PDF WORD

Баъзи даъватлардаги хатарлар пардасини очиш

Баъзи даъватлардаги хатарлар пардасини очиш

Муҳаммад ибн Носир ал-Ариний

Таблиғ жамоати ҳақида катта уламолар ва машойихларнинг фикрлари жамланган рисола

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Бу рисола ёзувчининг фикри эмас, балки катта уламолар ва машойихларнинг фикрлари жамланган рисоладир. Қуйида номлари зикр қилинган ушбу уламоларнинг вафот этганларини Аллоҳ раҳматига олсин, ҳаёт бўлганларига эса мўл савоблар берсин!

  • Муҳаммад бин Иброҳим Оли Шайх (ўз замонасидаги Саудия Арабистонининг муфтийси)
  • Абдулазиз бин Абдуллоҳ бин Боз (ўз замонасидаги Саудия Арабистонининг муфтийси)
  • Муҳаммад бин Солиҳ Усаймийн (кибор уламолар ҳайъатининг аъзоси)
  • Муҳаммад Носируддин Албоний (таниқли муҳаддис)
  • Абдурраззоқ Афифий (кибор уламолар ҳайъатининг аъзоси)
  • Доктор Солиҳ бин Фавзон ал-Фавзон (кибор уламолар ҳайъатининг аъзоси)
  • Доктор Солиҳ бин Абдуллоҳ Абувд (Жомеъатул-Исломиянинг раиси)
  • Ҳамуд бин Абдуллоҳ Тувайжирий (Риёз машойихларидан бири)
  • Солиҳ бин Саъд Суҳаймий (Жомеъатул-Исломиянинг ақида бўлимининг раиси)
  • Саъд бин Абдурроҳман Ҳасийн (Урдундаги Саудия элчихонасининг диний маслаҳатчиси)
  • Аҳмад бин Яҳё ан-Нажмий (Жозон машойихларининг бири)
  • Абдулқодир Арнаут (Димашқдаги Суннати Набавия ходими)


КИРИШ СЎЗИ

Оламлар Роббиси Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Унинг пайғамбари Муҳаммадга, унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг:

«Баъзи даъватлардаги хатарлар пардасини очиш» китобини кўриб чиқдим. Бу китобда гап борадиган жамоатдан мақсад бу замондаги одамларни машғул қилиб қуйган таблиғ жамоатидир. Бу жамоат эътиқоди, манҳажи ва келиб чиқишида адашган жамоатлигини ҳамда уларга шерик бўлиш, ёрдам бериш ва улар билан бирга чиқишнинг ҳаром қилинганлигини кўпдан-кўп тажрибали уламолар баён қилишган. Бу жамоатдан ҳазар қилиш ва ундан огоҳлантириш мусулмонларга вожиб бўлади. Мен у жамоатнинг масъулларига Аллоҳ йулига даъват қилишда Аллоҳга тавба қилишларини ва Аҳли суннат ва жамоат манҳажига қайтишларини насиҳат қиламан. Ҳамда Аллоҳга даъват қилишларини ўзларининг юрти бўлмиш Ҳиндистон ва Покистон аҳлидан бошлашларини насиҳат қиламан. Аллоҳ таоло айтади:

«Сен энг яқин қариндошларингни огоҳлантир» (Шуаро: 214). Ва яна Аллоҳ таоло айтадики:

«Улар қавмларига борганларида уларни огоҳлантиришсин, шояд улар огоҳ бўлишса» (Тавба: 122). Таблиғ жамоатининг аъзолари ақидани ислоҳ қилишга марказлашсинлар, чунки бу асосдир ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у кишидан бошқа пайғамбарлар ҳам даъватларини шундан бошлашган. Бу асосни қоим қилмайдиган ҳар қандай даъват натижасиз даъватдир. Агар таблиғчилар бу насиҳатни қабул қилишса, яхши. Йўқса, мен ақидаларини бузиб юбормасликлари ва ҳалокатга бориб қолмасликларидан барча мусулмонларни огоҳлантираман. Ушбу китобнинг муаллифи бўлмиш шайх Муҳаммад бин Носир ал-Аринийга китобларида очиқ баён қилиб насиҳат қилганликлари ва улуғ вожибни қоим қилганликлари учун ўз миннатдорчилигимни билдираман. Аллоҳ бу кишига энг яхши мукофотини берсин!

Пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг оиласи ва барча саҳобаларга Аллоҳнинг салоту саломлари бўлсин!

Солиҳ бин Фавзон бин Абдуллоҳ ал-Фавзон

6.1.1422 ҳижрий сана (2002 милодий йил)

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Аллоҳга ҳамдлар ва мақтовлар бўлсин. Ундан ёрдам сўраймиз. Нафсларимиз ёмонлиги ва амалларимиз хатоликларидан Аллоҳнинг паноҳига ўтамиз. Аллоҳ кимни ҳидоят қилса, уни ҳеч ким адаштира олмас ва Ул зот адаштириб қуйган кишини бирор кимса ҳидоят қила олмас. Ёлғиз Аллоҳдан бошқа ибодатга ҳақли бирор илоҳ йўқлигига гувоҳлик бераман. Унинг шериги йўқ. Ва Муҳаммад Ул зотнинг қули ва элчиси эканлигига гувоҳлик бераман. У кишига, унинг оиласи ва саҳобаларига Аллоҳнинг кўп салоту саломлари бўлсин!

Сўнг:

Тавҳид ақидаси – дин асли ва Ислом миллатининг асосидир. Аллоҳ Нуҳдан бошлаб Муҳаммадгача бўлган барча элчиларини (ҳаммаларига Аллоҳнинг салоту саломлари бўлсин!) Ўз бандаларига шу тавҳидни етказиш учун юборган. Аллоҳнинг дини битта. У умматларнинг ихтилофлари ва замонлару маконларнинг ўзгариши сабабли турланиб кетмайди. Аллоҳ таоло айтади:

«Аллоҳга ибодат қилишлари ва Тоғут-шайтондан йироқ бўлишлари учун биз ҳар бир умматга элчи юборганмиз» (Наҳл : 36).[1]

Тавҳид даъвати ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишга буюриш ва Аллоҳнинг ибодатида Унга бирор бир нарсани – яқин фаришта, юборилган пайғамбар, авлиё, мурид ё ундан бошқасини – шерик қилишдан қайтаришдир. Ушбу улуғ даъват ва унга иймон келтириш бу йуналишга қарши бўлган ҳар қандай одатлар ва адашганлар пайдо қилган ботил ибодатлар ва сиротул-мустақиймдан оғиб кетган манҳажларга қарши курашни талаб қилади. Ушбу даъватни салафлар ва халафлардан бўлган бу умматнинг энг яхши инсонлари қоим қилишди. Суннатни улуғлашди ва бидъатни ўчиришди. Улар ўзларининг ибодатлари ва муомалалари Китобу Суннатда келган асосларга тўлиқ мувофик бўлиши учун харис бўлишди. Бизнинг замонимизда ўзларининг ақидалари ва ахлоқларида фирқаланишда ва ҳизбларга бўлиниб кетишда одамларнинг кўпчилиги адашиб кетди. Аллоҳнинг бандаларини адаштиришда ва ҳақ динларидан буриб юборишда Дажжоллар ва ғаламислар улардан фойдаланишди. Ушбу воқелик мусулмонлар диёрларида кўпчиликка маълумдир. Шунинг учун кўп мусулмонларнинг ишлари кофирлар томонидан ҳасад қилинмайдиган ҳолга тушиб заифлашиб қолди.

Эй Аллоҳ, бизни ва барча мусулмонларни пайғамбаринг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам йуналишлари устида саботли қил! Токи бу кишидан кейин одамлар пайдо қилган бидъатлардан саломат ҳолда у кишининг ҳовузларидан баҳраманд бўлайлик. Ўзинг яхши кўрадиган ва рози бўладиган ишларга бизнинг қўлимизни олиб етакла! Бизнинг юртимиз ва мусулмонларнинг юртини душманлар ва ҳавои нафс аҳлининг макридан сақла! Сен бизга етарлисан. Ва Сен қандай чиройли вакилсан.

Оламлар Роббиси бўлган Аллоҳга ҳамдлар, пайғамбаримиз муҳаммадга, унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Муаллиф

ИСЛОМ УММАТИДАГИ ФИРҚА ВА ҲИЗБЛАР

Ислом уммати фирқалар, ҳизблар ва мусулмон биродарларнинг бир-бирларидан нафратланишга мубтало бўлди. Буни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам мўъжиза қилиб очиқ айтган эдилар: «Сизлардан ким мендан кейин яшаса, яқинда кўп ихтилофларни кўради. Менинг суннатим ва мендан кейинги ҳидоят топган рошид халифалар суннати сизларга шарт бўлади. Уларни қаттиқ тутингиз ва озиқ тишлар билан тишлангиз. Шариатда янги пайдо қилинган нарсалардан сақланингиз. Зеро, ҳар бир пайдо қилинган нарса – бидъат. Ва ҳар бир бидъат залолатдир». Абу Довуд, Термизий ва Ибн Можа ривоят қилишди.

Имом Аҳмад бин Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ айтади: «Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, Ул Зот ҳар бир замонда пайғамбарларнинг меросхўрлари бўлган илм аҳлларини чиқарди. Бу вақтда илм аҳли адашганларни ҳидоятга чақиради. Улардан кўрган озорларига сабр қилади. Ўлик (қалб)ларни Аллоҳнинг Китоби билан тирилтиради. (Ҳақиқатни кўришдан) кўр бўлган кишиларга Аллоҳнинг нурини кўрсатади. Қанчадан-қанча иблис ўлдирганларни тирилтирди. Ва қанча васвасага тушган адашганларни ҳидоят қилди. Одамларда қандай чиройли асорат қолдирди. Одамлар уларга қандай кўп озорлар изини қолдирди. Улар Аллоҳнинг Китобидан ғулувга кетувчилар, бузғунчилар бузишини ва жоҳилларнинг таъвилларини йўқ қилди».

