PDF WORD

Бидъат аҳлидан огоҳлантириш

Бидъат аҳлидан огоҳлантириш

Шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ Рожиҳий

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Барча мақтовлар оламларнинг Роббиси Аллоҳга хосдир. Аллоҳнинг бандаси ва элчиси Пайғамбаримиз Муҳаммадга, аҳли оила ва барча саҳобаларига Аллоҳнинг саловату саломлари ва баракалари бўлсин.

Сўнг…

Ушбу «Суннат Асослари» китобининг қирқ биринчи боби ҳавои-нафс аҳли билан ҳамсуҳбат бўлишдан қайтарув ҳақида. Ҳавои-нафс аҳлидан мурод – бидъат аҳлидир. Уларни «ҳавои-нафс аҳли» деб айтилишига сабаб, улар ҳавои-нафслари ва (ўзларининг) қарашларига асосланиб амал қилишади, шунинг учун шариат ҳужжатларига хилоф қилишади. Шу сабабдан улар «ҳавои-нафс аҳли» деб номланишди, аҳли сунна ва жамоатдан фарқли ўлароқ. Уларни аҳли сунна деб аташади, суннат ва жамоат аҳли. Бидъат аҳли, ҳавои-нафс аҳлига келсак, улар ҳавои-нафсларига эргашишади. «Аллоҳ томонидан ҳидоятланмаган ҳолда ўз ҳавои нафсига эргашган кимсадан ҳам йўлдан озганроқ ким бор?!» (Қасас: 50).

Муҳаммад айтадики, яъни муаллиф роҳимаҳуллоҳ, Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Аби Заманин, айтадики: «Аҳли сунна залолатга оғган ҳаво аҳлини айблаб келади ва улар билан ҳамсуҳбат бўлишдан қайтаради. Уларнинг фитнасидан (одамларни) қўрқитиб, режаларидан хабардор қилиб келади. Ушбу ишни уларни ғийбат қилиш ва уларга таъна етказиш деб билмайди». Яъни аҳли сунна вал жамоа бидъат аҳлини айблаб келади, бидъатларидан огоҳ қилади ва бидъатларини инкор қилади, бидъатчилар одамларга зарар етказмасликлари ва уларни динларидан оғдирмасликлари учун одамларни улар билан ҳамсуҳбат бўлишдан қайтаради, фитнасидан (одамларни) қўрқитади, ҳолатларидан хабардор қилиб келади, Аллоҳнинг шариатига хилоф сифат ва ахлоқларидан хабардор қилиб келади. Шу вақтнинг ўзида улар буни ғийбат қилиш деб ҳисоблашмайди, ҳатто агар бу улар йўқлигида бўлса ҳам ва уларга таъна етказиш деб билмайди. Нега? Чунки бунда фойда бор, (бу ҳам бўлса) бидъатларидан огоҳ қилишлик. Уларнинг тирик ёки ўлганлигининг фарқи йўқ. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Ўлганларингизни ҳақорат қилманг, дарҳақиқат улар қилмишларига равона бўлишди» сўзларидан бидъатчиларни мустасно қилинади. Чунки агар ўлган одам бидъатчи бўлса, унда одамларни унинг бидъатидан огоҳлантирилади, ҳатто бу ўша бидъатчига таъна етказиш бўлса ҳам. Чунки бунда тирикларга фойда бор. Аммо агар ўлган одам бидъатчи бўлмаса, унда ўлганга таъна етказиш мумкин эмас. Сабаби Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Ўлганларингизни ҳақорат қилманг, дарҳақиқат улар қилмишларига равона бўлишди». Аммо агар у бидъатчи бўлган бўлса, унда одамларни унинг бидъатидан огоҳлантирилади ва бу бидъатчига нисбатан ғийбат ҳисобланмайди. Балки бу насиҳат, у ўлган ёки тирик бўлишининг фарқи йўқ.

Аҳли илмлар ўз китобларида бидъатчининг бидъатидан огоҳлантиришни тўхтатишмаган. Бунга имом Барбаҳарий роҳимаҳуллоҳнинг ақида китобларида айтган сўзлари мисол бўлади: «Калом илмига назар солишдан ва калом аҳлидан эҳтиёт бўл. Асарларга ва асар аҳлига эргаш, улардан сўра, улар билан ҳамсуҳбат бўл ва улардан илм ол». Сўнг дедилар: «Шавқ ва муҳаббатга чақирувчилар билан ҳамсуҳбат бўлишдан эҳтиёт бўл…» – яъни сўфийлар билан. «… Аёллар билан ҳилватда қоладиган ва сўфийларнинг мазҳабига чақирадиганлар (билан ҳамсуҳбат бўлишдан эҳтиёт бўл). Чунки дарҳақиқат бу одамларнинг барчаси залолатдадир». Имом Ибн Батта «ал-Ибана ал-Кубро» китобларидаги боб номини: «Қалбни касал қиладиган ва иймонни бузадиган одамлар билан дўстлашишдан эҳтиёт бўлиш ҳақидаги боб» деб номлаганлар.

Аҳли сунна бидъатчилардан, улар билан ҳамсуҳбат бўлишдан, улардан илм олишдан, уларга қулоқ солишдан, жанозаларига эргашишдан, касал бўлганида зиёрат қилишдан огоҳлантиришдан тўхтамаганлар. Чунки бидъатчилар қалбни касал қилади, чунки улар билан ҳамсуҳбат бўлган дўст дўстига таъсири бўлади. Солиҳ дўст ҳамсуҳбат бўлганига таъсир қилади ва ёмон дўст ҳамсуҳбат бўлганига таъсир қилади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳиҳ ҳадисда айтадиларки: «Яхши дўст билан ёмон дўстнинг мисоли худди мушк сотувчи (аттор) билан (темирчининг) босқонига дам урувчига ўхшайди. Мушк сотувчи ё мушкидан сизга ҳадя қилади ё ундан сотиб оласиз ёки ҳеч бўлмаса ундан хушбўй ҳид топасиз». Яъни мушк сотувчидан ҳар қандай ҳолатда ҳам фойда оласан. Солиҳ ҳамроҳ ҳам худди шундай: ёки сени яхшиликка чорлайди, ёки сени ёмонликдан огоҳ қилади. «Босқонга дам урувчи эса ё кийимингизни куйдиради ё эса ундан бадбўй ҳид топасиз». Яъни ундан ҳар қандай ҳолатда ҳам зарар кўрасан. Ёмон ҳамроҳ ҳам худди шундай: ёки сени яхшиликдан узоқлаштиради, ёки сени ёмонликка бошлайди ва сен ҳар қандай ҳолатда ҳам зарар кўрасан.

 

Манба: Тавҳид форуми

Фикр билдиринг

Мулоҳаза билдириш учун рўйхатдан ўтган бўлишингиз керак.