PDF WORD

Тоғутнинг маъноси

 

Тоғутнинг маъноси

 

 

Имом-мужаддид, шайх

Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб

роҳимаҳуллоҳ

 

 

Шарҳ:

Фазилатли шайх

Солиҳ ибн Фавзон Абдуллоҳ ал-Фавзон

ҳафизаҳуллоҳ

 

 Бисмиллиҳир Роҳманир Роҳийм

 Шайх-имом Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб роҳимаҳуллоҳу таоло дедилар:

Билгинки, Аллоҳ сени Ўз раҳматига олсин, Аллоҳ Одам боласига энг аввало тоғутга куфр келтириб, Аллоҳга иймон келтиришликни фарз қилган.

Барча оламлалар Роббиси Аллоҳга ҳамд, Набийимиз Муҳаммад ва У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг оилалари ва асҳобларига Аллоҳнинг солат ва саломлари бўлсин.

Сўнг:

Шайх роҳимаҳуллоҳ Аллоҳ таолонинг қуйидаги қовлига ишора қиляптилар: «Динга зўрлаб (киритиш) йўқдир. (Зеро) ҳақ йўл залолатдан ажраб бўлди. Бас, ким тоғутга куфр келтириб, Аллоҳга иймон келтирса, у ҳеч ажраб кетмайдиган мустаҳкам ҳалқани ушлабди. Аллоҳ эшитгувчи, билгувчидир» (Бақара: 256).

«Динга зўрлаб (киритиш) йўқдир» – Бунинг маъносидан кофирлар ташлаб қўйилади, улар билан уруш қилинмайди ва уларни исломга даъват қилинмайди деб тушунилмайди. Ҳозирда ғаразли кимсалар, кофирлар ва мусулмонлардан бўлган жоҳиллар бу оятни диний эркинлик ва эътиқодий эркинликка ҳужжат қилиб келтираётганликлари каби. Бу Аллоҳ жалла ва аълога нисбатан ёлғон ишлатишликдир. Аллоҳ жалла ва аълонинг иродаси бу эмас. Аллоҳ таоло жамийки маҳлуқотларни Ўзигагина ибодат қилишлик учун яратди, Ўзидан бошқага ибодат қилишлик учун эмас. Аллоҳ таоло айтганидек: «Мен жин ва инсни фақат Ўзимгагина ибодат қилишлари учунгина яратдим. Мен улардан бирон ризқ истамасман ва улар Мени таомлантиришини ҳам истамасман» (Зориёт: 56-57). Агар инсонлар кофир ҳолларида, ўзлари хоҳлаган нарсаларига ибодат қилишлари учун ташлаб қўйилганларида Аллоҳ таолонинг: «Мен жин ва инсни фақат Ўзимгагина ибодат қилишлари учунгина яратдим» деган қовли нима учун келган, бу оятдан қандай фойда олинади? Аллоҳ йўлида жиҳод қилишликдан фойда нима, даъватданчи? Уларни қандай даъват қиласизлар, агар улар ўз эътиқодлари ва ибодатларида ҳур-эркин бўлишса? Мана шу ботил каломга мувофиқ уларни ташлаб қўяверинглар, ўзлари ихтиёр қилган нарсага ибодат қилиб юраверишсин (деган маъно келиб чиқади).

Агар улар айтаётгандай, инсонлар ибодат ва эътиқодларида ҳур-эркин ва ҳеч бир инсонга эътироз билдирилмайдиган бўлса, бу барча ишлар ботилга айланадику. Жумладан, ҳаққа даъват қилишлик, Аллоҳ йўлидаги жиҳоддан, жаннат ва дўзахнинг яратилишидан қандай наф бор? Мадомики кофирлар ҳур бўлишса, унда нима учун дўзахга кириб, абадул-абад азобланишади, ваҳоланки ҳов анавиларни гапига кўра ҳуррият берилганлар бўлишса? Бас, уларнинг барча гаплари ботилдир.

Хўп, унда «Динга зўрлаб (киритиш) йўқдир» оятининг маъноси нима? Чунки улар мана шу оятни такрор-такрор айтиб, инсонлар ўз ақидаларида эркин, чунки Аллоҳ «Динга зўрлаб (киритиш) йўқдир» деган дейишади. Биз эса уларга Аллоҳга ёлғон тўқияпсизлар, Аллоҳ жалла ва аълонинг «Динга зўрлаб (киритиш) йўқдир» оятидаги муроди бу эмас, аксинча муфассирларнинг бу оят ҳақида бир қанча қовллари бор, деб айтамиз:

Биринчи қовл: Бу оят илк даврларда нозил бўлиб, сўнгра жиҳод оятлари билан насх (бекор) қилинган дейишади.

Иккинчи қовл: Аллоҳ таолонинг «Динга зўрлаб (киритиш) йўқдир» сўзи яҳуд ва насронийлардан бўлган аҳли китобларга хосланган. Агар улар жизя тўлаб, ислом ҳукмларига итоат этишса, исломга киришга мажбурланмайдилар. Балки, жизя тўлашлик ва ислом ҳукмига итоат этишлик шарти билан ташлаб қўйилишади ва улар бўйсунувчилардан бўлишади. Чунки улар хабардорлар, дин ва росуллар ҳақида билишади, улар мажусийлар каби эмаслар. Уларга фурсат беринглар, ўзларидаги нарсаларни кўздан кечириб, Қуръонни чуқур мулоҳаза қилиб ва ўзларидаги нарсаларни ўйлаб кўрсинлар. Агар шундай қилсалар, улар албатта Қуръон тамоман бузилмай саломат қолган, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло қандоқ нозил қилган бўлса, шундайлигича қолган Таврот ва Инжилга мос келишини топишади. Самовий китоблар орасида ҳеч қандай хилофлик йўқ, уларнинг ҳаммаси Аллоҳ жалла ва аъло ҳузуридандир. Аммо муомала, ҳалол ва ҳаром масалалари шариат, Аллоҳ азза ва жалланинг ҳикмати ва турли замонларга қараб фарқланади. Лекин эътиқод масаласида самовий китоблар орасида умуман ихтилоф йўқ. Ибодат Аллоҳ жалла ва аълогагина қилиниши, Ундан бошқага ибодат қилишлик ботил эканлигига самовий китоблар ҳам, Росуллар ҳам ижмо қилишган. Қадимий халифалардан тортиб, охирги халифагача бўлган мусулмонлар ҳам ибодат фақат ёлғиз Аллоҳгагина қилинишига ижмо қилишган. Кимки Аллоҳдан бошқага ибодат қилса, у Аллоҳгагина ибодат қилишликка чақирилади. Агар асир олинса, куфри ва ёмонлигини четлатиш учун ўлдирилади, токи куфр ер юзига тарқаб кетмасин. Мухолиф хужжат келтириб, айтаётгандай инсонлар ҳур ва динда ҳеч қандай ихтилоф бўлмаганда, одамлар Росулларнинг юборилишига ва Китоблар нозил қилинишига муҳтож бўлишмасди. Инсонларнинг барчалари ҳур, ҳеч ким даъват қилинмайди, ҳеч ким ўлдирилмайди ва ҳеч кимга жизя ва исломга итоат этишлик фарз қилинмайди, сизлар айтаётгандай уларнинг ҳаммалари ҳур-эркин (деган сўзлар ботилдир).

