Тавҳид форуми
«Мадхалийлар» ҳақида - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Манҳаж (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=56)
+--- Forum: Жарҳ ва таъдил (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=67)
+---- Forum: Уламолар ҳимояси (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=30)
+---- Thread: «Мадхалийлар» ҳақида (/showthread.php?tid=399)



«Мадхалийлар» ҳақида - Муслим - 02-23-2011

«Мадхалийлар» ҳақида

«Мадхалийя» атамасининг пайдо бўлиш тарихи

Саудия Арабистони Қироллиги, қирол Файсал бошқаруви даврида (1964 - 1975) Мисрдаги амалга ошмаган ҳукуматни қўлга олиш ҳаракатлари оқибатида ҳукуматнинг зулмидан қочган «Ихвон ал-Муслимин» жамоаси вакилларига бошпана беради. Ушбу жамоат вакиллари қиролликда жуда яхши ўрнашиб оладилар. Улар таълим ва мурувват кўрсатиш соҳаларидаги кўпгина раҳбарлик лавозимларини эгаллайдилар. Шундан сўнг ўз оқимлари мафкураларини қироллик ҳудудида ёйишни давом эттира бошладилар. Уларнинг асосий раҳнамоларидан бири Саййид Қутб (1906 - 1966) бўлган. Улар айни шу шахснинг китобларини ёйишга киришдилар.
Саййид Қутбнинг китобларини илк бора текширишга киришган, улардаги баъзи хато-камчиликларини фош қилган ва ушбу адабиётлардан оммани огоҳ қила бошлаган кимсаларнинг бири шайх Робиъ ибн Ҳадий Мадхалий бўлди. У киши Саййид Қутб китобларига раддия бериб, «Ихвон ал-Муслимин» оқими ва унинг раҳнамоларидан огоҳ этган бир неча асарларга муаллифлик қилди. Шайх Мадхалийни шайх Муҳаммад Омон Жомий, шайх Саъд Ҳусайн, Абдуллоҳ Дувайш ва шайх Аҳмад Нажмий каби Саудия Арабистони уламолари қўллаб-қувватладилар.
Бу ишларнинг барчаси ушбу оқим вакилларининг улкан ғазабига сабаб бўлди. Улар шайх Робиъ Мадхалий ва бошқа шайхларга илмий эътироз билдира олмагач, «ваҳҳобийлик» атамасини тўқиб чиқарганлар изидан эргашдилар. Аввал улар шайх Муҳаммад Омон Жомий исмларидан келиб чиқиб «Жомийя» деган атамани тўқиб чиқардилар. Улар Саййид Қутб китобларидан ва «Ихвон ал-Муслимин» мафкураларидан огоҳ этган барчани ушбу лақаб билан, яъни «Жомийчилар» дея номлай бошладилар. Кейинчалик эса улар ушбу сўзни бошқа бир сўзга, «Мадхалийлар» сўзига алмаштирдилар. Улар шайх Муҳаммад Омон Жомий ва шайх Робиъ Мадхалийга нисбатан ғийбат, ҳақорат ва турли шубҳаларни тарқата бошладилар. Аммо қолган барча кибор уламолар уларни инкор этишди, ушбу уламоларнинг китобларини ўқишга ва дарсларини эшитишга мусулмонларни тарғиб қилдишди.
Шундай қилиб, «Мадхалийлар» деган ном «Ихвон ал-Муслимин» номли адашган жамоат вакиллари томонидан тўқиб чиқарилди. Бунга эса уларнинг бошлиқлари ва мафкураларини фош қилган уламога нисбатан бўлган адоват сабаб бўлди. Шу кунгача уламоларнинг бирортаси ҳам «Махалийлар» номли адашган оқим борлиги ҳақида гапирмаган. Аксинча, шайх Мадхалийни мақташган ва оммага у кишининг китоб ва дарсларидан фойда олишни тавсия этишган. Чунки, шайх Робиъ ибн Ҳадий Мадхалий фикри қолган олимлар фикри билан тўлалигича бир хил бўлиб келган. У киши бирор янги қараш билан ажралмади, танқидга лойиқ бирор нарсага чақирмади.
Бугунги кунда уламоларга эргашишга чақирган, шубҳали фикр ва амаллардан йироқ бўлишга чақирган барчани ушбу лақаб билан номлашмоқда. Ушбу лақаб билан номланганларнинг бирортаси шайх Робиъ Мадхалийни қолганлардан ажратмаган ва у кишигагина эргашишга чақирмаган. Улар фақатгина таниқли ва ишончли уламоларга эргашишга чақирганлар холос. Эндиликда ҳар қандай ношаръий ҳарбий ҳаракатларни оқламайдиган, барча ҳукмдорларни кофир эканида улар билан қўшилмаган, мусулмон ўлкаларда қўзғолон кўтариб, ҳукуматни ағдариш керак эканига уларга қўшилмаган, шаръий қоидаларга амал қилмай жиҳод қилиш мумкин эмас ва нотўғри деган, махфий жамоатлар тузиш ва махфий «амирлар» тайинлаш мумкин эмас деган, жиҳод қилишга чақирмаган барча олимларни «сарой» ёки «сотилган» олим эканида уларга қўшилмаган, мусулмонларнинг ҳар қандай қуролий тўқнашуви бу жиҳод эканида уларга қўшилмаган, жиҳод қилишга тарғиб қилган ҳар қандай кимса шайх ва олим бўлишида уларга қўшилмаган, ва шу каби уларнинг кўпгина ботил тушунчаларига қўшилмаган ҳар қандай кимсага ушбу лақабни тамға қиладилар. Уларнинг бу фикрларини Саудия Арабистони, Яман, Иордания ва бошқа давлатларнинг кўзга кўринган олимлари ҳам тасдиқлашмайди. Чунки бу ерда гап мадхалийликда эмас. Бу ерда гап, дўстлари нимада бўлса, ўшани кўр-кўрона ҳимоя қилиш ёки олимларга қулоқ тутиш ва диний тушунчаларни илм соҳибларидан олишдадир.
Шунингдек, ушбу лақабни МДҲ худудларида кенг илдиз отган «Ихвон ал-Муслимин» ҳаракати вакиллари қўллашларини эслаб ўтиш ўринлидир. Шу ўринда «Ихвон ал-Муслимин» жамоасининг баъзи қарашларини эслаб ўтишимиз ўринли бўлади:
- мусулмон ҳукмдорни гуноҳи учун кофирликда айблаш;
- норозилик намойишлари, халқ қўзғолонларини оқлаш ва одамларни мусулмон ҳукмдорга қарши кўтарилишига тарғиб қилиш;
- уларни тасдиқламаган олимлар ҳақида ғийбат ва ҳақорат тарқатиш;
- ҳарбий ҳаракатларда оммани ўзини портлатишга тарғиб қилиш;
- жиҳод мобайнида шариат қоидаларига бўйсунишдаги бефарқлик;
- ўзи аслида олим бўлмаган, аммо жамоатларига манфаатли гапларни олға сурган ҳар қандай кимсани олим даражасига кўтар-кўтар қилиш;
- ҳаракатларининг асосий мақсади қилиб ҳудуднинг ҳокимлигини қўлга киритишга қаратиш;
- ўз гуруҳларининг мақсадлари билан ҳамфикр бўлган барчани сафларига даъват қилиш, уларнинг эътиқодлари тўғри ёки нотўғри бўлишидан қатъий назар;
- ўз тарафдорлари учун махфий жамоатлар тузиш, махфий «амир» тайинлаш ва унга байъат қилиш.
Юқорида «Ихвон ал-Муслимин» жамоаси ёки ушбу жамоат эътиқоди ва манҳажида бўлганларнинг баъзи сифатлар санаб ўтилди. Ҳар бир оқил мусулмон ушбу сифатлардан эҳтиёт бўлишлиги лозим бўлади.
Шундай қилиб, бугунги кунда «Мадхалийчи» лақабни ўзида оз бўлса ҳам «Ихвон ал-Муслимин» жамоаси эътиқоди ва манҳажида бўлганлар билиб ёки билмасдан қўллашмоқда ва тарқатишмоқда. Бунинг сабаби, ушбу лақаб ёрдамида уламоларга қулоқ солишга тағриб қилаётган рақиблари билан курашишдир.
Қизиғи шундаки, маълум бир жамоатнинг фикр ва услубига қўшилмаган ҳар қандай кимсани, уларнинг фикрига қўшилмагани учунгина бу одамни «Мадхалийчи» деб номлашмоқда. Ваҳоланки, ушбу номни олган аксар мусулмонлар бу оламда шайх Робиъ Мадхалий деган одам борлигини билмаслиги ҳам мумкин, у кишининг на китобларини, на дарсларини эшитмаган ҳам бўлиши мумкин. Унинг айби фақатгина бошқа олимларни сўзларини ўқигани, эшитгани ва уларга эргашганида холос.



Мадхалий ҳақида уламоларнинг сўзлари - Муслим - 02-23-2011

Шайх Робиъ ибн Ҳадий Мадхалий ҳақида уламоларнинг сўзлари

Шайх Робиъ ибн Ҳадий Мадхалий Аллоҳ таолонинг динига, нияти яхши эканини баҳона қилиб, ўзгартириш киритувчи бидъат ва ҳаво аҳлига ўзининг қаттиққўллиги билан ажралиб турувчи атоқли уламолардандир. Уламолар бизга Мадхалий ким экани ҳақида хабар беришди. Ушбу таърифлардан сўнг холис мусулмон у киши ҳақида шайх Мадхалийни шахсан таниган умматимиз имомларига тенг келмайдиган, аллақандай адашганлардан сўрамаслиги аниқ.
Имом, Аллома Убайдуллоҳ Раҳмоний Муборакфурий раҳимаҳуллоҳ шайх Робиъга ҳадис ижозасини бериб айтадиларки: «Шубҳасиз, бизнинг Аллоҳ йўлидаги биродаримиз катта олим, улуғ фазилат эгаси шайх Робиъ бин Ҳадий бўлади. Бу киши Саудия Арабистонининг жанубидаги ал-Жародия қишлоғининг аҳлидандир. Мадинаи Мунавварадаги «Исломий Университет»нинг ҳадис факултетида мударрисдир. Бу киши биринчи Сомита минтақасидаги салафий мадрасасида ўқиган. Кейин у ердаги илмий маъҳадда ўқиган. Кейин Мадинаи Мунаввардаги «Исломий Университет»да ўқиган. 1385-ҳижрий йилда ушбу жомеъа дипломини олиб 1396-йилда магистратура дипломини олган. Кейин 1400-йилда Жиддадаги Малик Абдулазиз университетидан докторлик ишини ёқлаган. Бу кишининг менга айтишича, аллома шайх Абдулазиз бин Боз ҳафизаҳуллоҳнинг улуғ набавий масжидидаги «Саҳиҳул-Бухорий», «Муслим»дан кўп дарсларни ва бироз «Жомеъут-Термизий»дан эшитган. Аллома, шайх Носируддин Албонийни ҳам кўп лозим тутган ва шайх Ҳаммод бин Муҳаммад Ансорий ва у кишидан бошқа кибор машойихлардан кўп фойдаланган... Мен бу кишини мўл илм эгаси, катта фазилат соҳиби, соғлом тушунчали, тўғри табиатли, солиҳ салафларимизнинг – Аллоҳ улардан рози бўлсин – ҳам ақида, ҳам амал жиҳатидан йўлларида бўлиб Китобу Суннатга эргашувчи ва уларга ёрдам берувчи, уларни ҳимоя қилувчи, бидъат ва ҳавои нафс аҳлига қаттиққўл киши деб топдим. Аллоҳ бу кишининг илмларига барака берсин! Бу кишининг ҳаётларини узоқ қилиш билан мусулмонларни фойдалантирсин...» (Қаранг: «ас-Санаул-бадиъ» 13). Ушбу сўзларни шайх Муборакфурий 1401-ҳижрий йилининг 19-зул-қаъдада ёзган.
