Рамазонга оид мақолалар

29 – Рамазондан кейин нима (қиласиз)?

 

Шак-шубҳа йўқки ҳар бир рўзадор, рўзаси ва қиёми-(таровиҳ намози) солиҳ, мақбул бўлишини умид қилиш, саъй-ҳаракати мақтовга сазовор бўлиши ҳамда у учун ушбу талаби рўёбга чиқиши ва ушбу истаги тўкис бўлиши учун Аллоҳга дуо билан ёлбориши учун Рамазон ойи рўзасини тутди ва ҳар бир қоим бўлувчи тунларини намоз билан ўтказди. Қабул бўлишнинг ишорали аломатлари, далолат қиладиган далиллари ҳамда ушбу тилакнинг ҳосил бўлиши умид қилинадиган сифатлари бўлади. Шулардан: Инсон Рамазондан кейин олдингига қараганда рағбат ва қаттиқ хоҳиш билан ибодатга юзланувчи, фарз ва вожибларни муҳофа қилувчи, намозларни жамоат билан масжидларда адо этувчи, маъруф-(яхшилик)ни суювчи, унга амал қилиб, буюрувчи, мункарни ёмон кўриб, ундан четлашиб, ҳазир бўлишга чақирувчи бўлган ҳолатда ўзини яхшилик, тўғри-(устиворлик) ва тоатда топишидир. Аммо Рамазондан кейинги ҳолати ундан олдинги ҳолати каби ёки унданда ёмонроқ бўлган, адашиш ва залолатида лоқайд, вожибларни адо этишдан дангасалик қилиб, зое қилувчи, ҳаром ишларга шўнғиб, унга тарғиб қилувчи бўлса, бу зиён кўриш аломатлари ҳамда фойда кўрмаганлик далолатларидандир. У тоатлар мавсумида вақтларни ғанимат билмаган ва ҳадялар мавсумида совғаларга дучор бўлмаган. Аллоҳдан мағфират сўрамаган ҳамда мағфират ва розилик ойида унинг сабабларини сарф этмагандир. Кўрган зиёни қандай ҳам улкан, мусибати қандай ҳам оғир, оқибати ва уқубати қандай ҳам даҳшатли?!

Дарҳақиқат, муборак Рамазон ойи тоатга одатланиш, ибодатда тиришиш ва яхши ишларни қилишда мусобақалашиш учун улкан бир мавсум бўлди. Мусулмонга ушбу улуғ ой тугаганидан кейин ибодатдан бўйин товлашлиги қабиҳ бир ишдир. Худди Аллоҳни ва Унга ибодат қилишни фақат Рамазонда биладиган айрим кимсаларнинг ҳолати каби. Ана ўшаларга: Эй, Рамазонда Унга ибодат ва итоат қиладиган, Ундан қўрқиб, умид қиладиган Раббиси бор эканини билган кимса! Рамазондан кейин У Зотни қандай унутдинг?! Эй, Рамазонда Аллоҳ сенга масжидда беш вақт намозни вожиб қилганини билган кимса! Қандай қилиб Рамазондан кейин бундан жоҳил қолдинг ёки ўзингни билмаганга солдинг?! Эй, Рамазонда Аллоҳ сенга маъсиятларни ҳаром қилганини билган кимса! Рамазондан кейин буни қандай унутдинг?! Эй, Рамазонда олдингда жаннат, дўзах, савоб ва жазо бор эканини билган кимса! Рамазондан кейин бундан қандай ғафлатда қолдинг?! Эй, Рамазонда масжидларни тўлдириб, Қуръон тиловат қилаётганлар! Қандай Рамазондан кейин масжидлар сизлардан бўшаб қолди ва Қуръон билан алоқани уздингиз?! Аллоҳни фақат Рамазонда билиб, Ундан фақат Рамазонда қўрқадиган қавмдан ажабланасан киши! Дарҳақиқат, баъзи салафлар ўшаларга ўхшаганларнинг ҳолати ҳақида саволга тутилдилар. Шунда: «Аллоҳни фақат Рамазонда биладиганлар қандай ҳам ёмон қавм» – деди.