Учинчи қовл: «Динга зўрлаб (киритиш) йўқдир» сўзи яҳуд ва насороларга хос. Айтилдики, улардан баъзилари исломга киришди ва фарзандларини ҳам исломга мажбурлаб киритишни хоҳлашди. Ва Аллоҳ таоло мажбурламасликлари ҳақидаги шу оятни нозил қилди. Аммо «Динга зўрлаб (киритиш) йўқдир» ояти ихтиёр ва ҳурриятга далолат қилади, деган сўзлари ботил ва бунга Қуръонда ҳеч қандай далил йўқ. Аксинча барча шаръий далиллар буни рад қилади.

«…тоғутга куфр келтириб…» бу оят «Ла илаҳа иллаллоҳ»нинг маъноси эканлиги зикр қилинди. Тоғутга куфр келтиришлик «Ла илаҳа»нинг ва Аллоҳга иймон келтириш «Иллаллоҳ»нинг маъносидир. Бу (оятда) «Ла илаҳа иллаллоҳ»даги нафий ва исботнинг маъноси жамланган.

Тоғут – «туғён» сўзидан олинган умумий лафз бўлиб, ҳаддан ошишликка далолат қилади. Тоғутлар бир неча хил бўлиб, уларнинг энг каттаси эса Аллоҳ азза ва жаллани қўйиб ибодат қилинадиган ва у мана шундан рози бўлган кимсадир.

Ибн Қоййим айтадилар: «Тоғутлар кўп бўлиб, асосийлари бештадир:

1 – Иблис лаънатуллоҳ;

2 – Ўзига ибодат қилинишига рози бўлган кимса;

3 – Инсонларни ўзига ибодат қилишга чақирган кимса;

4 – Ғайб илмини даъво қилган;

5 – Аллоҳ нозил қилмаган ҳукм билан ҳукм қилган».

Мана шулар тоғутларнинг бошларидир:

Биринчиси: Иблис ва у тоғутларнинг аввалидир.

Иккинчиси: Ўзига ибодат қилинишига рози бўлган кимса. Аммо ибодат қилинса-ю, лекин у бунга рози бўлмаса, у тоғут деб номланмайди. Аллоҳни қўйиб, фаришталарга ибодат қилинди, лекин у (фаришта)лар бундан рози бўлишмади ва бунга буюришмади ҳам. Аллоҳнинг элчиси Масиҳ ибн Марям алайҳиссолату ва салламга ҳам ибодат қилинди, лекин у зот ҳаётлик чоғларида бу нарсадан қайтардилар ва ўша ибодат қилаётганлардан тониб, ўзларидан соқит қилдилар. Мана шулар тоғут ҳисобланмайди. Ваҳоланки, тоғут мана шу ибодатга буюрган – шайтон. Ва шунга ўхшаш ўзларининг солиҳликлари, валийликлари ва эзгу ишларида вафот этган авлиё ва солиҳ инсонларга ҳам, вафотларидан сўнг ибодат қилишди. Лекин бу (авлиё ва солиҳларга) тоғут деб айтилмайди. Тоғут мана шунга инсонларни буюрган шайтондир.

Учинчиси: Одамларни ўзига ибодат қилишга чақирган кимса. Баъзи тоғутлар инсонларни ўзига ибодат қилишликларига буюриб, уларга фойда ва зарар етказишга қодир эканлигини, уларнинг мурод-мақсадларини амалга ошира олишини айтади. Худди бугунги кундаги сўфий тоғутлар ва сўфий шайхлар каби. Улар ўзларига ибодат қилганларнинг мурод-мақсадларини амалга ошира олишлигини, тўғридан тўғри Аллоҳ билан алоқа қилишлигини, Аллоҳдан бевосита қабул қилишлигини даъво қилишади. Ҳаттоки баъзилари васият қилиб: «Агар вафот этсам бир парча ер сизларни менга дуо қилишларингиз ва мендан ёрдам сўрашларингиздан тўсиб қолмайди. Қабримга келиб сўранглар, мен сизларга ёрдам бераман, мен ва яна мен» деб айтишади. Мана шу одамларни ўзига ибодат қилишликларига чақиришдир. Бу тоғут.

Тўртинчиси: Ғайб илмини даъво қилган. У башоратчи-коҳиндир. Баъзи салафларнинг айтишича, коҳин тоғутларга шайтонлар тушиб турган ва араб маҳаллаларининг ҳар бирида биттадан мана шундай коҳинлар бўлишган экан. Коҳинлар тоғутдир. Нима учун? Чунки улар Аллоҳгагина хос бўлган ғайб илмини даъво қилишади: «(У зот) ғайбни билгувчидир. Бас, Ўз ғайбидан бирон кимсани огоҳ қилмас. Фақат Ўзи рози бўлган пайғамбарнигина (Ўзининг ғайбидан сир-асрорининг айримларидан огоҳ этар)» (Жин: 26-27). Гоҳида эса Аллоҳ баъзи инсонларга Аллоҳ азза ва жаллага даъват қилишда фойда бўлиши учун ошкор-маълум қилади. Бу эса ўша инсон учун бир мўъжиза ва одамларнинг манфаати учун унинг содиқлигига далолат бўлади. Акс ҳолда эса ғайбни Аллоҳгина билади: «Айтинг: «Осмонлар ва ердаги бирон кимса ғайбни билмас, магар Аллоҳгина (билур)»» (Намл: 65). Ва ғайбдан бирор нарсани билган Росул ҳам уни (ғайбни) мутлақо билгани йўқ. Магар Аллоҳ унга маълум қилганидан билди. Ғайбни Аллоҳ субҳанаҳу ва таологина билади: «(У зот) ғайбни билгувчидир. Бас, Ўз ғайбидан бирон кимсани огоҳ қилмас. Фақат Ўзи рози бўлган пайғамбарнигина (Ўзининг ғайбидан сир-асрорининг айримларидан огоҳ этар)» (Жин: 26-27). Коҳин ва шайтонларга келсак, улар каззоблардир. Лекин яширинча қулоқ солиш орқалигина ғайбдан бирор нимага эришадилар.

