PDF WORD

Миср аҳлига насиҳат ва кўрсатма

Миср аҳлига насиҳат ва кўрсатма

Аллома Солиҳ ибн Саъд ас-Суҳаймий

بسم الله الرحمن الرحيم

Эй биродарлар! Гуруҳбозлик ва ҳизблар сабаб ёнаётган мусулмонларнинг диёрлари ҳаққига, Аллоҳ уларни қутқаришини (сўраб) дуо қилинглар. Қуролга эга бўлганларга уни топширинглар. Улардан, айниқса талабалар то ғам тарқалгунгача уйларини лозим тутишликлари вожиб бўлади. Уларга уйларини лозим тутишлари вожиб бўлади. Фалончи ва пистончи билан бормасинлар. На фалончи ҳизб ва на пистончи ҳизб билан (бормасинлар). Мана тўғри йўлдаги халифа Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу, дарҳақиқат, у кишига ҳамма жойдан ёмон кимсалар қутуриб келди. У кишини қатл қилиш учун йиғилдилар. У кишини мудофа қилиш илинжида турган саҳобаларга нима дедилар? Уларга нима дедилар? Сизлардан Аллоҳнинг ҳаққи, зиммасида менга берган байъати бўлган ҳар бир кишидан (Аллоҳ ҳаққи) сўрайман, уйига кирсин ва устидан эшикни ёпиб олсин! Аллоҳу Акбар! Бу фитна ўша лаҳзада ушбу халифани қатлиданда улканроқми?! Шундай бўлишига қарамай у киши нимани сақлаш учун уларни (бу ишда) иштирок этишдан қайтардилар? Мусулмонларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун. Саҳобалар кўчаларда яшасин фалончи, йўқолсин фалончи дея қичқириб юрмадилар… Яъни, бу нимаси? Аллоҳдан паноҳ сўрайман. «Ихвон» бу, Аллоҳга қасам, хатарли асос. Ҳозирда кўча-куйда, исломий диёрлар барбод қилинди, ушбу сароб ортида, кўчаларда жамланиш ва қичқиришлар ортидан зое бўлди. Эркагу аёллар, ёшу қариялар, ўспирину… Аллоҳ азза ва жалладан қўрқинглар! Гарчи баъзи (электрон) ускуналар орқали бўлсада овозим етиб борган ўша диёр аҳолисидан Аллоҳ ҳаққи сўрайманки, уларга ушбу нидони юборинглар, хоссатан мусулмонлардан ва айниқса аҳли суннадан Аллоҳ ҳаққи сўранглар, то ғам тарқалгунча уйларингизни лозим тутинглар.

Намойишлар ўтказиш учун кўчаларга чиқманглар. Намойишлар яҳудча асосдир. Аллоҳга онт ичаманки, у яҳуд, массон ва сионистик асосдир. Аллоҳ азза ва жалла динидан эмас. Кимда-ким норозилик намойишларини Аллоҳнинг динидан дея фатво берса, бас, у Аллоҳ шаънига ёлғон сўзловчи, Аллоҳ ҳақида ноҳақ сўзловчидир. Исломда норозилик намойишлари деган нарса йўқ.

Мен сизларга қисса келтиргандим. Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва Ҳошим уруғи Абу Толибнинг дарасида уч йил ҳибс қилинди. Саҳобалар Расул (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни ушбу дарадан чиқаринглар дея норозилик намойиши уюштирдиларми?! Буни уюштирмадилар ва бу ишга қўл урмадилар. Маккадан чиқариб юборилдилар, бошларига туянинг бачадони ташланди, озор етказилди, у кишини ўлдиришга уриндилар. Саҳобаларнинг барида бир кишининг ҳужуми каби ҳужумга ўтиб, Абу Жаҳл ва унинг ҳамтовоқларини ўлдириш имконияти йўқмиди? (Бунга) қодир эдилар. Бироқ Аллоҳнинг махлуқотларида қонуниятлари бор. Уни босиб ўтишлик тўғри бўлмайди.

Биродарлар огоҳ бўлинглар! Сизлар ушбу пок диёрда экансизлар, сизларга бу (норозилик намойишлари уюштириш) инфекцияси юқмасин. Бу неъматлар учун Аллоҳга ҳамд айтинглар. Раббингизга ибодат қилинглар. Амну омонлик учун Унга ҳамд айтинглар. У (воқеалар) асносида (ҳақда эканингиз билан барчага) маълум бўласизлар. Хоссатан Кинона-(Миср) еридаги биродарларимдан Аллоҳ ҳаққи сўрайман, икки кун олдин Масжид ан-Набавийдан туриб сўраганим каби, сизлардан Аллоҳ ҳаққи сўрайман ва Аллоҳни эслатаман, уйларингизни лозим тутинглар. Ушбу ҳаёсиз сўзларни айтишдан йироқ бўлинглар. Ушбу норозилик намойишлари, иш ташлаш, кўчаларда ўтириб олиш, мол-мулкни қирғин қилишларни қўйинглар. Яҳуд, ислом душманлари, мансаб ва ҳокимият кетидан қувадиганлар ва барча ердаги, шарқу ғарбдаги ислом душманлари сизлардан «унумли» фойдаланиб қоладилар. Аллоҳга қайтинглар. Уйларингизни лозим тутинглар. Яхши киши роҳатга эришгунча ёки фожирдан қутулингунча уйларингиз (эшигини) устингиздан ёпиб олинглар.

Саҳоватли Аллоҳдан, улуғ арш Раббисидан гўзал исмлари ва олий сифатлари ила мени ва сизларни фойдали илм ва солиҳ амалга муваффақ қилишини, бизни ва сизларни ҳамда мусулмонларнинг диёрларини ошкора ва яширин фитналардан сақлашини, бизни ва сизларни ушбу моборак ойда дўзахдан озод бўлганлар жумласидан қилишини сўрайман. Албатта Аллоҳни (дўзахдан) озод бўладиган бандалари бор. Охирги тилагимиз барча мақтовлар оламларнинг Рабби Аллоҳга хосдир. Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли оилалари ва барча саҳобаларига саловату салом ва баракалар ёғдирсин.

1434 ҳ.й. Рамазон ойи

http://drosuae.com/play.php?catsmktba=17985

Манба: Тавҳид форуми

Фикр билдиринг