PDF WORD

Шайх Ибн Усаймин толиби илмларга қилган насиҳати

Асримиз фақиҳи, шайх Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳ толиби илмларга қилган насиҳати

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Толиби илм ўз вақтини авайлаши ва уни беҳудага сарф қилмаслиги керак.

Вақтни беҳуда сарфлаш қуйидаги нарсаларда бўлиши мумкин:

– Ўқиган нарсасини ёд олмаслик ва уни такрорламаслик;

– Дўстлар билан ўтириш ва беҳуда, фойдасиз суҳбатлар қуриш;

– Аммо толиби илм учун энг зарарлиси – бу унинг одамлар нима деяётганини кузатишдан бошқа ғами бўлмаслигидир. Ким тарафдан нима дейилди, нима бўлди ва нима бўлади каби унга тегишли бўлмаган ишларга қизиқади. Шубҳа йўқки, бу Исломий эътиқоднинг сустлиги оқибатидир. Ахир Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедиларку: «Инсоннинг ўзига тегишли бўлмаган нарсаларни тарк этиши, унинг исломи чиройли эканлигидан далолатдир» (Имом Албоний ҳадисни саҳиҳ деди. Қаранг: «Саҳиҳ ат-Термизий» 2/531).

Нима, ким тарафидан айтилгани ва кўпгина саволлар билан банд бўлиш – бу вақтни беҳуда кетказишдир. Аслида бу касаллик. Инсонни у қамраб олганда эса, миш-мишлар унинг асосий ғами бўлиб қолади. Унинг ғами бўлиб қолган бу ишлар илм талаб қилишига ҳам тўсқинлик қилади. Бунинг оқибатида у душманликка лойиқ бўлмаганлар билан душманлик қилиши ва дўстликка лойиқ бўлмаганлар билан дўстлашишига олиб бориши мумкин. Буларнинг барчаси ҳақ ва адолат учун курашишлик баҳонаси остида (содир этилади). Бироқ ундай эмас! Аксинча, бу инсонга дахли бўлмаган нарса билан банд бўлишликдир. Бироқ, агар сен бу ҳақида қизиқмаган ҳолингда сенга қандайдир хабар етиб келса ва сен уни илиб олмаган бўлсанг, бунинг мисоли шунга ўхшайдики, худди ҳар кимга қандайдир хабарлар етиб борадию, бироқ у ўзини ўшалар билан банд қилмайди ва буларни ўзининг асосий ғами қилиб олмайди. Чунки бу толиби илмни чалғитади ва унинг ишини бетартибликка олиб боради. Шунингдек бу умматни гуруҳларга бўлиниш эшигини очади ва у (уммат) парчаланади.

Қаранг: «Китобул Илм» 143-144.



1 та мулоҳаза

  1. Abu Aysha → 30.06.2014 йил

    Mashaallah foydali nasixat

Фикр билдиринг

Мулоҳаза билдириш учун рўйхатдан ўтган бўлишингиз керак.