PDF WORD

Рўзанинг боши ва ниҳояси жамоат билан бирга бўлади

Рўзанинг боши ва ниҳояси жамоат билан бирга бўлади

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ أَنَّ النَّبِيَّ – صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَ سَلَّمَ – قَالَ: «الصَّوْمُ يَوْمَ تَصُومُونَ وَ الفِطْرُ يَوْمَ تُفْطِرُونَ وَ الأَضْحَى يَوْمَ تُضَحُّونَ». رَوَاهُ التِّرْمِيذِيُّ وَ قَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ غَرِيبٌ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Рўзангиз – рўза тутганларингизда (яъни мусулмонлар жамоаси тутишни бошлаганида), оғиз очишингиз – одамлар оғиз очганда, қурбонлигингиз – одамлар қурбонлик қилаётганда» (Бу ҳадисни имом Термизий ривоят қилган ва ҳасан ғариб ҳадис деган).

Абу Довуднинг ривоятида эса бу ҳадис қуйидаги кўринишда ривоят қилинган:

وَ فِطْرُكُمْ يَوْمَ تُفْطِرُونَ وَ أَضْحَاكُمْ يَوْمَ تُضَحُّونَ

«Оғиз очишингиз – одамлар оғиз очганда, қурбонлигингиз – одамлар қурбонлик қилаётганда».[1]

عَنْ عَائِشَةَ-رَضِيَ اللهُ عَنْهَا- قَالَتْ: قَالَ رَسُولُ اللهِ-صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَ سَلَّمَ: «الفِطْرُ يَوْمَ تُفْطِرُ النَّاسُ وَ الأَضْحَى يَوْمَ تُضَحِّي النَّاسُ» رَوَاهُ التِّرْمِيذِيُّ وَ صَحَّحَهُ

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Оғиз очиш (рўза тутмаслик) одамлар рўза тутмаганида бўлади, Қурбонлик – одамлар қурбонлик қилганда» (Имом Термизий ривоят қилган ва уни саҳиҳ деган).[2]

Бу ҳадислардан шу маълум бўладики:

1) Ислом шариати – ҳар доим амалиётга оид бўлган барча қийинчиликларни йўқотишга интилувчи раҳмат ва бағрикенглик шариати эканлиги. Шариат ибодатларни бажариш учун маълум вақтларни жорий қилди ва рўзанинг бошланиши ва тугашининг асоси сифатида ойни кузатиш эканлигини белгилади. Бу барча, қаерда бўлишидан қатъий назар, қодир бўлган амалдир.

2) Шариат мусулмонларни рўза тутиш, оғиз очиш ва байрамларида бирлаштириш орқали барча мусулмонларни бирлашишига интилади.

3) Агар инсонлар Рамазон ойининг кириши ва тугашини аниқлашда хато қилишса, бу хатолари кечирилади, албатта Аллоҳ таолонинг амрига мувофиқ тарзда аниқланган бўлиши шарти билан. У зот бандаларидан бу ҳақда сўрамайди, шу шарт биланки, улар барчасини буюрилганидек қилган бўлишлари керак, яъни ойни кўришга уринган бўлишлари, ёки ойни кўришни имкони бўлмаганда ой кунини 30 кунгача чўзишган бўлишлари.

Машҳур олим Ҳофиз ибн Абдулбарр раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Уламолар иттифоқ қилдиларки, агар бутун уммат Зулҳижжа[3] ойини аниқлашда адашса ва Арафотга 10-кун боришса,[4] бундай ҳолатда уларнинг ҳажи раводир. Шунингдек бу рўзани тугатиш ва қурбонлик кунларига ҳам тааллуқлидир, Аллоҳ билгувчироқдир».[5]

4) Бу ҳадис байрамни аниқлашда барча одамларнинг розилиги эътиборга олинишига далил бор. Агар қандайдир одам ойни кўришга муваффақ бўлса ва байрамнинг киргани унга маълум бўлса, барибир у рўзанинг бошланиши, тугаши ва қурбонлик қилиш масалаларида жамоат фикрига рози бўлиши ва уларнинг ҳукмига бўйсуниши шарт.

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Бу ҳадисда инсон ёлғиз ўзи ойни кўрса, бу унга на рўза тутиш, на оғиз очиш ва на ойнинг (тугаш) чегарасини аниқлашда ҳеч қандай мажбурият юкланмаслигига далил бор».[6]

Юқорида айтилганларга таяниб, қуйидагича хулосага келсак бўлади: Агар инсон ёлғиз ҳолда осмонда ҳилолни кўрса, қайсидур сабабларга биноан унинг гувоҳлиги қабул қилинмаса, у инсон ўзи рўза тутишни бошламаслиги лозим. У барча инсонлар билан рўза тутишни бошлаши керак. Бу ҳадислардан маълум бўлишича, унинг ҳолати қолган барчанинг ҳолати билан бир хилдир.[7]

«Рамазон ҳақидаги танланган ҳадислар»

Иброҳим Муҳаммад ал-Ҳақийл


[1] Абу Довуд (2324), Термизий (697), Ибн Можжа (1660), Дорақутний (2/164), Абдурраззоқ (7304) ва Исҳоқ (496) ривоятлари.

[2] Термизий (802) ривоят қилди ва бу ҳадисни ҳасан ғариб саҳиҳ дедилар. Шунингдек бу ҳадисни Исҳоқ (1172) ривоят қилган.

[3] Ҳаж амали бажариладиган ой.

[4] Ҳожилар Арафотга Зулҳижжанинг 9-куни боришлари керак.

[5] «ат-Тамҳид» (14/356). Ибн Боз раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Агар одамлар ойни кузатиб хато қилишса, бу ҳолда улар ажрларини тўлиқ оладилар» (Маджмуъу фатава ва расаили ибн Баз (15/133)).

[6] «Таҳзибу-ссунан» (6/317).

[7] Қаранг: «Ал-фатава ас-Саъдийя» (216) ва «Маджмуъу фатава ва расаили ибн Баз» (15/ 64-72-73).

Фикр билдиринг