Барча ойларнинг Рабби бирдир. Рамазоннинг Рабби Шаввол, Шаъбон ва бошқа ойларнинг ҳам Раббисидир. Мусулмонга барча вақт ва соатда Аллоҳга ибодат қилиши ва маъсиятларидан узоқ бўлиши вожибдир. Аллоҳ субҳанаҳу айтганидек: «(Шунингдек), то сизга аниқ-нарса (яъни, ўлим соати) келгунича Роббингизга ибодат қилинг!» (Ҳижр: 99). Яъни, то сизга ўлимингиз келиб, ушбу ҳаётда умрингиз ниҳоясига етгунича ҳаётингизнинг барида Аллоҳга ибодат қилиш ва Унга тавба-тазарру қилишда бардавом бўлинг. Чунки инсон ҳаёти Аллоҳнинг мулки. Аллоҳ бандадан, унга Ўзига тоат ва ибодат қилиш билан кўрк бағишлашини хоҳлайди, бошқа нарса билан эмас. Аллоҳ таоло деди: «Айтинг: (Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Албатта, намозим, ибодатларим, ҳаёту мамотим бутун оламларнинг Парвардигори бўлмиш Аллоҳ учундир» (Анъом: 162). Кимда-ким вақти, умри, соғлиғи, бўш вақти, куч-қуввати, ёшлиги, ақли, фикри, қалби, тили ва бошқа аъзоларини вожиб ёки мустаҳаб ёҳуд Аллоҳга қурбат ҳосил қилишни ният қилган мубоҳлардан иборат Аллоҳ буюрмаган ёки Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам жорий қилмаган нарсалар билан машғул қилса, дарҳақиқат, ўзига ёмон қилибди ва улкан зулм қилибди. Яқинда унга Қиёмат куни камчиликка йўл қўйгани ва зое қилгани миқдорига қараб ҳасрат ва надомат бўлади. Кимда-ким бирор амални муҳофаза қилиб, унда бардавом бўлса, у (амал)нинг устида вафот этади ва унинг асосида қайта тирилади. Бу Аллоҳнинг махлуқотларидаги қонуниятидир. Шунинг учун бандалари ва авлиё-(дўст)ларидан исломда бардавом бўлиш ва то унда вафот этгунга қадар унинг ҳукм ва шиорларида давомий бўлишликни талаб қилди. Аллоҳ таоло деди: «Эй мўминлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингда дунёдан ўтинглар!» (Оли Имрон: 102).

Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: «Яъни, исломда вафот этишингиз учун уни соғ-саломат ҳолатингизда муҳофаза қилинглар. Батаҳқиқ, сахий кишининг сахийлик қилиши одат тусига киради. Чунки ким бирор нарса (асоси)да яшаса ўшанда вафот этади. Кимда-ким бирор нарса (асоси)да вафот этса ўшанда қайта тирилади. Бунинг акси бўлишидан Аллоҳ сақласин».[1] Сўзлари тугади.

Имом Аҳмад, Термизий, Ибн Можжа ва бошқалар Мужоҳид (раҳимаҳуллоҳ)дан ривоят қиладилар: «Одамлар уйни тавоф қилардилар. Ибн Аббос Миҳжан билан ўтиргандилар. Шунда айтдиларки: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Эй мўминлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингда дунёдан ўтинглар!» Агар заққумдан бир томчиси томса, батаҳқиқ, ер аҳлининг ҳаётларини аччиқ қилиб юборади. Заққумдан ўзга таомлари йўқ кимсалар ҳақида нима дейсизлар?» – дедилар».[2]

Сермаъно дуолардан Юсуф алайҳиссаломнинг сўзларидир: «Дунёю охиратда Ўзинг ҳожамдирсан. (Умрим битиб, сен Ўзинг белгилаб қўйган ажалим етганида) мусулмон ҳолимда жонимни олгин ва мени ҳам солиҳ бандаларинг қаторига қўшгин» (Юсуф: 101). Дунёда салоҳият, саодат, хотиржамлик ва омонлик фақат ушбу динни маҳкам тутишлик ҳамда унинг таълимот, шиор ва кўрсатмаларини лозим тутишлик биландир. Балки дунёнинг салоҳияти диннинг салоҳиятига боғлиқ. Шунинг учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дуоларида ушбу нарсалар ўртасини жамлаб, шундай дедилар:

((اللَّهُمَّ أَصْلِحْ لِي دِينِي الَّذِي هُوَ عِصْمَةُ أَمْرِي ، وَأَصْلِحْ لِي دُنْيَايَ الَّتِي فِيهَا مَعَاشِي، وَأَصْلِحْ لِي آخِرَتِي الَّتِي فِيهَا مَعَادِي ، وَاجْعَلْ الْحَيَاةَ زِيَادَةً لِي فِي كُلِّ خَيْرٍ ، وَاجْعَلْ الْمَوْتَ رَاحَةً لِي مِنْ كُلِّ شَرٍّ))

«Эй Аллоҳ! Мен учун ишимнинг ҳимоя-(сақлови) бўлмиш динимни ислоҳ қил! Унда ҳаётим бўлмиш дунёимни ўнгла. Унга қайтар жойим бўлмиш охиратимни ислоҳ қил. Ҳаётни мен учун барча яхшиликда зиёда қил. Ҳамда ўлимни мен учун барча ёмонликдан роҳат қил».[3]

