PDF WORD

Намойиш ўтказиш ҳақида айтилган маърифатли сўзлар (1)

Намойишлар ўтказиш ҳақида айтилган маърифатли сўзлар

(Биринчи йиғилиш)

Таржимон: Абу Умар ат-Тошқандий

Муқаддима

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир. Биз Уни мақтаймиз, Ундан ёрдам сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз ва нафсларимизнинг ҳамда амалларимизнинг ёмонлигидан Унинг паноҳига қочамиз. Кимники Аллоҳ тўғри йўлга бошласа, уни адаштирувчи йўқдир. Кимники Аллоҳ адаштириб қўйса, уни тўғри йўлга бошлагувчи йўқдир. Шериги йўқ, ёлғиз Аллоҳдан ўзга ҳақ Илоҳ йўқ эканлигига гувоҳлик бераман. Ва яна Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Унинг бандаси ва элчиси эканлигига гувоҳлик бераман.

«Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга ҳақиқий тақво ила тақво қилинг ва фақат мусулмон бўлган ҳолингиздагина бу дунёдан ўтинг» (Оли Имрон: 102).

«Эй инсонлар, сизларни бир жондан яратган ва ундан унинг жуфтини яратиб, икковларидан кўплаб эркагу аёллар тарқатган Роббингиздан қўрқинглар! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта, Аллоҳ устингизда назоратчи бўлган зотдир» (Нисо: 1).

«Эй иймон келтирганлар, Аллоҳдан қўрқинглар ва тўғри сўзни сўзланглар. (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглайди ва гуноҳларингизни мағфират қилади. Ким Аллоҳга ва Унинг элчисига итоат қилса, дарҳақиқат катта ютуққа эришибди» (Аҳзоб: 70, 71).

Аммо баъд:

Сўзларнинг энг рости Аллоҳ таолонинг Китобидир. Йўлларнинг яхшиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлларидир. Ишларнинг ёмони янги пайдо бўлганларидир. Ҳар бир янги пайдо бўлган иш бидъатдир. Ҳар бир бидъат залолатдир. Ҳар бир залолат жаҳаннамдадир. [1]

Ва баъд:

(Баъзи одамлар намойиш ўтказиш ҳақида) турлича гапираётган бўлишсада, Мен (бу ишни) ҳукмдорларга қарши бош кўтаришни айни ўзи эканлигини жуда яхши биламан. Сен (бу борада) бирорта ҳам одамни (қуруқ) сўзига алданиб қолма. У ким бўлишидан қатъий назар. Дин албатта Аллоҳ таоло томонидан келгандир. У раъй ва қиёсларга қараб қолгана эмас. Балки дин, у аввалги даврга (саҳобалар, тобеъинлар, табаъа тобеъинлар ва уларга гўзаллик билан эргашган зотлар далил асосида) эргашишдир. Ҳамда ҳавои-нафсга эргашишни ташлашдир. Шуни яхши билиб олингларки, намойиш ўтказишлар (ҳукмдорга қарши) бош кўтарувчининг ўлчовидир (одатидир) ва унинг ёввойиларча қиладиган ҳаракатларини сиймосидир. Ва у (намойишлар) бизни асримиздаги куфр шаҳарларидаги аҳли куфрнинг қиладиган ишларидандир. Лекин афсуслар бўлсинки, бизга (бу намойишлар кофирларга) тақлид қилиш орқали кириб келди. Бу иш (намойиш ўтказиш)ларни манҳажий асосларга эга бўлмаган ва ўзини салафийликка нисбат бермайдиганлар қабул қилишди. Биз мана шу фитнада ўзиниг ҳақиқий юзини очиб, шу чиқишларда (ғўр) йигитларга шерик бўлаётганларни кўриб турибмиз. Баъзан ўша (ғўр йигитлар) билан ёнма-ён туриб, баъзан эса ойнаи-жаҳон кўрсатувларидаги чиқишлари билан (иштирок этмоқда). Фитнага дучор бўлган бу одам намойиш ўтказишлар аҳли бидъат ва аҳли ҳавонинг сифатларидан эканини билмасмикин?! Бу чиқишлар саркашлар ва бидъатчиларнинг ишларидан эканини билмасмикин?! У ерда юз бераётган фасодларни гапирмаса ҳам бўлади. Бу ўзида йўқ бўлган (шайх, қори ака, домла, устоз, ҳазрат …) деган сифатлар билан безаниб олган, бундай иш (намойиш ўтказиш)ларни инкор қилиш аҳли суннатнинг асосларидан эканини билмасмикин?!

Мен ҳурматли биродарларни мана шу (юқорида ўтган) гапни яхшилаб тадаббур қилишга, шахсларга кўр-кўрона эргашишдан халос бўлишга, балки бу кўр-кўрона эргашишликни фақат ва фақат саҳобалар, тобеъинлар ва уларга гўзаллик билан эргашганларнинг тушунчалари (фаҳми) билан Аллоҳнинг Китоби ва Росулининг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) суннатига қаратишларини насиҳат қиламан. Эътибор бер, мен сени салаф солиҳ тушунчаси (фаҳми) билан Аллоҳнинг Китоби ва Росулининг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) суннатига маҳкам боғланишга чақираман. Салаф солиҳ манҳажи, фитнада шерик бўлиб қолишнинг ҳар қандай туридан ўзини четга тортиш ва иш эгалари (ҳукмдорлар)га бўйинсунишдан қўлни тортиб олмаслик (бўйин товламаслик), ҳамда улар (ҳукмдорлар)ни ҳаққига салоҳият, тўғрилик ва уларга қарши бош кўтариб чиққанлар устидан ғалаба қозонишини сўраб дуо қилишдир. (Бу иш ҳукмдорларга) қарши бош кўтариш ортидан келадиган зарарларни тўсишдир. Аллоҳ сенга барака ато этсин, салаф имомларини сўзини фасод ва ёмонлик сабабларини (ривожланишига) кўмак қўшаётган, иш эгалари (ҳукмдорлар)га итоат қилишга ғов бўлаётган мана бу фитнага учраб, адашган кимсани сўзига бир солиштириб кўр(санг, иккиси орасидаги фарқни ўзинг ажратиб оласан). Ёмонлик ва фасодга олиб борадиган сабаблар орасида ҳукмдорларга қарши бош кўтаришдан ҳам каттароқ сабаб борми?! Мана бу ўзида йўқ (шайх, қори ака, домла, устоз, ҳазрат …) сифатлари билан безаниб олган киши ёлғон ва товламачилик билан (ғўр) йигитларни бош кўтариб чиқишларига кўмаклашди. Ва яна бу намойишлар йигитларни ҳақ-ҳуқуқларидандир дейди. Ҳужжати эса: бу йигитлар ўзларини шаръий ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилиб чиқишмоқда эмиш. Ҳудди шундай деди. Бу даъватчи салафларни ҳукмдорлар зулми рўбарўсида тутган манҳажлари, бу сабр эканлигидан хабари йўқми дейман. Бу фитнага учраган киши, ўзининг маърузалари ва чиқишларида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини маҳкам ушлаганлигини даъво қиляпти. Кибор саҳобаларнинг васиятларини ўқимаган шекилли: Ибн Абу Осим «Сунна» (2/488) да Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан бўлган киборларимиз бизни мана бундай деб қайтаришарди: «Ҳукмдорларингизни сўкманглар, уларга ёлғон муомала ишлатманглар, уларга итоатсизлик қилманглар, сабр қилинглар ва Аллоҳдан тақво қилинглар. Албатта иш яқин қолди»». Санади саҳиҳ. Бу саҳобаларнинг киборларидан ҳукмдорларни сўкишликдан қайтарув ҳақидаги ижмоъдир. Бу ҳукмдорларга қарши бош кўтариб чиқишга олиб борадиган сабабларни тўсиш учундир. Акс ҳолда (ҳукмдорларни айбларини халқ олдида тилга олиб, уларни ҳақоратлаш) ортидан қон тўкиш, мол-мулкни талон-тарож қилиш, обрўларни оёғости қилиш, тинчлик ва осойишталикни йўқолиши ва буларни барчасидан олдин мана шу чиқишларда иштирок этаётганларнинг ҳар бири осмонлару-ернинг Роббисига итоатсизлик қилиш каби ишлар рўй беради. Ҳукмдорларга қарши сўз билан ҳам, феъл билан ҳам қарши чиқишликни ҳаром қиладиган ва (ҳукмдорларни зулмларига) сабр қилишга буюрадиган саҳиҳ суннатдаги ҳужжатларга ҳеч қулоқ тутганмисан. Саҳиҳайнда Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Ким ҳукмдорида ўзи ёқтирмайдиган бирор нарсани кўрса, унга сабр қилсин. Чунки ким жамоатдан бир қарич бўлса ҳам ажралса, жоҳилият ўлимини топади»» (Бухорийда бу ҳадис 6646 рақам остида келган). Яна бир лафзда: «Ким ҳукмдор (буйруғи)дан бир қарич (ташқарига) чиқадиган бўлса, жоҳилият ўлимини топади» (Бухорий 6645). Демак, (Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сабрга буюрдилар ва намойишлар ўтказиш ҳамда ўчакишиб тортишишларга буюрмадилар. Яна шу маънодаги ҳадислардан Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мана бу сўзлари: «Кимники устида бирор ҳукмдор бошқариб турган бўлса ва у уни (ҳукмдорни) Аллоҳга маъсият деб саналадиган бирор иш қилаётганини кўрса, Аллоҳга қилаётган итоатсизлигини ёмон кўрсинда, бўйинсунишдан қўлини тортиб олмасин (бўйин товламасин)» (Муслим ривояти, Албоний саҳиҳ дедилар).

