PDF WORD

Кулги ва ҳазиллашиш одоблари

Кулги ва ҳазиллашиш одоблари

 

Шайх Муҳаммад ибн Ғолиб ал-Умарий ҳафизаҳуллоҳ

 

 

بسم الله الرحمن الرحيم

 

Кулгига келсак, модомоки у ўз ўрнида бўлар экан, қилиш мумкин бўлган ишдир. Кулги 3 хил бўлади. Табассум кўринишида, кулиш, ёки қаҳқаҳа бўлади. Табассумга келсак, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам феълларининг аксари табассум бўлган. Шунингдек баъзи вақтда кулганлар ҳам. Қаҳқаҳа эса, у кулаётганда овозни шу даражада кўтариб кулишки, узоқроқда турган кимсалар ҳам ушбу товушни эшитишликларидир. Ушбу амални Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам асло қилмаганлар.

Умар розияллоҳу анҳу айтганларидек: «Кимнинг кулгуси кўпайса, ҳайбати камаяди». Киши доимо кўп кулувчи ва кулгига сабаб бўлувчи бўлмасликка ҳарис бўлиши лозим. Албатта мўминни Аллоҳнинг ибодатидан, У Зотнинг тоатидан, Аллоҳнинг зикридан ва бошқа қурбат ҳосил қилувчи амалларни қилишликдан кўп кулиб юришлик машғул қилиб қўймаслиги керак. Мен кўп кулиш демоқдаман. Аммо кулишни ўзига келсак, у жоиздир. Балки кишининг болаларига ёки аёлига қараб кулиб қўйиши мустаҳабдир. Шунинг учун ҳадисда келадики: «У бокирамиди? У билан ўйнар эдинг, у ҳам сен билан ўйнар эди. Унга қараб кулар эдинг, у ҳам сенга қараб кулар эди». Шунингдек бошқа бир ҳадисда айтилганидек: «Биродарингни юзига қараб табассум қилишинг садақадир». Лекин кулишлик, ҳазил-ҳузул, қизиқчилик, мазаҳ қилишлик, кулгили қиссалар билан вақтларни ўтказиш, соатлаб машғул бўлиш, мана шулардан мўмин киши узоқ бўлиши ва нафсини булардан (узоқ қилиб) тарбия қилиши керак. Булардан кўра авло бўлган нарсалар билан машғул бўлмоғи лозим.

Шунингдек, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам вақти-вақтида саҳобалари билан ҳазиллашиб ҳам турардилар. Масалан, бир қари аёл: «Эй Росулуллоҳ, Аллоҳга дуо қилинг, мени ҳам жаннатга киритсин» – деб сўраганида, «Жаннатга қарилар кирмайди» – дедилар. Бу сўздан жаннатга ёш бўлиб киришликларини мурод қилгандилар. Яна бир куни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир кичкина болани ёнидан ўтиб кетаётиб: «Эй Абу Умайр, Нуғайрга нима қилди?» – деб сўрадилар. Нуғайр бу бола ўйнаб юрадиган бир қуш эди. Айтдики: «Ўлиб қолди, эй Росулуллоҳ». Шунингдек Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам аҳли аёллари билан ҳам ҳазиллашиб, уларни кулдириб турардилар. Бас, кулги агар ўз ўрнида бўлса мумкин бўлган амалдир. Аммо фалон кишини фақатгина шу ҳолдан ўзгача ҳолда танишлик мумкин бўлмайдиган даражада уни кўпайтиришлик, мана бу қабиҳ бўлган ишдир. Мўмин киши ҳаётида, амалида жиддий бўлиши лозимдир. Кулгини камайтириши ва бунақанги ишлар билан машғул бўлиб қолмаслиги керак.

Яна шундай кулги борки, у кишини ислом миллатидан чиқариб юбориши мумкин. Яъни агар кулгининг сабаби шариат ишларига нисбатан масхара, истеҳзо кабилар бўлса. Худди Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларидаги мунофиқлар қилганидек. Улар истеҳзо қилишарди, ҳазил-мазаҳ қилишарди, бир-бирларини кулдириб айтишардики: «Булардан кўра, учрашганда (жангда) ўта қўрқоқ, тилда ёлғончироқ ва қоринлари эса семизроқ бўлган кимсаларни ҳечам кўрмадик». Яъни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларини назарда тутишарди. Бас Аллоҳ жалла ва ала айтдики:

أَبِٱللَّهِ وَءَايَٰتِهِۦ وَرَسُولِهِۦ كُنتُمۡ تَسۡتَهۡزِءُونَ  ٦٥ لَا تَعۡتَذِرُواْ قَدۡ كَفَرۡتُم بَعۡدَ إِيمَٰنِكُمۡۚ ٦٦

«Айтинг: «Аллоҳдан, Унинг оятларидан, Унинг пайғамбаридан кулувчи бўлдингизми?» Узр айтманглар! Сизлар иймон келтирганингиздан сўнг яна куфрга қайтдингиз» (Тавба: 65-66). Набийнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) суннатлари устидан истеҳзо қилиш, соқолни устидан кулиш, аёл кишининг ҳижобидан кулиш, дин шиорларини масхара қилиш, мана бу ишларнинг ҳаммаси хатарлидир. Оқибати ёмондир. Аммо мубоҳ бўлган ишда, унга ёлғон аралаштирмасдан ҳазил қилишлик бу мумкин, жоиз бўлган ишдир. Шунинг учун ҳам Суфён ибн Уяйнага: «Мазаҳ қилиш ҳақоратми?» – дейилганда. У киши: «Йўқ, балки у суннатдир. Лекин кимки уни яхшилай олса» – дедилар.

Баъзи кишилар ҳазил қилишни бошласа бошқа кишиларнинг фикрини ҳисобга олмай қўйишади. Анавини устидан кулишади, манавини масхара қилишади, анавига фикр айтишади, оқибатда иймон аҳлидан бўлган биродарлари билан орасида нафрат пайдо бўлишига сабаб бўлиб қолишади. Мана бунақанги ҳазил, бунақанги мазах жоиз эмас, ҳаромдир. Чунки у ҳаромга олиб боради. Аммо бошқаларни бахтиёрлиги бор бўлган, ёлғон аралашмаган, мубоҳ бўлган ишдан кулиш, бу иш мумкиндир. Унинг ҳечқиси йўқ.

 

Саҳиҳ Муслим шарҳи

13.07.2017

Юклаб олиш [mp3]

Манба: Тавҳид форуми

Фикр билдиринг

Мулоҳаза билдириш учун рўйхатдан ўтган бўлишингиз керак.