلّم قَالَ ــــ في الهِرَّةِ ــــ: «إنّها ليْسَتْ بِنَجَسٍ، إنّمَا هي مِنْ الطَّوَّافين علَيْكُمْ» أخرجه الأربعة، وصحّحهُ الترمذي وابنُ خُزَيْمَةَ.

7. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Агар ит биронтангизнинг идишини яласа, уни тозалаш етти марта ювиш билан бўлади, биринчисида эса тупроқ ишлатилади». Муслим келтирган. Бир лафзда: «(Идиш ичидагисини) тўкиб юборсин» дейилган. Термизий ривоятида: «Охирисида ёки биринчисида тупроқ билан (тозаланади)« дейилган. Тўртовлон ривоят қилган, Термизий ва Ибн Хузайма саҳиҳ дейишган.

8. Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам – мушуклар ҳақида – айтдилар: «Улар нажас эмас, улар – атрофингизда юрадиганлардан»«.

Муаллиф раҳимаҳуллоҳ «Булуғул-Маром»нинг «Таҳорат» китоби сувлар бобидаги ҳадисларни келтириб айтди: «Агар ит биронтангизнинг идишини яласа, уни тозалаш етти марта ювиш билан бўлади, биринчисида эса тупроқ ишлатилади». («Туҳуру инааи» – «то» замма билан), яъни ювиш. «Фатҳа» билан ҳам жоиз – «тозаловчи нарса» маъносини билдиради. Лекин замма афзалроқ. Тозалаш уни етти марта ювиш билан бўлади, биринчисида тупроқ ишлатилади. Бу ерда зикр қилинган ит маълум ҳайвондир. Ҳадиснинг зоҳири сақлаш мубоҳ бўлган ва бошқа итларни ўз ичига олади. Сақлаш мубоҳ бўлган итлар уч турда бўлади.

1. Қўриқчи ит, яъни инсонда боғ бўлиб у бўрилар, тулкилар ва бошқалардан қўриқлаш учун ит қўйиб қўяди.

2. Подачи ит. Инсонда қуруқликда чорва бўлиб уни қўриқлаш ва сақлашга эҳтиёжи бўлса, бўрилар, йиртқичлар, ўғрилар ва шунга ўхшашлардан ҳимоя қилиш учун ит сақлайди. Чунки баъзи итлар ўргатилган бўлиб, агар бегона шахс келса, улар ҳуриб эгасини огоҳлантиради.

3. Ов ити. Инсон ит сақлаб, унга овни ўргатиб у билан ов қилади. Бу уч турдаги итлар(ни сақлаш) мубоҳ. Шунга ўхшаб инсон қасрда бўлиб қасрни қўриқлаш учун итга муҳтож бўлса, бундан ҳеч қиси йўқ, чунки бу чорвани ҳимоя қилишдан кўра кўпроқ (эҳиёжга эга). Агар чорвани қўриқлашга ит сақлаш жоиз бўлса, унда уй ва унинг аҳлини қўриқлашга ит сақлаш бундан-да авлороқдир.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам: «Агар идишни ит яласа» деган ҳадиснинг зоҳири сақлаш мубоҳ бўлган ва мубоҳ бўлмаган итларни ўз ичига олади. Мубоҳини билиб олдингизлар, ундан бошқаси эса мубоҳ эмас. Шунингдек инсонга ўйин учун ёки бу (айтилган) турлардан бошқа (мақсад)ларда сақлаш ҳаромдир.

