Тавҳид форуми
Қабрларни зиёрат қилиш учун сафар қилиш - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10)
+--- Forum: Жаноза (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=34)
+--- Thread: Қабрларни зиёрат қилиш учун сафар қилиш (/showthread.php?tid=908)



Қабрларни зиёрат қилиш учун сафар қилиш - rinat80_09 - 11-03-2011

Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

1) Зиёратгохларга бориш учун сафар килса буладими?
масалан Бухородаги Бахавиддин Накшбанд зиёратгохига, Самаркндда Хазрати Довуд зиёратгохига шу кабиларга?

2) бирор бир якин атрофдаги (5-10 км) жойлашган кабристонда ота-онасининг кабрлари булса, уша кабрларни бориб зиёрат килса, у хам сафар килганга ётадими?

3) Зиёратгохларнинг бирида (Баховиддин Накшбанд) мен аёл кишининг Куръон тиловат килиб утирганини курдим ва унинг атрофидагилар хаммаси ерга караган холда уни тинглаб утиришарди, бу иш тугри булди ми?

Аллох рози булсин!!!


RE: Зиёрат учун сафарга чикиш - Abu Solih - 11-10-2011

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини (бошқа юртдан) сафар қилмасдан туриб зиёрат қилса суннатдир, бидъат эмас. (Яъни Мадинада турган инсон Росулуллох соллаллохуалайхи васалламни кабрларини зиёрат килиши жоиз).Бирор киши агар зиёрат шу суратда бўлса бидъат ва адашишлик бўлади, деб айтмаган.

Аммо Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини зиёрат қилиш учун сафар қилса, бу – бидъатдир. Чунки қабрларни зиёрат қилиш учун сафар қилиш жоиз эмас, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрлари бўладими, ёки у кишидан бошқа авлиёлар, солиҳлар, қариндошларнинг қабрлари бўладими, жоиз эмас. Бунга далил Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мана бу сўзлари: «Учта масжиддан бошқа ерга сафар қилинмайди: (Маккадаги) Масжид ал-Ҳарам, менинг (Мадинадаги) мана шу Масжидим ва (Қуддусдаги) Масжид ал-Ақсо».

Мана шу ҳадисга амал қилган ҳолда, салафлар, тўрт имом ва улардан бошқа эргашиладиган имомлар қабрларни зиёрат қилиш учун сафар қилишмаган. .. . Салаф олимларимиз Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қайтарган нарсадан қайтаришди холос. У ҳам бўлса, ҳар қандай қабрни зиёрат қилиш учун сафар қилишдан қайтаришди, у Набий солаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрлари бўлса ҳам, бошқа қабр бўлса ҳам зиёрат қилиш учун сафар қилишдан қайтаришди.

Хадис шариф, махсус бир ерга у ерда, ёки унинг ёнида ибодатни амалага ошириш учун учта масжиддан бошқасига сафар қилиш мумкин эмаслиги ҳақидадир. Бу ер масжид бўладими, қабр бўладими, ёки бошқами (ибодат қилишни қасд қилиб сафарга чиқиш) мумкин эмас. Аммо қариндошларни зиёрат қилиш, ёки илм талабида, ёки ризқ талабида сафар қилиш бу ҳадис далолат қилган нарсани ичига асло кирмайди.
Манба: «Салафийлик – мазҳаб эмас» китобига танқидлар.
Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон