Кибор уламолар ҳайъати баёноти (1 Робиус-соний, 1432 ҳ.й.) » Тавҳид
PDF WORD

Кибор уламолар ҳайъати баёноти (1 Робиус-соний, 1432 ҳ.й.)

Саудия Арабистони Кибор уламолар ҳайъати баёноти

Риёз шаҳри, 1 Робиус-соний, 1432 ҳ.й. (06.03.2011)

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Оламлар Роббиси Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин! Унинг бандаси ва содиқ элчиси, унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг:

Аллоҳ азза ва жалла уламолардан одамларга илмни изоҳлаб бериш аҳд-паймонини олди. (Аллоҳ) Субҳанаҳу Карим Китобида айтади:

«Эсланг (эй Муҳаммад), Аллоҳ Китоб берилган кимсалардан «Албатта у Китобни одамларга очиқ баён қилурсизлар ва яширмайсизлар!» — деб аҳд-паймон олган эди» (Оли Имрон: 187).

Яна (Аллоҳ) жалла ва аъло айтади:

«Биз нозил қилган ҳужжатлар ва ҳидоятдан иборат (Муҳаммаднинг ҳақ пайғамбар эканлиги ҳақидаги) нарсаларни одамларга Китобда (Тавротда) равшан қилиб берганимиздан кейин беркитган кимсаларни шубҳасиз Аллоҳ лаънатлагай ва лаънатловчи зотлар (фаришталар ва мўминлар) лаънатлагайлар» (Бақара: 159).

Уламоларнинг ушбу баёноти фитна ва инқироз вақтида қилинди. Ернинг барча бурчагида ушбу вақт фожеавий ҳодиса, ички низо ва фитна вақти экани (ҳеч кимга) махфий эмас. Кибор уламолар ҳайъати Аллоҳ азза ва жалладан мусулмон уммати ҳукмдорлари ва уларнинг қўл остидагилари учун тинчлик, барқарорлик ва ҳаққа асосланган бирликни сўраб қолади. Аллоҳ субҳанаҳуга ҳамдлар бўлсинки, Саудия Арабистони Қироллигида Аллоҳ азза ва жалланинг Китоби ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларига мувофиқ ҳақиқий тавҳид ва Аллоҳнинг сўзи зафари, Аллоҳнинг Шариатига мувофиқ ва шунга асосларган бошқарув бордир. Аллоҳ барчамизни ушбу неъмат ва раҳматида сақласин.

Дарҳақиқат, жамоатни (мусулмонларнинг бирлигини) сақлашлик Исломнинг улкан асосларидандир. Бу Аллоҳ таолонинг Қуръони Каримдаги улкан буйруқларидан бири ва Унинг йўлида бўлган мўминлар орасидаги мустаҳкам алоқадир. Аллоҳ жалла ва аъла айтади:

«Ва барчангиз Аллоҳнинг арқонига (Қуръонга) боғланингиз ва бўлинмангиз! Ҳамда Аллоҳнинг сизларга берган неъматини эсланг: бир-бирингизга душман бўлган пайтларингизда дилларингизни ошно қилиб қўйди-ю, сизлар Унинг неъмати сабаб биродарларга айландингиз. Ва дўзах чоҳининг ёқасида турган эдингиз, сизларни ундан халос қилди. Ҳақ йўлни топишингиз учун Аллоҳ сизларга ўз оятларини мана шундай баён қилади» (Оли Имрон: 103).

Яна Аллоҳ субҳанаҳу айтади:

«Аниқ ҳужжатлар келганидан кейин бўлиниб кетган ва бир-бирлари билан ихтилоф қилиб, талашиб-тортишган кимсалар каби бўлмангиз! Ана ундайлар учун улуғ азоб бордир» (Оли Имрон: 105).

Яна Аллоҳ таоло айтади:

«Динларини бўлиб, ўзлари ҳам гуруҳларга бўлиниб олган кимсалар тўғрисидан бирон нарсада (масъул) эмассиз. Уларнинг ишлари фақат Аллоҳнинг ўзига ҳавола. Кейин уларга қилиб ўтган ишларининг хабарини берур» (Анъом: 159).

