Намойиш ўтказиш ҳақида айтилган маърифатли сўзлар (2)

Намойишлар ўтказиш ҳақида айтилган маърифатли сўзлар

(Иккинчи йиғилиш)

Таржимон: Абу Умар ат-Тошқандий

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Шайхимиз Абу Абдул Аъла[1] шундай дедилар: «Салаф манҳажи мана бу(гунги кунда бўлаёган) портлатишлар, намойиш ўтказишлар ва террор ҳаракатларига асло чақирмайди. Ҳукмдорларга қарши куч билан жанг қилишга ёки халқни ўз ҳукмдорларига қарши қайрашга ҳам чақирмайди. Балки салаф манҳажи бунинг тамомий аксидир. Салаф манҳажи жамият тинчлигини сақлайдиган, (турли фитналар олдини) тўсадиган ягона манҳаждир. Мусулмонлар ўртасида бу раббоний манҳажни тарқатиш ва уларни шу манҳаж асосида тарбиялаш, улар (мусулмонлар)ни мана бундай террорчилик амалиётлари каби жиноятларга оғиб кетишларидан сақлайди».

Ҳукмдорларга қарши бош кўтариш ва намойишлар ўтказишни ҳаром эканлиги ҳақидаги саҳобалардан келган асарларни лозим тутинглар.

1 – Ибн Абу Осим «Сунна» (2/488) да, Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан бўлган киборларимиз бизни мана бундай деб қайтаришарди: «Ҳукмдорларингизни сўкманглар, уларга ёлғон муомала ишлатманглар, уларга итоатсизлик қилманглар, сабр қилинглар ва Аллоҳдан тақво қилинглар. Албатта иш яқин қолди». Албоний исноди яхши дедилар.

Ҳукмдорларга нисбатан қандай муносабатда бўлиш борасидаги салаф манҳажи, бу улар (ҳукмдорлар)ни сўкмаслик, уларга ёлғон муомала ишлатмаслик, уларни аччиғини чиқармаслик, қилаётган зулмларига сабр қилиш, Аллоҳдан уларни ҳаққига салоҳият ва тўғрилик сўраб дуо қилиш, уларга итоат қилишдан бўйин товламасликдир. Муҳаммад Ҳассон ва ундан бошқа ойнаи-жаҳон орқали чиқиш қилаётган даъватчилар салаф-солиҳ манҳажига мувофиқ иш тутишдими ёки Саййид Қутб, Ҳасан ал-Банна, Абул Аъла Мавдудий ва улардан бошқа кофирликда айблашга чақирувчилар манҳажидан юришдими?!

2 – Ибн Абу Осим «Сунна»да айтади: Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят: «Ҳукмдорларга лаънат айтишдан тийилинглар. Чунки уларга лаънат айтиш кесувчидир (дин ишларини амалга ошириш имкониятларини кесувчидир). Уларни аччиғини чиқариш эса ҳалок қилувчи(нарса)дир». Абу Дардо розияллоҳу анҳуга айтилдики: «У(ҳукмдор)ларда ёқтирмаган нарсамизни кўрсак нима қилайлик?» (Абу Дардо розияллоҳу анҳу) шундай дедилар: «Сабр қилинглар. Аллоҳ таоло у(ҳукмдор)ларда мана шу (сизлар ёқтирмайдиган нарсалар)ни кўрса, улар (ҳукмдорлар)ни сизлардан ўлим билан тўсиб қўяди».[2] Шайхимиз Абу Абдул Аъла саҳиҳ дедилар.

Тобеъинлар ва улардан кейин келган салаф имомлари мана шу манҳаж асосида ҳаёт кечиришди. Бу манҳаждан озгина миқдорда бўлса ҳам оғишмади. Биродарим сен ҳам шу манҳаждан юриб, бунда мустаҳкам бўлгин. Ялтироқ шиорлар ва узундан-узун гап сўзларга учма. Айланма йўлларга (ясама манҳажларга) қайрилиб ҳам қарама. Авзоий роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: «Одамлар сендан юз ўгириб кетишса ҳам, салафлардан келган асарларни ўзинга лозим тут. Сенга сўзни ялтироқ қилиб кўрсатишса ҳам, кишиларнинг (далилсиз, қуруқ) райларидан ўзингни тийгин» (Хатиб Бағдодий: «Шарафу асҳабил-ҳадис»).

3 – Тобеъинлардан бўлган Ибн Ҳамид ас-Садусий айтадилар: «Ҳукмдорларни сўкиш кесувчидир. Мен соч кесадиган (асбоб)ни айтмаяпман. Балки дин (ишларини амалга ошириш имкониятлари)ни кесувчи (нарса ҳақида гапиряпман)». Шайхимиз «Китаб ат-Тафжирот»да бу асарни ҳасан даражасида дедилар.

Ҳа, ҳудди шундай. Фитна келганда, бандани дунёсидан олдин динига зарар бўлади. Аллоҳ таолодан саломатлик ва офият сўраймиз.

4 – Ибн Абу Дунё Заида ибн Қудомадан ривоят қилади: «Мансур ибн Муътамарга шундай дедим: «Рўзадор бўлган ҳолингизда, ҳеч ҳукмдорни обрўсига тил теккизганмисиз?» У киши айтдиларки: «Йўқ». Мен айтдимки: «Ҳавои-нафсига эргашганларни (аҳли бидъатни) обрўсигачи?» У киши: «Ҳа» деб жавоб бердилар».[3]

Ҳавои-нафсга эргашганлар ўлиб ҳам қутулмайди (яъни, улар чақирган залолатга одамлар эргашгани сабабли гуноҳ етиб тураверади). Шу сабаб улар ҳақида (салаф манҳажи) тутган асос шуки, уларни хатоларини зикр қилиш, одамлар олдида уларни (хато ва залолатларини) айтиб, номма-ном танитиш ва улардан огоҳлантиришдир. Мана шу салафлар манҳажидир.[4] Ҳукмдорларга нисбатан (салаф манҳажининг тутган) асоси эса, уларни қилган ёмон ишларини тилга олмаслик, уларни (одамлар орасида қилган зулмлари сабаб) номларини ёймаслик. Балки (одамлардан) яширган ҳолатда (олдиларига бориб) насиҳат қилишликдир.

5 – Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ «Усул Сунна»да шундай дедилар: «Кимда-ким мусулмонлар унинг атрофида жамланишган ва хоҳ рози бўлишибми ёки мажбуранми, бошқарув шу одамни қўлида деб эътироф этишган ҳукмдорлардан бирор ҳукмдорга қарши бош кўтарса, бу бош кўтариб чиқувчи мусулмонларнинг бирлигини бўлибди ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан келган асарлар(ҳадислар)га зид иш қилибди. Агар бу бош кўтариб чиқувчи, шу ҳолатида ўладиган бўлса, жоҳилият ўлимини топади. Одамлардан бирортасига ҳукмдорга қарши жанг қилиши ва унга қарши бош кўтариб чиқиши ҳалол бўлмайди. Ким шу ишни қиладиган бўлса суннат ва йўлдан (манҳаждан) узоқда бўлган бидъатчи экан». Энди одамларни қалбларини ҳукмдорларга нисбатан кек-адоват билан тўлдираётган мана бу даъватчиларни жавоби нима?! Ёки ҳужжат сифатида ҳукмдорлар Аллоҳ нозил қилган ҳукм билан бошқаришмаяпти деб айтишармикин?![5] Саҳобаларни манҳажи шунақа эдими?!

6 – Ажурий роҳимаҳуллоҳ «Китаб аш-Шариъа»нинг 40-саҳифасида шундай дедилар: «Устинга арабми ёки бошқаси, қора танлими ёки оқ танли ва ёки умуман араб миллатига мансуб бўлмаган бирор одам ҳукмдор бўлиб келса, Аллоҳга маъсият бўлмаган ишларда унга итоат қил. Агарчи сени ҳаққинга зулм қилса ҳам, сенга зулм қилиб урса ҳам, обрўингни оёқости қилса ҳам, молингни тортиб олса ҳам. Бу ишлар сени унга қарши қилич кўтариб жанг қилишинга олиб бормасин. Ҳукмдорга қарши чиқувчи билан бирга бош кўтариб чиқмагинки, жангга киришиб кетасан. Ўзингдан бошқани ҳам ҳукмдорга қарши бош кўтариб чиқишга тарғиб қилма. Бироқ ун(инг қилаётган зулмлари)га сабр қил».

Зулм ўзининг юқори даражасига етганда ҳам, сабр ва яхши ишда итоат қилишдан ўзга чора йўқ. Бу Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг манҳажларидир. Шу манҳаж асосида саҳобалар ва тобеъинлар юриб ўтишди. Эй одамларни ҳукмдорларга қарши қайрашга ва фитнага чақирувчилар, сизлар қайси манҳаж ва қайси йўлдан бормоқдасизлар?! Барча шикоятларимни Аллоҳга айтаман.

7 – Собуний роҳимаҳуллоҳ «Ақида ас-Салаф асҳаб ал-Ҳадис» китобининг 100-саҳифасида шундай дедилар: «Асҳабул ҳадис (аҳли ҳадис) яхши бўладими ёки фожир бўладими, ҳар бир мусулмон ҳукмдор ортида жума, икки ҳайит ва булардан бошқа беш вақт намозларни ўқишликни тўғри деб биладилар. Ҳамда улар (ҳукмдорлар) билан кофирларга қарши жиҳод қилишни тўғри деб биладилар. Агарчи у ҳукмдорлар жабру-ситам ўтказадиган фожир бўлишса ҳам. Ва яна Аллоҳдан уларни ҳаққига ўнгланиш, тавфиқ, салоҳият ва халқ ичида адолатни ёйишни сўраб дуо қилишни ҳам тўғри деб биладилар. Уларга қарши қилич билан бош кўтариб чиқишни нотўғри деб биладилар. Агарчи улар (ҳукмдорлар)да зулм ва адолатсизликка оғиб кетишни кўришса ҳам. (Ҳукмдорларни кофирликда айбламай) Бош кўтарган боғийларга қарши, то улар адолатли ҳукмдорга итоат қилишга қайтгунларича жанг қилишни тўғри деб биладилар».[6]

Эй (Муҳаммад) ибн Ҳассон, сен бу (ғўр) ёшларни қўлидан тутиб, бу ишлар мужримларни ишидан эканлигини ва намойиш ўтказишлар диндан эмаслигини уқтиришинг керак эди. Лекин сен уларни қўллаб-қувватладинг. Бундан ҳам даҳшатлироғи, сен ўзинг уларга (бу намойишларда) шериклик қилиб турибсан-а. Сендан ўзи ажабланмаса ҳам бўлади. Чунки сен Саййид Қутбни иқтидорли ўқувчисисан.

8 – Имом Таҳовий «Ақида ат-Таҳовийя»да шундай дедилар: «Бошлиқларимиз ва ҳукмдорларимизга қарши бош кўтариб чиқишни тўғри деб билмаймиз. Агарда зулм қилсалар ҳам. Уларни дуоибад қилмаймиз ва уларга итоат қилишдан бўйин товламаймиз. Модомики маъсиятга буюришмас экан, уларга итоат қилишни Аллоҳга итоат қилишдек фарз деб биламиз. Уларни ҳаққига Аллоҳдан салоҳият офият тилаб дуо қиламиз».

Кимки ҳукмдорга қарши бош кўтариб чиқишни тўғри деб билса, бас у ҳаворижлардандир. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам улар (ҳаворижлар) ҳақида шундай дедилар: «Жаҳаннам аҳлининг итлари». Имом Муқбил ибн Ҳадий ал-Вадиъий саҳиҳ дедилар.

Кимки ҳукмдорни дуоибад қиладиган бўлса, бас у бидъат аҳлидандир. Кимки ҳукмдорга итоат қилишдан бўйин товласа, мусулмонларни бирлигига раҳна солибди ва жамоатдан ажралибди. (Шу ҳолатда) ўладиган бўлса, жоҳилият ўлимини топади. Ҳукмдор золим бўлсада, яхшиликда унга итоат қилиш фарз ишлардандир. Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ айтганларидек, Аллоҳдан унинг ҳаққига салоҳият ва офият тилаб дуо қилиш вожиб ишлардандир.