Охириги бешинчиси: Аллоҳ нозил қилмаган ҳукм билан (ҳалол деб эътиқод қилиб) ҳукм қилган. Уларга қонунлар жорий қилиб, шариатни бекор қилган ва уни ўрнига қонунларни чиқарган ҳокимлар киришади. Улар тоғутлардир. Аллоҳ нозил қилмаган ҳукмлар билан ҳукмронлик қилган инсон Қуръон далолат қилган маъноларга кўра тоғутдир: «(Айрим) кимсаларнинг тоғутга ҳукм сўраб боришни истаётганларини кўрмадингизми? Ҳолбуки, уларга унга (тоғутга) куфр келтиришлик буюрилган эди» (Нисо: 60). Кимки қасддан (ҳалол деб эътиқод қилиб) Аллоҳ нозил қилмаган ҳукм билан ҳукм қилса, у тоғут бўлади. Бироқ ким ижтиҳод қилган ҳолда Аллоҳ ҳукмидан бошқа ҳукм билан ҳукм қилса, ҳақни истаб, адашса, у тоғут бўлмайди. Фақиҳлар ҳам фиқҳий масалаларда ижтиҳод қилиб адашишса, тоғут ҳисобланишмайди. Чунки улар буни қасддан қилишмади. Ҳақни ахтаришди, лекин ета олишмади. Улар узрлидирлар. Соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ҳоким ижтиҳод қилса-ю ва ҳақ бўлиб чиқса, унга икки ажр. Ижтиҳод қилиб адашса бир ажр». Чунки у шариатга мухолиф чиқишликни қасд қилмади. Ваҳоланки ижтиҳоди билан хато қилди. Ва шунингдек, унинг хатосига эргашиш ва далилга хилоф бўлган ижтиҳодни олишимиз жоиз эмас. Лекин у (мужтаҳид) узрли ва тоғут эмас. Агар илм аҳлидан бўлса, унга бир ажр. Аммо ижтиҳод қилса-ю ва унда ижтиҳод талаб қилган шартлар бўлмаса, бундай инсон ҳар қандай ҳолатда хато қилувчидир. Ва бу инсонга ижтиҳод қилишлик жоиз бўлмайди, чунки у бунга лойиқ эмас. Лекин бу (узрли бўлишлик) ижтиҳод талаб қилган шартлар топиладиган мужтаҳидлар ҳақида, агар хатога йўл қўйишса тўрт имом ва уларга ўхшаш ижтиҳод шартлари бор бўлган илм аҳллари сингари. Улар хатодан ҳоли эмаслар. Тоғут эса шариатга қасддан қарши чиқадиган ва Аллоҳ туширмаган ҳукм билан (ҳалол деб эътиқод қилиб) ҳукм қилишликни қасд қилган кишидир. У қонунлар жорий қилади ва қонуний маҳкамалар тузиб, уларни шариатни ўрнига қўяди. Мана шундай инсоннинг тоғут эканлигига ҳеч қандай шак йўқ. Яна у оддий тоғут эмас, балки бешта асосий тоғутларнинг биридир. Мадомики, Аллоҳ жалла ва аъло сенга тоғутларга куфр келтиришликни фарз қилган экан, сенга жоҳил бўлиб, тоғут нима эканлигини билмай қолишинг жоиз бўлмайди. Токи улардан четланиб, эҳтиёт бўлишинг учун тоғут нима эканлигини ва унинг турларини билишинг лозимдир. Аммо буйруқ ва таъқиқлар, тавҳид ва ширкнинг зикри бор Қуръонни ўқисангу, лекин улар орасини қандай фарқлашни билмасанг, бу мусулмон кишига жоиз бўлмайди. Унга бу нарсаларни ўрганишлик лозимдир. (Ана шунда) у, бу нарсаларда ҳақда бўлади. Ва ҳақни билиш ва авваламбор ўзи унга амал қилиб, сўнг унга инсонларни даъват қилишлик ва уларга бу нарсаларни баён қилишлик учун улардан четланиб, эҳтиёт бўлади. Бу жуда ҳам муҳим ишдир.

Уларнинг ҳар бирларига куфр келтириш вожибдир. Ким уларга , ёки уларнинг баъзиларига куфр келтирмаса, тоғутлардан бирор нимани, ё бўлмаса коҳинликни, ёки Аллоҳ нозил қилмаган ҳукм билан ҳукм қилишликни тасдиқласа ва «вақт ўзгарди, замонлар бир-биридан фарқ қилади. Ҳозирги кунда одамлар шариат билан ҳукм қила олмайди, давлатларга ва халққа мослашишимиз зарур» деса, бундай инсон тоғутларга куфр келтирмабди. Агар «ла илаҳа иллаллоҳ»ни айтиб, намоз ўқиб, рўза тутиб ва ҳаж қилса ҳам, мадомики «Аллоҳ нозил қилган ҳукм ҳозирги вақтга тўғри келмайди, янги маданият ва давлатлар сиёсати билан ўзаро қарама-қарши. Биз мана шуларга мос келишимиз лозим. Шариат эса масжидлардагина бўлади. Одамлар ўртасида ҳукм қилиш ва сиёсий ҳукмларда эса давлатларга мувофиқлашиш керак, улардан ажралиш керак эмас» деса, бу инсон намоз ўқиб, рўза тутиб, ҳаж қилиб, «ла илаҳа иллаллоҳ»ни қайта-қайта айтадиган бўлишига қарамасдан кофирдир. Чунки у тоғутларга куфр келтирмади. Аллоҳ эса тоғутларга куфр келтиришликни Аллоҳга иймон келтиришликдан муқаддам қилди. Ваҳоланки, Аллоҳга иймон келтиришлик тоғутларга куфр келтирилгандан кейингина тўғри (ҳақиқий) бўлади.

Ва далил Аллоҳ таолонинг қовли: «Аниқки, Биз ҳар бир умматга: «Аллоҳгагина ибодат қилинглар ва тоғутдан йироқ бўлинглар», (деган ваҳий билан) бир пайғамбар юборганмиз» (Наҳл: 36).

Бу, кимгаки ибодат қилинса ва у шундан рози бўлса, ёки одамларни ўзига ибодат қилишликка, ё бўлмаса Аллоҳ нозил қилмаган ҳукм билан (ҳалол деб эътиқод қилиб) ҳукм қилишликка чақирган инсоннинг тоғутлардан эканлигига далилдир. Далил Аллоҳ таолонинг қовли: «Аниқки, Биз ҳар бир умматга: «Аллоҳгагина ибодат қилинглар ва тоғутдан йироқ бўлинглар», (деган ваҳий билан) бир пайғамбар юборганмиз». Бу оят худди мана бу оятга ўхшайди: «Бас, ким тоғутдан юз ўгириб, Аллоҳга иймон келтирса,…» (Бақара: 256). У (Аллоҳ): «Аллоҳгагина ибодат қилинглар …» деган қовл билан чекланмасдан балки «ва тоғутдан йироқ бўлинглар…» деди. Чунки Аллоҳга ибодат қилишлик, тоғутлардан четланишлик билангина тўғри (ҳақиқий) бўлади. Ким Аллоҳга эрта-ю – кеч ибодат қилса, лекин тоғутлардан четланмаса, унинг ибодати ботилдир. Бу худди намоз ўқиб, рўза тутиб, ҳаж қилиб, садақа бериб, қурбонликлар ва инфоқ-эҳсонлар қиладиган, лекин ўликлардан ёрдам сўраб, Аллоҳни қўйиб ўликларга дуо-илтижо қиладиган кишига ўхшайди. Бундай инсон тоғутларга куфр келтирмади.

Барча росуллар мана шунда бўлишган, яъни «Аниқки, Биз ҳар бир умматга бир пайғамбар юборганмиз…». Бу жамийки элчиларга тегишлик. Ҳақиқатда улар Аллоҳгагина ибодат қилинглар ва тоғутлардан йироқ бўлинглар, деган буйруқ билан келганлар. Мана шу икки иш лозимдир. Ва бу «ла илаҳа иллаллоҳ»нинг маъноси. «Аллоҳгагина ибодат қилинглар…» исботнинг, «тоғутдан йироқ бўлинглар» эса «ла илаҳа иллаллоҳ»даги нафийнинг маъносидир.

Аммо тоғутга куфр келтиришликнинг кайфияти, бу – Аллоҳдан бошқага ибодат қилишликни ботил деб эътиқод қилишинг, у (тоғут)ни тарк қилиб, ундан нафратланишинг ва унинг аҳлига куфр келтириб уларни душман тутишингдир.

Мана шу «тоғутдан йироқ бўлинглар»нинг маъносидир. Қуйидаги ишлар лозимдир: биринчи, тоғут нима эканлигини билишинг, сўнг ундан четланишинг. Четланишнинг ўзи ҳам етарли бўлмайди, балки унинг аҳлини ўзинга душман тутиб, улардан нафратланишинг керак. Чунки улар Аллоҳнинг душманлари. Ва Аллоҳ азза ва жалла айтяптики: «Эй мўминлар, Менинг душманим ва сизларнинг душманларингиз (бўлган мушриклар)ни дўст тутманглар!» (Мумтаҳана: 1). Мана шулар лозимдир.

Биринчи: Тоғут нима эканлигини билишинг. Чунки буни билмасдан туриб, ундан четланишинг мумкин бўлмайди. Мажҳул (номаълум) бўлган нарсадан қандай четланиш мумкин?

Иккинчиси: Уни билганингдан сўнг, ундан йироқ бўлишлик сенга осон бўлади.

Учинчиси: Ундан четланганингдан сўнг эса, уни душман тутишинг, ундан ва унинг эргашувчиларидан нафратланишинг, уларни Аллоҳ азза ва жалла учун душман билишинг лозим бўлади.

Аллоҳга иймон келтиришнинг маъносига келадиган бўлсак, бу – якка Аллоҳнигина ибодат қилинадиган маъбуд деб эътиқод қилишинг…

Аллоҳга иймон келтиришликнинг маъноси: Аллоҳнигина ибодатга ҳақли ва Аллоҳдан бошқага ибодат қилинаётган нарсаларнинг барчаси ботил, деб қалбинг билан эътиқод қилишингдир. У малоика бўладими, набийми, солиҳларданми, ё бўлмаса тош, дарахт ёки бут-санамларданми фарқи йўқ. Уларнинг барчаларига куфр келтириш лозимдир. Мана шу Аллоҳга иймон келтиришликнинг маъноси. Якка Аллоҳгина ибодатга ҳақли ва ундан бошқа ибодат қилинаётганлар ботил, деб қалбинг билан эътиқод қилишинг – мана шу ақиданинг лозимидир. Бунга қалбинг билан эътиқод қилмасдан, фақат тилинг билан айтиб қўйишинг кифоя қилмайди. Бунга тана аъзоларинг билан амал қилсанг, намоз ўқиб, рўза тутсанг ва мен Аллоҳгагина ибодат қиламан десангу, лекин шулар билан бирга – қабр ва сағана-мавзолейларга ибодат қилаётганларнинг ибодатлари ҳукмини билмайман, улар ноҳақ дейишга ботина олмайман, улар рўза тутишади, намоз ўқишади ва «ла илаҳа иллаллоҳ»ни айтишади, десанг, биз сенга айтамизки, сен «ла илаҳа иллаллоҳ»нинг маъносини ҳам, Аллоҳга иймон келтириб, тoғутга куфр келтиришнинг маъносини ҳам тушунмабсан. Агар талаб қилингандек тушунганингда, Аллоҳга иймон келтириш, тоғутларга зоҳиран ва ботинан куфр келтиришлик билангина тўғри-ҳақиқий бўлишини билган бўлардинг. Зоҳиран тил билан ва ботинан эътиқод билан.

Жамийки ибодат турларинининг барчасини Аллоҳгагина холис қилиб, (ибодатни) Ундан бошқа маъбудлардан нафий (инкор) қилишинг.

Бу Аллоҳга иймон келтиришнинг маъноси, яъни ибодатларнинг ҳаммасини Аллоҳгагина сарф қилишинг. У (ибодат)ларнинг бирортасини Аллоҳдан бошқага қилмайсан. Рўза тутиб, намоз ўқиб, закот берадиган ва лекин шу билан бирга Аллоҳдан бошқасига дуо-илтижо қилиб, Аллоҳни қўйиб, бошқадан ёрдам сўрайдиган ва Аллоҳдан бошқага атаб қурбонликлар қиладиган кишига ўхшаб. Бундай инсон баъзи нарсаларда Аллоҳнинг қули ва баъзи нарсаларда эса бошқа бировларнинг қули, у мушрикдир. Барча ибодатлар ёлғиз Аллоҳгагина қилиниши лозимдир: «(Эй инсонлар), огоҳ бўлингизким, холис дин ёлғиз Аллоҳникидир (яъни ёлғиз Аллоҳгина чин ихлос билан ибодат қилинишга лойиқ зотдир)» (Зумар: 3), «Айтинг (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Албатта, намозим, ибодатларим, ҳаёту мамотим бутун оламларнинг Роббиси бўлмиш Аллоҳ учундир» (Анъом: 162). Баъзи ибодатларни Аллоҳга ва яна баъзиларини бошқаларга қилаётган киши Аллоҳга иймон келтирмабди. Рўза тутиб, намоз ўқиб, ҳаж қилиб, икки шаҳодат калимасини айтадигану, лекин шулар билан бир қаторда Аллоҳдан бошқага дуо – илтижо қиладиган, ўликларга дуо-илтижо қилиб, уларга атаб қурбонликлар ва назрлар қиладиган, қабрларни тавоф қиладиганларга ўхшаб. Ана шундайлар Аллоҳга ибодат қилмайдилар, балки булар мушрикдирлар. Чунки Аллоҳга ибодат қилишлик билан ва яна бошқага ибодат қилишлик ҳеч қачон жамлана олмайди. Аллоҳ жалла ва аъло айтадики: «Мен шерик қилинаётган шерикларга эҳтиёжсизман. Ким бир амал қилса-ю, у амалида менга бошқани шерик қилса, уни ҳам, унинг ширкини ҳам тарк қиламан». Бошқа бир ривоятда: «У (мушрик) ўзининг шерик қилаётгани учун, мен унга (мушрикка) дахлсизман». Аллоҳ бирор бир ибодат турларида Ўзига шерик келтирилишига рози бўлмайди. Балки барча ибодатлар Аллоҳ азза ва жалла учунгина бўлиши вожибдир: «То (дунёда) бирон фитна-алдов қолмай, бутун дин фақат Аллоҳ учун бўлгунга қадар улар билан жанг қилинглар!» (Анфол: 39). Диннинг баъзиси Аллоҳга ва баъзиси эса бут-санам, қабрлар ё бўлмаса фалон-фалонлар учун бўлмайди. Диннинг барчаси ёлғиз Аллоҳ учундир.

Ихлос аҳлини яхши кўриб, ўзинга дўст тутишинг ва ширк аҳлига бўғзи-адоват қилиб, уларга душман бўлишингдир.

Бу тавҳид лозим қилган ишдир. Ким Аллоҳни (ибодатда) яккалаб, тоғутга куфр келтирган бўлса, Аллоҳнинг валийлари бўлган тавҳид аҳлини дўст тутиши, яъни яхши кўриши ва уларга ёрдам бериши лозимдир. Ва шу билан бирга ширк аҳлига адоват қилиши, улардан нафратланиши керак бўлади. Чунки Аллоҳ уларга нафрат билан қарайди. Ва сен ҳам Аллоҳ нафратланадиганлардан нафратланишинг керак. Энди ким, мен фақат ўзим учун жавобгарман, одамларни душман тутмайман, уларни ёмон кўрмайман ва уларни кофир ҳам демайман, деса, унга айтамиз-ки, сен тоғутга куфр келтирмабсан. Тоғутга куфр келтириш – Аллоҳнинг душманларини душман тутишлик ва Аллоҳнинг душманларидан нафратланишликни лозим қилади: «Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирадиган қавмнинг Аллоҳ ва Унинг пайғамбари чизган чизиқдан чиққан кимсалар билан — гарчи улар ўзларининг оталари, ёки ўғиллари, ёки оға-инилари, ёки қариндош-уруғлари бўлсалар-да, дўстлашаётганларини топмассиз» (Мужодала: 22).

«(Эй Мухаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), айтинг: «Агар ота-оналарингиз, болаларингиз, ака-укаларингиз, жуфтларингиз, қариндош-уруғларингиз ва касб қилиб топган мол-дунёларингиз, касод бўлиб қолишидан қўрқадиган тижоратларингиз ҳамда яхши кўрадиган уй-жойларингиз сизларга Аллоҳдан, Унинг пайғамбаридан ва Унинг йўлида жиҳод қилишдан суюклироқ бўлса, у ҳолда то Аллоҳ ўз амрини (яъни, азобини) келтирганича кутиб тураверинглар. Аллоҳ фосиқ қавмни ҳидоят қилмас» (Тавба: 24). (Аллоҳ) уларни фосиқ – Аллоҳ субҳанаҳу таолонинг тоатидан чиқувчи, деб номлади. Аллоҳ учун дўст тутишлик ва Аллоҳ учун душман тутишлик зарурдир. Ким учун барча одамлар тенг бўладиган бўлса, бундай киши тоғутга куфр келтирмабди. Аллоҳ учун дўст тутиб, Аллоҳ учун душман бўлганлар ва Аллоҳ учун яхши кўриб, Аллоҳ азза ва жалла учун бўғзи-адоват қилганларгина тоғутга куфр келтирган бўлади.

Бу Иброҳим миллати – ундан (Иброҳимнинг динидан) фақат енгилтакларгина юз ўгирадилар.

Аллоҳ жалла ва аъло Ўзининг набийи Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни Иброҳимнинг миллати (дини) билан юборди. Бу дин – ибодатда Аллоҳни яккалаб, Ундан бошқасини тарк этишлик ва Аллоҳ учун бўғзи-адоват қилиб, Аллоҳ учун яхши кўришликдир. Иброҳим алайҳиcсаломнинг миллати Аллоҳ айтганидек: «Сизлар учун Иброҳим ва у билан бирга бўлган кишиларда (уларнинг кофирларга қилган муносабатларида) гўзал намуна бордир. Эслангиз, улар ўз қавмларига: «Дарҳақиқат, бизлар сизлардан ва сизлар Аллоҳни қўйиб ибодат қилаётган бутларингиздан безормиз. Бизлар сизлар (ишониб, «ибодат» қилаётган бут-санамлар)ни инкор этдик. Токи сизлар ёлғиз Аллоҳга иймон келтиргунларингизча сизлар билан бизнинг ўртамизда мангу адоват ва ёмон кўриш зоҳирдир», дедилар…» (Мумтаҳана: 4). Аллоҳнинг душманларига қаҳр-ғазаб қилиб, улардан ва уларнинг динидан безор (алоқасиз) бўлишлик – мана шу Иброҳимнинг миллати (дини)дир. Ким улардан (мушриклардан) тонмаса, у Иброҳимнинг миллатида эмас. Иброҳим алайҳиссалом ҳаттоки оталаридан ҳам тондилар: «Энди қачонки унга отаси Аллоҳнинг душмани эканлиги аниқ маълум бўлгач, ундан бутунлай тонди. Албатта, Иброҳим кўнгилчан ва ҳалиймдир» (Тавба: 114). Иброҳимнинг миллати (дини) – Аллоҳ учун яхши кўриб ва Аллоҳ учун ёмон кўришликдир.

Мана шу намунани Аллоҳ Ўз қовлида хабар қилган: «Сизлар учун Иброҳим ва у билан бирга бўлган кишиларда (уларнинг кофирларга қилган муносабатларида) гўзал намуна бордир. Эслангиз, улар ўз қавмларига: «Дарҳақиқат, бизлар сизлардан ва сизлар Аллоҳни қўйиб ибодат қилаётган бутларингиздан безормиз. Бизлар сизлар (ишониб, «ибодат» қилаётган бут-санамлар)ни инкор этдик. Токи сизлар ёлғиз Аллоҳга иймон келтиргунларингизча сизлар билан бизнинг ўртамизда мангу адоват ва ёмон кўриш зоҳирдир», дедилар…» (Мумтаҳана: 4).

«Намуна»нинг маъноси: «қудва» – яъни «тақлид қилинадиган» деганидир. Ва шу суранинг бошидаги оятдан: «Эй мўминлар, Менинг душманим ва сизларнинг душманларингиз (бўлган мушриклар)ни дўст тутманглар! Сизлар уларга дўстлик (ҳақида хат-хабар) юборурсизлар, ҳолбуки улар сизларга келган Ҳақ (дин ва Қуръон)га кофир бўлгандирлар! Улар пайғамбарни ҳам, сизларни ҳам Парвардигорларингиз бўлмиш Аллоҳга иймон келтирганларингиз сабабли (ўз диёрларингиздан) ҳайдаб чиқармоқдалар-ку! Агар сизлар Менинг йўлимда жиҳод қилиш учун ва Менинг розилигимни истаб чиққан бўлсангизлар (у ҳолда мушрик-кофир кимсаларни дўст тутманглар)! Сизлар уларга пинҳона дўстлик қилмокдасизлар. Ҳолбуки Мен сизлар яширган нарсани ҳам, ошкор қилган нарсани ҳам жуда яхши билгувчидирман! Сизлардан ким шу (иш)ни қилса, бас, аниқки, у тўғри йўлдан озибди!» (Мумтаҳана: 1). То Аллоҳ таолонинг мана бу қовлигача: «Сизлар учун Иброҳимда гўзал намуна бордир…» (Мумтаҳана: 4) – мана шу тавҳид, Аллоҳга ибодат қилишлик ва тоғутга куфр келтиришликдир. Мен тоғутга куфр келтираман, деб айтсангу, лекин амалларингда буни бажармасанг ва қалбингда шунга эътиқод қилмасанг, сенга етарли бўлмайди. Бу кифоя қилмайди.

Тоғут умумий (сўз) бўлиб, Аллоҳни қўйиб ибодат қилинган ва ўзига қилинаётган ибодатдан рози бўлган, у маъбуд бўладими, ё раҳбарми ё бўлмаса Аллоҳ ва Росулининг тоатидан бошқа тоатда ўзига итоат қилдирувчими, буларнинг барчаси тоғутдир.

Жамийки Аллоҳни қўйиб ибодат қилинган ва шу ибодатга рози бўлганлар, «туғён»дан олинган тоғут сўзи билан номланади. Ва у чегарадан чиқишликдир.

Маъбуд бут-санамлардан, инсонлардан, агар шунга рози бўлса, ё бўлмаса Аллоҳнинг тоатидан бошқа тоатда ўзига итоат қилдирувчилардан бўлади. Кофир ва залолат аҳлига эргашадиганлар тоғутга куфр келтирмабдилар. Чунки вожиб – бу Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашишликдир. Энди, кимки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни қўйиб, бошқа бировга эргашса, у тоғутга куфр келтирмаган бўлади. Биз алайҳиссолату васалламдан бошқасига эргашмаймиз! Ҳалолни ҳаром ва ҳаромни ҳалол қиладиганларга эса осий бўлиб, итоат қилмаслигимиз керак. Аллоҳ азза ва жалланинг тоатидагина итоат қиламиз. Шунинг учун Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадиларки: «Холиққа осий бўладиган ўринда махлуққа итоат йўқ!» (Шайх Носир «Мишкот»да саҳиҳ санаган: 3696). Аллоҳнинг тоатидагина махлуққа итоат қилишлик жоиздир. Агар (у махлуқ) Аллоҳга итоат қилувчи бўлса, биз ҳам унга итоат қиламаиз. Агар бизни Аллоҳга осий бўлишликка буюрса, унинг ўзига осий бўлиб, у билан мувофиқ бўлмаймиз.

Тоғутлар кўп бўлиб, асосийлари бештадир:

Тоғутлар кўп. Ким Аллоҳнинг тоатидан чиқса, у тоғутдир. Тоғутларнинг сонига бирор чеклов йўқ, лекин уларнинг асосийлари (бошлиқлари) бешта.

Биринчиси: Аллоҳдан бошқага ибодат қилишликка чақирадиган шайтон. Далил Аллоҳ таолонинг қовли: «Мен сизларга: «Эй Одам болалари, шайтонга ибодат қилмангиз, чунки у сизларга очиқ душмандир», деб буюрмаганмидим?!» (Ёсин: 60).

Биринчиси: шайтон. Чунки барча тоғутларнинг асли – шайтондир. Одамлардан бўлган тоғутлар ҳам унинг ўхшашидир. Инсонлардан бўлган шайтонлар, улар одамларга Аллоҳдан бошқага ибодат қилишликни чиройлик қилиб кўрсатиб, уларни уйдурма-сохта номлар билан номлаб, инсонларга Аллоҳдан бошқага атаб жонлиқ сўйишликни, Аллоҳдан бошқага назр қилишлик, Аллоҳдан бошқага дуо қилиб, ёрдам сўрашликни ва ўликларга дуо-илтижо қилишликка имкон бериб, уларга бу ишларни осон қилиб қўядилар. Уларни турли номлар билан атаб, шу билан инсонларни алдайдилар. Мана шундайлар тоғутдирлар.

Шайтонга ибодат қилишлик, унга итоат қилишлик билан бўлади. Ким унга итоат қилса (бўйсунса), унга ибодат қилибди. Бу ибодат бир-биридан фарқли бўлади. Улардан куфр ва ширккача етадиганлари ва шайтонга қилинаётган тоатга қараб, бундан бошқалари ҳам бор. Барча маъсиятлар шайтонга итоат қилишлик бўлиб, уларнинг энг каттаси ширкдир. Унга ёрдам берадиганлар эса, адашган олимлардан бўлган, инсон қиёфасидаги шайтонлардир. Улар одамларни Аллоҳ азза ва жалладан бошқага ибодат қилишликка чақириб, бу ишларни ширк эмас, балки тавассул (восита), солиҳ инсонларга нисбатан муҳаббат ва яна бундан бошқа ёлғон-яшиқ номлар билан номлайдилар. Ана шулар шайтоннинг ёрдамчиларидандирлар. Аллоҳ бизларга жинлардан шайтонлар ва инсонлардан шайтонлар борлигини хабар қилган: «… инсу жин(дан бўлган) шайтонлар. Улар бир-бирларини алдаш учун гўзал (ялтироқ) сўзлар билан васваса қиладилар…» (Анъом: 112). Улар бани одамни тўғри йўлдан адаштиришга ёрдамлашадилар. Мана шу тоғутларнинг энг биринчи тури – шайтондир. Ким шайтоннинг изидан юрса, ва агар, мен шайтонга ибодат қилмаяпман, деб айтса, биз унга айтамизки, агар унга (шайтонга) итоат қилсанг ва унга бўйсунсанг, хоҳлайсанми хоҳламайсанми, унга ибодат қилган бўласан. Шайтонга ибодат қилмайдиган инсон унга (шайтонга) қарши чиқади ва унга осий бўлади. Мана шу шайтонга ибодат қилмайдиган инсондир. Баъзида шайтонга ибодат қилишлик диндан чиқарадиган куфргача етиб борса, баъзан эса бундай бўлмайди. Лекин буларнинг ҳаммаси шайтонга итоат қилишликдир.

Иккинчиси: Аллоҳ таолонинг ҳукмларини ўзгартирувчи золим ҳукмдор.

Иккинчиси: Аллоҳ нозил қилган ҳукмни қўйиб, бошқа ҳукм билан (ҳалол деб эътиқод қилиб) ҳукм қилган. Бу одамлар орасида бўладиган хусумат ва зиддиятларда Аллоҳ нозил қилмаган ҳукм билан ҳукм қилган барчани ўз ичига олади. Улар ўртасида қонунлар, ёки бадавий ва Салумларнинг (Миср билан Ливия ўртасида жойлашган, демократия билан ҳам шариат билан ҳам ҳукм қилмайдиган қабила номи) расм-русумлари билан ҳукм қилиб, Аллоҳнинг Китобидан четга чиқса, мана шу тоғутдир. Аллоҳ нозил қилмаган ҳукм билан ҳукм қилиб, буни одамлар орасини ислоҳ қилиш-яхшилаш ва улар орасини ўнглаш, деб даъво қиладилар. Бу ёлғондир! Ислоҳ Аллоҳнинг Китоби билангина, одамлар ва мўминлар орасини ўнглаш ҳам Аллоҳ азза ва жалланинг Китоби билангина бўлади: «Энди ўзларининг қилмишлари сабабли уларга бирон мусибат етса, шундан кейин сизнинг ҳузурингизга келишиб: «Биз фақат яхшиликни ва орани ўнглашни истаган эдик, холос», деб қасам ичишлари қандоқ бўлди? Ундай кимсаларнинг дилларидаги нарсани Аллоҳ яхши билур. Бас, сиз уларнинг (кирдикорларига) боқманг ва уларга панд-насиҳат қилиб, ўзлари ҳақида етук сўзларни айтинг! Биз қай бир пайғамбарни юборган бўлсак, фақат Аллоҳнинг изни-иродаси билан унга итоат қилинсин, деб юборганмиз. Агар улар (шайтондан ҳукм сўраб боришлари билан) жонларига жабр қилган пайтларида дарҳол сизнинг олдингизга келиб, Аллоҳдан мағфират сўраганларида ва пайғамбар ҳам улар учун мағфират сўраганида эди, Аллоҳнинг тавбаларни қабул қилгувчи, меҳрибон эканлигани топган бўлур эдилар» (Нисо: 62-64). Агар улар Аллоҳга тавба қилсалар, ва «сизнинг олдингизга келиб» бу – Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаётлик чоғларида. Аммо вафотларидан сўнг, уларнинг қабрларига борилмайди. Инсон гуноҳ иш қилиб қўйса, Аллоҳга тавба қилиб, қаерда бўлишидан қатъий назар истиғфор сўрайди. Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи ва раҳмли Зотдир. Ҳозирги кундаги ақлдан озган-вайсақилар айтаётгандай Росул (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг қабрларига боришга эҳтиёж сезмайди. Дарҳақиқат, бу (улар айтаётган нарса) гуноҳкор қабрга бориб, Росул (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан кечиришликни талаб қилиб ва қабр ёнида истиғфор айтишлигига далолат қилади. Бу ёлғон-уйдирмадир. Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрлари ёнига бориб истиғфор айтишликка буюрмадилар. Ва саҳобалар ҳам истиғфор айтишлик учун Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрларига бормаганлар. Улар (саҳобалар) қаерда бўлишса ҳам Аллоҳга тавба қилишарди. Сенга ҳам У кишининг (соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг) қабрларига боришга ҳожат йўқ. Лекин бу (юқоридаги оятда келган ҳолат) Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаётлик чоғларида бўлган. Чунки улар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга нисбатан хато иш қилишди. (Яъни) ҳукм қилишаётганда У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га мурожаат қилишдан воз кечишди. Бу Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақларига нисбатан ёмонлик қилишдир. Улар Аллоҳ азза ва жаллага тавба қилганларидан сўнг, соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига бориб, узр сўрадилар. Уларнинг қилган ишларида Аллоҳга хилоф чиқишлик ва Росул (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га мухолиф бўлишлик бор эди. Аллоҳнинг ҳаққига нисбатан қилинган мухолифликка истиғфор айтишлик бўлса, Росул (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаққига нисбатан содир бўлган хилофлик учун У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ёнларига бориб, кечирим ва уларни авф қилишларини сўрадилар. Чунки улар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақларига нисбатан хато иш қилдилар.

Далил Аллоҳ таолонинг қовли: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), ўзларини сизга нозил килинган нарсага (Қуръонга) ва сиздан илгари нозил қилинган нарсаларга иймон келтирган деб ҳисоблайдиган (айрим) кимсаларнинг тоғутга ҳукм сўраб боришни истаётганларини кўрмадингизми? Ҳолбуки, уларга унга ишонмаслик буюрилган эди. (Чунки) шайтон уларни бутунлай йўлдан оздиришни истайди» (Нисо: 60).

«…(айрим) кимсаларнинг тоғутга ҳукм сўраб боришни истаётганларини кўрмадингизми?…» Аллоҳ таолонинг мана шу қавли Аллоҳ нозил қилмаган ҳукм билан (ҳалол деб эътиқод қилиб) ҳукм қилган кишининг тоғут эканлигига далил бўлади. Тоғут бу шайтон, ва яна тоғут бу Каъб бин Ашроф ал-Яҳудий ва яна тоғут бу коҳинлардир дейилди. Чунки ҳар бир араб қабилаларида улар ўртасида ҳукм қилувчи биттадан коҳин бўлган.

Учинчиси: Аллоҳнинг туширмаган ҳукм билан ҳукм қилган. Далил Аллоҳ таолонинг қовли: «Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар кофирлардир» (Моида: 44).

Оят бундай кишининг кофирлигига ҳукм чиқарди. Аллоҳ нозил қилмаган ҳукм билан (ҳалол деб эътиқод қилиб) ҳукм юритишга қасд қилган, маҳкамаларни Аллоҳнинг ҳукми билан эмас, балки инсонлар томонидан ишлаб чиқилган қонунлар билан ҳукм чиқарадиган қилиб, шариатни бекор қилган ва уни шахсий ҳолатларгагина чеклаб қўйиб, одамлар ўртасидаги низо ва хусуматларга келганда қонунларни ишлатишга чекланмаган ҳуқуқ берса, мана шундай инсон кофирдир. Бундан икки тоифа мустаснодир.

Биринчиси: Ижтиҳод қилган ҳолда Аллоҳ нозил қилмаган ҳукм билан ҳукм қилиб, ижтиҳодида хато қилган инсон. Бундай киши ижтиҳод аҳли бўлиб, у ажрланади ва унинг хатоси кечирилган.

Иккинчиси: Аллоҳнинг ҳукми билан ҳукм қилмайдиган ва шу билан бирга ўзининг мухолиф бўлаётганини ҳам биладиган киши. Лекин бу ишни у ҳавосига эргашиб ё бўлмаса, бойлик ёки пора истагида қилади. Ва шу билан бирга Аллоҳ туширган ҳукм билан ҳукм қилиш вожиб эканлигига ва ўзининг мухолиф бўлаётганлигига эътиқод қилади. Бундай инсон гуноҳкор, осий ва соҳиби кабирадир (катта гуноҳ қилувчи).

Тўртинчиси: Ғайб илмини даъво қилувчи. Далил Аллоҳ таолонинг қовли: «(У зот) ғайбни билгувчидир. Бас, Ўз ғайбидан бирон кимсани огоҳ қилмас» (Жин: 26).

Булар коҳинлар бўлиб ,улар эса тоғутдирлар. Уларга ҳукм қилишда мурожаат қилишлик ва уларнинг ёнларига бориб, савол беришлик жоиз эмас. Чунки баъзи инсонлар бирор нималарини йўқотиб қўйсалар, уларнинг ёнларига боришади ва улардан йўқотиб қўйган кишиларини ва уларни ким сеҳр қилгани, ё бўлмаса йўқолиб кетган қариндош-уруғларининг аҳволлари ёки йўқотган бойликлари ҳақида сўрашади. Бундай инсон агар у коҳинларга ишонса, кофир бўлади. Соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзларига мувофиқ: «Кимки коҳин ёнига борса ва у айтган гапга ишонса, Муҳаммадга туширилган нарсага кофир бўлибди». Агар унга (коҳинга) ишонмаса, бундай кишидан қирқ кун намози қабул қилинмайди. (Коҳинларга ишонмаган ҳолда) фақатгина улар ёнига боришликнинг ўзи катта маъсиятдир. Улар ёнига боргани учун, унга жазо сифатида қирқ кун намози қабул бўлмайди.

«Фақат Ўзи рози бўлган элчинигина (Ўзининг ғайбидан сир-асрорининг айримларидан огоҳ этар). Бас, албатта У (Аллоҳ) токи (пайғамбарлар) Парвардигорларининг элчилик вазифаларини (ўз умматларига) тўла етказганларини билиш учун (Ўзининг ғайбидан огоҳ қилиб қўйган ҳар бир пайғамбарнинг) олдидан ҳам, ортидан ҳам кузатгувчи (фаришта) йўллар» (Жин: 27).

«Фақат Ўзи рози бўлган элчинигина (огоҳ этар)…» Бу элчи фаришталардан бўладими, ё бўлмаса башариятданми Аллоҳ бандаларнинг фойдалари ва ўша элчига мўъжиза бўлиши учун унга баъзан ғайбдан бирор нимани маълум қилади. Ва у элчи билан фаришталардан бир кузатувчи бўлади.

Аллоҳ таоло айтди: «Ғайб очқичлари Унинг ҳузуридадирким, уларни ёлғиз Ўзигина билур. У қуруқлик ва денгиздаги бор нарсаларни билур. Бирон барг шохидан узилиб тушмас, магар У билур. Ер тубларидаги ҳар бир дон, бор ҳўлу қуруқ нарса, албатта, Очиқ Китобда (яъни Аллоҳнинг илми азалийсида) мавжуддир» (Анъом: 59).

Аллоҳ жалла ва аъло хос ва ом ғайб илмига эгадир. Хоси бу – ғайб калитлари (очқичлари). Буни ҳеч ким, яқин бўлган фаришта ҳам ва юборилган Набий ҳам билмайди: «Дарҳақиқат, ёлғиз Аллоҳнинг ҳузуридагина (қиёмат) соати (қачон бўлиши тўғрисидаги) билим бордир. У (Ўзи хоҳлаган вақтда, Ўзи хоҳлаган жойга) ёмғир ёғдирур ва (оналарнинг) бачадонларидаги ҳомилаларини (ўғилми-қизми, расоми-нуқсонлими, бахтлими-бахтсизми эканини) билур. Бирон жон эртага нима иш қилишини била олмас. Бирон жон қай ерда ўлишини ҳам била олмас. Фақат Аллоҳгина билгувчи ва огоҳдир» (Луқмон: 34). Бу илмни Аллоҳ жалла ва аълогина билур. «Ғайб очқичлари Унинг ҳузуридадирким, уларни ёлғиз Ўзигина билур».

«У қуруқлик ва денгиздаги бор нарсаларни билур». Бу ом илмдир.

«Бирон барг шохидан узилиб тушмас, магар У билур. Ер тубларидаги ҳар бир дон, бор ҳўлу қуруқ нарса, албатта, Очиқ Китобда (яъни Аллоҳнинг илми азалийсида) мавжуддир». Аллоҳнинг бу илми барча нарсани қамраб олувчидир. Жамийки нарсани билиши билан бирга уларни лавҳул маҳфузга битиб қўйган. Аввало билган ва иҳота қилган, ундан сўнг эса лавҳул маҳфузга ёзиб қўйган.

Бешинчиси: Аллоҳни қўйиб кимгаки ибодат қилинса ва у (ибодат қилинувчи) ўзига қилинаётган ибодатдан рози бўлса.

Далил Аллоҳ таолонинг қовли: «Улардан бирон кимса: «Мен ҳам (Аллоҳдан) ўзга бир илоҳман», деса, бас, Биз ўшани жаҳаннам билан жазолармиз. Биз барча золим-мушрикларни ҳам ана шундай жазолаймиз» (Анбиё: 29).

Шу шарт биланки, у (илоҳликни даъво қилувчи) ўзига қилинаётган ибодатдан рози бўлиши керак. Аммо бирор кишига Аллоҳни қўйиб ибодат қилинса-ю, лекин у бунга рози бўлмаса, бундай киши тоғут деб номланмайди. Мана шунга мувофиқ бундан фаришталар, анбиёлар ва солиҳлар бундан (тоғут деб номланишликдан) чиқишади. Аллоҳнинг солиҳ авлиёлари ҳам тоғутлар қаторига киришмайди. Чунки улар бундан рози эмаслар, балки ўзларининг ҳаётлик чоғларидан одамларни бундай қилишдан қайтаришган. Уларга ибодат қилишлик эса, уларнинг ўлимларидан сўнг, одамлар орасида мавжуд бўлмаганларидан кейингина келиб чиққан.

Шуни билгинки, инсон тоғутга куфр келтириш билангина Аллоҳга иймон келтирувчи (мўмин) бўлади. Далил Аллоҳ таолонинг қовли: «Бас, ким тоғутдан юз ўгириб, Аллоҳга иймон келтирса, у ҳеч ажраб кетмайдиган мустаҳкам ҳалққани ушлабди. Аллоҳ эшитгувчи, билгувчидир» (Бақара: 256) Ҳақ йўл бу – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дини. Залолат эса – Абу Жаҳлнинг дини. «Мустаҳкам ҳалқа» – «Ла илаҳа иллаллоҳ» шаҳодатидир. Бу шаҳодат нафий ва исботни ўз ичига олган. Аллоҳ таолодан бошқага қилинадиган барча ибодат турларини нафий (инкор) қилиб, жамийки ибодат навларининг барчасини шериги йўқ бўлган ёлғиз Аллоҳгагина исбот қиласан.

«Мустаҳкам ҳалқа» – «Ла илаҳа иллаллоҳ»дир. Шаҳодат «мустаҳкам ҳалқа» деб ҳам, «тақво калимаси» деб ҳам, «ихлос калимаси» деб номланади. «(Зеро) ҳақ йўл залолатдан ажраб бўлди» (Бақара: 256). «Ҳақ йўл» нима? Бу Муҳаммад алайҳиссолату васалламнинг, шунингдек барча анбиёларнинг дининдир. Мана шу «ҳақ йўл»дир. «Залолат» эса Абу Жаҳл ва барча кофирларнинг дини. «Ла илаҳа иллаллоҳ» шаҳодати нафий ва исботни ўз ичига олган. Нафий «ла илаҳа» қовлида, исбот «иллаллоҳ» қовлида мавжуддир. Аллоҳдан бошқага қилинадиган барча ибодат турларини нафий қилиб, дунё ва охиратдаги жамийки ибодат навларини шериги йўқ бўлган Унинг ёлғиз Ўзигагина исбот этасан. Мана шу «Ла илаҳа иллаллоҳ» шаҳодатининг маъносидир. (Яъни) Аллоҳдан бошқа барчадан ибодатни инкор қилиб, уни (ибодатни) Аллоҳ субҳанаҳу ва таологагина исбот қилишлик. Чунки бу (ибодат) Аллоҳнинг ҳаққидир: «Мен жин ва инсни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Зориёт: 56). Ибодат Аллоҳ таолонингина ҳаққи. Унга бирор кимсанинг ҳаққи йўқ. Ҳеч кимнинг Аллоҳдан бошқага ибодат қилишликка ҳаққи йўқ.

Ва соллаллоҳу аъла Набиййина Муҳаммад ва аъла алиҳи ва соҳбиҳи ва саллам.

 

Манба: Тавҳид форуми

1 та мулоҳаза

  1. отабек → 02.02.2014 йил

    Ассалому алайкм сизлардан узур сурайман бу савол учун Аллох нинг исмига таоло кушиб езилади мана шу сузни маносини кийин бу суз бирор одамни исмига кушиб езилса хам буладими ?

Фикр билдиринг