Бу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашганларга, омматан ва ҳар бир шахсга қаратилган улкан васиятларидан биридир. Унинг асос ва моҳияти жамоатни сақлашдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Аллоҳнинг қўли жамоат биландир!» (Термизий ривояти).

Яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ким (имом-бошлиққа) итоатдан ўзини тортса, қиёмат куни Аллоҳ таолога (ўзини оқлайдиган) бирон ҳужжати бўлмаган ҳолда йўлиқади, ким бўйнида байъат бўлмаган ҳолда ўлса жоҳилият ўлимидек ўлим топади» (Муслим ривояти).

Яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Келажакда кўп фитна ва фасодлар юз беради. Кимда-ким ушбу умматнинг (бир халифага итоат қилиб,) жам бўлиб туришини бўлиб ташлашни истаса, ким бўлишидан қатъий назар, уни қилич билан чопинглар!» (Муслим ривояти).

Юқорида келтирилганлардан олинадиган улкан васият – уммат бирлигининг муҳимлигидир. Бу нарса катта ўринга эгадир. Бунинг муқобилида эса фасоднинг ёйилиши зараридир. Бу нарса ҳар бир оқил инсонга тушунарли. Бунинг тасдиқи ўтмишда ҳам, ҳозирда ҳам кўп.

Аллоҳ ушбу юрт аҳолисига Аллоҳнинг Китоби ва суннатга мувофиқ ҳукмдори атрофида жамланишликни инъом этди. Уларнинг орасини тарқоқ қилмади, ҳукмдорларни ташқаридагилар каби тарқатиб ташламади, бир бирига бегона бўлган жамоатларга бўлиб ташламади, худди (Аллоҳ) субҳанаҳу айтганидек:

«(Аллоҳга) қайтгувчи бўлган ҳолларингизда (Унинг динини маҳкам тутинглар) ва У зотдан қўрқинглар ҳамда намозни тўкис адо қилинглар! Мушриклардан бўлманглар! Улар (яъни мушриклар) динларини бўлиб, фирқа-фирқа бўлиб олгандирлар. Ҳар бир фирқа ўз олдиларидаги нарса билан хурсанддирлар» (Рум: 31-32).

Дарҳақиқат ушбу мамлакат, олдинга шахтам қадамлар билан илғор ривожланиш ва (шариат) ҳалол қилган дунёвий тараққиёт сабабларига амал қилиш билан мана шу (пок) Исломий муҳитни сақлаб қолишга риоя қилиб келмоқда. Аллоҳ таолонинг куч ва қудрати билан ушбу муҳитга путур етказадиган ва мана шу жамоатни бўлиб юборадиган, хоҳ ғарб ёки шарқдан келган фикрларга бирор марта йўл очиб бермаган ва (бундан кейин ҳам) ҳаргиз йўл очиб бермайди. Аллоҳ азза ва жалланинг ушбу мамлакат бошқарувчиларию халқига берган неъматларидандирки, уларни ушбу муборак бўлган икки ҳарам хизматига мушарраф айлади. Аллоҳ субҳанаҳунинг фазлу-марҳамати билан, Унинг мана бу оятига амал қилган ҳолда, Саудия Арабистони мамлакатининг ҳукумати томонидан (ушбу муборак икки ҳарам) бирор сония ҳам қаровсиз қолгани йўқ:

«Эсланг: «Байтуллоҳни одамлар учун зиёратгоҳ ва тинч жой қилдик ва Иброҳимнинг (Каъбатуллоҳни бино қилаётган вақтида) турган ўрнини намозгоҳ қилиб олинг, (дедик) ва Иброҳим билан Исмоилга: «Менинг байтимни тавоф қилгувчилар, ўша ерда ибодат қилиб турувчилар, руку учун пок тутинг», деб буюрдик» (Бақара: 125).

Дарҳақиқат ушбу мамлакат Ислом оламида мана шу ўзига хос, (бошқалардан) ажралиб турадиган (буюк) хизматга эришди. У мусулмонларнинг қибласи ва икки ҳарамни (ўз ичига олган) шаҳарлардир. Мусулмонлар ҳаж мавсумида ҳожи бўлиб, йилнинг қолган қисмида эса умра зиёратини (қасд қилган ҳолатда дунёнинг) турли бурчакларидан (ушбу мамлакат) сари йўлга отланадилар.

Кибор уламолар ҳайъати ҳикматли бошқарув соясида, Китобу-Суннатдан иборат манҳаж асосида (мусулмонларни) гапи бир жойдан чиқишлиги неъматини (улкан неъмат эканлигини) ҳис қилиб турибди. Бу ҳайъат барчани биродарлик (ришталарини) боғлайдиган ва бирдамликни сақлаб қолишга сабаб бўладиган барча чораларни кўришга чақиради. Ва (шу билан бирга) бунинг аксига олиб борадиган ҳар қандай сабаблардан огоҳлантиради.
Ҳайъат ушбу муносабат билан ўзаро гуноҳ ва тажовузларга сабаб бўладиган ишлардан қайтарув, яхшилик ва тақво устида ўзаро ҳамкорлик, бир-бирини тушунишга (ҳаракат қилиш) ва ўзаро холис туришни вожиб эканлигини (бот-бот) таъкидлайди. Ҳамда бунинг зидди бўлмиш жабру-ситам, зулм ва ҳақга менсимаслик назари билан қарашдан огоҳлантиради.

Ва яна шу билан бирга ҳар хил (залолатга етаклайдиган) фикрлар ва (тўғри йўлдан) оғган гуруҳбозликка алоқадор бўлишдан ҳам огоҳлантиради. Зеро бу мамлакат халқи салафи солиҳлар ва уларга эргашганлар ҳамда яқину-узоқ тарихда ўтган Ислом имомлари амал қилиб келишган жамоатни лозим тутиш, ўзаро сидқидилдан холис туриш, бир-бирини айбини юзига солиб, (одамлар орасида) уни овоза қилмасликдан иборат (саҳиҳ манҳажни) маҳкам тутган якдил жамоатдир. Шу билан бирга (бу мамлакатда барча чоралар) мукаммал суратда амалга оширилмаслиги, хато ва камчиликлар борлиги, ҳар қандай ҳолатда ва ҳар қандай пайтда ҳам (бу камчиликларни) ўнглашга аҳамият қаратиш лозим эканлигини ҳам эътироф этиб ўтиш даркор.

Демак, ҳайъат холис туришни динда юқори мавқега эга эканлигини яна бир бор таъкидлайди. Набий соллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Дин насиҳат (холис туришлик)дир». Кимга нисбатан (холис туришлик керак) эй Росулуллоҳ дейилди? Айтдиларки: «Аллоҳга, Китобига, Росулига, мусулмонларнинг ҳукмдорларига ва барчаларига нисбатан (холис туришликдир)» (Муслим ривояти).

Ҳукмдорларга нисбатан холис туриш (ўта нозик масала бўлганлиги учун) огоҳлантирув қаттиқроқ бўлади. Росулулллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам айтдиларки: «Аллоҳ сизларга (нисбатан) учта нарсага рози бўлди: Унга ибодат қилиб, Унга бирор нарсани шерик қилмасликларингизга, барчангиз Аллоҳнинг арқонини маҳкам тутиб, бўлиниб кетмасликларингизга ва Аллоҳ таоло ишларингизга бошлиқ қилиб қўйган кишига (ҳукмдорга) нисбатан холис муносабатда бўлмоқликларингизга» (Имом Аҳмад ривояти).

Ҳайъат шуни қайта таъкидлайдики, ислоҳ қилиш (ўнглаш) ва холис туришни зарарни даф қилиб, фойдани жалб қиладиган (ўзига хос) шаръий услуби бордир. (Бу шаръий услуб) фитна қўзғаш, (ҳақиқий ҳолатни) бўрттириб кўрсатиш, одамлардан имзо чектириб олинган (қоғозлар билан) очиқ баёнотлар билан чиқиш эмас. Чунки бу Аллоҳ таолонинг мана бу оятдаги буйруғига айни хилоф ишдир:

«Қачонки уларга тинчлик ёки хавф-хатар тўғрисида бирор хабар етса, уни тарқатадилар. Агар уни пайғамбарга ва ўзларидан бўлган иш эгаларига ҳавола қилганларида эди, уни (яъни мана шу хабарнинг ҳақиқатини) билмоқчи бўлган кишилар ўшалардан билган бўлар эдилар. Аллоҳни фазли ва марҳамати бўлмаса эди, айрим кишилардан ташқари ҳаммангиз шайтонга эргашиб кетар эдингиз» (Нисо: 83).

Саудия Арабистони мамлакати Китобу-Суннат, байъат, жамоатни лозим тутиш ва итоат қилиш асосига қурилгандир. (Камчиликларни) ўнглаш ва холис туриш фитналарни қўзғайдиган, жамоатни бўлиб ташлайдиган услублар, воситалар ва намойиш ўтказишлар билан бўлмайди. Ушбу мамлакатнинг хоҳ тарихда ўтган, хоҳ ҳозирги кунимизда мавжуд бўлган барча уламолари бу ишларни ҳаром эканлигига ва бу ишлардан (оммани) огоҳлантириш кераклигига қарор қилгандир.

Ҳайъат бу диёрларда намойиш ўтказишларни ҳаром эканлигини (яна бир бор қайта) таъкидлайди. Асло зарари йўқ бўлган ва айни фойдани ҳаққирост рўёбга чиқарадиган услуб, бу ўзаро насиҳат қилиш (холис туриш)дир. Бу Набий соллоллоҳу алайҳи ва саллам суннат қилиб қолдирган ва буюк саҳобалар ҳамда уларга гўзаллик билан эргашган зотларнинг юриб ўтган йўлидир.

Ҳайъат хоҳ шаръий бўлсин, хоҳ давлат назоратига тегишли муассасалар бўлсин, хоҳ буйруқни ижро этиш қўмиталари бўлсин, барча ўзининг гарданидаги бурчини адо этишни ҳамда ҳар бир камчиликни эътибордан қочирмасликни ниҳоятда аҳамиятли эканини таъкидлаб ўтади. Давлат қонун-қоидалари ва бошқарувчиларнинг кўрсатмалари шу ҳақда ҳукм чиқарди.

Аллоҳ таолодан диёримизни ва барча мусулмонларнинг диёрларини ҳар қандай ёмонлик ва ноҳушликдан сақлашини, сўзимизни ҳақ устида жамламоғини, ўзаро муносабатларимизни ўнглашини ва барчамизни яхшилик йўлларига йўллашини сўраймиз. Ва яна бизга ҳақни ҳақ деб кўрсатиб, шу ҳақга эргашишлигимизни насиб қилишини, ботилни ботил деб кўрсатиб, шу ботилдан четлашишлигимизни насиб қилишини, ҳамда мусулмонларнинг адашганларини тўғри йўлга бошлашини сўраймиз. У Зот субҳанаҳу ва таолодан ҳукмдорларни бандалар ва диёрларни фойдасига (хизмат қилишга) тавфиқ беришини сўраймиз. Чунки У бу ишларни тепасида бошқариб турган ва бунга Қодир бўлган Зотдир. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламга, у кишининг оилаларига ва барча саҳобаларига салоту саломлар йўлласин.

Кибор уламолар ҳайъати:

Ҳайъат раиси:

Абдулазиз бин Абдуллоҳ бин Муҳаммад Оли Шайх

Ҳайъат аъзолари:

Абдуллоҳ бин Сулаймон Ал-Муниъ

Солиҳ бин Муҳаммад Ал-Луҳайдан

Доктор Солиҳ бин Солиҳ Ал-Фавзон

Доктор Абдулваҳҳоб бин Иброҳим Абу Сулаймон

Доктор Абдуллоҳ бин Абдулмуҳсин ат-Туркий

Доктор Абдуллоҳ бин Муҳаммад Оли Шайх

Доктор Аҳмад бин Али Сайр ал-Муборакий

Доктор Солиҳ бин Абдуллоҳ ибн ал-Ҳумайд

Доктор Абдуллоҳ бин Муҳаммад ал-Мутлақ

Доктор Муҳаммад ибн Абдулкарим ал-Айсий

Солиҳ ибн Абдурроҳман Ҳусайн

Абдуллоҳ ибн Муҳаммад бин Хинийн

Доктор Абдулкарим ибн Абдуллоҳ ал-Ҳудайр

Муҳаммад ибн Ҳасан Оли Шайх

Доктор Яъқуб ибн Абдулваҳҳоб ал-Баҳсайн

Доктор Али ибн Аббос Ҳакамий

Доктор Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Мухтор Муҳаммад

Доктор Қайас ибн Муҳаммад Оли Шайх Муборак

Манба: http://www.spa.gov.sa/readsinglenews.php

الرياض 01 ربيع الآخر 1432 هـ الموافق 06 مارس 2011 م واس
صدر عن هيئة كبار العلماء اليوم البيان التالي :-
بيان من هيئة كبار العلماء في المملكة العربية السعودية بتاريخ 1/4/1432هـ.
الحمد لله رب العالمين والصلاة والسلام على عبدالله ورسوله الأمين وعلى آله وصحبه أجمعين أما بعد :
فلقد أخذ الله – عز وجل – على العلماء العهد والميثاق بالبيان قال سبحانه في كتابه الكريم : (( وإذ أخذ الله ميثاق الذين أوتوا الكتب لتبيننه للناس ولا تكتمونه )) آل عمران : 187.
وقال جل وعلا : (( إن الذين يكتمون ما أنزلنا من البينات والهدى من بعد ما بيناه للناس في الكتب أولئك يلعنهم الله ويلعنهم اللاعنون )) البقرة 159.
ويتأكد البيان على العلماء في أوقات الفتن والأزمات ؛ إذ لا يخفى ما يجري في هذه الأيام من أحداث واضطرابات وفتن في أنحاء متفرقة من العالم ، وإن هيئة كبار العلماء إذ تسأل الله – عز وجل – لعموم المسلمين العافية والاستقرار والاجتماع على الحق حكاماًَ ومحكومين ، لتحمد الله سبحانه على ما من به على المملكة العربية السعودية من اجتماع كلمتها وتوحد صفها على كتاب الله عز وجل ، وسنة رسول الله صلى الله عليه وسلم في ظل قيادة حكيمة لها بيعتها الشرعية أدام الله توفيقها وتسديدها ، وحفظ الله لنا هذه النعمة وأتمها .
وإن المحافظة على الجماعة من أعظم أصول الإسلام ، وهو مما عظمت وصية الله تعالى به في كتابه العزيز ، وعظم ذم من تركه ، إذ يقول جل وعلا (( واعتصموا بحبل الله جميعاً ولا تفرقوا واذكروا نعمت الله عليكم إذ كنتم أعداءً فألف بين قلوبكم فأصبحتم بنعمته إخوانا وكنتم على شفا حفرة من النار فأنقذكم منها كذلك يبين الله لكم اياته لعلكم تهتدون )) آل عمران :103.
وقال سبحانه : (( ولا تكونوا كالذين تفرقوا واختلفوا من بعد ما جاءهم البينات وأولئك لهم عذاب عظيم )) آل عمران :105 وقال جل ذكره :(( إن الذين فرقوا دينهم وكانوا شيعا لست منهم في شي إنما أمرهم إلى الله ثم ينبئهم بما كانوا يفعلون )) الأنعام:159.
وهذا الأصل الذي هو المحافظة على الجماعة مما عظمت وصية النبي صلى الله عليه وسلم به في مواطن عامة وخاصة ، مثل قوله عليه الصلاة والسلام : ” يد الله مع الجماعة ” رواه الترمذي .

وقوله عليه الصلاة والسلام ” من خلع يداً من طاعة لقي الله يوم القيامة لا حجة له ومن مات وليس في عنقه بيعة مات ميتة جاهلية ” رواه مسلم .
وقوله عليه الصلاة والسلام : ” إنه ستكون هنات وهنات فمن أراد أن يفرق أمر هذه الأمة وهي جميع فاضربوه بالسيف كائناً من كان ” رواه مسلم .
وما عظمت الوصية باجتماع الكلمة ووحدة الصف إلا لما يترتب على ذلك من مصالح كبرى، وفي مقابل ذلك لما يترتب على فقدها من مفاسد عظمى يعرفها العقلاء، ولها شواهدها في القديم والحديث .
ولقد أنعم الله على أهل هذه البلاد باجتماعهم حول قادتهم على هدي الكتاب والسنة ، لا يفرق بينهم ، أو يشتت أمرهم تيارات وافدة ، أو أحزاب لها منطلقاتها المتغايرة امتثالاً لقوله سبحانه : (( منيبين إليه واتقوه وأقيموا الصلاة ولا تكونوا من المشركين ، من الذين فرقوا دينهم وكانوا شيعاً كل حزب بما لديهم فرحون )) الروم :31-32.
وقد حافظت المملكة على هذه الهوية الإسلامية فمع تقدمها وتطورها ، وأخذها بالأسباب الدنيوية المباحة ، فإنها لم ولن تسمح – بحول الله وقدرته – بأفكار وافدة من الغرب أو الشرق تنتقص من هذه الهوية أو تفرق هذه الجماعة .
وإن من نعم الله عز وجل على أهل هذه البلاد حكاماً ومحكومين أن شرفهم بخدمة الحرمين الشريفين – اللذين وله الحمد والفضل سبحانه – ينالان الرعاية التامة من حكومة المملكة العربية السعودية عملاً بقوله سبحانه : (( وإذ جعلنا البيت مثابة للناس وأمناً واتخذوا من مقام إبراهيم مصلى وعهدنا إلى إبراهيم وإسماعيل أن طهرا بيتي للطائفين والعاكفين والركع السجود )) البقرة :125.
وقد نالت المملكة بهذه الخدمة مزية خاصة في العالم الإسلامي ، فهي قبلة المسلمين وبلاد الحرمين ، والمسلمون يؤمونها من كل حدب وصوب في موسم الحج حجاجاً وعلى مدار العام عماراً وزواراً .
وهيئة كبار العلماء إذ تستشعر نعمة اجتماع الكلمة على هدي من الكتاب والسنة في ظل قيادة حكيمة ، فإنها تدعو الجميع إلى بذل كل الأسباب التي تزيد من اللحمة وتوثق الألفة ، وتحذر من كل الأسباب التي تؤدي إلى ضد ذلك ، وهي بهذه المناسبة تؤكد على وجوب التناصح والتفاهم والتعاون على البر والتقوى ، والتناهي عن الإثم والعدوان ، وتحذر من ضد ذلك من الجور والبغي ، وغمط الحق.

كما تحذر من الارتباطات الفكرية والحزبية المنحرفة ، إذ الأمة في هذه البلاد جماعة واحدة متمسكة بما عليه السلف الصالح وتابعوهم ، وما عليه أئمة الإسلام قديماً وحديثاً من لزوم الجماعة والمناصحة الصادقة ، وعدم اختلاف العيوب وإشاعتها ، مع الاعتراف بعدم الكمال ، ووجود الخطأ وأهمية الإصلاح على كل حال وفي كل وقت.
وإن الهيئة إذ تقرر ما للنصيحة من مقام عال في الدين حيث قال النبي صلى الله عليه وسلم ” الدين النصيحة ” قيل لمن يا رسول الله ؟ قال : ” لله ولكتابه ولرسوله ولأئمة المسلمين وعامتهم ” رواه مسلم.
ومع أنه من أكد من يناصح ولي الأمر حيث قال عليه الصلاة والسلام : ” إن الله يرضى لكم ثلاثاً ، أن تعبدوه ، ولا تشركوا به شيئاً ، وأن تعتصموا بحبل الله جميعاً ولا تفرقوا ، وأن تناصحوا من ولاه الله أمركم ” رواه الإمام أحمد .
فإن الهيئة تؤكد أن للإصلاح والنصيحة أسلوبها الشرعي الذي يجلب المصلحة ويدرأ المفسدة ، وليس بإصدار بيانات فيها تهويل وإثارة فتن وأخذ التواقيع عليها ، لمخالفة ذلك ما أمر الله عز وجل به في قوله جل وعلا (( وإذا جاءهم أمر من الأمن أو الخوف أذاعوا به ولو ردوه إلى الرسول وإلى أولي الأمر منهم لعلمه الذين يستنبطونه منهم ولولا فضل الله عليكم ورحمته لا تبعتم الشيطان إلا قليلاً )) النساء83.
وبما أن المملكة العربية السعودية قائمة على الكتاب والسنة والبيعة ولزوم الجماعة والطاعة فإن الإصلاح والنصيحة فيها لا تكون بالمظاهرات والوسائل والأساليب التي تثير الفتن وتفرق الجماعة ، وهذا ما قرره علماء هذه البلاد قديماً وحديثاً من تحريمها ، والتحذير منها .
والهيئة إذ تؤكد على حرمة المظاهرات في هذه البلاد ، فإن الأسلوب الشرعي الذي يحقق المصلحة ، ولا يكون معه مفسدة ، هو المناصحة وهي التي سنها النبي صلى الله عليه وسلم ، وسار عليها صحابته الكرام وأتباعهم بإحسان .
وتؤكد الهيئة على أهمية اضطلاع الجهات الشرعية والرقابية والتنفيذية بواجبها كما قضت بذلك أنظمة الدولة وتوجيهات ولاة أمرها ومحاسبة كل مقصر.
والله تعالى نسأل أن يحفظ بلادنا وبلاد المسلمين من كل سوء ومكروه ، وأن يجمع كلمتنا على الحق ، وأن يصلح ذات بيننا ، ويهدينا سبل السلام ، وأن يرينا الحق حقاً ، ويرزقنا إتباعه ، ويرينا الباطل باطلاً ، ويرزقنا اجتنابه ، وأن يهدي ضال المسلمين ، وهو المسؤول سبحانه أن يوفق ولاة الأمر لما فيه صلاح العباد والبلاد ، إنه ولي ذلك القادر عليه ، وصلى الله وسلم على نبينا محمد وعلى آله وصحبه أجمعين.

هيئة كبار العلماء

رئيس هيئة كبار العلماء

عبدالعزيز بن عبدالله بن محمد آل الشيخ

عبدالله بن سليمان المنيع صالح بن محمد اللحيدان

الدكتور صالح بن فوزان الفوزان

الدكتور عبدالوهاب بن إبراهيم أبو سليمان

الدكتور عبدالله بن عبدالمحسن التركي

الدكتور عبدالله بن محمد آل الشيخ

الدكتور أحمد بن علي سير المباركي

الدكتور صالح بن عبدالله بن حميد

الدكتور عبدلله بن محمد المطلق

الدكتور محمد بن عبدالكريم العيسى

صالح بن عبدالرحمن الحصين

عبدالله بن محمد بن خنين

الدكتور عبدالكريم بن عبدالله الخضير

محمد بن حسن آل الشيخ

الدكتور يعقوب بن عبدالوهاب الباحسين

الدكتور علي بن عباس حكمي

الدكتور محمد بن محمد المختار محمد

الدكتور قيس بن محمد آل الشيخ مبارك

Фикр билдиринг

Мулоҳаза билдириш учун рўйхатдан ўтган бўлишингиз керак.