9 – Ибн Абул Изз «Таҳовийя»нинг шарҳида шундай дедилар: «(Ҳукмдорлар) жабру-ситам ўтказсаларда, уларга итоат қилиш лозимдир. Чунки уларга итоат қилишдан бош тортишлик ортидан, уларни зулм қилишларидан ҳосил бўлган зарарга қараганда бир неча баробар катта зарарлар келади. Балки зулм қилсалар ҳам сабр қилишда, гуноҳларни каффорот қилинишлиги ва ажрлар бир неча баробар кўпайтириб берилишлиги бордир. Чунки Аллоҳ таоло уларни бизни устимизга фақатгина амалларимизни бузуқлиги сабаб олиб келди. Жазо эса амални айни ўзига ўхшаши билан бўлади. Демак бизни устимизда вожиб бўладиган иш, бу истиғфор айтиш ва амал(лармизни) ўнглашдир».

Намойиш ўтказишни зарарларидан баъзиси, аёлларни эркаклар билан чиқишларидир. Бу айни аёл-эркак аралаш-қуралаш бўлиб кетишни ўзику. Хоссатан бугунги кундаги фаҳш ясан-тусанлар мавжуд бўлган пайтда. Фитнага чақирувчиларни эса фақат инқилоб ва зулмга асосланган бошқарувни, улар даъво қилишича, адолатли бошқарувга ўзгартиришгина қизиқтиради холос. Салафларни сўзидан эса жоҳил қолишди: «Ўзингиз қандай бўлсангиз, устингизга шундай ҳукмдор келади» (демак айбни ўзимиздан қидирайлик).

10 – Ҳофиз ибн Ҳажар «Фатҳул Борий»да шундай дедилар: «Фуқаҳолар зулм билан бўлсада бошқарув устига келиб қолган ҳукмдорга итоат қилишни ва у билан жиҳодга чиқишни вожиб эканлигига ижмоъ қилишди. Чунки уларга итоат қилиш, уларга қарши бош кўтариб чиқишдан яхшидир. Чунки бу иш (уларга итоат қилиш)да қон тўкилишни олди олинади ва ҳалокат бостирилади».

Эй Муҳаммад ибн Ҳассон, гўёки сен бу ижмоъни қабул қилмайдигандексан. Сенга қулоқ солувчиларни кўплиги билан алданиб қолма. Кўпчилик ақидани саҳиҳ эканлигига ва манҳажни саломат эканлигига далил бўлмайди. Кўпчилик эътиборга молик нарса эмас. Балки эътиборга молик нарса бу салаф-солиҳлар йўлидан юриб, шу йўлда собитқадам бўлган кишидир.

11 – Имом Нававий «Саҳиҳ Муслим»ни шарҳида шундай дедилар: «Уламолар маъсиятдан бошқа ўринда ҳукмдорларга итоат қилишни вожиб эканлигига ижмоъ қилишди».

Бу имомни сен ва сенга ўхшаш гуруҳбоз даъватчилар кўп тилга оласизлар. Демак бу имомни сўзларини баъзи ўринларда олиб, баъзи ўринларда ташлар экансизларда. Нима сабабдан бу имом келтирган ижмоъни олмаяпсизлар?! Мана бу гапни айтган киши рост сўзлаган экан: «Аҳли сунна ўзларини фойдалари ва зарарларига бўлган гапларни ҳам айтиб ўтадилар. Ҳавои-нафсга эргашганлар эса фақат ўзларини фойдаларига бўлган гапни айтиб, ўзларини зарарларига бўлган гапларни айтмайдилар».

12 – Шайх Албоний роҳимаҳуллоҳ Жазоир ҳукуматига қарши бош кўтариб чиққанларнинг ҳукми ҳақида сўралдилар, шунда роҳимаҳуллоҳ айтдиларки: «Биз ҳар доим эслаб ўтганмизки, ҳукмдорларга қарши бош кўтаришлик… агарчи у ҳукмдорларни кофир эканликлари ҳақида узил-кесил охирги хулосага келинганда ҳам, уларга қарши бош кўтариш шаръан (бирор шартларсиз) мутлақо жоиз бўлавермайди. Жазоир ва Мисрда рўй бераётган ишлар мутлақо Исломга зиддир. Биз ўша ҳукмдорларга қарши бош кўтарадиганларга ва мусулмонларни ҳукмдорларга қарши бош кўтаришга ундайдиганларга рад беришга чақираётган ҳар бир кишини қўллаб-қувватлаб келганмиз». Мардотийнинг «Талхис ал-Ибад» китобидан олинди.

