PDF WORD

Бегонага аврат тукларини олдириш

Бегонага аврат тукларини олдириш

بسم الله الرحمن الرحيم

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, у зотнинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг …

Аврат тукларини олишлик фитрат суннатларидандир. Дарҳақиқат, шариат ушбу тукларни олинмаслик муддатини қирқ кун деб белгилади. Асос – ҳар бир мукаллаф аврат тукини ўзи олишлигидир. Ёши катта ёки касаллик сабаб ушбу ишдан ожиз қолган киши бундан мустаснодир.

Аёл киши ўзга бир аёлга аврат тукини олдиришлиги (эпиляция) ҳаром ва қабиҳ ишлардандир. Муслима аёлга заруратсиз ушбу ишни қилишлиги лойиқ эмас. Аврат тукларини олишлик йўллари кўп ва баъзи ушбу йўллар осон ва енгилдир.

Дарҳақиқат, эркак киши бошқа бир эркак кишининг, аёл киши ўзга бир аёлнинг авратига қарашлиги ҳаром экани ҳақида очиқ, саҳиҳ ҳужжатлар ворид бўлган. Ва уламолар буни ҳаром эканига ижмо қилишган.

Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Эркак киши (ўзга бир) эркак кишининг авратига қарамасин. Аёл киши (ўзга бир) аёл кишининг авратига қарамасин» (Муслим (338)).

Ибн Қудома роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: «Эркак билан эркакка келсак: уларнинг ҳар иккиси ҳам ўз шеригини аврати бўлмаган ўрнига қарашлигидир… Аёлнинг аёл билан ҳукми эркакнинг эркак билан ҳукми кабидир» («Муғний» (7/80)).

Шайхулислом Ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: «Ушбу аёлларни эркаклардан сатр қилишдир. Эркакларни эркаклардан ва аёлларни аёллардан хос аврат борасида сатр қилишлик Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтгандекдир: «Эркак киши (ўзга бир) эркак кишининг авратига қарамасин. Аёл киши (ўзга бир) аёл кишининг авратига қарамасин». Ва айтдиларки: «Авратингни аёлинг ва қўл остингдаги (чўри)лардан ўзгасидан сақла». Айтдимки: агар қавм «Ўзаро бўлсаларчи?» У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Агар уни бирор киши кўрмаслигини уддалолсанг, бас, уни кўрмасин». Дедим: «Агар биримиз холий бўлсачи?» Айтдиларки: «Аллоҳ ҳаё қилинмоқликка ҳақлироқдир». Ҳамда эркак эркакка бир либосда кўриниши ва аёл аёлга бир либосда кўринишидан қайтардилар. Фарзандлар ҳақида шундай дедилар: «Етти ёшда уларни намозга буюринглар. Ўн ёшда эса у-(намоз) учун калтакланглар. Ва ўрин жойларини ажратиб қўйинглар». У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) тенгдошнинг авратига қарашлик ва ушлашликдан қайтардилар. Чунки ушбу иш қабиҳ ва фаҳшдир» («Мажмуъул Фатава» (22/113)).

Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: «Ушбу масалада ихтилоф йўқдир. Шунингдек, эркак (ўзга бир) аёлнинг авратига, ҳамда аёл (ўзга бир) эркакнинг авратига (қарашлиги) ижмо билан ҳаромдир… Шунга кўра аёл (ўзга бир) аёлнинг авратига (қарашлиги) авлороқ бобдандир. Эр-хотин бундан мустаснодир. Ҳар иккиси ҳам соҳибининг авратига қарайверади» («Фатҳул Борий» (9/338-339)).

Хулоса: Муслима аёл ўзга бир аёлдан аврат тукларини олишликни талаб қилишлиги ва ушбу ишни қилишига имконият беришлиги ҳалол бўлмайди. Агар ушбу ишга хилоф йўл тутиладиган бўлса гуноҳи кабиралардан бирига қўл урилган бўлади. Узрли ҳолат бундан мустаснодир.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси савол берилди: Отам ёши улғайгач тозалик жиҳатидан ўзига эътибор беришга қодир бўлмай қолди. Мен у кишининг мўйловларини қисқартириш ва аврат тукларини олишни адо этиб турибман. Бироқ мен бехосдан у кишининг авратларига кўзим тушади. Менга гуноҳ бўладими ёки йўқми? Мен эшитдимки, кимда-ким ота-онасининг авратига қараса икки ой рўза тутиб берармиш. Ушбу саҳиҳми ёки йўқми?

Жавоб: Барча мақтовлар ёлғиз Аллоҳга хосдир. Унинг элчиси, у кишинг аҳли оила ва саҳобаларига саловат-у саломлар бўлсин.

Сўнг:

Модомики отанг аврат тукларини олишга ўзи қодир бўлмас экан, сенга унинг аврат тукларини олишингда хараж-(танглик) йўқ. Икки ой рўза тутиш ҳақида эшитганинг эса саҳиҳ эмас.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли оила ва саҳобаларига саловату саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси

Фатво: 5/146, 11346-рақам

 

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзо: Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Аллоҳ Пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Манба: Тавҳид форуми

 

Фикр билдиринг