У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам ойни, янги ой кўринганда маъруф бўлган дуо билан очардилар. У ушбу қавлларидир:

((اللَّهُمَّ أَهْلِلْهُ عَلَيْنَا بِاليُمْنِ وَالإِيمَانِ وَالسَّلاَمَةِ وَالإِسْلاَمِ ، رَبِّي وَرَبُّكَ اللَّهُ ))

«Эй Аллоҳ! Уни бизга барака, иймон, саломатлик ва ислом ойи қилгин. Менинг ҳам, сенинг ҳам Раббинг Аллоҳдир».[4] Бу, у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам томонларидан хотиржамлик ва иймон, саломатлик ва ислом ўртасидаги алоқани лозим тутишликка огоҳлантирувдир. Гўёки у киши: агар инсон ушбу ой ва қолган умрида хотиржам, саломат яшашни истаса, бас, исломни маҳкам ушласин ва иймонда яшасин. Чунки кимда-ким Аллоҳга иймон келтирса ва Аллоҳ Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламга ваҳий қилган шариатини маҳкам ушласа ҳамда буни ширк ёки куфр ёҳуд бидъат ёкида маъсиятлардан иборат бирор нарса билан булғамаса, батаҳқиқ, Аллоҳ унга ушбу дунё ва охират кунида хотиржамлик, саломатлик ва ҳидоят кафолатини беради. Аллоҳ таоло деди: «Иймон келтирган, ўз иймонларини зулм (ширк) билан аралаштирмаган зотлар — ана ўшалар хотиржам бўлгувчидирлар ва ўшалар ҳидоят топгувчидирлар» (Анъом: 82). Субҳанаҳу деди: «Албатта: «Роббимиз Аллоҳдир», деб, сўнгра (ёлғиз Аллоҳга тоат-ибодат қилишда) тўғри — устивор бўлган зотларнинг олдиларига (ўлим пайтида) фаришталар тушиб, (дерлар): «Қўрқманглар ва ғамгин бўлманглар. Сизларга ваъда қилинган жаннат хушхабари билан шодланинглар! Бизлар ҳаёти дунёда ҳам, охиратда ҳам сизларнинг дўстларингиздирмиз. Сизлар учун (жаннатда) кўнгилларингиз тилаган нарсаларингиз бордир ва сизлар учун у жойда истаган нарсаларингиз бордир. (Бу) мағфиратли ва меҳрибон зот томонидан бўлган зиёфатдир». (Одамларни) Аллоҳ(нинг дини)га даъват қилган ва ўзи ҳам яхши амал қилиб, «Шак-шубҳасиз мен мусулмонлардандирман», деган кишидан ҳам чиройлироқ сўзлагувчи ким бор?» (Фуссилат: 30-33). Субҳанаҳу деди: «Албатта «Роббимиз Аллоҳдир», деган, сўнгра (тўғри йўлда) устивор бўлган зотлар учун хавф-хатар йўқдир ва улар ғамгин бўлмаслар. Ана ўшалар жаннат эгалари бўлиб, у жойда мангу қолурлар. (Бу) улар қилиб ўтган амалларининг мукофотидир» (Аҳқоф: 13-14). Муслим Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Кимда-ким дўзахдан узоқ қилиниб, жаннатга киритилишини истаса, бас, ўлими унга, ўзи Аллоҳ ва охират кунига иймон келтирган ҳолатида келсин. Ҳамда одамларга, унга (қандай) муомала қилинишини яхши кўрса шундай муомала қилсин».[5]

Аллоҳдан бизни исломда яшаттиришини ва иймонда ўлдиришини ҳамда бизни У субҳанаҳуга йўлиққунимизгача ҳақ ва ҳидоятда собитқадам қилишини сўраймиз.

______________________________________________________________

[1] Ибн Касир тафсири (2/87, Оли Имрон: 102).

[2] «Муснад» (2735), Термизий (2585), Ибн Можжа (4325) Имом Аҳмаднинг лафзи.

[3] Муслим (2720).

[4] Термизий (3451).

[5] Муслим (1844).

One thought on “Рамазонга оид мақолалар

  1. Ассаламу Алайкум ва рохматуллох! менда бир савол бор, агар бирон мусулмонлар яшайдига давлатда Рамазон рузаси ойга караб эмас, балки бир неча кун ёки бир неча ой олдин тасдиклаб куйилган мелодий таквим асосида тутилса ва мусулмонлар идораси шунга фатво чикарса, рузани тугатишда хам худди шундай вазият булса нима килиш керак?

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan