PDF WORD

Муқим кишининг мусофир имом ортидаги намози

Муқим кишининг мусофир имом ортидаги намози

 

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, у зотнинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг …

Пайғамбар суннати муқим киши мусофир ортида намоз ўқишининг жоиз эканига далолат қилади. Мусофир имом қаср ўқиса-да, муқим намозини тўла ўқийди ва қаср ўқимайди. Бу борада «марфуъ» иснод ила ҳадис ворид бўлган. Бироқ ушбу ҳадис заиф бўлса-да, ундан тўрт мазҳаб ва улардан бошқалар наздида фиқҳий истинбот олинишига иттифоқ қилинган.

Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан жангда бирга бўлдим. Ва у киши билан (Макка) фатҳида ҳам иштирок этдим. Маккада ўн саккиз кеча туриб, фақат икки ракатдан намоз ўқидилар. Ва айтардиларки: «Эй шаҳар аҳли! Сизлар тўрт ракат ўқинглар. Чунки биз мусофирлармиз»» (Абу Довуд 1229-рақам остида, Албоний «Заиф Аби Довуд»да заиф санадилар).

Молик «Муватто» (2/206)да Ибн Шиҳобдан, у эса Солим ибн Абдуллоҳдан, у эса отасидан ривоят қилди: «Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Маккага келсалар улар (шаҳар аҳли)га (имом бўлиб) икки ракатдан намоз ўқиб берардилар. Сўнг шундай дердилар: «Эй Макка аҳли! Намозларингизни тўла ўқинглар. Албатта биз мусофирлармиз»».

Ибн Қудома роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: «Илм аҳли шунга ижмо қилишганки, мусофир муқим кишига имом бўлиб, икки ракатдан кейин салом берса, муқимга намозини тўла ўқиб қўйишлиги вожиб бўлади. Дарҳақиқат, Имрон ибн Ҳусойн (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинганки: «Ва у киши билан (Макка) фатҳида ҳам иштирок этдим. Маккада ўн саккиз кеча туриб, фақат икки ракатдан намоз ўқидилар. Ва айтардиларки: «Эй шаҳар аҳли! Сизлар тўрт ракат ўқинглар. Чунки биз мусофирлармиз». Абу Довуд ривояти. Чунки унга (муқимга) тўрт ракат ўқишлиги вожибдир. Мусофир тўла (тўрт ракат) ўқимаганидек унга ҳам ракат (ададларидан) бирор нарса (адад)ни тарк этишлиги жоиз эмас» («Муғний» (2/64)).

Косоний Ҳанафий роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: «Муқим кишини мусофирга иқтидо қилиши саҳиҳдир… Сўнгра имом икки ракатдан кейин салом берса, муқим салом бермайди. Чунки унинг гарданида намознинг шарти ҳали давом этяпти. Агар салом берса, батаҳқиқ, намози бузилади. Бироқ у туриб Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қовлларига биноан тўрт ракатни тўла ўқийди: «Эй Макка аҳли! Сизлар намозларингизни тўла ўқинглар. Албатта, биз мусофирлармиз».

Мусофир имомга, салом бергач ортидаги муқим кишиларга Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашган ҳолда шундай дейишлиги лозим бўлади: «Сизлар намозларингизни тўла ўқинглар. Албатта, биз мусофирлармиз»» («Бадоиъ ас-Саноиъ» (1/101)).

Шайх Ибн Боз роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: «Муқим киши пешин, аср ва ҳуфтон каби фарз намозларни мусофир ортида ўқиса, албатта, у тўрт ракат ўқийди. Шундай қилиб мусофир икки ракатдан кейин салом бергач, унга намозини тўла ўқиб қўйишлиги лозим бўлади» («Мажмуъ фатава Ибн Баз» (12/259)).

Шайх Усаймин роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: «Мусофирга муқим кишилар учун имом бўлишлиги жоиздир. У салом бергач муқим кишилар ундан кейин намозни тўла ўқиб қўядилар. Бироқ муқим кишиларга имом бўлган мусофир одамга намоз бошлашидан аввал: «Биз мусофирлармиз. Биз салом бергач, сизлар намозларингизни тўла ўқиб қўйинглар», дея хабар бериб қўйишлиги лозим бўлади. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам фатҳ йили Маккада: «Эй Макка аҳли! Сизлар (намозларингизни) тўла ўқинглар. Албатта, биз мусофирлармиз», дедилар. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уларга (имом бўлиб) икки ракат ўқирдилар. Улар эса у кишидан кейин (намозларини) тўла қилиб қўярдилар» («Мажмуъ фатава ва росаил шайх Ибн Усаймин» (15/153)).

Бу борада яна «Найлул Автор» (3/199) ва «ал-Мавсуъа ал-Фиқҳийя» (6/33)га қаранг.

Энди мусофирнинг муқим имомга иқтидо қилишига келсак, ушбу саволга жавоб сифатида шайх Ибн Боз роҳимаҳуллоҳнинг фатволарини эътиборингизга ҳавола қиламиз:

Савол: Агар инсон сафар қилса ва пешин намозини жамоат билан ўқишни хоҳласа, ҳамда пешин намозини адо этиб бўлган муқим кишини учратса, шунда муқим мусофир билан намоз ўқийдими? У билан бирга намозни қаср қиладими ёки тўла ўқийдими?

Жавоб: Агар фарз намозни адо этиб бўлган муқим киши жамоат (намозининг) фазилатига эришайин дея мусофир ортида намоз ўқиса, батаҳқиқ, у мусофир намози каби икки ракат ўқийди. Чунки (ушбу намоз) унинг ҳаққида нафлдир. Энди муқим киши пешин, аср ва ҳуфтон каби фарз намозини мусофирнинг ортида ўқиса, албатта, у тўрт ракат ўқийди. Шундай қилиб унга мусофир иккинчи ракатдан кейин салом бергач намозини тўла ўқиб қўйишлиги лозим бўлади. Мусофир муқим киши ортида барчаларига бирдек фарз бўлган намозни (яъни, нафл бўлмаган) ўқишлигига келсак, уламоларнинг икки қовл ичидаги саҳиҳроғига биноан мусофирга намозни тўрт ракат қилиб тўла ўқишлиги лозим бўлади. Имом Аҳмад ўз «Муснад»ида ва имом Муслим ўз «Саҳиҳ»ида роҳимаҳумаллоҳ ривоят қилишдики, Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо) муқим имом ортида тўрт ракат, ўзининг ҳамроҳлари билан эса икки ракат намоз ўқийдиган мусофир ҳақида сўралганларида шундай деб айтдилар: «(Асли) суннат шундай». Ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу умумий қовллари: «Имом унга эргашилсин учун тайин қилинди. Унга хилоф иш тутманглар». Муттафақун алайҳ (Бухорий 510-рақам остида, Муслим 1151-1154-рақамлар остида ривоят қилди).

Фатвонинг асл манбаси: http://binbaz.org.sa/mat/1259

Аллоҳ Пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Манба: Тавҳид форуми

Фикр билдиринг

Мулоҳаза билдириш учун рўйхатдан ўтган бўлишингиз керак.