13 – Шайх Ибн Боз роҳимаҳуллоҳ (Абдурроҳман Абдулхолиққа) рад бериш ўрнида айтдиларки: «Олтинчидан, («Фусул мин ас-Сияса аш-Шаръийя китобингизни 31 ва 32-саҳифаларида) намойишлар ўтказиш Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг даъватдаги услубларидан эди, деб эслаб ўтибсиз. Мен бу маънода келган бирорта ҳам ҳужжатни билмайман. Бу ҳақда гапирган (салафларимиздан) бирор киши бўлса, менга айтиб ўтишингизни умид қиламан. Бу нарсани қайси китобда учратдингиз? Бу ҳақда бирор суянадиган далилингиз бўлмаса, бу фикрдан зудлик билан қайтишингиз вожиб бўлади. Мен ҳужжатлар ичида бунга далолат қиладиган бирор ҳужжатни билмайман. Балки намойишлар ўтказишда қанчадан-қанча зарарлар борлиги маълум бўлиб бўлди. Агар бу ҳақида саҳиҳ йўлга кўра бирор ҳужжат келган бўлса, албатта бу ҳужжатга мукаммал кўринишда тушунтириш киритиб ўтишлик шарт бўлади. Тоинки бузғунчилар (бу ҳужжатлар)ни ўзларининг ўтказаётган ботил намойишларига асос қилиб олишмасин».

14 – Имом Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳ, ўзларининг «Ҳуқуқ ар-Роъий ва ар-Роъийя» рисолаларида шундай дедилар: «Аллоҳ, Аллоҳ (бу арабларда бирор нарсага қойил қолганда ишлатилади) салаф-солиҳларни ҳукмдорларга нисбатан қандай муносабатда бўлишганлиги борасидаги манҳажни тушунишликка бир қаранг. Акс ҳолда ҳукмдорларни хатолари одамларни инқилобга етаклаш, қалбларни ҳукмдорларга қарши қин-адоват билан тўлиши ёмонлик, фитна ва тартибсизликни келтириб чиқарганидек, бу иш айни зарарни ва одамлар орасида фитна ёйилиши асосларидан биридир». Яна ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳ «Жарида ал-муслимин» рўзномасининг 540-сонида шундай дедилар (қисқартирилган суратда келтирамиз): «Жазоирликлардан уч йил ичида қатл қилинганлари катта сонни ташкил қилади. Мусулмонлар бу қатл қилинганларни мана шунга ўхшаш тартибсизлик рўй берганлиги сабабли бой беришди… Демак бизга вожиб бўлган нарса, қўлдан келганча (бу масалаларни ҳақиқатини одамларга) очиб бериш… Дарҳақиқат мана ҳозир билдингиз, бу ишларни шариатга ҳам, (муаммоларни) ислоҳ қилишга ҳам бирор алоқаси йўқ. Биз намойиш ўтказишларни, (иш ташлаб, кўчаларда) ўтириб олишларни ва шунга ўхшаш ишларни қўллаб-қувватламаймиз. Асло қўллаб-қувватламаймиз. (Муаммоларни) Бундан бошқа йўллар билан ҳам ўнглаш имконияти бор-ку. Демак бу ерда ички ёки ташқи (қандайдир) махфий кучлар, мана шунга ўхшаш ишларни тарқатишга ҳаракат қилади».

Қуйидаги уламоларни сўзларида ҳам юқоридаги маъноларни учратишингиз мумкин: Шайх Ҳамад ал-Ансорий, бу йилги икки ҳарам ишларига раис этиб сайланган Шайх Муҳаммад ас-Субайл, Абдул Муҳсин ал-Аббод, Робеъ Мадхалий, Солиҳ ас-Садлан, Аҳмад ан-Нажмий.

Зайд Мадхалий ва улардан бошқа аҳли илмлар ҳам ҳудди шундай. Уларни яхшиликда деб гумон қиламиз, чунки уларни ҳузурларида ўтириб илм олаётганлар ҳали кам бўлишгани йўқ.