Бу рисолада Ҳиндистондан келиб чиқкан таблиғ жамоати хақида гап кетади. Бу жамоат сўфийлик йуналиши устида байъатлашадиган ва аъзолари билан бидъат ишларга байъатлашадиган жамоатдир. Ҳатто аёллар ҳам у юртга бориб бидъат ва хурофотларга байъат беришар экан. Субҳаналлоҳ, ақллар бўшаштими ёки дин бўшаштими? Исломда саҳобаларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга берган байъатлари ва мусулмонларнинг ўз имом-халифаларига берадиган байъатдан бошқа ҳеч қандай байъат йўқ. Бу иш ҳақиқатда олиб қаралганда илм аҳлларининг йўқлигидан тарқалган залолатдир.

Таблиғ жамоати борасида шайх Ҳамуд бин Абдуллоҳ ат-Тувайжирий бундай дейди: «Таблиғ жамоати бидъат ва залолат жамоатидир. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, ул зотнинг саҳобалари ва уларга яхшилик билан эргашган тобеъинлар юрган йулда эмаслар. Балки улар шубҳасиз сўфийлар йулида ва бидъатчилар манҳажларидадир». Улар билан бирга чиқиш ҳақида сўралганида бундай деди: «Мен бу сўровчига ва ширк кирликларидан, ғулув кетишдан, бидъат ва хурофотлардан динида саломат қолишга харис бўлган бошқаларга ҳам насиҳат қиламанки, таблиғчиларга қўшилишмасин. Улар билан бирга хоҳ Саудия мамлакатининг ичида бўлсин, хоҳ унинг ташқарисига бўлсин, чиқишмасин» («Ал-қовлул-балиғ фит-тахзири мин жамаъатит-таблиғ» китобининг 30-саҳифаси).

Мен бир қанча уламоларнинг таблиғ жамоати хусусида айтган сўзларини нақл қиламан. Шайх Солиҳ ас-Суҳаймий нутқи асносида таблиғ жамоати хусусида айтадики: «Бу жамоат сўфийлик, нақшбандийлик, сехрудийлик, қодирийлик, жаштийлик жамоатидир. У ўзининг аъзолари билан юқоридаги йуналишларга байъат беришади. Қуръон ва Суннатнинг нусусларини буриб юборишади, айниқса жиҳодга тааллуқли нусусларни таблиғчилар даъвати, уларнинг чиқишлари ва диндаги бидъатчи таблиғчиларнинг саёҳатларидаги нафсга қарши курашга йўйишади».

Шайх Саъд ал-Хасийм ўзининг «Ҳақийқатуд-даъва …» китобининг 82-бетида айтади: «Мисол тариқасида келтирадиган бўлсак, «Таблиғий нисоб» китоби араб бўлмаганларга таблиғ жамоатининг манҳажи ёритилган ягона китобдир. Бу китоб оят, саҳиҳ ҳадис ва яхшиликка даъват қилишга қуйидаги нарсаларни ҳам қўшиб юборган:

1) Ҳаждан кейин Мадинатун-Набавияга Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрларини зиёрат қилиш мақсадида сафар қилишга қизиқтиради. Бунга қуйидагини далил қилади: «Кимки ҳаж қилиб мени зиёрат қилмаса, ҳақиқатда менга жафо қилибди». Бу ёлғон ва тўқима ҳадисдир.

2) Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрларига қараб қуйидаги дуони қилишга қизиқтириш: «Ё Расулуллоҳ, сиздан шафоат сўрайман».

3) Қабрлардаги Абу Бакр ва Умарга бериладиган салом сийғасида айтиладики: «Биз сиз иккингиз олдингизга келдик, сизларни ўзимиз билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўртасида ул зот бизга шафоат қилишлари учун ва Роббимиздан бизга дуо қилишлари учун сиз иккингизни васила қиламиз».

4) Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам олтинчи ҳижрий асрда тўқсон минг мусулмонлар кўзларининг олдида қўлларини қабрларидан чиқарибдилар, токи шайх Аҳмад Рифоий бемалол уни ўпиши учун.

5) Шубҳасиз Каъба баъзи солиҳлар ва уларнинг уйларига бориб туради».

Мана таблиғчиларнинг хурофотлари!

Мен айтаманки: Бу таблиғчилар китобларидаги ботил даъволардир. Қаранг буларнинг гапларини? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олтинчи ҳижрий асрда тўқсон минг мусулмоннинг кўзи олдида Аҳмад Рифоийга ўпиши учун қўлларини чиқарибдилар. Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шаънларига бўлган ёлғондир. У киши ҳаётлик чоғларида қўлларини ўпиш учун чўзмасдилар. Қабрда маййит бўлган ҳолда қандай чўзсинлар?! Отам ва онам у кишига фидо бўлсин, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этганлар.

Муҳтарам шайх Муҳаммад бин Солиҳ ал-Усаймийн раҳимаҳуллоҳ таблиғ жамоати тўғрисидаги сўзларида бундай дейдилар: «Агар улар даъват қилишаётган олти сифатни Жибрийл алайҳиссалом ҳадисига алмаштиришганида, у ҳадисда дин тўлиқ айтилгандир. Ҳақиқатда олиб қаралганда улар бу ҳадисдаги тавҳид маъноларини кенг шарҳлаб, ширк ва унинг зарарларидан огоҳлантиришганида қандай яхши бўларди. Аммо шундай ишончли хабар келдики, бир кун Риёзда тавҳид тўғрисида дарс бўлганда таблиғчилар бу масжиддан чиқиб кетишган экан. Бундан-да ёмонроғи улар тавҳид аҳлига путур етказишади. Тавҳид аҳлининг китобларини ўқишдан ҳазар қилдиришади. Таблиғчиларнинг аҳволи шу бўлса, улардан одамларга яхшилик умид қилинадими? Агар даъват Аллоҳнинг тавҳидига бўлмаса, унда кимга бўлади?»

Таблиғ жамоати Ҳиндистонда уларнинг шайхлари Муҳаммад Риёз Муҳаммад Исмоил ал-Ҳанафий ад-Дайлубандий ал-Жаштий ал-Кандеҳлавий тарафидан ҳижратнинг 1344 йилида асос солинди. Ад-Дайлубандий Дайлубанд деган жойга нисбат берилади. Бу ер ҳанафийларнинг энг катта мадрасаси ҳисобланади. Мадраса эгалари даъво қилишадики, уларнинг мадрасаларини Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзлари шайх Муҳаммад Қосим ан-Нонувтий борлигида 1283 ҳижрий сананинг 15 муҳаррам кунида асос солганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларнинг даъвосича аҳён-аҳёнда ўз халифалари ва саҳобалари билан бирга бу мадрасанинг ҳисоботини текшириш учун келиб турадилар.

Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, у кишининг халифалари ва саҳобаларига тўқилган бўҳтондир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам у кишига энг афзал салоту саломлар бўлсин, бидъатчилар мадрасаларига асос солмайдилар ва сўфийларнинг – даъволарига кўра – уларнинг мавлидларига ҳозир бўлмайдилар. У киши Қиёмат кунигача барзах оламида бўладилар, отам ва онам бу кишига фидо бўлсин. Гуноҳларни фақат Аллоҳ кечиради.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадиларки: «Кимда-ким менинг шаънимга қасддан ёлғон гапирса, унинг жойи дўзахда бўлади». Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Бир одам имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳга айтди: «Фалончи ундай, пистончи бундай дейиш менга оғир бўлади». Шунда Аҳмад айтди: «Агар сен жим турсанг, мен жим турсам, билимсиз-жоҳил киши қачон саҳиҳ-тўғрини нотўғридан таниб олади?» («Мажмуъул-фатово», 28-ж., 231-с).

Шунингдек шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ нақл қиладилар: «Аҳмад бин Ҳанбалга айтишдики: «(Нафл) рўза тутиб, (нафл) намоз ўқиб, эътикоф қилган одам сизга севимлироқми, ёки бидъат аҳли хусусида гапирадиган одамми?» Аҳмад айтди: «Агар рўза тутиб, намоз ўқиб эътикоф қилса, бу фақат ўз нафсига фойда олади. Агар бидъат аҳли борасида гапирса, бундан мусулмонлар фойда олади ва бу афзалроқдир. Агар Аллоҳ бидъат аҳлини даф қилиш учун шундай одамларни турғизмаганида, дин бузилиб кетган бўларди ва унинг фасоди жангари душманларнинг эгаллаб олиш фасодидан каттароқ бўларди. Чунки жангарилар бостириб олганда қалбларни ва улардаги динни бузиб юборишмайди, фақат уларга эргашганлар бузилади. Аммо бидъат аҳли бошланишининг ўзидаёқ қалбларни бузиб боради».

Шубҳасиз, тўғри гап шуки, таблиғ жамоати ақллар ва динни бузиб юборди. Ахир қандай тасаввур қилинадики, табиб касалхонасини қулфлаб кетса, деҳқон экинзорини, имом масжидини, талаба мадрасасини қолдириб кетса, эр тўқкиз ойлик ҳомиладор аёлини қаровсиз ташлаб кетса, ёрдамга муҳтож кексани ва фарзандларини қолдириб кетса… Воқелик шудирки, одамлар бир неча ой Аллоҳга даъват қиламиз деган шиор билан тилини билмайдиган бошқа давлатларга чиқиб кетса ва буларнинг бошида ажамий сўфий бошлиқ бўлса, нима яхшилик кутиш мумкин?! Баъзилар ҳатто таҳорат ва намозни яхши билмайди, рукнлар ва вожиблар орасини ажрата олмайди. Бундай даъватнинг аҳволи қандай бўлади?!

ТАБЛИҒ УЛАМОЛАР НАЗАРИДА

Шайх Муҳаммад бин Иброҳим Оли Шайх (ўз замонасидаги Саудия Арабистонининг муфтийси) раҳимаҳуллоҳ таблиғ жамоатини «бидъат ва залолат» дейдилар:

«Булар қабрлар ибодатига ва ширкка даъват қилишади. У ҳақда жим туриш мумкин эмас. Шунинг учун биз, иншааллоҳ, уларнинг залолатини очиб юборадиган, ботилларини даф қиладиган радномаларни ёзамиз» (24.01.1382 ҳижрий сана. Милодий 1964 йил).

Ҳурматли имом Абдулазиз бин Боз раҳимаҳуллоҳга қуйидаги савол берилди: Мен таблиғ жамоати билан Ҳиндистон ва Покистонга чиқдим. Биз қабрлари бор масжидларда йиғилиб намоз ўқирдик. Эшитишимча, қабри бор масжиддаги намоз ботил экан. Менинг намозим ҳақида сизнинг фикрингиз нима? Қайтариб ўқийманми? Таблиғчилар билан шундай жойларга чиқишнинг ҳукми нима?

Жавоб: «Бисмиллаҳ, валҳамдулиллаҳ.

Аммо баъд:

Таблиғ жамоатида ақида масалаларида басират-илм йуқдир. Шунинг учун улар билан бирга чиқиш жоиз эмас. Фақат агар инсонда аҳли суннат вал-жамоатнинг йўли бўлган саҳиҳ ақида борасида илм ва басират бўлса, таблиғчиларни тўғри йўлга йўллаш, уларга насиҳат қилиш ва яхши ишларда уларга ёрдамлашиш учун чиқса бўлади. Чунки улар амалларида тиришишади. Аммо улар илмларини кўпайтиришга ва тавҳиду суннат уламолари насиҳатларига муҳтождир. Аллоҳ таоло барчаларимизга динда фақиҳ бўлиб, динда саботли бўлишни ризқ қилиб берсин! Аммо қабрлари бор масжидлардаги намоз тўғри бўлмайди. Ўқиган намозларингни қайтадан ўқишинг сенга вожибдир. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдиларки: «Пайғамбарларининг қабрларини масжидлар қилиб олишган яҳуд ва насороларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин» (Имом Муслим ривояти)».

Имом Бин Боз раҳимаҳуллоҳга берилган иккинчи савол Маккаи Мукаррамада 1416 ҳижрий сана 12-ойнинг 6-кунида берилди: Эй шайх! Таблиғ жамоати ва унинг даъвати ҳақида эшитамиз. Шу жамоат билан бирга бўлишимга насиҳат қиласизми? Менга йул кўрсатиб насиҳат қилишингизни умид қиламан. Аллоҳ ажрингизни улуғ қилсин!

Жавоб: «Аллоҳга чақирувчи ҳар бир киши мубаллиғ-етказувчидир. Ҳадисда: «Мендан бир оят-ҳадис бўлса ҳам, етказинглар» (Имом Бухорий ривояти) дейилган. Бироқ Ҳиндистонлик танилган таблиғ жамоатида хурофотлар, бидъат ишлар ва ширк амаллари бор. Улар билан бирга чиқиш жоиз бўлмайди. Фақат илми бор инсон уларни инкор қилиш ва уларга таълим бериш учун чиқса бўлади. Аммо уларнинг кетидан эргашиб чиқиш мумкин эмас. Уларга насиҳатлар қилинади, токи улар бу ботил мазҳабни тарк этишиб аҳли суннат вал-жамоат мазҳаби билан қаноат ҳосил қилсинлар».

Қуйидаги жавоблар ҳурматли шайх Муҳаммад бин Солиҳ ал-Усаймийн раҳимаҳуллоҳ томонларидан таблиғ жамоатига нисбат берилган кишиларнинг ишлари тўғрисида айтилган.

1-савол: Мен баъзи даъватчилар билан, уларга Аллоҳ тавфиқ берсин, бирга чиқдим. Уларнинг чиқиш тартиблари шу эканки, бир вақт бўлиб унда зикр ҳалқалари бўлар экан. Уларнинг бу ҳалқаларидаги тарбиялари шундай эканки, икки ё уч киши жамланиб Қуръоннинг охирги ўнта сурасини музокара қилишар экан. Кейин шаҳодат келтиришиб, Иброҳимий салавот айтишади.[2] Аллоҳга яқин бўлиш ниятида шу амалда давомли бўлишнинг ҳукми нима?

Жавоб: «Ибодатлар тавқифийдир.[3] Ўзича шариат ихтиро қилиш инсонга мумкин эмас. Фақат Аллоҳ ва Унинг Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам қолдирган шариатга шариат дейилади. Чунки Аллоҳ таоло Ўзи ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бошқалар пайдо қилган шариатга эргашишни инкор қилди. (Бунинг далиллари шариатда кўп). Шунинг учун ибодатлар жинсида, миқдорида, сифатида, замонида, маконида ва сабабида тавқифийдир. Ибодат мана шу ишларда шариатга мувофиқ бўлиши шартдир. Аллоҳнинг зикри, Қуръон тиловатининг сўровчи айтган тартибдаги кўриниши далилга муҳтож бўлади. Агар шу сурат Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлса, бош устига. Агар ворид бўлмаган бўлса, у кишидан ворид бўлганлари кифоядир. Аммо мен таблиғчиларнинг бу тартиблари Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлмаган деб биламан. Шунинг учун бу ишни қилаётган биродарларимга насиҳат қиламанки, бу ишларни тарк этиб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлган шариат амалларини қилишсин. Мана шу уларга авлороқ, оқибати гўзал ва умидлидир».

Шайх Муҳаммад Носируддин Албоний раҳимаҳуллоҳга берилган савол қуйидагича: Таблиғ жамоати хусусида фикрингиз қандай? Толиби илм ва бошқа кишиларга Аллоҳга даъват қилиш даъвоси билан уларга қўшилиб чиқиш жоизми?

Жавоб: «Таблиғ жамоати Аллоҳнинг Китоби ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатининг манҳажида, ҳамда солиҳ салафларимиз йулида қоим эмасдир. Шундай бўлганидан кейин улар билан бирга чиқиш жоиз бўлмайди. Чунки улар салаф солиҳларимизнинг манҳажини етказишимизда бизнинг манҳажни йўққа чиқаришади. Аллоҳга даъват қилиш йулига олим киши чиқади. Аммо улар билан бирга чиқаётганларга ўз юртларида туриб ўзларининг масжидларида таълим олишлари вожибдир. Токи Аллоҳга даъват қилишда уларнинг навбати келса, уларнинг олимлари чиқсин. Иш мана шундай бўларкан, унда толиби илмга ўз юртида таблиғ жамоатидагиларни Китоб ва Суннатни таълим олишга йўллаши ва одамларни шунга чақириши вожиб бўлади. Таблиғ жамоати умуман олиб қаралганда, Китобу Суннатга даъват қилишдан бошламайди. Улар бу даъватни тафриқачилик деб билади. Булар ихванул-муслимийн жамоатига ўхшашади. Ихванул-муслимийн жамоатидагилар ҳам ўзларининг даъватларини Китоби Суннатга қоим қилганликларини айтишади. Аммо бу қуруқ сўздир. Уларни ақида жамламайди, униси мотуридий, буниси ашъарий, бошқаси сўфий, мана бунисида эса мазҳаб ҳам йўқ. Бундай бўлиши уларнинг даъватларининг аввали жамоат йиғишга, кейин эса сақофатга қаратилганлигидандир. Ҳақиқатда олиб карасангиз, уларда сақофат йуқдир. Уларнинг келиб чиқканига ярим асрдан кўп вақт ўтиб кетди. Аммо ораларидан бирор олим ўсиб чиқмади. Бироқ биз айтамизки, аввал динни тушуниш, кейин эса жамланиш. Токи йиғилинган жамоат ихтилофи йуқ тўғри асосга қурилган бўлсин. Таблиғ жамоатининг даъвати ахлоққа чақирадиган бу асрнинг сўфийлик даъватидир. Халқ ақидаларини ислоҳ қилишга келсак, таблиғчилар бу ҳаракатни қилишмайди. Чунки уларнинг даъволари бўйича бу тафриқачиликдир. Биродар Саъд ал-Хасийн билан Ҳиндистон ёки Покистондаги таблиғ жамоатининг раиси хат ёзишишди. У хатлардан маълум бўладики, таблиғ жамоатида васила қилиш, ёрдам сўраш ва шу кабилидаги кўп нарсалар бор экан. Улар ўзларининг аъзоларидан тўртта йўлга байъат беришларини талаб қилишаркан. Улардан бири нақшбандия тариқати бўлиб, ҳар бир таблиғчи шу асосга байъат бериши лозимдир. Баъзан савол қўйилиши мумкинки, таблиғ жамоатининг меҳнати кўп одамларни Аллоҳга қайтишларига сабаб бўлди. Мусулмонмас кўп одамлар буларнинг қўлларида мусулмон бўлишди. Мана шунинг ўзи улар билан бирга чиқишнинг жоизлиги ва улар чақираётган нарсага шерик бўлишнинг жоизлигига етарли эмасми? Биз айтамизки, биз бу сўзларни биламиз ва кўп эшитамиз. Бу сўзларни сўфийлардан ҳам биламиз. Масалан, у ерда бир ақидаси бузуқ бир шайх бор. Суннатдан бирон бир нарсани билмайди. Балки одамлар молини ботил йўллар билан ейди. Шундай бўлишига қарамасдан кўп фосиқлар унинг қўлида тавба қилишади. Яхшиликка чақирадиган ҳар бир жамоатнинг эргашувчилари бўлади. Аммо биз даъватнинг тозалигига қараймиз. Аллоҳнинг Китоби, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадислари ва солиҳ салафларимиз ақидасига эргашишга, мазҳабларга мутаассиб бўлмасликка, ҳамда қаерда ва ким билан бўлмасин Суннатга эргашишга чақиряптими, йуқми?! Таблиғ жамоатида илмий манҳаж йўқ. Улардаги манҳаж бор-йўғи ўзлари турган ердаги манҳаждир. Улар турли тус билан тусланади» (Мотуридийликка тааллуқли Албонийнинг фатволари. 73-савол, 38-саҳифа).

Фазилатли шайх Абдураззоқ Афифий раҳимаҳуллоҳ Аллоҳнинг улуғлигини одамларга эслатиш учун таблиғ жамоатининг чиқиши тўғрисида сўралганида бундай жавоб берди:

«Воқелик шуки, таблиғ жамоати бидъатчи ва оят-ҳадислар маъноларини ўзгартирувчи бўлади. Булар қодирия ва ундан бошқа йўлларнинг эгаларидир. Уларнинг чиқишлари Аллоҳ йулида эмас. Аммо Илёс йулида. Улар Китобу Суннатга чақиришмайди, балки Бангладешдаги шайхлари Илёсга чақиришади. Аммо Исломга даъват мақсадида чиқиш Аллоҳнинг йўлида жиҳоддир. Бу эса таблиғ жамоатида йўқ. Мен таблиғни узоқ замондан бери биламан. Улар қаерда бўлишса, Мисрдами, Исроилдами, Амрикодами, Саудиядами, улар бидъатчилардир. Уларнинг барчалари шайхлари Илёс билан боғланган…» (Шайх Абдураззоқ Афифий фатволари ва рисолалари. 1-жилд, 174-с.).

Фазилатли шайх Солиҳ ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ таблиғ жамоати тўғрисидаги саволнинг жавобида бундай сўзлар айтади:

«Даъватчиларнинг чиқишлари Аллоҳ йулидаги чиқиш эмас. Аллоҳ йулида чиқиш ғазот учун бўлади. Улар номлаётган бу чиқиш эса бидъат бўлиб салафлардан нақл қилинмаган. Инсоннинг Аллоҳга даъват қилиш учун чиқиши муаййян кунларга қайд қилинмаган бўлиши керак, балки имкон қадар Аллоҳга даъват қилади ва бирор бир жамоат руйхатига кирган ҳолда эмас. Ёки 40 кун қайд қилиб, ёки ундан кўпми, озми эмас. Даъват қилувчи илмли бўлиши шарт бўлади. Жоҳил ҳолда Аллоҳга даъват қилиш инсонга мумкин эмас. Аллоҳ таоло «Юсуф» сурасининг 108-оятида айтади:

«Айтинг: «Менинг йўлим шудир. Мен Аллоҳга даъват қиламан. Мен ва менга эргашган кишилар аниқ ҳужжатга – ишончга эгамиз. (Ҳар қандай шерикдан) Аллоҳни поклайман. (Зеро) мен мушриклардан эмасман»».[4]

Даъватчи даъват қилаётган масалаларда вожибу мустаҳаб ва ҳарому макруҳни билиши лозим. Ҳамда ширк, маъсият, куфр, фисқ ва исённинг нималигини билиши лозим. Бу нарсалар факат таълим олиш йули билангина ҳосил қилинади, илҳом билан эмас. (Илмсиз бўлсанг, даъватга чиққанингда Аллоҳ сенга илҳом қилади, деган) тушунча сўфийларнинг адашган хурофотидир. Чунки илмсиз амал залолатдир. Таълим олмасдан илм олишни таъма қилиш хатодир» («Саласу мухазарот фил-ъилми вад-даъвати лиш-шайх ал-Фавзан» китобидан.)

Фазилатли шайх Абдулқодир Арнаутнинг жавоби:

«Таблиғ жамоатининг амири бўлиб ҳар бир юртда асосий амирига тобе бўлган амири бор. Уларнинг йулларида нақшбандий ва қодирий каби йўналишлар бор. Бу жамоатнинг мақсади нафсни ислоҳ қилиш ва бошқаларни ахлоққа даъват қилиш билан ислоҳ қилишдир. Аммо улар Аллоҳ таолога даъват қилишнинг асоси бўлган ақида ва тавҳидга даъват қилишга аҳамият бермайдилар. Аллоҳ таоло айтади: «Билгин, Аллоҳдан ўзга ибодатга ҳақли бирон бир илоҳ йўқдир» (Муҳаммад: 19). Ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тавҳид ва саҳиҳ ақидага чақирган энг биринчи киши бўладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккада 13 йил тавҳид ва ақидага даъват қилдилар. Шунинг учун вожиб шуки, Аллоҳ таолога давъат қилиш Китобу Суннат ва солиҳ салафлар манҳажи йўлида бўлиши керак. Бугунги кунда кўп тоифалар ихтилофда Китобу Суннатга қайтишни даъво қилишади, бироқ улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан келган саҳиҳ манҳажга, улуғ саҳобалар ва уларга яхшилик билан эргашган кишиларга мухолиф йўл тутишади. Таблиғ жамоати – сўфийлик, нақшбандийлик, қодирийлик жамоати бўлиб – саҳиҳ ақидага бузуқ ақидани, суннатга бидъатни аралаштириб юборади. Аллоҳнинг Китоби ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Суннатини дўст тутишга башарият манҳажини ҳам дўст тутишни аралаштириб юборади. Шунинг учун улар нусусларни солиҳ салафлар манҳажи асосида эмас, балки одамлар топган манҳажга асосан тафсир қилишади… Улар жиҳодни фақат нафсга қарши жиҳод деб тафсирлашади. Улар таблиғчиларнинг даъватига, таблиғчилар билан чиқишга, сафару саёҳатларга даъват қилишади. Ислом асоси бўлган ақида ҳақида гапиришмайди. Мусулмон кишига Китобу Суннатга асосланган манҳажга ва бу умматнинг салафлари йулига қайтиш вожиб бўлади.

Таблиғ жамоати билан бирга чиқиш уларнинг йулини қувватлашдир. Шунинг учун улар билан чиқмаслик фикрини билдираман. Факат илм эгаси бўлса, уларга таълим бериш ва уларни сиротул-мустақиймга йуллаш учун чиқса бўлади. Агар улар қабул қилишса, яхши. Йўқса, улар билан бирга чиқиш жоиз эмас» (Димашқ шаҳридаги Суннати Набавиянинг ходими, Абдулқодир Арнаут, 08.01.1417 ҳижрий сана).

Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Бирор бир кишига бошқа бир кишидан ҳар бир хоҳлаётган нарсаларга, дўст тутганларни дўст тутишга, душман тутганларни душман тутишга мувофиқ бўлиши учун аҳд олиши мумкин эмас. Одамлардан кимки мана шу ишни қилса, Чингизхон ва унга ўхшаганларнинг жинсидан бўлади. Улар ўзларига мувофиқ бўлганларни содиқ дўст, мухолиф бўлганларни ҳаддан ошган душман деб билишади. Одамлар ва уларга эргашганларга лозим бўлган нарса шуки, Аллоҳнинг аҳди, Унга ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоат қилиш, Аллоҳ ва Унинг Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам буюрган нарсаларни қилиш ҳамда Аллоҳ ва Унинг Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаром қилган нарсаларни ҳаромга чиқаришдир».

Аллоҳ таоло шайхимизни ҳамма яхшиликлар билан мукофатласин, (бизларни у киши билан) ва амаллари (ёки илмлари) билан манфаатлантирсин.

Қудрат Эгаси бўлмиш Парвардигорингиз улар айтаётган сифатлардан (яъни, ҳар қандай айбу нуқсондан) Покдир. (Барча) пайғамбарларга (Аллоҳ томонидан) салом бўлгай! Ҳамду сано барча оламларнинг Парвардигори — Аллоҳ учундир!

Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг оилалари ва саҳобаларига саловатлар юборсин!

Ушбу китобни биз Аллоҳнинг ёрдами билан мухтасар ҳолда таржима қилдик. Таржима ишимизда хато ва камчиликларни сезган биродаримиздан узр сўраб, уни тўғрилаб қўйишни илтимос қиламиз. Бу китобдаги бор гапларни тўлиқ билишни истаган биродарларимизга китобнинг арабий нусхасига мурожаат қилишни тавсия қиламиз. Бу китоб 1422 хижрий санада Риёзда «Сафир» нашриётида чоп этилган. Нашриётнинг телефон рақамлари:

(8 10 966 1) 49 80 780;

(8 10 966 1) 49 80 776.

E-mail: [email protected]


[1] Таржимон изоҳи: Бу каби бошқа кўпгина оятлардан маълум бўладики, Аллоҳ таоло ўз элчиларини даъватни тавҳиддан бошлашга ва ширкдан огоҳлантириш учун юборган.

[2] Таржимон изоҳи: Яъни намоздаги салавотлар.

[3] Таржимон изоҳи: Яъни ибодатлар фақат Аллоҳ ва унинг Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам томонларидан шариат қилинган бўлиши керак. Фалончи-пистончиларнинг ўйлаб топган ҳаёллари ва уларга амал қилиш Аллоҳ рози бўлиб қабул қиладиган ибодат бўлмайди.

[4] Оятнинг маъносини муфассир Саъдий тушунтириб айтадики: «Аллоҳ Таоло пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтади: «Одамларга айтинг, мана шу менинг йулимдир. Шу йўлга чақираман. Аллоҳга элтгувчи ва Ул Зотнинг каромат диёрига элтгувчи ягона йул шудир». Бу йўл ҳақни билиш, унга амал қилиш, динни ёлғиз Аллоҳ учун холис қилиш ва Унга бирон бир нарсани шерик қилмасликни ўз ичига олади. Мен Аллоҳга даъват қиламан. Яъни халқлар ва бандаларни Роббилари ҳузурига боришлари учун, уларни қизиқтираман ва рағбатлантираман. Бандаларни Роббиларидан узоқлаштирадиган нарсалардан уларни қўркитаман. Шу билан бирга мен динимда басират устидаман, яъни илм ва яқин устидаман. Бунда бирор шак-шубҳа йўқдир. Менинг йулим шу. Менга эргашган киши Аллоҳга мен даъват қилганим каби басират устида Аллоҳга даъват қилади. Субҳаналлоҳ, Унинг улуғлигига нолойиқ нисбатлардан ёки Унинг камолини йуққа чиқарадиган нисбатлардан Аллоҳ покдир. Мен барча ишларимда мушриклардан эмасман, балки динни Аллоҳга холис қилган холда Ул Зотга ибодат қиламан».

4 та мулоҳаза

  1. zuhrıddın → 20.09.2012 йил

    ollox hammamızı uzını yulıdan adashtırmasın fıtnalardan uzı saklasın Amın Amın

  2. Halilulloh → 30.05.2014 йил

    imom buhoriyni magoziy kitoblaridagi asarlar sahihmi

  3. Halilulloh → 30.05.2014 йил

    nega bazi savollaga javob yoq

  4. Halilulloh → 30.05.2014 йил

    biron kishi uzbek tilida tafsir yozyaptimi bunga harakat bulyaptimi ibn kasirni tarjima qisa bumedimi bunday yangiliklar buladimi inshalloh

Фикр билдиринг

Мулоҳаза билдириш учун рўйхатдан ўтган бўлишингиз керак.