PDF WORD

Икки Розий ақидаси

Икки Розий ақидаси – عقيدة الرازيين

 

الحمد لله و الصلاة والسلام على رسول الله، وعلى آله وصحبه ومن ولاه، أما بعد :

فهذه عقيدة الإمامين الرازيين: أبي زرعة )ت 264 ه (وأبي حاتم )ت 277 ه( رحمهما الله، ينقلها الإمام ابن أبي حاتم الرّازي )ت 327 ه( رحمه الله.

Барча мақтовлар Аллоҳга хос. Расулуллоҳга, у кишининг аҳли оила, саҳобалари ҳамда у кишини дўст тутганларга саловат ва саломлар бўлсин. Сўнг:

Ушбу (рисола) Рай (шаҳри)лик икки имом: Абу Зуръа (264 ҳ.й. вафот этган) ва Абу Ҳатим (277 ҳ.й. вафот этган) раҳимаҳумаллоҳ ақидаларидир. Уни Абу Ҳатим Розийнинг ўғли (327 ҳ.й. вафот этган) нақл қилади, Аллоҳ у кишини ўз Раҳматига олсин.

Ақида матни – نصّ العقيدة

 

قال عبد الرّحمن ابن أبي حاتم: سألت أبي و أبا زرعة عن مذاهب أهل السنة في أصول الدّين و ما أدركا عليه العلماء في جميع الأمصار و ما يعتقدان من ذلك؟

Абдурраҳмон ибн Абу Ҳатим деди: Отам ва Абу Зуръадан Аҳли Суннанинг дин асослари борасидаги йўли, барча юртлардаги у иккилари етган-(кўрган) уламоларнинг (йўли) ва у иккилари бу борада нима эътиқод қилишлари ҳақида сўрадим.

فقالا: أدركنا العلماء في جميع الأمصار حجازاً و عراقاً ومصراً وشام اً ويمناً ،فكان من مذهبهم أنّ الإيمانَ قول وعمل، يزيد وينقص،

Иккилари шундай деди: Ҳижоз, Ироқ, Миср, Шом ва Ямандан тортиб барча юртлардаги уламоларга етдик-(кўрдик). Уларнинг йўли – иймон сўз ва амал. Зиёдалашади ва нуқсонлашади.

والقرآن كلام الله غير مخلوق بجميع جهاته،

Қуръон Аллоҳнинг Каломи, барча жиҳатларидан махлуқ эмас.

والقدر خيره وشره من الله عز و جل،

Тақдирнинг яхши ва ёмони Аллоҳ азза ва жалладан.

وخير هذه الأمة بعد نبيها أَبُو بكرٍ الصديق، ثم عمر بن الخطاب، ثم عثمان بن عفان، ثم علي بن أبي طالب رضي الله عنهم، وهم الخلفاء الراشدون المهديون،

Пайғамбардан кейин ушбу умматнинг энг яхшиси Абу Бакр Сиддиқ, сўнг Умар ибн Хаттоб, сўнг Усмон ибн Аффон, сўнг Алий ибн Абу Толиб, Аллоҳ барчаларидан рози бўлсин. Улар тўғри йўлдаги ҳидоятланган халифалар.

و أنّ العشرة الذين سماّهم رسول الله صلى الله عليه وسلم وشهد لهم بالجنّة ونشهد على ما شهد به وقوله حق،

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам номма-ном айтган ва улар жаннатда дея гувоҳлик берган ўнталик(ка келсак), у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) гувоҳлик берган нарсага гувоҳлик берамиз ва у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг сўзлари ҳақ.

والترحم على جميع أصحاب محمد صلى الله عليه وسلم، والكفّ عما شجر بينهم،

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг барча саҳобалари(ни Аллоҳ ўз) Раҳматига олсин деб айтамиз. Улар ўртасида юз берган келишмовчиликлардан (тилни) тиямиз.

وأنّ الله عز و جل على عرشه بائن من خلقه، كما وصف به نفسه في كتابه وعلى لسان رسوله صلى الله عليه وسلم بلا كيف، أحاط بكل شيء علما، ليس كمثله شيء وهو السميع البصير،

Аллоҳ азза ва жалла Китобида ҳамда Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тилида Ўзини сифатлаганидек кайфият (беришлик)сиз Ўз Арши устида, мақлуқотларидан ажралган. Ҳар бир нарсани илм жиҳатидан қамраб олган. Унга ўхшаш бирор нарса йўқ ва У Эшитувчи, Кўрувчидир.

و الله تبارك وتعالى يُرى في الآخرة، ويراه أهل الجنة بأبصارهم، ويسمعون كلامه كيف شاء وكما شاء،

Аллоҳ таборака ва таоло охиратда кўринади. Жаннат аҳли Уни ўз кўзлари билан кўради. Унинг сўзини Ўзи хоҳлаган кайфиятда ва ўзи истагандек эшитадилар.

والجنّة والنّار حق، وهما مخلوقتان، ولا يفنيان أبدا، فالجنّة ثواب لأوليائه، والنّار عقاب لأهل معصيته إلا من رحم،

Жаннат ва Дўзах ҳақ. У иккиси махлуқотлар. Ҳеч қачон фоний бўлмайдилар. Жаннат Унинг дўстлари учун ажр-у савоб. Дўзах эса Унга осийлик қилганлар учун жазо, У раҳм қилганлар мустасно.

و الصراط حق، والميزان الذي له كفتان يوزن فيه أعمال العباد حسنها وسيّئها حق،

Сирот (кўприк) ҳақ. Бандаларнинг яхши ва ёмон амаллари тортиладиган, икки паллали тарози ҳақ.

والحوض المكرم به نبيّنا صلى الله عليه وسلم حق،

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам икром қилинган ҳовуз ҳақ.

والشفاعة حق، وأنّ ناسا من أهل التوحيد يخرجون من النار بالشفاعة حق،

Шафоат ҳақ. Тавҳид аҳлидан бўлган инсонлар шафоат сабаб дўзахдан чиқишлари ҳақ.

وعذاب القبر حق، ومنكر ونكير حق،

Қабр азоби ҳақ. Мункар ва Накир ҳақ.

والكرام الكاتبون حق،

(Инсон амалларини) ёзиб борувчи мукаррам фаришталар ҳақ.

والبعث من بعد الموت حق،

Ўлимдан кейин қайта тирилиш ҳақ.

وأهل الكبائر في مشيئة الله عز و جل، لا نكفّر أهل القبلة بذنوبهم، ونَكِلُ سرائرهم إلى الله عز و جل

Гуноҳ кабира қилганлар Аллоҳ азза ва жалланинг хоҳишида. Қибла аҳлига гуноҳлари сабаб кофир дея ҳукм қилмаймиз. Қалбларини Аллоҳ азза ва жаллага топширамиз.

ونقيم فرض الجهاد والحج مع أئمة المسلمين في كل دهر وزمان،

Жиҳод ва ҳаж фарзини барча вақт ва замонда мусулмонларнинг ҳукмдорлари билан адо этамиз.

ولا نرى الخروج على الأئمة، ولا القتال في الفتنة، ونسمع ونطيع لمن ولاّه الله أمرنا ولا ننزع يدا من طاعة

Мусулмонларнинг ҳукмдорларига қарши бош кўтариб чиқиш ҳамда фитна (замони)да жанг қилишни тўғри деб билмаймиз. Аллоҳ ишимизга бошлиқ қилган кишига қулоқ солиб, итоат қиламиз. Итоат қилишдан бўйин товламаймиз.

و أنّ الجهاد ماض منذ بعث الله نبيه صلى الله عليه وسلم إلى قيام الساعة مع أولي الأمر من أئمة المسلمين لا يبطله شيء، والحجّ كذلك،

Жиҳод, Аллоҳ Ўз Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламни жўнатганидан Қиёмат кунигача мусулмонларнинг ҳукмдорларидан бўлган раҳбар билан адо этилгувчидир. Уни бирор нарса ботил қилмайди. Ҳаж ҳам худди шундай.

ودفع الصدقات من السوائم إلى أولي الأمر من أئمة المسلمين،

Ҳайвон-(чорва)ларнинг закоти мусулмонларнинг ҳукмдорларидан бўлган раҳбарга берилади.

ونتبع السنة والجماعة ونجتنب الشذوذ و الفرقة والخلاف،

Суннат ва жамоатга эргашамиз. Алоҳида бўлиб олиш, ажралиш ва ихтилофдан четланамиз.

والناس مؤمنون في أحكامهم و مواريثهم، ولا يدرى ما هم عند الله، فمن قال: إنه مؤمن حقا فهو مبتدع، ومن قال: هو مؤمن عند الله فهو من الكاذبين، ومن قال: إني مؤمن بالله فهو مصيب،

Одамлар ҳукм ва меросларида омонатдорлар. Улар Аллоҳнинг ҳузурида ким экани номаълум. Кимки: «У ҳақиқий мўмин» деса, бас, у бидъатчидир. Кимда-ким: «У Аллоҳнинг ҳузурида мўмин» деса, бас, у ёлғончилардандир. Ким: «Мен Аллоҳга иймон келтирганман» деса, бас, у тўғри (айтувчи)дир.

والمرجئة مبتدعة ضلال، والقدرية ضلال، وأنّ الجهمية كفار، وأما الرافضة رفضوا الإسلام، والخوارج مرّاق،

Муржиалар бидъатчи, залолатга оғганлар. Қадарийлар адашганлар. Жаҳмиялар эса кофирдир. Рофизаларга келсак, исломдан юз ўгирдилар. Хаворижлар (диндан) чиққанлар.

ومن نزعم أن القرآن مخلوق فهو كافر بالله العظيم كفراً ينقل عن الملّة، ومن شك في كفره ممّن يفهم فهو كافر

Кимда-ким Қуръон махлуқ дея даъво қилса, бас, у Буюк Аллоҳга (ислом) миллатидан чиқарувчи куфр билан кофирдир. Фаҳми етганлар ичида унинг куфр келтирганига шак-шубҳа қилган кимса ҳам кофирдир.

و سمعت أبي يقول: و علامة أهل البدع الوقيعة في أهل الأثر

Отамни шундай деяётганларини эшитдим: Бидъат аҳлининг аломати асар аҳлини бадном қилишликдир.

قال أبو حاتم: و علامة الزنادقة تسميتهم أهل السنة حشوية، يريدون إبطال الآثار وعلامة الجهميّة تسميتهم أهل السنة مشبهة، و علامة القدريّة تسميتهم أهل السنة مجبرة، وعلامة المرجئة تسميتهم أهل السنة مخالفة و نقصانية، وعلامة الرافضة تسميتهم أهل السنة ناصبة، ولا يلحق أهل السنة إلا اسم واحد ويستحيل أن تجمعهم هذه الأسماء

Абу Ҳатим деди: Зиндиқларнинг аломати Аҳли Суннани ҳашавийлар деб номлашлари. (Бу билан) асарларни ботилга чиқаришни хоҳлайдилар. Жаҳмияларнинг аломати Аҳли Суннани мушаббиҳалар деб номлаши. Қадарийларнинг аломати Аҳли Суннани жабарийлар деб номлаши. Муржиаларнинг аломати Аҳли Суннани хилоф чиқувчилар ва нуқсонийлар деб аташи. Рофизаларнинг аломати Аҳли Суннани носибалар деб аташи. Аҳли Суннага фақат бир исм тиркалади. Уларни ушбу атамалар жамлаши амри маҳолдир!

وسمعت أبي وأبا زرعة يأمران بهجران أهل الزيغ و البدع ويغلظان في ذلك أشدّ التغليظ،

Отам ва Абу Зуръани адашган ва бидъат аҳлидан батамом алоқа узишга буюраётганларини эшитдим. Бу борада ниҳоятда қаттиқ ёндашардилар.

و ينكران وضع الكتب برأيٍ في غير آثار

Асарларсиз (қуруқ) раъй билан китоб битишни инкор қилардилар.

و ينهيان عن مجالسة أهل الكلام والنظر في كتب المتكلمين ويقولان: لا يُفلح صاحب كلام أبد اً.

Калом аҳли билан ҳамсуҳбат бўлиш ва мутакаллимларнинг китобларига назар ташлашдан қайтарардилар ва: Калом соҳиби ҳеч қачон нажот топмайди, дердилар.

نسأل الله العظيم أن ينفعنا بها وسائر المسلمين وصلى الله على نبيه وصحبه ومن اتبعه إلى يوم الدين وسلم تسليما كثيراً.

Буюк Аллоҳдан шу (рисола)ни бизга ва бошқа мусулмонларга фойдали қилишини сўраймиз. Пайғамбарга, саҳобалари ҳамда қиёмат кунигача у кишига эргашганларга кўпдан-кўп Аллоҳнинг саловат ва саломлари бўлсин.

Фикр билдиринг

Мулоҳаза билдириш учун рўйхатдан ўтган бўлишингиз керак.