Рамазонга оид мақолалар

9 – Қуръони Каримнинг фазилати ва ўрни

 

Муборак Рамазон ойи Қуръон нозил бўлган ойдир. Аллоҳ таоло деди: «(У саноқли кунлар) Рамазон ойидирки, бу ойда одамлар учун ҳидоят бўлиб ва ҳидоят ва фурқон (ҳақ билан ботилни ажратгувчи)нинг очиқ оятлари бўлиб Қуръон нозил қилинган» (Бақара: 185). Ҳамда у зикр ойики, бандага ушбу улуғ ойда Аллоҳни зикр қилиши лойиқ бўладиган нарсаларнинг яхшиси, сўзларнинг яхшиси, энг гўзали, энг рости, ва энг фойдалиси бўлмиш Аллоҳ табарока ва таолонинг Каломидир. У олдидан ҳам, ортидан ҳам ботил етмайдиган Аллоҳнинг нозил қилган ваҳийси. У, Аллоҳ табарока ва таоло Ўзиниг бандаси, халқлари орасидан танлаб, ихтиёр қилгани Муҳаммд ибн Абдуллоҳ, соллаллоҳу алайҳи ва саллам бўлмиш энг афзал Расулга нозил қилган энг афзал Китоб. Қуръоннинг фазли ва ўрни буюклигини билишимиз қандай ҳам гўзал бир иш. Айниқса, у нозил бўлган ойда эканмиз.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг шарафи ва фазлини баён қилиб шундай дейди: «Улар сизга (Қуръонни айблаш учун юқоридаги каби) бирон мисол-савол келтирсалар, албатта Биз сизга ҳақ (жавобни) ва энг гўзал шарҳни келтириб қўйдик» (Фурқон: 33). Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: «Бу ўринда Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга Аллоҳ томонидан эртаю кеч, туну кун, сафар ва муқимликда Қуръон билан ваҳий келганлиги нуқтаи назаридан у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шарафларига катта эътибор бериляпти. Фаришта у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га ҳар сафар Қуръон олиб келганда, ўзларидан олдинги Китоблардан бири нозил қилингани каби бўларди. Бу, у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг пайғамбарлардан, барчаларига Аллоҳнинг саловат ва саломлари бўлсин, иборат биродарлари орасидаги энг олий ва энг улуғ мақом ва энг буюк ўриндир. Қуръон – Аллоҳ нозил қилган энг шарафли Китоб. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам – Аллоҳ юборган энг буюк пайғамбар». Сўзлари тугади.[1]

Қуръони Каримнинг фазли, шарафи, қадри баланд ва ўрни юқори экани мусулмонларга махфий бўлмаган ишдир. У оламларнинг Раббиси Аллоҳнинг Китоби. Барча махлуқотлар Холиқининг Каломи. Унда бизлардан олдинги ва кейингиларнинг хабари, ҳамда ўртамизда (қандай) ҳукм (қилиниши) бор. У ажримдир, ҳазл эмас. Зўравонлардан қай бири уни тарк этса, Аллоҳ унинг уруғини қурутади. Кимда-ким ундан ўзгасидан ҳидоят истаса, Аллоҳ уни адаштиради. У Аллоҳнинг мустаҳкам арқони, ҳикматли эслатма, тўғри йўл. У билан мўлжал-(йўналиш) оғишмайди, тил эса чалкашмайди. Уламолар ундан тўймайдилар, кўп қайтаришлик билан эскирмайди, ажойиботлари тугамайди. Ким уни сўзласа рост сўзлабди, ким унга амал қилса ажрланади, ким у билан ҳукм қилса адолат қилибди ва ким унга чақирса тўғри йўлга йўлланибди. Қуръоннинг қадри ва фазли, у билан сифатланмиш Зотнинг қадри ва фазли билан. Қуръон Аллоҳнинг Каломи ва Унинг сифатидир. Аллоҳ табарока ва таолонинг исм ва сифатларида тенги ва ўхшаши бўлмаганидек, Каломида ҳам Унинг тенги ва ўхшаши йўқ. Махлуқотларидан бирор нарса Унга ўхшаш эмас. У табарока ва таоло ҳам махлуқотларидан бирор нарсага ўхшаш эмас. Ўхшаш ва тенгдошдан олий ва муқаддас бўлди. «Бирон нарса У зотга ўхшаш эмасдир. У эшитгувчи ва кўриб тургувчидир» (Шўро: 11). Аллоҳнинг Каломи билан махлуқларнинг каломи орасидаги фарқ, Холиқ билан махлуқларнинг орасидаги фарқ каби. Абу Абдурроҳман ас-Суламий раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: «Қуръоннинг бошқа каломлардан афзаллиги Рабнинг махлуқотларидан афзаллиги каби. Бунинг сабаби, у (Қуръон) Ундандир (Аллоҳдандир)».[2] Дарҳақиқат, ушбу лафзни «Марфуъ» (исноди) Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга етган ҳолда ривоят қилди. Бироқ имом Бухорий «Холқ Афъал ал-Иъбад» китобларида ва у кишидан бошқа илм аҳли ёритиб берганидек у кишининг («Марфуъ») иснодлари собит бўлмаган.[3] Маъноси эса ҳақ, унда шак-шубҳа йўқ. Унинг гўзаллиги, қуввати, тўғри экани, далолат қилинмиш (маъно)ларининг чиройли эканида шак-шубҳа йўқ. Дарҳақиқат, илм аҳли унинг маъноси саҳиҳ эканига бир қанча ҳужжатларни гувоҳ қилдилар. Балки имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ ўз саҳиҳларида «Қуръоннинг фазилатлари» китобидаги боблардан бирининг сарлавҳасини у билан номлаб, унинг ўн еттинчи бобида шундай дедилар: «Қуръоннинг бошқа каломлардан афзаллиги ҳақидаги боб».