Муҳаммад Ҳассон ва унинг гуруҳбоз ҳамтовоқлари ҳукмдорлар ва халққа холис туриш йўлида юқорида номи ўтган кибор уламоларга хилоф иш тутишди. Ойнаи-жаҳон кўрсатувлари орқали (ғўр) ёшларни аҳли суннани ҳукмдорлар зулми рўбарўсида сабр қилиш манҳажига хилоф келган ҳолатда, зое бўлган ҳуқуқларини талаб қилиб чиқиш байроғи остида мана шу (намойишлар ўтказиш) суратини ўз сўзлари билан қўллаб-қувватладилар. Халққа холис турмаслик билан ҳам (салафлар манҳажига) хилоф чиқди. Каналларнинг бирида, ёшларга қилган чиқишида шундай деди: «Мен (бўлаётган ишларга) ўз кўзим билан гувоҳ бўлиб турибман. Кеча Аллоҳ табарока ва таолонинг фазли билан ўзим ва фарзандларим, йигитларимиз, йўқ-йўқ фарзандларимиздан иборат катта оламон билан Октябрдаги (жой номи) олтинчи ноҳиядаги, саккизинчи мавзега чиқдим. Ҳуфтондан таҳминан бомдод намозидан кейинги вақтгача (ўша ерда бўлдик)».

Демак (эй ўқувчи) намойиш ўтказишлар, ер юзида бузғунчилик қиладиганларни ишларидан эканини билган бўлсанг, Муҳаммад Ҳассон, (Абу Исхоқ) Хувайний, (Муҳаммад Ҳусайн) Яъқуб, Абу Аммор ал-Мисрий ва Муҳаммад Абдул Мақсудларга ўхшаш фитна ва халқни ҳукмдорларга қарши қайрашга чақирадиганлар ҳақида нима дейсан?!

Искандариядаги салафий (деган шиорни кўтариб, унга амал қилмай) мактабини бошқарадиган, такфирий (фикрларга ўралашиб қолган) Ясир Бурҳамий (ҳам шулар жумласидандир). Бу кишилар мана бу аччиқ ҳақиқатни юзини, фитна рўй бергандан кейингина очишди. Бу ҳавориж (фикрларига ўралашиб қолган)лар Мисрда (ўзларининг) сўзлари ва амаллари билан намойиш ўтказишларни қўллаб-қувватлаётган яширин кучларни биридир. Бу ўша бидъатчиларга кўр-кўрона эргашмайдиган ва инсофи бор ҳар бир киши учун аниқ-равшандир.

15 – «Ажвиба ал-Муфийда» китобини 232-саҳифасида: «Шайх Фавзон ҳафизаҳуллоҳ Ислом уммати муаммоларини ечишда намойишлар ўтказишни ташкиллаштириш даъват воситаларидан ҳисобланадими?» деб сўралдилар.

Ҳафизаҳуллоҳ шундай деб жавоб бердилар: «Динимиз тартибсизлик дини эмас. Динимиз ишлари пухта белгиланган, интизом ва оғир-босиқлик динидир. Намойиш ўтказишлар мусулмонлар қиладиган ишлардан эмас. Мусулмонлар бундай ишларни тан олишмаган. Ислом дини беозор ва раҳм-шафқат динидир. Унда тартибсизлик, тинчликка раҳна солиш ва фитна қўзғаш йўқдир. Бу Ислом динидирки, топталган ҳақҳуқуқларга бу йўл билан эмас, балки шаръий йўллар ва шаръий талабномалар билан эришилади. Бу намойиш ўтказишлар кўплаб фитналарни, қон тўкилишни ва мол-мулк талон-тарож қилинишини келтириб чиқармоқда. Демак бу ишлар жоиз эмас».

Эй одамларни ҳукмдорларига қарши гиж-гижлашга чақирувчилар, эртага қиёмат майдонида, Аллоҳни ҳузурида турганингизда ва одамлар Аллоҳ азза ва жалладан сизлардан қасос олиб беришни сўрашганда, ҳолингиз қандай кечаркин?! Ўзларингизнинг сўзларингиз ва фатволарингиз билан йўлдан урган эргашувчиларингизнинг гуноҳларини ва ўзингизнинг гуноҳларингизни гарданингизга олдингиз. Бас, эй залолатга чақирувчилар, Аллоҳдан қўрқинглар!

