PDF WORD

Шайх Албонийнинг қисқа насиҳати

Шайх Албонийнинг қисқа насиҳати

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Шайх раҳимаҳуллоҳ кунларнинг бирида Аллоҳнинг Китобидаги:

«Одамлар: «Иймон келтирдик», дейишлари билангина, имтиҳон қилинмаган ҳолларида, қўйиб қўйилишларини ўйладиларми?! Ҳолбуки Биз улардан аввалги (иймон келтирган барча) кишиларни имтиҳон қилган эдик-ку!! Бас (шу имтиҳон воситасида) албатта Аллоҳ («Иймон келтирдик» деб) рост сўзлаган кишиларни ҳам, ёлғончи кимсаларни ҳам аниқ билур» (Анкабут: 2-3), мана бу оятни ўқиб, дедилар:

Агар биз ҳақиқатдан динимиз қучоғига қайтишни истасак, унда биз аввало уни тўғри тушунишимиз ва шунга биноан амал қилишимиз шарт бўлади. Аллоҳ таоло айтади:

«Айтинг: «(Хоҳлаган) амални қилинглар. Бас, Аллоҳ, Унинг пайғамбари ва мўминлар қилган амалларингизни кўриб турар ва яқинда ғайбу шаҳодатни (яъни, яширин ва ошкор нарсаларнинг барчасини) билгувчи зотга қайтарилурсизлар. Бас, У зот сизларга қилиб ўтган амалларингизнинг хабарини берур»» (Тавба: 105).

Энда келинг (ҳолатимизга) бир назар ташлайлик, биз динни тўғри тушунаябмизми? Жавоб: Йўқ! Унга биноан қилаётган амалларимиз тўғрими? Жавоб: Йўқ! Аммо иш мусулмонлар ҳукмдорларининг камчиликларига келсак, барчамиз: «Нима учун сизлар Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилмаябсиз?» дея ғайрат ва жасоратни намоён қиламиз.

Шу каби саволларни бераётган одамларга мана бундай жавоб берилади: Чунки бизнинг ўзимиз Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилмаймиз. Бизнинг ҳукмдорларимиз эса четдан келган одамлар эмас, улар бизнинг ўзимиздан чиққан одамлар.[1] Шундай экан, нима учун биз бошқаларни айблашга шошамиз, ўзимизни эса унутамиз. Агар биз ўзимизни ислоҳ қилсак, шубҳа йўқки, Роббимиз бизга Ўзининг ёрдамини беради. Бу Унинг ваъдасидир. Ҳар бир инсон, олимми, ёки оддий мусулмонми, ёки дунёқараши бор бўлган инсонми, ким бўлишидан қатъий назар Аллоҳ таолонинг (мана бу) сўзларини билади: «Эй мўминлар, агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангизлар, У зот ҳам сизларга ёрдам берур» (Муҳаммад: 7). Албатта Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир ва У уни ҳеч қачон бузмайди. Барчага маълумки, Аллоҳ таолога ёрдам беришдан мурод, душманга ҳужум қилиш керак бўлган қўшин тушунилмайди. Балки, ундан мурод, бандаларнинг Аллоҳ Ўзининг Пайғамбари (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) орқали юборган шариатига мувофиқ амал қилишлари тушунилади. Энди келинг бир қарайликчи, биз шунга мувофиқ амал қилаябмизми?

«Айтинг: «(Хоҳлаган) амални қилинглар. Бас, Аллоҳ, Унинг пайғамбари ва мўминлар қилган амалларингизни кўриб турар ва яқинда ғайбу шаҳодатни (яъни, яширин ва ошкор нарсаларнинг барчасини) билгувчи зотга қайтарилурсизлар. Бас, У зот сизларга қилиб ўтган амалларингизнинг хабарини берур»» (Тавба: 105).

 

 

 


[1] Ислом оламининг муаммоси фосиқ ҳукмдорларда эмас. Аллоҳ таоло айтади:

«Шунингдек, қилиб юрган гуноҳлари сабабли золим кимсаларни бир-бирларига дўст қилиб қўюрмиз» (Анъом: 129).

Қатода деди: «Аллоҳ одамлар устидаги ҳукмдорликни уларнинг амалларига яраша беради. Мўмин мўминга ва кофир кофирга ҳукмдорлик қилади» (Қаранг: «Тафсир Ибн Касир» 2/346).

Шунингдек, гап кофирларнинг макр ва қудратларида ҳам эмас. Аллоҳ таоло айтади:

«Агар сабр-тоқат қилсангиз ва Аллоҳдан қўрқсангиз, уларнинг найранглари сизларга ҳеч қандай зарар қила олмайди» (Оли Имрон: 120).

Шайх Абдурроҳман Саъдий деди: «Аллоҳ таоло мўмин бандаларига сабр-тоқат ва тақво қилишни амр қилди. Агар улар мана шу амрни бажарсалар, душманларининг макри уларга ҳеч қандай зарар етказа олмайди. Чунки Аллоҳ Ўзининг илми билан кофирларнинг ўзларини ихота қилганидек, уларнинг жиноят ва улар ўйлаб қўйган макрларини ҳам ихота қилиб туради. У мусулмонларга ваъда бердики, агар улар Ундан қўрқишса (тақво қилишса), уларга ҳеч ким зарар етказа олмайди ва улар ушбу ваъдага шубҳа қилмасликлари керак» (Қаранг: «Тафсир ас-Саъдий» 249).

Демак, мусулмонлар офатларнинг асл сабабини излашлари ва ўша манбани ислоҳ қилишлари лозим. Барча ёмонликларнинг манбаси эса, юқорида шайх Албоний айтиб ўтганларидек, бизнинг ўзимиздир. Бу ҳақида Аллоҳ таоло бизга хабар берган:

«(Эй инсон), сенга етган ҳар қандай яхшилик фақат Аллоҳдандир. Сенга етган ҳар қандай ёмонлик эса ўзингнинг қилмишингдандир» (Нисо: 79).

Имом Суддий, Ҳасан Басрий, Ибн Журайж, Ибн Зайдлар айтишдики, оятдаги: «ўз қўлларингиз қилган нарса» сўзининг маъноси: «ўзингизнинг гуноҳларингиз сабабли». Яна Қатода деди: «Сенинг жазоинг, эй Одам боласи – сенинг гуноҳингдир!» (Қаранг: «Тафсир Ибн Касир» 1/517).

Шайхулислом Ибн Таймия деди: «Агар мусулмонларда заифлик бўлса ёки улар заиф бўлсалар, душманлари эса улар устида устунликка эга бўлсалар, бу уларнинг гуноҳлари сабабидандир» (Қаранг: «Жавобус саҳиҳ» 6/450).

3 та мулоҳаза

  1. kenan → 30.04.2011 йил

    жуда тугри кани энди мусулмонлар буни тушунсалар

  2. bekorchimas → 03.05.2011 йил

    to’g’riroq

  3. akmal → 05.05.2011 йил

    тугри сузлар.бир биримизи ковлаймиз,узимизни билмаймиз

Фикр билдиринг