Биз мўминлар жамоасига Раббимизнинг Каломи, азизлигимиз манбаи ва саодатимиз йўли бўлмиш Қуръони Каримни улуғлашимиз, унинг манзилат ва ўрнини сақлашимиз, ҳақиқий қадрига етишимиз, гўзал услубда тушуниб, амал қлишимиз вожиб бўлади. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу шундай дейдилар: «Ким Аллоҳ азза ва жаллани яхши кўришини билишни хоҳласа, ўзини Қуръонга кўндаланг қилсин. Агар Қуръонни яхши кўрса, бас, у Аллоҳ азза ва жаллани яхши кўради. Чунки Қуръон Аллоҳ азза ва жалланинг Каломидир».[4] У киши розияллоҳу анҳу айтадилар: «Қуръон Аллоҳ азза ва жалланинг Каломи. Кимда-ким ундан бирор нарсани рад этса, батаҳқиқ, Аллоҳ азза ва жаллага рад етибди».[5]

Дарҳақиқат, салафлар роҳимаҳумуллоҳ Қуръон ойи бўлмиш муборак Рамазон ойида буюк Қуръонга юксак эътибор ва қаттиқ аҳамият қаратардилар. Уларнинг бу борадаги намуналари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эдиларки, у киши Рамазоннинг ҳар кечасида Жаброил билан учрашиб, Қуръонни ўзаро дарс қилардилар. Бухорий ва Муслим Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларнинг энг саховатлиси эдилар. Рамазонда у киши билан Жаброил учрашган вақт янада саховатли бўлардилар. У (Жаброил) у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан Рамазоннинг ҳар кечасида учрашар ва у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан Қуръонни дарс қиларди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам яхшиликда жўнатилган-(ёппасига, қаттиқ эсган) шамолларданда саховатлироқ бўлардилар».[6]

Дарҳақиқат, у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазон тунида қоим бўлганда бошқаларига нисбатан кўпроқ қироат қилардилар. Бу, қироатда зиёда ва узун қилишни хоҳлаган ҳар бир киши учун машруъ қилинган ишдир. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ёлғиз ўзлари намоз ўқиганларида хоҳлаганларича узун қилардилар. Шунингдек, жамоат унинг намозидан рози бўлган киши ҳам (шундай қилиши мумкин). Аммо бундан бошқасида енгиллатишлик жорий қилинган. Имом Аҳмад баъзи асҳобларига шундай дедилар, у киши уларга Рамазонда намоз ўқиб берардилар: «Бу қавм заифлардир. Беш, олти, етти (саҳифа ёки вароқ) ўқийман. Айтдиларки: (Шундай) ўқиб йигирма еттинчи кеча хатм қилдим».[7] Раҳимаҳуллоҳ у кишини намозхонларнинг ҳолатини риоя қилиб, уларга машаққат туғдирмасликка йўлладилар.

Салафлар роҳимаҳумуллоҳ Рамазон ойи намозда ва бошқаларда Қуръон тиловат қилардилар. Асвад Рамазоннинг ҳар икки кечасида Қуръон қироат-(хатм) қиларди. Нахаъий раҳимаҳуллоҳ бу ишни хоссатан охирги ўн кунликда, ойнинг қолган (кун)ларида эса уч кечада (хатм) қиларди. Қатода раҳимаҳуллоҳ доим ҳар етти кунда, Рамазонда ҳар уч кунда, охирги ўн кунликда эса ҳар кечада хатм қиларди. Зуҳрий раҳимаҳуллоҳ Рамазон кириб келса шундай дерди: «Албатта у Қуръон тиловати ва таом улашиш (ойи)дир». Молик раҳимаҳуллоҳ Рамазон кирса ҳадис ўқиш ва илм аҳли билан суҳбат қуришдан қочар ва мусҳафдан Қуръон тиловат қилишга киришарди. Қатода раҳимаҳуллоҳ Рамазон ойида Қуръондан дарс қиларди. Суфён Саврий Рамазон кирса барча ибодатни тарк этиб, Қуръон тиловатига киришарди. Улардан бу маънодаги асарлар кўп.[8]

Аллоҳ таоло биз ва сизларга, ўша зотларга гўзал суратда эргашишлик ва излари бўйлаб юришликни ризқ қилиб берсин. У табарока ва таолодан гўзал исмлари ва олий сифатлари ила қалбларимизга Қуръон муҳаббати, уни улуғлаш, эҳтиром қилиш ва унга амал қилиш билан кўрк бағшлашини ва бизни Аллоҳнинг хос бандалари бўлмиш Қуръон аҳлидан қилишини сўраймиз.


[1] Ибн Касир тафсири, Фурқон сураси тафсири.

[2] Байҳақий «Шуъабул Ийман» (2137).

[3] Албоний «Доифа» (1334).

[4] Абдуллоҳ ибн Аҳмад «Сунна» (1/148) 125-рақам.

[5] Абдуллоҳ ибн Аҳмад «Сунна» (1/144) 119-рақам.

[6] Бухорий (6) ва Муслим (2308). Бухорийнинг лафзи.

[7] Ибн Ражаб «Латоиф ал-Маъариф» (180).

[8] Ибн Ражаб «Латоиф ал-Маъариф» (181).

One thought on “Рамазонга оид мақолалар

  1. Ассаламу Алайкум ва рохматуллох! менда бир савол бор, агар бирон мусулмонлар яшайдига давлатда Рамазон рузаси ойга караб эмас, балки бир неча кун ёки бир неча ой олдин тасдиклаб куйилган мелодий таквим асосида тутилса ва мусулмонлар идораси шунга фатво чикарса, рузани тугатишда хам худди шундай вазият булса нима килиш керак?

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan