PDF WORD

Ҳасан ибн Али ас-Саққоф ҳақида

Ҳасан ибн Али ас-Саққоф ҳақида

Бисмиллаҳир Pоҳманир Pоҳийм

Барча Оламлар Роббиси бўлган Аллоҳ таъолога ҳамду санолар, пайғамбаримиз, Унинг оиласи ва барча саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг …

Бугунги кунда ўзбекзабон мусумонларни мотрудий ақидаси, мазҳабга мутаассиблик, сўфийлик ва бундан бошқа кўпгина ботил тушунчаларга даъват қилиб келаётган баъзи ўзини «исломий» деб номлаган саҳифалар кенг фаолият олиб бормоқда. Уларнинг сифатларидан бири шуки, улар Суннатни ва унга чақирувчиларни ёмон кўришади. Агар сен уларнинг қавлларига эргашмай, ундан кўра саҳиҳроқ бўлган қавлга эргашишни лозим топсанг, дарҳол бемазҳаб, ваҳҳобий ва шу каби Ислом душманлари тўқиб чиқарган лақабларни сенга тамға қилишади. Уларнинг жирканч сифатларидан бири шуки, улар Суннат имомларини ёмон кўришади, улардан нафратланишади, адашганлик, бемазҳаблик, ваҳҳобийлик каби Исломда ўз асосини топмаган турли номлар билан номлаб, мусулмон оммасини уларнинг китоблари, маърузалари ва фатволарини ўқишдан, эшитишдан ва уларга эргашишдан бездирмоқчи бўлишади. Ўз мақсадлари йўлида улар ҳеч нарсадан бош тортишмайди.

Шу кунларда улар ўзларининг Суннат уламоларига бўлган адоватларини яна бир бор, очиқдан-очиқ эълон қилишди. Ўз саҳифаларида Ҳасан ибн Али ас-Саққоф исмли кимсанинг, муҳаддис аллома Муҳаммад Носириддин Албоний раҳимаҳуллоҳга ёзган «Таноқузоти Албоний ал-Возиҳот» раддиясидан иборат китобни ўзбек тилига таржима қилиб, уни мусулмонлар орасида тарқатишди. Улар бу қилмишлари оқибатида кўпгина илмсиз мусулмонларнинг қалбларига шубҳа солишди.

Биз ўзбекзабон мусулмонларинг эътиборига Ҳасан ибн Али ас-Саққоф исмли кимса аслида ким экани, унинг асл башараси қандайлигини, у кимсанинг жирканч эътиқоди ва залолатларини қисқача баён қилиб бермоқни мақсад қилдик. Шояд заррача бўлса ҳам онги бўлган мусулмон ушбу кимсанинг асл башарасини кўргач, унинг асарларидан ва ўзининг разил мақсадлари сабабидан оммага у кишининг асарларини тарғиб қилаётганлардан юз ўгирса.

Аслида Ҳасан ибн Али ас-Саққоф ва унинг китобларига эътибор бермаслик лозим. Шайх Албонийга раддияси ҳам умуман эътиборга лойиқ эмас.

Ҳасан Саққоф Исломдаги адашган фирқаларнинг қарийиб барчасининг залолатларини ўзида жамлаган одам сифатида машҳур. Жаҳмия ҳам, суфийлик ҳам, шиъа ҳам, ашъария ҳам, бундан бошқаси ҳам шу кишида мужассам бўлган.

Бизнинг замонамизда Саққофга раддия бермаган ва ундан огоҳлантирмаган бирор шайх қолмади. Уломолар Саққофга берган таърифларига қараганда, аввалда уламолар уни ашарий сифатида тан олишган, кейинчалик эса унда мўътазила ва зайдийлар тарафга бўлган оғишликни кузатишган экан.

Унинг шахсий саҳифасини қисқача тадқиқот қилган биродарларимизнинг айтишича, унинг сайтидан маълум бўлган нарса шуки, мазкур шахснинг суннийлар билан шиалар ўртасини бирлаштириш мақсади бор экани, ваҳдатул вужуд эътиқодига мойиллиги, тарих давомида аҳли суннат ва жамоат юрган йўлдан йироқ эканини очиқ намоён бўлган. Аслида шиаларнинг аҳли суннат ва жамоатга нисбатан эътиқодий фарқлилиги аҳли суннат эътиқодидан хабардор бўлган одамга маълум. Шиаларнинг аҳли суннатга нисбатан душманликлари қай даражада бўлгани эса Ислом тарихи ҳақидаги китобларда ёзилган.

Унинг ҳадис борасида шайх Албонийга қилган ҳужумлари эса, шундай аҳмоқона сўзларки, ҳар бир дин асосларидан хабардор бўлган одам, Аллоҳнинг раҳмати билан буни фарқлай олади. Саққоф саҳиҳлигига уммат ижмоъ қилган саҳиҳ ҳадисларни, унинг йўлига мувофиқ бўлмаганлиги учун заиф санайди. Умуман асоси йўқ ҳадислар ва салафларнинг сўзларини эса саҳиҳ санайди. Шу услуб билан у қаердандир салафлар Аллоҳнинг исм ва сифатларини таъвил қилишарди, деган хабарларни кавлаб топибди.

Унинг Албонийга қарши ёзган китобига кўпчилик шайхлар раддиялар ёзишган ва уни ёлғонини ва жаҳолатини ошкор қилишган.

Яна Саққоф тавҳид уч қисмга бўлинишини ҳам инкор қилган, шунинг учун Абдурраззоқ ал-Бадр унга «ал-Қавл ас-садид фи радд ъала ман анкаро ат-тавҳид» номли китобларида раддия ёздилар. Шайх Абдурраззоқ бу Саққоф ҳақида шундай деганлар: «Албатта, бизнинг замонамизда бидъат байроғини кўтариб юрувчи ва фитна тарқатувчи одам ёш жаҳмий Ҳасан ибн Али ас-Саққофдир».

Худди шу Саққоф яна саҳобий Муовия розияллоҳу анҳуни ҳақорат қилди. Шайхулислом Ибн Таймия ал-Ҳарронийни ҳам қаттиқ ҳақорат қилди, у кишини мазаҳ қилди, сўнгра буни тан олмади. У шайхулисломнинг исмини ёзар экан, Ҳарроний ўрнига Ҳирраний деб ёзган. «Ал-Ҳир» сўзи араб тилида жинсий аъзо, зино каби маъноларни англатади. Ушбу сўз машҳур ҳадисда қўлланилган: «Менинг умматимдан зино (ал-ҳир), ипак, ароқ ва мусиқа асбобларини ҳалол қилиб олувчи кимсалар чиқади» (Бухорий 5590).

У яна Ибн Таймия ва Ибн ал-Қоййимларнинг китобларида ташбиҳ бор деб айтади.

Шайх Муқбил ўз вақтида ушбу кимса ҳақида шундай деган эдилар: «У адашган даъватчи ўзида сўфийликни ва Суннатга бўлган душманчиликни жамлади!» (Қаранг: «Насиҳа ва фадаиҳ» 114).

Шайх Умар ибн Абдулмунъим Салим «Нафақат Албонийни ҳимоя қилиб, балки салафийликни ҳимоя қилиб» номли китоблари бор. Бу китобнинг аввалида Саққофнинг ақидадаги залолатларини келтирдилар, сўнг фиқҳдаги, сўнгра ҳадис илмидаги залолатларини, охирида эса уни Албонийга берган раддияси масаласини баён қилдилар.

Қуйида Ҳасан Саққофнинг баъзи бузуқ эътиқодларига асосланиб айтган сўзларидан мисоллар келтирамиз:

1. Унинг айтишича у имом Заҳабийни «ал-Улув» китоби бўйича ҳадис илмида тор-мор этиб, унга раддия бериб, айтган экан: «Унда бу китобда ҳатто биргина ҳам далили йўқ!»

2. «Мўътазилалар (эътиқоди) асоссиз эмас». Фақатгина сиёсий сабабларга кўра ашарий уламолари мўътазилаларга раддия беришган. Уларнинг раддияларидаги кўп нарсалар аслида хато.

3. «Қуръоннинг яратилганлиги – муаммо нарса эмас. Ашарийлар бу борада улар билан ҳамфикрлар». Шунингдек ибодийлар (ҳаворижлар), зайдийлар ва шиа-имомийлар ҳам улар билан ҳамфикрлар.

4. «Бизнинг ваҳҳобийлар (салафийлар, ҳанбалийлар) билан ихтилофимиз, мўътазилалар билан бўлган ихтилофимиздан кўра чуқурроқдир».

5. «Ашарийя мазҳабига ҳақиқий асос солганлар – бу имом Жувайний ва Ғаззолийдир, имом Ашарий эмас …» ва унинг шогирдлари ва илк эргашувчилари (ҳам эмас). Саққофнинг айтишича, имом Ашарий ва Бақилонийнинг китобларида улкан хатолар ва очиқ «тажсим» (ўхшатиш) бор (7-минут, 50-секунд). Бироқ Жувайний ва Ғаззолий мўътазилалар нима деса, шуни айтишади. Бунда улар соф «танзиҳ» (Аллоҳни унга бирор нарсага ўхшашликдан поклаш) йўлидан бордилар. Қарабсизки, имом Ашарий эса ҳатто мўътазилаларга раддия беришга журъат қилди. Бунинг сабаби улар «Яд»ни (қўл) «қудрат» деб таъвил қилганлари ва ҳоказалар эди. «Шунинг учун, кейинчалик ҳақиқий ашарий имомлари келишди. Улар ушбу мазҳабга ҳаққоний асос солдилар ва бу Жувайний ва Ғаззолий эди. Улар айтишдики «Истава» (олий бўлиш, юксалиш) бу «Иставла» (эгаллади, мулкни қўлга киритди) дегани, «яд» (қўл) эса «қудрат» деган маънони англатади. Худди шуни мўътазилалар ҳам айтишади» (9-минут, 40-секунд).

6. «Ҳатто «Холқ афъал» масаласида ҳам Жувайний ва Ғаззолий мўътазилалар айтган гапни айтишади. Буни Субкий тан олган».

Шунинг учун азиз биродарлар, вақтларингизни Саққофнинг китобларини ўқишлик учун зое қилманглар. Ундан кўра вақтингизни Қуръондан бирор сура ёдлаш ёки диндаги бирор масалани ўрганишга кетказинг.

Абдуллоҳ Ибн Умар розияллоҳу анҳу дедилар: «Дининг, дининг, дарҳақиқат – тана ва қонингдир. (Шундай экан) динингни кимдан олаётганингга қара!» (Хатиб «ал-Кифоя»да 121).

Муҳаммад ибн Сийрин раҳимҳуллоҳ деди: «Дарҳақиқат, олаётган илмингиз — диндир. Шундай экан динингизни кимдан олаётганингизга қаранг» (Қаранг: «Саҳиҳ Муслим» 1/23).

Аллоҳ таоло пайғамбаримиз, унинг оиласи, саҳобалари ва унга қиёмат кунига қадар яхшилик билан эргашган кишиларга салавот ва саломлар йўлласин.

9 та мулоҳаза

  1. Абдухаким → 10.06.2011 йил

    Жуманазаров Абу Айюб. Агар фосик хабар келтирса текшириб куринг. ас-Саққоф ҳақида илгари эшитмаганмиз, уни хабарини кабул килмаймиз.

  2. Abdulloh → 13.06.2011 йил

    Bismillah! Alhamdulillah! Vassolatu vassalamu ‘ala Rosulillah! Assalamu alaykum va rohmatullohi va barokatuh tavhid.com sayti admini! Siz iltimos ahli ilmlar bo’lsa, ulardan iltimos qiling ushbu iqtibosdagi olimning kitobini o’zbek tiliga tarjima qilib berishsin.

    “Шайх Умар ибн Абдулмунъим Салим «Нафақат Албонийни ҳимоя қилиб, балки салафийликни ҳимоя қилиб» номли китоблари бор. Бу китобнинг аввалида Саққофнинг ақидадаги залолатларини келтирдилар, сўнг фиқҳдаги, сўнгра ҳадис илмидаги залолатларини, охирида эса уни Албонийга берган раддияси масаласини баён қилдилар.”

    JazaakAllohu xoyr!

  3. Abu Dovud → 30.06.2011 йил

    Assalamu alaykum. Bir birodarning “Mashhur bo`lishni istasang, mashhur olimlarga tosh ot” degan gaplari esimga tushib qoldi, u aynan Hasanibn Saqqofga tegishli ekanini, uning hayotini kurib bilish mumkin. Bechora o`zbek halqi, ahir ilm bo`lmagandan keyin mana bunday(Saqqof) johil kishilarni maqolalarini o`qiydilar, buni ustiga bazi saytla bu kishini maqolalarini reklama qilib yotibtilar. Aqida masalasida Ahli sunnaning yo`lini tutmagan bu kishi qanday qilib haqiqatni gapirishi ham mumkin.

  4. abdulloh → 06.04.2012 йил

    xolifuu tu’rofuu

  5. Abdulloh → 11.07.2012 йил

    Assalamu alaykum, Jazakallohuxoyron shu ishinglarga!
    Hikmatnuri.com da aynan shu malu’n xaqida maqola chiqqan edi!

    Endi mana bu quyidagi linkdagi odamlar orasida olim deb tanolinadigan insonni tuhmatni ko’ringlar, uzbekzabon yoshlar manashu inson sababli salaf olimlarini yomon kuradigan bulib borayapti! ayniqsa uzbekistonni ichidagi yoshlar! Bu inson shunaqa ko’p hato gaplarni gapirdi, men uchun oddiy xol bulib qoldi bunday tutruqsiz gaplari!

    http://savollar. манзил ўчирилди

  6. ضد السلفية يعني الوهابية → 21.01.2013 йил

    man Saqqofiyni tanimayman man sufiy emasman man Hanafiyman salafiylar e`tiqodini yaxshi tushunaman biz musulmonlar u undoq bu bundoq dsak kofirlar qayerda qoladi? birlashish vaqti kemadimikan? ustimizdan kulib yotishibdiyu yevreylar musulmonlar tarqoq biz mahkam bittamiz db, ulamolargayam qoyilmasman shu narsalarni targ`ib qilishmaydi qachon qarasa yozgan kitobi janjal nizo ixtilof bir birini yomonlagan bir tiyinga qimmat kitoblari, undan ko`ra musulmonlarni لا إله إلا الله محمد رسول الله dganin jamlan bir bo`l ajralma dsa bo`modomi u matrudiy u vahhobiy u shia nima keragi bor, koshkidi shu kitoblari bilan bironta odammi o`z e`tiqopddan qaytarolsa, man ko`rib yoqammi ushlab qoldim saudiyani podshohi amerikani prezidenti bn stakan urishtirib ichib yotipti asrag`firulloh, undan ko`ra o`sha boshliqlarni birinchi o`rinda tuzatsin keyin boshqalar yursin ketidan, qisqasi bunaqa tortishish qiyomatgacha tugamaydi shaxsan man Abu Hanifani mazhabidaman Allohni arshag o`tirib olgan yoki ko`tarilib olgan dmimanm, hatto bir mashhur olim Allohni huddi stolga o`tirgandek o`tirgan deb ko`rsatib beribdi astag`firulloh, hadisi qudsiyda Alloh Men azamatim va qudratimga qasamki yeru yetti qavat osminga sig`masman deb aytganini bilmasmikan shunday ekan arsh ham yetti qavat osmonning ichidaku sakkizinchi qavat yo`qku axir, man e`tiqodda va boshqada tortishmoqchi emasman, men birlashish vaqti kelganini ta`kidlamoqchiman kim kalima keltirib iymon keltirgan bo`lsa asal ari uyasiga to`plandandek musulmonlar bir joyga to`planishini xohlayman, qana ixtilofli e`tiqoddan qat`iy nazar

  7. Administrator → 08.02.2013 йил

    Сиз бугунги кунда кенг тарқалган «Ихвон ал-Муслимийн» жамоатининг “Олтин” қоидасидан таъсирланган кўринасиз. Бу аслида тоғутий қоида бўлиб, унинг ботил эканини уламолар етарли даражада бизга изоҳлаб беришган, алҳамдулиллаҳ.
    Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ шундай дедилар:
    Баъзи «даъватчи»лар: «Тавҳид ҳақида гапирманглар» дейишади. Даъватчилар-а! Ўзини даъватчи деб номлаганлар. Айтишадики: «Тавҳид ҳақида гапирманглар, сизлар одамларни бездиряпсиз. Одамларни ақидаларида қолдиринглар. Бизни ўз ҳолимизга қўйинг». (Яна айтишадики:) «Иттифоқ қилган нарсаларимизда ҳамкорлик қиламиз. Ихтилофли масалаларда бир-биримизнинг узримизни қабул қиламиз». Бу уларда олтин қоида. Ушбу қоидани «олтин қоида» деб аташади. Аслида эса бу тоғутий қоида! (Улар айтишадики:) «Одамлардаги ширк ва куфрни қораламанглар, одамларни эркин ҳолда қолдиринглар, нимада бўлишса ўшанда, ақидаларида. Лекин келинг барчамиз, ҳамкорлик қиламиз ва зиндиқ, мулҳид (худосиз), коммунист ва илмонийларни рад қиламиз. Фақат (ўшаларни). Бир-биримизни эса – йўқ. Ҳар ким нимада бўлса, ўшанда қолдиринг». Бундай сўзлар (ни гапиришлик) жоиз эмас, мутлақо. Биз бу қоида асосида ҳаракат қилсак зиндиқ, мулҳид ва кофирларга қарши тура олмаймиз. Бу мумкин эмас (яъни бунга муваффақ бўлмаймиз).
    Яҳудийлар баъзи одамлардаги хатони топганларида Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга нима дейишди? Айтишдики: «Дарҳақиқат сизлар ширк келтиряпсиз. «Аллоҳ ва Муҳаммад хоҳласа» деб айтасиз. Яна «Каъбага қасамки» дейсиз». Қаранг, яҳудий буни қоралади ёки мусулмонларга қарши ҳужжат қилди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам буни таъқиқладилар ва шундай дедилар: «Фақат Аллоҳ ўзи хоҳлади денглар. Аллоҳ ва Муҳаммад хоҳлади деманглар ва лекин Аллоҳ ўзи хоҳлади денглар. Каъбанинг Роббисига қасамки денглар». Расул (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сен яҳудийсан, сендан (буни) қабул қилмаймиз демадилар. Йўқ, у зот буни ундан қабул қилдилар ва бундан қайтардилар.
    Шунинг учун кофирларни Исломни қабул қилишга даъват қилишдан аввал, даъватчилар мана шу нарсаларга эътиборларини қаратишлари керак, у (ширк ва куфр)ларни тушунтиришлари керак, мусулмонларни ундан қутқаришлари керак. Аввал ўзларини ислоҳ қилишлари керак, бу муҳимдир. Агарда кофирлар масалан Ибн Арабий ёки қабрга сиғинувчилар йўли билан Исломга киришига келсак, унда ҳаммаси бир нарса бўлади, қабул қилдими қилмадими фарқи йўқ, барчаси бир нарса, барчаси – куфр. Бу Ислом эмас. Ҳа (шундай).
    Манба: http://forum.tavhid.com/showthread.php?tid=1807
    Аҳли сунна вал жамоанинг умматни бирлаштириш йўлидаги манҳажи ҳақида кенгроқ маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилинг: http://forum.tavhid.com/showthread.php?tid=1692

  8. Daniell → 10.02.2013 йил

    Hey Musulmonlar,

    shunday Ulamomiz borligidan hursand bumaymizmi!

    Alloh Ilmingizga baraka bersin, Shaykh!

    wassalam

  9. Daniell → 10.02.2013 йил

    Men Shaykh Dr. Solih al Fawzanni nazarda tutdim.

Фикр билдиринг

Мулоҳаза билдириш учун рўйхатдан ўтган бўлишингиз керак.