Имом, аллома, ҳурматли шайх Абдулазиз бин Боз раҳмаҳуллоҳ шайх Робиъ бин Ҳадий Мадхалий ҳақларида сўралганида айтдиларки: «Бу киши аҳли суннатдан, илм-фазилат ва соғлом ақида билан танилган кишидир» («Асъилату Ас-Сувайдия» кассетаси).
Яна шайх Ибн Боз айтдиларки: «Шайх Робиъ аҳли суннат вал-жамоатнинг энг яхши кишиларидан. Бу киши аҳли суннатдан эканликлари маълумдир ва бу кишининг китоблари ва мақолалари таниқлидир» («Минҳажус-Сунна» студиясидаги шайх Робиъ ҳақларидаги уламолар мақтовлари унвони билан чиқарилган кассета).
Яна шайх Ибн Боз айтдиларки, раҳимаҳуллоҳ: «Мадинадаги шайх биродарларимиз тўғрисида бизда бирор шак-шубҳа йўқдир. Улар покиза ақида аҳли ва аҳли суннат ва жамоатдандирлар. Улар шайх Муҳаммад Омон бин Али, шайх Робиъ бин Ҳадий, шайх Солиҳ бин Саъд Суҳаймий, шайх Фалиҳ бин Нафиъ, шайх Муҳаммад бин Хадий кабилар. Уларнинг барчалари бизнинг ҳузуримизда тўғри йўлда, илм ва покиза ақида соҳибларидир... Лекин ботил даъватчилари лойқа сувдаги ов аҳлидирлар. Улар одамларга ташвиш келтиришиб бу нарсалар хусусида гапиришади. Айтишадики, бундан мурод фалон-пистон деб. Бу яхшилик эмас. Вожиб бўлган нарса шуки, гапни чиройли томонга йўйиш керак» («Тавзиҳул-баён» кассетаси).
Шайх Ибн Боз яна айтадилар: «У киши (яъни шайх Мадхалий) Қуръон ва Суннатга қатъий эргашиши ва унга (Қуръон ва Суннатга) хилоф килганлардан огоҳлантириши билан танилгандир». Яна шайх айтадилар: «Эй шайх Робиъ, адашаётган ҳар бир кимсани рад эт. Агар Ибн Боз хато қилса, унинг хатосини тўғирла ва агар Муҳаммад ибн Иброҳим адашса, унинг хатосини тўғирла» («Тавзиҳул-баён». Қаранг: «Санаул бадиъ» 18).
Муҳаддис, аллома, шайх Албоний раҳимаҳуллоҳдан шайх Муқбил ва шайх Робиъ Мадхалий ҳақида сўрашганида, шайх жавоб бердилар: «Улар Қуръон ва Суннатга, ҳамда салафлар нима устида бўлишган бўлса ўшанга даъват қилувчилардан. Улар ушбу тўғри манҳажга хилоф қилувчилар билан курашувчидир. Уларга хилоф қилувчилар эса икки нарсадан биридир: ёки у жоҳил (илмсиз), ёки у ҳавои нафсига эргашувчидир. Агар у жоҳил бўлса, унга ўргатиш лозим. Агарда у ҳавои нафсига эргашувчи бўлса, унинг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ сўраш керак. Ва биз Аллоҳдан сўраймизки, уни тўғри йўлга бошласин ёки унинг умуртқасини синдирсин» (Тингланг: «Силсила ҳуда ва нур» № 851 ва «ал-Мувазанату бидъатил аср»).