16 – Шайх Фавзон ҳафизаҳуллоҳ шундай дедилар: «Зарар (ўзига ўхшаш) зарар билан кетказилмайди. Бирор зарар ёки мункар ҳисобланган воқеа рўй берса, намойиш ўтказишлар, иш ташлаб ўтириб олишлар ва вайроналиклар бу муаммони ҳал қилиш йўли ҳисобланмайди. Бу ечим эмас. Балки бу яна зиёда ёмонликдир. Ечим бу, масъул шахсларга қайтиб, уларга насиҳат қилиш, гарданларидаги вожиботларни эслатиш. Шояд шунда бу зарарни кетказсалар. Шундан кейин зарарни кетказсалар яхши, акс ҳолда унданда катта зарарга учрамаслик чоралари олиниб, уларни (зулмларига) сабр қилиш вожиб бўлади».

Юқоридаги далиллардан келиб чиқиб, ҳукмдорларга сирли равишда насиҳат қилиш суннат асосларидан эканлигини ҳамда ҳукмдорлар айбларини ёйиш, уларни сўкиш ва қалбларни уларга нисбатан қин-адоватга тўлдириш диндан чиқиб кетувчи (мариқувн) ҳаворижлар манҳажининг асоси эканлигини билиб олдинг. Аллоҳ таоло бизларга ҳаворижлар ва уларнинг ёмонликларидан паноҳ берсин…

Манба: Тавҳид Форуми

_______________________________________________________________________________

[1] Бу киши ҳақида маълумот олиш учуч қуйидаги манбага қаранг: http://forum.tavhid.com/showthread.php?tid=412

[2] Таржимон изоҳи: Яъни, ўлганидан кейин қутуласизлар. Бу салафларимиздан келган мана бу асарни айни тасдиғидир:

اصبروا حتى يستريح البر او يستراح من الفاجر

Маъноси: «То яхши одам (ўлиб золим ҳукмдорни зулмидан) қутулгунгача ёки фожир (золим ҳукмдор ўлиб, ундан) қутулинмагунча сабр қилинглар».

[3] Таржимон изоҳи: Бу ерда рўзани алоҳида зикр қилинишига сабаб, рўзадор инсонга рўзадан бошқа вақтларга нисбатан ўзгалар ҳақида номақбул сўз айтишлигидан қайтарув таъкидлироқ бўлади. Шу сабаб рўзадор ҳолатда салафларимиз аҳли бидъатни залолатлари ҳақида гапиришни қайтариқлар бобига киритишмаган экан.

[4] Таржимон изоҳи: Бу салафларимиздан келган мана бу асарга жуда ўхшашдир:

أهل السنة ارحم الناس للناس

Маъноси, Аҳли сунна одамларга инсонлар ичида энг раҳмлисидир. Яъни биз аҳли бидъатни номма-ном одамлар орасида айтиб, уларни бидъатидан огоҳлантиришимиз, аслида улар учун яхшилик. Чунки бизни огоҳлантиришимиз сабаб уларга камроқ одам эргашадида, натижада гуноҳлари озроқ бўлади.

[5] Таржимон изоҳи: Аллоҳ нозил қилган ҳукм билан бошқармаслик масаласини бошқа ўринда батафсил ёритиб ўтамиз, иншааллоҳ.

[6] Таржимон изоҳи: Шу ўринда бир нуқтага эътибор қаратиб ўтишни лозим топдим. Ҳаворижлар ҳукмдорларни кофирликда айблаб бош кўтаришади. Боғийлар эса кофирликда айбламай ҳукмдорга қарши бош кўтаришади. Ҳаворижлар ҳақида келган ҳадисларда, قتل сўзи келган. Яъни уларни орқага чекиниб, таслим бўлишганда ҳам ўлдириб, йўқ қилиб ташланади. Боғийлар ҳақида келган ҳадисларда эса قتال сўзи келди. Яъни чекиниб ёки таслим бўлгунча уруш олиб борилади. Бу ҳақда батафсил малумот олмоқчи бўлганлар мана бу манбаларга мурожаат қилиши мумкин: http://www.rahek.com/islamic/anasheed.php?action=anasheed&id=50

http://www.rahek.com/islamic/anasheed.php?action=anasheed_show&id=43

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan