PDF WORD

Мусулмон бўла туриб наҳот янги йилни нишонласак?!

Мусулмон бўла туриб наҳот янги йилни нишонласак?!

 

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин раҳимаҳуллоҳ

 

 

 

Сўнг, бундан ҳам ёмонроғи, баъзи мусулмонлар янги йилни нишонлайди, ҳамда уни улуғлайди, қадрлайди. У эса насронийлар диний муносабатига боғлиқ. У қайси? Нима? Масиҳ Исо ибн Марям алайҳиссолату вассалом туғилган кунидир. Шундай қилиб, янги йил арафасини нишонлаш, ҳа, Масиҳ туғилган куни муносабатини (нишонлашда насронийлар) диний шиорларига шодланиш бор ва куфрий шиорларга шодланиш бор. Агар ким бундан шодланса, ўша куфрдан саломат бўлса-да, Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ «Аҳком аҳли зимма» (1/441) китобида айтганидек, бу маст қилувчи ичимлик ичиш ва хочга сиғинишга шодланишдан кўра баттарроқдир. Масала хатарли, эй биродарлар! Инсонга янги йилни нишонлаши ҳаром бўлади, агарда у мусулмон бўлса. Шунингдек уларни ушбу байрам билан табриклаши ҳаром, агарда у мусулмон бўлса. Шунингдек уни табриклашса, унга ушбу табрикка жавоб қайтариши ҳаром бўлади, агарда мусулмон бўлса. Субҳаналлоҳ! Уларнинг диний шиорлари дея эътибор қилинган байрам билан уларни табриклашимиз керакми?! Бу куфрга рози бўлишдан бошқа нарса эмасми?!

Лекин уларни табрикловчиларнинг кўпчилиги уларнинг дини ёки шиорларини улуғлашни мақсад қилмайди. Улар бундан нимани мақсад қилишади? Улар хуш муомала бўлишни мақсад қилишади. Бу эса хато! Биров айтсаки: Мен уларга нисбатан хуш муомаламан, чунки улар менга нисбатан хушмуомала бўладилар ва мени Ийдул Фитр ҳамда ийдул Адҳа билан табриклайдилар. Айтамизки: Алҳамдулиллаҳ. Агар улар сени Ийдул Фитр ҳамда Ийдул Адҳа билан табрикласа, демак улар сени Аллоҳ бандаларига келтирган шаръий байрам билан табриклабди. Ийдул Фитр ҳамда Ийдул Адҳа уларнинг байрамлари бўлиши фарз қилинган, чунки улар Исломни қабул қилишлари вожибдир. Лекин агар сен уларни янги йил билан табрикласанг, унда сен уларни Аллоҳ байрам қилмаган байрам билан табриклаган бўласан.

Шундай қилиб, ушбу янги йил байрами на тарихда асли бор, на шариатда асли бор. Исо ибн Марям уларга ушбу байрамни қоим қилишни буюрмаган. У ёки Масиҳ шариатига бидъат ва залолат бўлиб киритилган, ёки у Исо ибн Марям шариатида машруъ бўлган, бироқ кейин Ислом шариати билан бекор бўлган. Нима бўлган тақдирда ҳам унинг асли йўқ. Чунки агар биз бу насронийлар бидъатидан ва уларнинг шариатидан эмас деб айтсак, унда бу залолат бўлади. Агар биз буни уларнинг шариатидан десак, унда у мансух (бекор) бўлган. Аллоҳга мансух шариат асосида ибодат қилиш эса залолат. Ҳар қандай ҳолатда ҳам бу залолат. Агарда у залолат бўлса, қандай қилиб мен мусулмон бўла туриб уларни бу билан табриклай?! Жавоб берганимиздек, улар бизни бизнинг байрам билан табриклаши, биз эса уларни уларнинг байрами билан табрикламаслигимиз сабаби, чунки бизнинг байрамлар Аллоҳ азза ва жалла амри билан шаръий бўлган, уларники эса шаръий эмас. Чунки у улар шариатида тўқиб чиқарилган, ёки шариатимиз билат мансух бўлган. Ҳар қандай ҳолатда ҳам унинг асоси йўқ.

 

Юклаб олиш [mp3]

Манба: Тавҳид форуми

Фикр билдиринг

Мулоҳаза билдириш учун рўйхатдан ўтган бўлишингиз керак.