Ва яна Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳукмдорлар ва бошқарувчилар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни йўлларини қўйиб, бошқа йўлга юришлари ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламниниг суннатларига амал қилмасликлари [2] зикр қилинганда айтган сўзлари(ни бир эсланг). Шунда Ҳузайфа розияллоҳу анҳу сўрадилар: «Ўша (замонларга) етиб қолсам, қандай йўл тутай?» Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ҳукмдорингга қулоқ солиб, итоат қиласан. Агар орқанга уриб, молингни тортиб олса ҳам қулоқ сол ва итоат қил» (Муслим ривояти, 1847). Демак, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳузайфа розияллоҳу анҳуни ўз ҳукмдорларига (яъни ҳоким бўладими ёки бошлиқ бўладими) итоат қилишга буюрдилар, агарчи зулм ҳолатлари ўта қаттиқлашиб кетса ҳам. Орқага зарба ейиш, мол-мулкни тортиб олиш ва уйга ўт қўйишга ўхшаш (кўринишлар бўлиши мумкин). Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳузайфа розияллоҳу анҳуни, ўзларининг мазлум биродарлари билан намойиш ўтказишни ташкиллаштириб, унда ўзларини оёғости қилинган сиёсий ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилиб чиқишга йўлламадилар.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Кимки ҳукмдорга бирор иш юзасидан насиҳат қилмоқчи бўлса, унга ошкора ҳолда очиқ айтмасин. Балки қўлидан ушлаб (чеккага олиб), у билан холи қолсин. Агар (ҳукмдор) ундан (насиҳатни) қабул қилса, бу (айни кўзлаган мақсдидир). Акс ҳолда гарданидаги ҳаққини адо қилиб қўйган бўлади». (Аҳмад, Ибн Абу Осим «Сунна»да ривоят қилганлар 1098-ҳадис, Ҳоким ва шайх Албоний бу ҳадисни саҳиҳ десаларда, бошқа муҳаддислар бу ҳадисни заиф дейишган, бу ўринда насиҳат бобидан келтирилди). Эй (Муҳаммад) ибн Ҳассон, сени ва сен билан бирга бўлган ҳукмдорларга қарши сўз билан ёки қилич кўтариб бош кўтаришни жоиз дейдиганларни жавоби нима (юқоридаги ҳадисларга нисбатан)?! Ва (шу билан бирга) мана бу оятни зикр қилямоқдасан: «Ер юзида бузғунчилик устига бузғунчилик қилманглар» (Бақара: 60).

Мен (Лайсий) айтаманки: «Ҳукмдорларга қарши бош кўтариб чиқиш диндан эмас, балки ҳукмдорларга қарши бош кўтариб чиқиш, бу (диндан) чиққан (мариқувн) ҳаворижларнинг манҳажидаги асосларнинг асосидир. Кимки бош кўтариб чиқишни динда бирор асоси йўқ эканини била туриб, бош кўтарса, у (салафлардан келган) асарларга хилоф иш тутувчидир. Ҳаворижларга ўзини нисбат берувчидир. Аҳли сунна вал жамоадан (батамом) чиқиб кетгандир. Ўзи буни хоҳлайдими, йўқми (шундай бўлиб қолади). Бу ўрин (Муҳаммад Ҳассонга) рад бериш ўрни эмас. У (Муҳаммад Ҳассон) билан бош кўтариб чиқувчи Қутбийларни асосларига боғланиб олгани, салафлар суннатидаги асосларга хилоф иш тутганига танбеҳ бериш учун бошқа бир баҳс ўринларида тўхталиб ўтаман. Тоинки шу масалада ҳақ юзага чиқсин. (Бу ишимни) Аллоҳ таолодан, сўнгра Аллоҳнинг Китоби, Росулининг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) суннати, аҳли илмнинг китоблари ва сўзларидан ёрдам олган ҳолда (амалга ошираман).

(Нимаики) айтган бўлсам, Аллоҳнинг тавфиқи билан (бўлди).

Таржимондан: Ушбу баҳс Искандариялик салафий аҳли илмлардан бўлган Толаъат Заҳроннинг сайтларига қарашли форумдан олинди: http://www.rahek.com/vb2/showthread.php?959

Ушбу баҳсни Лайсий деган бир араб биродар шайх Форкуснинг кўрсатмалари асосида тайёрлаган. Шайх Форкус ҳақида мана бу манбадан маълумот олишингиз мумкин: http://www.ferkous.com/rep/A1.php

Биз Толаъат Заҳрондан ушбу мақолани таржима қилишга изн сўраганимизда ижозат бердилар ва буни яхши иш деб тарғиб қилдилар. Шайх Толаъат Заҳрон ҳақида мана бу манбадан маълумот олишингиз мумкин: http://www.rahek.com/islamic/page.php?id=3

Шайх Толаъат Заҳронни шайх Рослан билан алоқалари жуда яқин. Шайх Рослан ҳақида мана бу манбадан маълумот олишингиз мумкин: http://www.rslan.com/targma.php

Рус тилидагисини эса мана бу манбада кўришингиз мумкин: http://salaf-forum.ru/viewtopic.php?f=26&t=5957

Манба: Тавҳид Форуми

Фикр билдиринг