PDF WORD

Аёл сочини кесиши жоизми?

Аёл сочини кесиши жоизми?

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммадга, у зотнинг оиласи ва саҳобларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг …

Қуйидаги ҳолатларда уламолар аёл кишига сочини қисқартириши ҳаром бўлади дейишган:

1. Агарда у аёл бу ишни бегона эркак учун зийнатлиш сабабидан қилаётган бўлса;

2. Агарда у аёл бу ишни кофира ёки фосиқа аёлларга тақлид қилиб қилаётган бўлса;

3. Агарда у аёл бу иши билан эркакларга тақлид қилаётган бўлса;

4. Агарда у аёл сочини бегона эркак қисқартирса, худди «маъсиятлар» салонида бўлганидек;

5. Агарда у аёл бу ишини эрининг изнисиз қилаётган бўлса.

Мана бу ҳолатларда аёл кишига сочини қисқартириш ҳаром бўлади. Бунинг сабаби ва ҳаром қилинганининг ҳикмати барчага тушунарли бўлса керак.

Энди агар аёл киши сочини қисқартиришидан мақсади эри учун зийнатланиш, бу билан унга яқинлашиш, ёки сочини парвариш қилишдаги юкни енгиллаштириш, ёки шунга ўхшаш соғлом ақлга тўғри келадиган ва рухсат берилган сабаблар бўладиган бўлса, уламоларнинг тўғрироқ қавлига биноан бундай қилишнинг зарари йўқ. Чунки шариатда дунёвий ишлардаги асос жоизликдир, тоинки бу амалнинг ҳаром эканига далил келмагунича. Шариатда эса аёл кишининг сочини қисқартириши борасида таъқиқ келмаган. Аксинча, бунинг мумкин эканига далиллар келган. Абу Салма ибн Абдурроҳман розияллоҳу анҳудан келган ҳадисда айтилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хотинлари шу даражада сочларини қисқартиришар эдики, ҳатто улар (яъни сочлари) ал-вафра каби бўлиб қолар эди» (Муслим 320).

«Ал-Вафра» – сўзи араб тилида елкадан бироз тушиб турадиган ёки қулоқ юмшоғигача тушиб турадиган сочга айтилади.

Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ ушбу ҳадис борасида дедилар: «Бунда сочни қисқартириш жоиз эканига далил бор» (Шарҳул Муслим, 4/5).

Шайх Ибн Усаймин раҳимуҳуллоҳ ушбу масала борасида дедилар:

«Аёл киши сочини қисқартириши борасида уламоларнинг уч хил қавли мавжуд: баъзилари буни макруҳ санаган, баъзилари таъқиқлаган, баъзилари эса буни жоиз деб ҳисоблаган.

Бирор масалада ихтилоф бўлган ҳолатда, масалани изоҳлаш учун биз Қуръон ва Суннатга мурожаат қилишимиз керак. Мен бугунги соатгача аёл кишининг бошидаги сочларни қисқартириш ҳаром эканига далолат қилувчи далилни билмайман. Шунинг учун, ушбу амалдаги асос жоиз экани ва бу масаладаги мавжуд қоидаларга риоя қилишликдир. Аввалги даврда аёллар узун соч соҳибаси бўлишга интилар, бу билан фаҳрланар ва агар зарурат бўлмаса, уларни қисқартирмас эдилар. Бугунги кунда ҳолат ўзгарди. Сочларни қисқартириш ҳаром экани ҳақидаги фикр заиф ва асоссиз. Макруҳ экани ҳақидаги фикр янада эътибор билан ўрганиш ва муҳокама қилишни талаб қилинади. Сочларни қисқартириш жоиз экани ҳақидаги фикр ислом асослари ва қоидаларига яқинроқдир. Чунки имом Муслим (раҳимаҳуллоҳ) Саҳиҳида ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хотинлари шу даражада сочларини қисқартиришар эдики, ҳатто улар (сочлари) ал-вафра каби бўлиб қолар эди».

Бироқ агар аёл киши сочларини эркаклар соч турмаклашига ўхшаб қоладиган даражада қисқартирадиган бўлса, бунинг ҳаром эканида шубҳа йўқ. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёлларга тақлид қилувчи эркакларни, ҳамда эркакларга тақлид қилувчи аёлларни лаънатлаганлар. Шунингдек агар аёл сочларини кофир ёки фосиқларга тақлид қилган ҳолда қисқартирса, ҳадисда айтилганидек: «Ким қайси қавмга ўзини ўхшатса, у ўшалардандир» (Имом Аҳмад 2/50 ва Абу Довуд 4021).

Аммо агар сочлар эркаклар сочи узунлигига етмайдиган қилиб қисқартирилган бўлса, ҳамда кофир ва фосиқлар соч турмаклашига тақлид қилинмаган бўлса, бунда гуноҳ йўқ».

Шайх Ибн Усаймин фатволаридан, «Нурун ала дарб» (Аёллар гўзаллиги ҳақидаги фатволар / сочларни қисқартириш), (336-запис, Б-тараф).

Эслаб ўтиш жоизки, аёл кишининг бошидаги сочлар у учун Қиёмат кунида ёпинчиқ бўлади деган сўзларга келсак, бу борада Суннатдан ва уламоларнинг сўзларидан бирор нарса келмаган. Шунинг учун бу каби эътиқодларни тарқатишдан ва унга ишонишдан тийилмоқ лозим, ҳатто у шариатдаги ҳақиқат эканини тасдиқловчи далил келмагунича. Валлоҳу аълам.

Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммадга, Унинг оиласи ва барча саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин!

Манба: Тавҳид форуми

1 та мулоҳаза

  1. lolo → 24.09.2011 йил

    Assalamu alaykum. Muhim bir savol bor edi. Ba’zilar aytishadiki ayol kishi o’z eriga chiroy va ziynat maqsadida sochlarini xatto kofirlarnikidek turmaklashi ham mumkin, deb. (va bu masalaga kofircha liboslarni ham kiritadilar). Mo’min er o’z ayolini shunday soch va libosda ko’rishini istashiga shariatimiz nima deydi?

Фикр билдиринг

Мулоҳаза билдириш учун рўйхатдан ўтган бўлишингиз керак.