«Биринчисида тупроқ билан (тозаланади)« деган сўзлари. Яъни, бунинг маъноси шуки, агар биринчисида (идишни) юваётган бўлса, унга тупроқ сочиб устидан (сув) қуйиб юборади. Кейин эса олти марта (сув) билан ювади. Бу энг яхшироғидир. Сабаби шуки, тупроқ биринчисида бўлса, қолган ювишлар тупроққа муҳтож бўлмайди, чунки унинг нажосати камаяди. Ҳадиснинг зоҳири етти марта ювиш вожиблигини ифода этади, гарчи у ерда нажосат бўлмаса ҳам. Чунки итнинг ялаши кўпинча сувни ўзгартирмайди, айниқса сув кўп бўлса. Лекин ҳадиснинг зоҳири умумийдир. Агар бир киши: «(Итнинг бошқа) нажосати – сийдиги, ахлати, тер (суюқлиг)и, кўз ёши ва шунга ўхшашлар ҳам шундай (ювиладими)?» деса, биз айтамизки, кўпчилик уламолар бу ҳақда айтадики: «(Итнинг) қолган нажосати ялаши кабидир». Баъзилар айтадики: «Бу ялашга хос». Бу фикрни зоҳир аҳли (оят-ҳадисларнинг зоҳирини ушлайдиганлар) ва баъзи маъно аҳллари (оят-ҳадисларнинг маъносига қарайдиганлар) ушлаган. Айтадиларки, унинг (ит сўлагининг) ичида кичик қуртлар бўлиб, улар кўзга кўринмайди. Агар ит идишни яласа, идиш бу қуртлар билан ифлосланади. Кейин агар етти марта тупроқ билан ювилса, бу кичик қуртлар йўқолади, бўлмаса, улар идишда ушланиб қолади. Агар одамлар бундай идишни ишлатишса, ушбу қуртлар овқат ва ичимлик билан ичга тушиб ошқозонга кириб олади. Шунинг учун баъзи уламолар тупроқнинг ўрнига, гарчи тупроқдан ҳам яхшироқ тозалайдиган бўлса ҳам, бошқа нарса ўтмайди, дейишди. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ривоятида: «Биронтангизнинг идишини ит яласа, уни етти марта – биринчисида тупроқ билан ювиш уни поклайди» деб тупроқни хос қилиб зикр қилдилар. Эҳтимол, унда биз билмаган бир хосият бордир. Бундан ташқари тупроқ покловчи бўлган икки нарсаларнинг биридир. Чунки поклаш ёки сув билан, ёки тупроқ билан бўлади. Тупроқдан бошқаси эса покламайди. Тупроқ таяммум орқали поклайди. Бу фикр кучлироқдир. Фақатгина агар тупроқ топишдан ожизлик пайдо бўлса, совун ва унга ўхшаш нарсаларни ишлатиш унинг ўрнига ўтади. Кейин муаллиф раҳимаҳуллоҳ Абу Қатоданинг мушук ҳақидаги ҳадисини зикр қилдилар. Бу мушук (ал-ҳирр) – ал-қитт ёки ал-басс, маълумдир. Агар у идишни яласа, у покдир, (идиш ичидагини) нажас қилмайди, чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам у ҳақда айтдиларки: «У нажас эмас». Кейин бу (ҳукм)нинг иллатини[1] кўрсатдилар: «У атрофингизда айланадиганлардандир». Яъни, у инсонлар атрофида уларнинг уйларида кўп бўладиган нарсалардандир. Улардан эҳтиёт бўлиш инсонларга машаққатдир. Лекин Аллоҳ Азза ва Жалаа ўз марҳамати билан унинг нажасини йўқотди ва уни пок қилди. Аллоҳ Азза ва Жалла хоҳлаганича ҳукм қилади. Шунинг учун эшаклар – улар ҳаромдир – ҳаром бўлишидан бир неча вақт олдин пок-тоййиб эди. Ҳаром қилинганида эса ифлос-нажас бўлиб қолди. Аллоҳ Азза ва Жалла хоҳлаганича ҳукм қилади. Аллоҳ мушукнинг ҳам нажасини кўтарди ва у пок бўлиб қолди. Бунинг ҳикмати шундаки, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бандаларга қийинчилик қилмайди, чунки У инсонларга Меҳрибон Раҳмлидир. «Улар атрофингизда юрадиганлардан» деган сўзлари ҳақида бу ҳақиқий иллат деб айтилди. Шунга биноан сичқон ва унга ўхшаб уйларда кўп бўладиганлар пок бўлиб қолади. Ҳамда улар идишни яласа, у пок бўлаверади. Ёки идишга тушиб қолиб кейин ундан тирик ҳолда чиқса, пок бўлаверади. «У нажас эмас» деган сўзларидан унинг сийдиги ва ахлати истисно бўлади, чунки у нажасдир. Бунинг сабаби шуки, ейилмайдиган ҳар бир нарсанинг сийдиги ва ахлати нажасдир, гарчи (ўзи) пок бўлса ҳам. Мана бу одам зоти, масалан, ҳаётлик чоғида ва ўлганидан сўнг ҳам покдир, лекин унинг сийдиги ва ахлати нажасдир. Мушуклар ҳам шундай, улар покдир, лекин уларнинг сийдиги ва ахлати нажасдир. Баъзи уламолар мушукларга улардан хилқатда кичикроқ бўлган (ҳайвон)ларни ҳам қўшишди, гарчи улар уйда кам учраса ҳам. Бу фикр заифдир. Чунки биз бунинг иллати хилқат десак, ва (мушук) каби ва ундан кичикроқ бўлган нарсаларгина пок десак, унда шариат очиқ айтган иллатни бекор қилиб ўзимиздан бўлган иллатни исбот қилган бўламиз. Бу эса жоиз эмас. Балки айтилдики: ейиш ҳаром бўлган ва ундан сақланиш қийин бўлган ҳайвонлар покдир, магар ит нажасдир. Чунки Пайғамбар уни очиқ айтиб истисно қилдилар. Аллоҳ тўғри йўлга бошловчидир.

وعَنْ أنَسِ بن مالك رضي الله عنه، قال: جاء أعْرَابِيٌّ فَبَالَ في طَائِفَةِ المَسْجِدِ، فَزَجَرَهُ النّاسُ، فَنَهَاهُمُ النَّبِيُّ صَلّى الله عَلَيْهِ وَسَلّم، فَلَمَّا قضى بَوْلَهُ أمرَ النبيُّ صَلّى الله عَلَيْهِ وَسَلّم بذَنُوبٍ مِنْ ماءٍ، فَأُهْرِيقَ عليْهِ مُتّفَقٌ علَيْهِ.

9. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у айтди: «Бир аъробий келиб масжиднинг бир четида бавл қилди. Уни одамлар уруша бошлашганида, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни (бу ишдан) қайтардилар. У бавл қилишни тугатганидан сўнг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бир челак сувни олиб келишни буюрдилар-да, бу сув (бавл тушган жой) устига қуйиб юборилди». Бухорий ва Муслим ривоят қилишди.

Муаллиф раҳимаҳуллоҳ «Булуғул-маром» китобининг сувлар бобида бу мавзуда ҳадисларни келтириб айтди:

«Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у айтди: «Бир аъробий келиб масжиднинг бир четида бавл қилди»«. Аъробий чўлда яшовчидир. Аъробийлар кўпинча жоҳил бўларди, чунки улар Аллоҳ Ўз Росулига нозил қилган нарсаларнинг чегараларини билишга (имкон бўлган) шаҳар ва қишлоқларда эмасди. (Шунинг учун) улар жоҳил эди. У Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларига кириб – у ерда кенг очиқ жой бор эди – масжиднинг четига ўтиб бавл қила бошлади. Одамлар уни уруша бошлади, яъни бавл қилишдан тўхташи учун унга қаттиқ бақира бошлашди. Чунки бавл нажасдир, масжидни эса нажосатдан тозалаш вожиб. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни бу ишдан қайтардилар. (Бир ривоятда) айтдиларки: «Лаа тузримууҳу», яъни «уни бавл қилишидан тўхтатманглар, уни тек қўйинглар» (дедилар), токи ҳожатини чиқариб олсин. Бавл қилиб бўлганида эса Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бир челак («занууб») сув келтиришни буюрдилар. «Занууб» деб тўлдирилган челакка айтилади. Кейин (ўша сув сийдик тушган жой) устига қуйиб юборилди. Сўнгра аъробийни чақирдилар-да: «Бу масжидларда ифлослик бўлиши ярамайди. Улар фақат намоз, такбир, Қуръон қироати учундир», дедилар, ёки ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлари каби. Шунда ўша аъробий: «Эй Аллоҳим, мени ва Муҳаммадни раҳм қил ва бизлар билан бирга бошқа ҳеч кимни раҳм қилма» деди. Бу сўзни айтишига сабаб шуки, саҳобалар унга бақириб, уни урушишган эди, аммо Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам эса у билан аста-секин сўзлашдилар ва шариат ҳукмини унга қалби таскин топадиган даражада баён қилдилар. Бу ҳадисда фойдалар бор. Уларнинг ичида:

Жоҳилга билувчига гапирилгани каби гапирилмайди, балки унга фақат юмшоқ муомала қилинади. Чунки бу аъробий (масжиддаги) ўша бўш жой (уйнинг) ташқариси каби, яъни инсонлар бавл қиладиган жой каби, шунинг учун (бу ишнинг) ҳеч қиси йўқ, деб ўйлади. Яна фойдалардан бири чўл аҳли кўпинча жоҳил бўлишидир. Чўлга ўхшаш жойлар ҳам шундай. Бу шундай жойларки, илм мажлислари у ерда ҳозир бўлмайди, (одамлар) уламоларга ҳузурига кўп бориб турмайди ва тезда у ерда жоҳиллик ғолиб бўлади. Яна мункар ишни инкор қилишга шошилиш вожиблиги ҳақида фойда олинади. Чунки саҳобалар мункарни инкор қилишга шошилишди ва уни қаттиқ урушиб беришди. Яна фойдалардан бири шуки, агар мункар фақат ундан ҳам каттароқ мункар билангина йўқ қилинадиган бўлса, унда у (мункар) инкор қилинмайди, балки кейинроқ инкор қилингунича у ҳақда сукут сақланади. Бунинг далили шуки, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларни (аъробийнинг) бавл қилишдан тўхтатишларидан қайтардилар. Бунинг сабаби – фасод бавлнинг бошланиши билан содир этилиб бўлди. Энди аъробийни бавлдан тўхтатиш эса унинг жонига зарар етказиш бўларди ҳамда унинг кийими ва сонлари ифлосланиши мумкин эди. Шунингдек бавл сачраб кетганида масжиднинг катта жойи ифлосланиши мумкин эди. Ушбу мункар, яъни масжидда аъробийнинг бавл қилиши тўхтатилганида эди, бу ундан ҳам каттароқ (зиён)га олиб келарди. Шунинг учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уни тек (тинч) қўйишга буюрдилар. Фойдалардан бири яна шуки, ер устига сув қуйиш билан покланади ва уни баъзилар қилгани каби тош билан тозалашга ҳожат йўқ. Балки нажосат жойига сув қуйилади ва ер (шу билан) пок бўлади. Магар нажосатнинг жисми бўлсагина, масалан, ахлат (инсон ва гўшти ейилмайдиган ҳайвонларнинг ахлати) ва қуриган қон (гўшти ейилмайдиган ҳайвонларнинг қони) каби, ушбу жисмни йўқотиш лозим бўлади, кейин эса унинг ўрни сув қуйилиб ювилади. Яна фойдалардан бири – ер устидаги нажосатни тозалаш учун устидан қуйиш кифоя қиладиган сувнинг миқдори шарт қилинмайди. Ҳадиснинг фойдаларидан бири яна шуки, одамнинг сийдиги нажаслигидир, шунинг учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ерни ундан тозалашга буюрдилар. Сийдигидан покланмаган ва ундан эҳтиёт бўлмаган кимса ҳақида ваъид (қўрқитув) келган, буни иншааллоҳ яқинда айтиб ўтамиз. Ҳадиснинг фойдаларидан бири, намоз учун жойнинг поклиги шарт қилинади, чунки масжид намоз ўқиш ўрнидир. Агар унинг поклиги шарт қилинмаганида, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг сийдиги устига сув қуйиб юборишни буюрмаган бўлардилар. Ҳадиснинг яна фойдаси – масжидга нажосат ташлаш жоиз эмаслиги. Шунингдек, унга тоза бўлса ҳам чиқинди ташлаш мумкин эмас, чунки масжидни озорлардан ва ифлосликлардан тозалаш вожибдир, чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менга умматимнинг ажрлари кўрсатилди, ҳатто киши масжиддан зарра чўпни чиқариб ташлагани учун ҳам»[2] дедилар. Ҳадиснинг фойдаларидан яна бири шуки, масжид ерини тозалаш фарздир, чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам, унинг сийдигига (сув) қуйиб юборинглар, деб буюрдилар. Бу эса фарзи кифоядир, уни хизматчи ёки ундан бошқа бир киши бажарса, кифоя бўлади. Бўлмаса, нажосатнинг (борлигини) билган ҳар қандай киши уни йўқотиши ёки уни йўқотадиган кишини хабардор қилиши вожиб бўлади. Ҳадиснинг фойдаларидан бири Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи  васалламнинг чиройли хулқлари, таълимлари ва таълимдаги ҳикматларидир. Шунинг учун бу жоҳилни унга лойиқ бўлган манзил (ўрин)га тушириб уни урушмадилар, таъна қилмадилар, унинг юзига қараб юзларини буриштирмадилар, балки унга аста-секин гапирдилар. Ҳадиснинг яна фойдаларидан бири шуки, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг чиройли таълимларидир, чунки ул зот масжидларда озор берувчи нарса ва ифлослик бўлиши ярамаслигини ва улар Аллоҳ Азза ва Жаллага намоз, зикр ва бошқа ибодатлар қилиш учун қурилганликларини баён қилдилар. Яна бу масжидларда дунё ишига тааллуқли ишлар қилинмаслиги, (бирон нарса) сотилмаслиги ва сотиб олинмаслиги, йўқолган нарса ҳақида эълон қилинмаслиги, ичида ҳунармандчилик билан касб қилинмаслиги шунга киради. Агар киши тикувчи бўлиб (масжидда) шу ишни қилса, бу ҳаром бўлади, чунки у дунё учун қурилмаган, балки фақат Аллоҳ Азза ва Жаллага яқинлашиш ҳосил қиладиган ишлар учун қурилган. Яна фойдалардан шуки, сийдик нажасдир, масжидларни поклаш вожиб ва ернинг поклиги унинг суви кўплигидандир. Аллоҳ тўғри йўлга бошловчидир.

وعن ابن عُمَرَ رضي الله عنهُمَا قال: قال رسول الله صَلّى الله عَلَيْهِ وَسَلّم: «أُحِلّتْ لَنَا مَيْتَتَانِ وَدَمَانِ. فأمّا المَيْتَتَانِ: فالجَرَادُ والحُوتُ، وأمّا الدَّمَانِ: فالكَبِدُ والطحَالُ» أخرجه أحمد، وابنُ ماجَهْ، وفيه ضعف.

10. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Бизга иккита ўлимтик ва иккита қон ҳалол қилинди. Иккита ўлимтик – чигиртка ва сув ҳайвони, иккита қон – жигар ва қораталоқ»«. Аҳмад ва Ибн Можа ривоят қилишган, (санадида) заифлик бор.

Муаллиф Ибн Ҳажар Асқалоний раҳимаҳуллоҳ «Булуғул-Маром»нинг «Таҳорат» китоби сувлар бобида «Ибн Умар розияллоҳу анҳумонинг ҳадисини келтирди: У айтди: «Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Бизга иккита ўлимтик ва иккита қон ҳалол қилинди. Иккита ўлимтик – чигиртка ва сув ҳайвони, иккита қон – жигар ва қораталоқ»«. «Бизга ҳалол қилинди», яъни Аллоҳ Таоло бизларга иккита ўлимтик ва иккита қонни ҳалол қилди. Кейин буни батафсил тушунтириб бердики, иккита ўлимтик – чигиртка ва сув ҳайвони, иккита қон эса – жигар ва қораталоқ. Лекин муаллиф унинг санадида заифлик борлигини зикр қилди. У марфуъ (Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат берилган) санад билан заиф, лекин мавқуф ҳолда (Ибн Умарнинг ўзларидан) саҳиҳдир. Чунки Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо буни айтганлари саҳиҳдир. Агар саҳобий: «Бизларга ҳалол қилинди» деса, у «рафъ» («марфуъ», яъни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат берилган ҳадис) ҳукмида бўлади. Чунки ҳалол қилувчи – Аллоҳ ва Унинг Росули. Агар саҳобий: «Бизларга ҳалол қилинди» деса, демак, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга ҳалол қилиб бердилар. «Иккита ўлимтик ва иккита қон». Биринчи ўлимтик чигиртка бўлиб, у маълумдир. Чигиртка учувчи ҳайвон бўлиб, уни Аллоҳ Таоло раҳмат қилиб ҳам, азоб қилиб ҳам юборади – у экин ва кўкатларга эгалик қилиб уни ейди ва йўқ қилади, худди Аллоҳ Таоло Фиръавн қавмига тўфон, чигиртка, битлар, қурбақалар ва бўёқ каби турли оят-аломатларини юборгани каби. Уларга чигиртка юборилиб, у экинларни ерди, қурбақалар сувни булғарди, бўёқ баданларига тегарди ва бошқа (ишлар содир бўларди). Муҳими шуки, чигиртканинг ўлимтиги ҳалол бўлиб баъзи инсонлар уларни йиғиб сотади, одамлар уни ейди. У мазали, таъмли бўлади. Агар чигирткани ўлган ҳолда топсанг, у ҳалол бўлади. Агар уни тирик ҳолда топсанг, уни сўйишга ҳожат йўқ, чунки унинг қони йўқдир. Сув ҳайвони («ҳуут») эса (чучук) сув ва денгизда яшовчи ҳар қандай ҳайвондир. Унинг тириги ҳам, ўлиги ҳам ҳалолдир. Агар денгиз сув ҳайвонини ўлик ҳолда (соҳилга) ташлаб юборганини топсанг, уни еявер, ҳеч қиси йўқ. Агар уни тирик ҳолда топсанг, кейин уни қайси жойга бўлса ҳам қўйиб юборганингдан сўнг у ўлса, ҳалол бўлади. Бунга Аллоҳ Таолонинг Китобидан далил, Азза ва Жалланинг қуйидаги сўзларидир:

«Сизларга ва йўловчиларга неъмат қилиниб денгиз ови ва таоми ҳалол қилинди» (Моида: 96). Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтди: «Денгиз ови – денгиздан тириклайин олинган сув ҳайвони». Аллоҳ Таоло ҳалол қилган иккита қонга келсак, улар жигар ва қораталоқ бўлиб ҳайвоннинг қорнида жойлашган маълум (аъзолар)дир. Қораталоқ ошқозонга бириккан, жигар эса алоҳида жойлашган. Уларнинг иккови қон бўлса ҳам, Аллоҳ Азза ва Жалла уларни ҳалол қилган. Билгинки, денгиздаги барча нарсанинг тириги ҳам, ўлиги ҳам, бўри шаклида бўладими, (ер) ҳайвони шаклида бўладими, одам шаклида бўладими, ёки қандай шаклда бўлса ҳам ҳалолдир. Чунки Аллоҳ Таоло:

«Сизларга ва йўловчиларга неъмат қилиниб денгиз ови ва таоми ҳалол қилинди» (Моида: 96), деди, у тирик ҳолда ёки ўлик ҳолда ушланган бўлса ҳам барибир. Шунга ўхшаб жигар ва қораталоқ ҳам ҳалолдир. Шунингдек сўйилгандан сўнг томирлар, юрак ва бошқа (аъзолар) ичида қолган ҳар қандай қон ҳалол бўлади. Бу ҳадисдан келиб чиқадиган хулоса шуки, ўлимтикнинг асли ҳаромдир. Чунки Аллоҳ Таоло: «Сизларга ўлимтик ҳаром қилинди» деган, магар сув ҳайвони ва чигиртка бундан мустасно. Қоннинг асли ҳам ҳаром, чунки Аллоҳ Таоло: «Сизларга ўлимтик ва қон ҳаром қилинди» деган, магар қораталоқ ва жигар ҳамда сўйилгандан сўнг қолган қон бундан мустасно. Муаллиф раҳимаҳуллоҳ бу ҳадисни сувлар бобида келтириб ҳалол нарса пок бўлишига ишора қилди. Шунга биноан, агар чигиртка сувга тушиб ичида ўлганда сув ўзгарса ҳам, у, яъни сув пок бўлиб қолаверади. Шунга ўхшаб, агар сув ҳайвони сувга тушиб ўлса, айниса ва унинг ҳиди пайдо бўлса, у ҳам ҳалол ва покдир, нажас эмасдир. Қон ҳам шундай. Агар сўйилган ҳайвоннинг жигари сувга тушиб ундан сув қизарса, у покдир, у билан покланилади, ундан ичилади, бунда ҳеч қиси йўқ. Қораталоқ ҳам шундай. Билгинки, қон ичида поки ҳам бор, нажаси ҳам бор. Ҳар қандай денгиз ҳайвонларнинг қони покдир. Денгиз ҳайвонининг қони пок, чунки унинг ўлимтиги покдир. Ўлимтиги пок бўлган ҳар қандай нарсанинг қони ҳам пок. Бу қоида бизга шундай манфаат берадики, ўлимтиги пок бўлган ҳар қандай нарсанинг қони ҳам пок, магар одамнинг (қони) ундай эмас, чунки кўпчилик уламолар Одам боласининг қони нажас, фақат озгинаси кечиримли ҳисобланади, дейишади. Лекин иккита нажосат чиқарувчи тешикдан чиққани ундай эмас. Биз айтамизки, одамнинг қонида уламолар ихтилоф қилишди – Аллоҳ уларни раҳматига олсин. Улар ичида уни нажас дейдиганлар бор, лекин иккита нажосат чиқарувчи тешикдан бошқа жойдан чиққанининг озгинаси кечиримли. Бу иккита тешикдан чиққани кечиримли эмас. Уларнинг ичида уни пок дейдиганлари бор, фақат иккита тешикдан чиққани ундай эмас. Бунинг иллати шундаки, агар одамнинг қони нажас бўлганида, аъзоларининг бири кесилса, у нажас бўлиб қоларди, чунки аъзо қондан кўра (нажасликда) каттароқдир. Агар (жонзотдан) тириклигида кесилган нарса, қўл, оёқ, ҳатна қилинганда (олинадиган) тери каби пок бўлса, қон ҳам пок бўлади. Шунингдек, саҳобийлар, Аллоҳ улардан рози бўлсин, ғазотларда жароҳат олишган, лекин уларнинг кийимларини ювишга Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан буйруқлари келмаган. Балки Аллоҳ йўлида шаҳид бўлганлар кийимлари қонга беланган бўлса ҳам, кийимлари ва қонларида дафн қилинган, ва уларни (Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам) ювишга буюрмадилар. Агар одамнинг қони нажас бўлганида уни ювиш вожиб бўларди. Чунки маййитнинг кафани нажас билан ифлосланган бўлиши жоиз эмас. Ҳар қандай ҳолда одамнинг қони пок деган фикр тўғрироқ, фақат нажосат чиқадиган икки тешикдан чиққан (қон) мустаснодир. Лекин эҳтиёт учун ва уламолар ихтилофига риоя қилиш учун инсон қонни кийимидан ювмоғи керак. Бу эҳтиёт учун ва кўпчилик илм аҳлига эргашиш учун. Лекин назарий (ақлий) жиҳатдан суннатда инсоннинг қони нажосат эканлигига далил йўқ, фақат нажосат чиқадиган икки тешик бундан мустасно. Бу фикр қиёсга ҳам мувофиқдир, чунки юқорида биз айтдикки, қон инсоннинг бир қисмидир. Унинг қисмлари эса покдир. Шунда қон ҳам пок бўлади. Гўшти ейилмайдиган ҳайвонларнинг қони эса – оз бўладими, кўп бўладими – нажасдир. Ундан ҳеч нарса истисно қилинмайди. Масалан, ит, мушук каби. Унинг ҳеч қандай нарсасидан фойдаланилмайди, чунки унинг ўлимтиги нажасдир. Шунингдек унинг қони ҳам нажасдир. Гўшти ейиладиган (ҳайвонларнинг) қони эса нажасдир, магар озгина бўлса, кечирилади – агар тирик ҳолида ундан чиққан бўлса. Чунки Аллоҳ Таоло:

«Айтинг: «Менга ваҳий қилинган нарсалар ичида таом учун ҳаром нарсани топмайман, магар ўлимтик, оқизилган қон, тўнғиз гўшти бундан мустасно, чунки у ифлосдир»» (Анъом: 145). Ифлос («рижс»), яъни нажасдир.[3] Агар савол берилсаки: «Бир кишида бавосир (геморрой) бўлиб ундан қон чиқса, бошқасида эса яра тешиги бўлиб ундан қон чиқса, унга нима дейсизлар?» Биз айтамизки, бавосир (қони) нажасдир, чунки орқа тешикнинг ичидан чиқади. Яра тешиги(дан чиққан қон) нажас эмас, чунки орқадан ташқари бўлган аъзодан чиққан. У орқа тешикдан ташқари бўлган жароҳатдир, лекин унга яқин жойлашгани эса қолган иккита қон каби бўлади.[4] Энди сизлар билдингларки, одамнинг қони пок, фақат нажосатнинг иккита тешиги ва бавосир(дан чиққани) қон – у оз бўладими, кўп бўладими – нажасдир. Аллоҳ тавфиқ берувчидир.

عن أبي هريرة قالَ: قالَ رسولُ الله صَلّى الله عَلَيْهِ وَسَلّم: «إذا وقَعَ الذُّبَابُ في شرَابِ أحَدِكُمْ فَلْيَغْمِسْهُ، ثمَّ ليَنْزِعْهُ، فإنَّ في أحَدِ جَنَاحَيْهِ دَاءً، وفي الاخَرِ شِفَاءً» أخرَجَهُ البخاريُّ وأبو داود، وزادَ: «وإنّهُ يَتَّقِي بجَنَاحِهِ الذي فيهِ الدَّاءُ».

Муаллиф ал-Ҳофиз раҳимаҳуллоҳ «Булуғул-маром» китобининг сувлар бобидаги ҳадисларни келтириб айтади:

11. «Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у айтди: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Агар пашша бирингизнинг ичимлигига тушиб қолса, уни ичига ботириб кейин чиқариб ташласин. Чунки унинг бир қанотида касаллик бўлса, бошқасида шифо бор»«. Бухорий, Абу Довуд келтиришди. (Абу Довудда) қўшимча бор: «У касаллиги бор қаноти билан ҳимояланади».

Пашша маълум бўлиб, у энг заиф, ҳақир ва тез ўлувчи ҳайвонлардан биридир. Шунинг учун Аллоҳ Таоло:

«Эй инсонлар! Мисол келтирилмоқда, шунинг учун уни тингланглар. Дарҳақиқат, сизлар ибодат қилаётган Аллоҳдан бошқа нарсалар пашшани ҳам ярата олмайди, гарчи жамланишса ҳам. Агар пашша уларнинг бирон нарсасини олиб қўйса, улар буни ундан (қайтариб) ололмайди. Талаб қилаётган ҳам, талаб қилинаётган ҳам заифдир!» (Ҳаж-73). Ибодат қилинаётган Аллоҳ Таолодан бошқа барча нарсалар пашшани ҳам ярата олмайди. Агар пашша уларнинг бирон нарсасини олиб қўйса, уни ундан қайтариб ололмайди. (Пашша) уларнинг устидан ғолиб келади, улар эса заифдир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга, агар сувдан бўлган ичимликка, ёки сутга, ёки шўрвага, ёки ҳар қандай ичимликка пашша тушиб қолса, уни ичига ботириб (чўктириб) кейин чиқариб ташлашимизни буюрдилар. Бу ичимликни эса ичаверамиз. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг бир қанотида касаллик, иккинчисида эса даво борлигини, у касаллик бор қаноти билан ҳимояланишини бунинг иллати қилиб кўрсатдилар. Агар у пастга тушса, ўша (касаллик бор қаноти)ни қуйироқ қил(иб ўша қаноти билан туш)ади. Агар сен уни ботирмасдан олдин чиқариб ташласанг, ичимлик ичида шифоси йўқ, лекин касаллиги мавжуд бўлиб қолади. Агар сен уни ботириб олсанг, шифо касалликнинг муқобилида (қаршисида) туради ва касаллик кўтарилади. Бу ҳадисда бир неча фойдалар бор.

Биринчиси, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қалб касалликларнинг давосини олиб келганлари каби, баданларнинг тиббиётини ҳам олиб келдилар. Суннатда касалликнинг сифатлари ва даволарнинг баёнидан кўп нарса келган. Ҳаммамиз биламизки, Росул соллаллоҳу алайҳи васаллам саводсиз бўлиб, ўқиш ва ёзишни билмасдилар, ҳамда тиббиётни ўрганмасдилар. Бу фақат ваҳий орқали келиб ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг ҳақиқий элчиси эканликларига гувоҳлик бўлади.

Иккинчиси, нарсалар унинг тескариси билан даволанади. Бу тиббиётда маълум қоидадир. Иссиқлик совуқлик билан даволанади. Агар инсон иситмага чалинса, унинг давоси совутиш бўлади. Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Иситма жаҳаннам нафасидандир, уни сув билан совутинглар». Иситма ҳарорат (иссиқлик) бўлиб сув билан совутилади. Ҳозирда мавжуд бўлган тиббиёт бунга гувоҳдир.

Учинчиси, ўлган пашша пок бўлади. Шунинг учун ҳам муаллиф бу ҳадисни (ушбу бобда) келтирди. Агар унинг ўлиги пок бўлса, унда у тушган ичимлик пок бўлади. Қайси ичимликка пашша тушиб ўлса, у (ичимлик) пок бўлаверади ва ундан ичилаверади. Агар инсон уни ёқтирмаса, уни тарк қилиши мумкин, унга бунинг учун гуноҳ бўлмайди. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига эчкиэмар келтиришганида – бу маълум ҳайвондир – уни емадилар. «У ҳаромми, эй Аллоҳнинг Росули?» деб ул зотдан сўрашганида, «Йўқ, лекин қавмимнинг ерида у йўқ, шунинг учун мен уни ёқтирмай турибман» дедилар-да, уни тарк қилдилар, ваҳоланки у ҳалолдир.  Агар ичига пашша тушган ичимликни нафсинг кўтармаса, сенга уни ичмаслик учун гуноҳ йўқдир. Агар кимдир айтсаки: «Агар пашша ичимликка тушиб ичида ўлса, мен уни ботириб кейин чиқариб ташласам, ичига пашша тушиб ўлгани ҳақида хабар беришим лозимми?» Унинг жавоби: Сенга бу лозим бўлмайди, чунки унинг ичида пашшанинг ўлиши ҳеч қандай таъсир қилмайди ва уни ҳалолдан ҳаромга ҳам, покликдан нажосатга ҳам айлантирмайди. Уламолар, уларни Аллоҳ раҳматига олсин, бу (пашша)га ўхшаш ҳар қандай нарсани, яъни жароҳатланса қони чиқмайдиган нарсани (ҳукмда) қўшишди. Масалан, чивин, чигиртка, чаён, қорақўнғиз, қўнғиз, қурт ва шунга ўхшаш нарсаларнинг барчаси ўлик ҳолда покдир. Аммо нафси (қони) оқувчи бўлиб ейиш ҳаром бўлган нарсаларнинг ўлимтиги нажасдир. Шунингдек ейиш мубоҳ бўлса ҳам шундай, ўлимтиги нажосат бўлади.[5] Масалан, сичқоннинг қони бор. Агар у сувга тушиб ўлса ва сув оз бўлса уни ўзгартириб юборади. Шунда у нажас бўлади. Агар сув ўзгармаса, у пок бўлаверади. Шунинг учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ёғга (мойга) тушиб ўлган сичқон ҳақида айтдиларки: «У (ўлган сичқон)ни ва атрофидаги (ёғни) ташлаб юборинглар, кейин эса уни еяверинглар». Аммо пашша ҳақида бунга хилоф нарсани айтдилар. Чаёнга келсак, у сувга тушиб ўлса, сув пок бўлаверади, чунки чаённинг қони йўқ. Хулоса шуки, оқадиган қони йўқ ҳар қандай ҳайвоннинг ўлимтиги покдир. Оқадиган қони бор нарсанинг ўлимтиги эса нажасдир. Аллоҳ тўғри йўлга бошловчидир.

Шайхдан бу ҳайвонларни[6] электр билан урмоқ (ёки хушидан кеткизмоқ) ҳақида сўралганларида, айтдиларки: «Ҳеч қиси йўқ, чунки бу олов билан азоблашга кирмайди, фақатгина уни ўлдириш бўлади».

وعن أبي واقد الليْثيِّ رضي الله عنه قالَ: قالَ رسول الله صَلّى الله عَلَيْهِ وَسَلّم: «مَا قُطِعَ مِنَ الْبَهيمَة ــــ وهيَ حَيّةٌ ــــ فهُوَ مَيِّتٌ». أَخْرَجَهُ أَبو داودَ والتِّرْمِذيُّ، وحَسّنَهُ، واللفظُ لَهُ.

Ҳофиз раҳимаҳуллоҳ «Булуғул-маром» китобида айтди:

12. Абу Воқид ал-Лайсий розияллоҳу анҳудан деди: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ҳайвондан тириклиги пайтида кесилган нарса ўлик ҳукмидадир»«. Абу Довуд ва Термизий келтиришди, Термизий уни ҳасан деди. Ҳадиснинг бу лафзи уникидир.

Яъни, ҳайвондан тириклиги пайтида кесилган ҳар қандай қисми ўлик ҳукмидадир, худди ўша ҳайвон ўлиги каби бўлади. Шунга биноан балиқ (ёки сув ҳайвони) ва чигирткадан кесиб олинган нарса пок бўлади. Чунки уларнинг ўлимтиги покдир. Одамдан кесилган нарса пок бўлади, чунки унинг ўлиги ҳам покдир. Қўй, туя, сигирдан кесилган нарса нажасдир, чунки уларнинг ўлимтиги нажас. Бу қоидадир. Уни илм аҳли, уларни Аллоҳ раҳматига олсин, асл қилиб олишди ва ундан кўпгина фаръий (фиқҳий) масалаларни чиқариб олишди. Шулардан: масалан, ўғрининг қўли кесилса, бу қўл пок бўлади, чунки инсон ўлса, унинг ўлиги покдир. Лекин (кесилган) қисмга (жаноза) намози ўқиладими? Айтиладики, йўқ, унга жаноза намози ўқилмайди, модомики унинг асли тирик бўлса. (Чунки) маълумки, инсоннинг қўли кесилса, у тирик қолади. Аммо агар ўлик бўлса, масалан, инсон қуруқликда ўлиб, уни йиртқичлар еб кетса ва биз фақат унинг қўлини ёки оёғини ёки шунга ўхшаш нарсани топиб олсак, биз шу қисмга жаноза ўқиб уни дафн қиламиз. Чунки у жаноза намози ўқилмаган ўликнинг бир қисмидир. Агар қуруқликда ўлган яхлит маййит топилиб, уни йиртқичлар еб қўйса, ҳамда унга жаноза намози ўқилиб, у дафн қилинса, сўнгра унинг бир қисми топилса, унга жаноза намози ўқилмайди. Чунки унинг аслига жаноза намози ўқиб бўлинди. Шунга ўхшаб қуйидаги масала ҳам чиқарилади. Агар киши тирик қўйнинг оёғини кесиб олса, (бу оёқ) унга ҳалол бўлмайди, чунки қўй (сўйилмасдан) ўлса, нажас бўлади. Шунга ўхшаб ундан кесилган нарса ҳам нажас ва ҳаром бўлади. Магар шариат бўйича сўйилса ва бўйин томирлари кесилса, кейин инсон ундан қўл ёки оёқни у ўлишидан илгари кесиб олса, бу қўл ёки оёқ ҳалол бўлади. Чунки у сўйилиб унинг ҳаёти тугатилган эди, гарчи (ҳали жисмонан) тирик (ҳайвон)дан кесилган бўлса ҳам, лекин бу тирик (ҳайвон) ўлик ҳукмидадир. Шундай қилиб бу қўл сўйилмиш жонлиқдан кесилган (қўл каби) бўлади. Чунки сўйилган жонлиқ ҳалолдир. Шунга ўхшаб, агар киши калтакесакнинг бўлагини кесиб олса, у нажас бўлади, чунки унинг ўлимтиги нажасдир. Агар чигиртка ёки балиқ (ёки сув ҳайвони)нинг бўлаги кесилса, у ҳалол бўлади, чунки унинг ўлиги ҳалолдир. Муҳими шуки, тирикдан сўйилган нарса унинг ўлигига тобеъ бўлади: покми, нажасми, ҳалолми, ҳаромми. Агар бир киши: «Нима учун муаллиф раҳимаҳуллоҳ ушбу ҳадисни бу ерда келтирди?» деб сўраса, биз айтамизки, унинг сабаби шуки, агар ўлиги пок ҳайвоннинг қўли кесилиб кейин сувга тушиб қолиб уни ўзгартирса, у (сув) пок бўлиб қолаверди. Агар қўйнинг оёғи кесилиб, кейин сувга тушиб уни ўзгартирса, у нажас бўлади, чунки қўйнинг ўлимтиги нажасдир.

3 thoughts on “«Булуғул Маром»га Ибн Усаймийннинг шарҳи

  1. Assalamu Aleykum.

    Savol:

    Taxoratda tupiqdan pastda bo’lgan ayoqni o’rab turuvchi ayoq kiyimlarga masx tortsa bo’ladimi, masalan tufliy,krasovka,basanuwka,kalish,kovush va h,k.
    Malumki bular tupiqdan pastda bo’ladi, tupiqdan pastda bo’lgan ayoqni o’rab turuvchi ayoq kiyimlarga masx tortib namoz o’qisam bo’ladimi?
    iloji bo’lsa dalili bn,javob beringlar iltimos.

    Alloh uchun tezroq javobni yozsanglar Allohim bu saytni bardavom qilsin

    jazakallohu xoyron.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan