PDF WORD

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шарафини васила қилиш

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шарафини васила қилиш

Шайх Муҳаммад Носируддин Албоний

«Силсила ал-Аҳадис аз-Заифа»да, ҳадис № 22

بسم الله الرحمن الرحيم

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, у зотнинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг …

«Менинг шарафимни васила қилинглар, дарҳақиқат шарафим Аллоҳ наздида улуғдир» (ҳадиси) ҳақида «Асоси йўқ ҳадис» дедилар.

Шубҳасиз Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шарафлари ва мақомлари Аллоҳ наздида улуғдир. Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссалом ҳақларида «Ва Аллоҳ наздида шарафи улуғ эди» (Аҳзоб :69) деди. Яна маълумки Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг даражалари Мусо алайҳиссаломдан юқорироқ ва у зот Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг наздида шарафлироқдирлар. Аммо бу бир нарса, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шарафини ўртага қўйиб Аллоҳдан бирон нарса сўраш эса умуман бошқа нарсадир. Бу иккита ҳолатни, баъзиларда кузатилаётгандек, аралаштириб юбормаслик керак. Чунки кимда ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шарафларини васила қилиб дуо қилса, умид қиладики, дуоси қабул бўлгай. Бу масала (дуонинг қабул бўлиши) ақл билан англаб бўлмайдиган ғайбий масалалар қаторига киради. Бу масалада саҳиҳ бўлган ҳужжат лозим, бундай ҳужжатни эса улар топа олмайдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шарофатларини васила қилиш ҳақида келган ҳадислар икки гуруҳга бўлинади: саҳиҳ ва заиф.

Саҳиҳ ҳадисларга келсак, бу ишни оқлайдиганлар учун, ёмғир сўраш пайтида Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни васила қилишлари каби, ёки кўзи кўр саҳобанинг у зот, соллаллоҳу алайҳи ва салламни васила қилиши каби ҳолатларда ҳеч қандай ҳужжат йўқ. Чунки мазкур дуолар Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Аллоҳ наздидаги шарафини ёки ўзларини эмас, балки дуосини васила қилишлари эди. Лекин Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дуоларини васила қилиш, вафот қилганларидан кейин мумкин бўлмай қолди. Ундан ташқари, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзларини ҳам васила қилиш мумкин эмас ва жоиз бўлмаган ишдир.

Бунга ҳужжат, саҳобалар, разияллоҳу анҳум, Умар бин ал-Хаттоб замонида Аллоҳдан ёмғир сўраганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амакилари Аббосни васила қилишар,  Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни васила қилмасдилар. Чунки улар шариатда жоиз бўлган тавассул нима эканлигини билишар эди. Ва бу биз эслатиб ўтган Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дуоларини васила қилиш турига киради. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам оламдан ўтганларидан кейин, амакиларининг дуоларини васила қилишди, чунки бу шариатда мумкин бўлган амалдир. Худди шундай, бошқа кўр саҳобалар мазкур кўр саҳобанинг дуосини васила қилиб даволанишга уринмаган: ва бунга сабаб, кўр саҳобанинг кўзлари даволаниб кетишининг сири унинг дуоси «Аллоҳ, Сени Набийинг, Раҳмат Набийси билан сўрайман, ва Сенга юзландим…» эмас, балки даволанишининг сабаби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дуоси. Чунки у зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг ҳаққига дуо қилишларини ваъда қилдилар. Бунга дуодаги сўзлар ишора қилади: «Аллоҳ, Набийинг мен учун (қилган) шафоатини қабул қил» ва «Аллоҳ, менинг у учун шафоатимни қабул қил» яъни: шафоатимни қабул қил, ёки Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мен ҳақимдаги дуосини қабул қилиши ҳақидаги дуоимни қабул қил.

Ҳурматли ўқувчимизга ушбу қисқача тушунтиришдан кўриниб турибдики, ҳадиснинг маъноси айнан дуо ҳақида. Шунинг учун имом Абу Ҳанифа, ҳанафий мазҳаб уламоларининг «Ад-Дурр ал-Муҳтор» ва бошқа фиқҳий китобларида келганидай: «Аллоҳдан Ўзидан бошқа билан сўрашликни кароҳ (мумкин эмас) деб биламан» дедилар.

Ғулувга ботган ва одамларни адаштиришга ҳаракат қилган Кавсарийнинг «Мақолот» китобидаги: «Имом аш-Шофеъийнинг Абу Ҳанифа билан тавассул қилиши «Тарих ал-Бағдодий»нинг бошларида саҳиҳ иснод билан келади» деган гапида тўхтаб ўтсак. Хотиб ал-Бағдодий Умар ибн Исҳоқ ибн Иброҳимдан ва у Али ибн Маймундан: аш-Шофеъий «Мен Абу Ҳанифадан барака оламан ва ҳар куни қабрига бориб зиёрат қиламан. Бирон ҳожатим бўлса икки ракъат намоз ўқиб, қабрига бораманда Аллоҳдан ўша ерда ҳожатимни сўрайман» ва бу ривоят заиф, ҳолбуки ёлғондир.

Шайхул Ислом Ибн Таймия «Иқтидо ас-Сирот ал-Мустақим»да бу ривоятни эслаб ўтдилар, кейин ёлғонлигини исботлаб айтдилар: «Бунинг ёлғонлиги ҳадис илмида озмунча хабари бор одамга маълум. Чунки аш-Шофеъий Бағдодга кириб келганларида у ерда одамлар дуо қилувчи мақбаралар йўқ эди ва бундай ҳолатлар умуман номаълум эди. Шунингдек аш-Шофеъий Ҳижозда, Яманда, Шомда, Ироқ ва Мисрда пайғамбарлар, саҳобалар, ёнида ва Абу Ҳанифадан устун ёки у қатори бўлган мусулмонлар ёнидаги саҳобаларга ҳамроҳ бўлган тобеъинлар ва олимларни кўрди. Нимага энди ҳаммасини қўйиб Абу Ҳанифанинг, ёки унинг шогирдлари Абу Юсуф, Муҳаммад, Зуфар ва ал-Ҳасан ибн Зиёд ва бошқа замондошларнинг қабрига бориб дуо қилар экан? Ва мазкур шогирдлар Абу Ҳанифанинг ва бошқаларнинг ҳам қабрларига бориб дуо қилишмаган. Аксинча, аш-Шофеъий, фитнадан қўрқиб, солиҳ инсонларнинг қабрларини улуғлашдан қайтарганлар. Бундай ҳикояларни эса илмсиз ва дини заиф бўлган кимсалар келтиришади ва бундай ҳикоялар номаълум шахслардангина ривоят қилинади».

Иккинчи қисмда эса тавассул ҳақида ривоят қилинган заиф ҳадислардир, зоҳирида бидъат бўлган тавассулга ҳужжат бўлади, шу муносабат билан бундай ҳадислардан одамларни қайтариш ва огоҳлантириш лозим. Булардан: «Тирилтирувчи ва ўлдирувчи, Ўзи Тирик ва ўлмайдиган Аллоҳ, онам Фотима бинт Асадни мағфират қил, ва унга ҳужжатини уқтир ва жойини кенг қил , Набийинг ҳаққи ва мендан олдин келган пайғамбарлар ҳаққилари билан сўрайман, ва Сен раҳмлиларнинг энг Раҳмлисисан». Заиф ҳадис.

Тавассул ҳақида яна келган ҳадис: «Ким уйидан намозга чиқса ва «Аллоҳ Сендан сўровчилар ҳаққи билан, ва бу босган қадамларим ҳаққи билан сўрайман, ва мен ёмонлик ва кибр билан ва риё ёки сумъа билан чиқмадим, балки Ғазабингдан қўрқиб ва Розилигингни умид қилиб чиқдим ва менга жаҳаннамдан паноҳ бер, ва гуноҳларимни кечир, Сендан ўзга гуноҳларни кечирувчи йўқдир» деса, Аллоҳ дуосини қабул қилади ва унинг ҳаққига етмиш минг малоика истиғфор айтадина». Заиф ҳадис.

Яна тавассул ҳақида заиф, балки тўқилган ҳадислардан: «Одам алайҳиссалом гуноҳини қилганидан сўнг: «Эй Раббим, Муҳаммаднинг ҳаққи билан сўрайман, гуноҳларимни кечиргин» деди. Шунда Аллоҳ: «Эй Одам, қандай қилиб Муҳаммад ҳақида билдинг, Мен ҳали уни яратмадим» деди. Шунда Одам: «Мени Қўлинг билан яратиб, Руҳингни менга пуфлаганингда бошимни кўтардимда Аршинг устунларида «Ла илаҳа иллаллаҳ, Муҳаммад Расулуллоҳ» деган ёзувни кўрдим. Билдимки, Сен Исмингга яратилганларнинг фақат энг севимлисини қўшиб қўясан». Аллоҳ айтдики: «Ҳақсан эй Одам! У яратилганлардан Мен учун энг севимлисидир. Унинг ҳаққи Менга дуо қилгин. Сени кечирдим. Муҳаммад бўлмаганида сени умуман яратмаган бўлардим»». Тўқилган ҳадис.

Аллоҳ Пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Манба: Тавҳид форуми

Фикр билдиринг

Мулоҳаза билдириш учун рўйхатдан ўтган бўлишингиз керак.