Яна шайх Албоний раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Дарҳақиқат, бугунги кундаги жарҳ ва таъдил (бировни ишончсиз деб айблаш ва бировни ишончли деб сифатлаш) байроғини тутиб турувчи, биродаримиз доктор Робиъ Мадхалийдир. Унга раддия бермоқчи бўлганлар, илм ёрдамида бу ишни уддалай олмайдилар. Чунки илм у биландир» (Тингланг: «ал-Мувазанату бидъатил аср»).
Фазилатли шайх Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймин раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Шайх Робиъ Суннат олимларидан ва у яхшилик соҳибидандир. Унинг ақидаси дуруст, манҳажи эса тўғридир» (Қаранг: «Санаул бадиъ» 26).
Яна Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳга савол билан мурожаат қилинганида: «Бизда шайх Мадхалий китоблари борасида саволимиз бор эди» шайх жавоб бердилар: «Ушбу савол менинг жавобимга муҳтож эмас. Бу худди имом Аҳмаддан Исҳоқ ибн Раҳовайҳ ҳақида сўрашгани кабидир. Бунга имом Аҳмад шундай деганлар: «Мен кабилар ҳақида Исҳоқдан сўралади, мендан Исҳоқ ҳақида сўралмайди»» (Тингланг: «Итҳафул-киром»).
Муҳаддис, шайх Муқбил раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Мен ўз биродарларимга шайх Мадхалий китобларини ўқишни ва улардан фойда олишни тавсия қиламан. Чунки у (фойда) уларда (китобларида) улкандир» (Қаранг: «Фадаиҳу ва насаиҳ» 36).
Бироқ, шунча гаплардан кейин ҳам баъзилар очиқчасига ёлғон гапиришмоқда. Аллоҳдан қўрқмай айтишадики, гўё шайх Албоний, Ибн Боз, Ибн Усаймин ва бошқа қолган уламолар шайх Мадхалийни адашмаган даврида мақташган эмиш. Гўёки шайх Мадхалий уларнинг вафотидан сўнг тўғри йўлдан оғиб кетган эмиш. Ушбу аҳмоқона ёлғонни осонгина рад этиш мумкин. Шайх Мадхалийга нисбатан айблов ва туҳматлар ўша уламоларнинг ҳаётлик даврларида бошланган эди. Шу сабабдан ҳам талабалар бу шайх борасида шунчалик кўп савол беришган бўлган. Агар шайх Мадхалий адашганлардан бўлганида, юқоридаги катта уламолар албатта мусулмонларни огоҳ этган бўлар эдилар.
Шунингдек, Солиҳ Фавзон, Абдулазиз Рожиҳий, Солиҳ Суҳаймий, Убайд Жобрий, Аҳмад Нажмий, Абдуллоҳ Сабил, Солиҳ Луҳайдон ва бошқа кўпгина уламолар шайх Мадхалий ҳақида мақтов ва ҳурмат билан у кишининг ақида ва манҳажи тўғри эканини гапиришган ва гапириб келишаётгани бу каби шубҳаларни тарқатаётганларга етирли жавобдир.
Шайх Солиҳ Фавзонга савол берилди: «Ҳурматли шайх, бугунги кунда кўпгина одамлар даъват билан шуғулланмоқда. Ёшлар билмоқчи бўлган нарса шуки, сиз мурожаат қилишни тавсия қилган, улардан фойда олишни, дарсларига қатнашиш ва кассеталарини эшитишни, шунингдек мусулмон уммати бошига тушган фитналарга боғлиқ масалалар юзасидан мурожаат қилишни тавсия қилган олимлар кимлар?»
Шайх Аллоҳга қандай даъват қилиш кераклиги ва бу билан ким шуғулланишши лозимлиги, бугунги кунда Жаҳаннам дарвозаларига даъват қилувчи даъватчилар кўпайиб кетгани ҳақида ажойиб насиҳат қилиб, дедилар: «Уламолардан, бу бизнинг шайхимиз Абдулазиз Ибн Боз, шунингдек «Нурун ала дарб» кўрсатувида фатво берувчи уламолардир. Шунингдек шайх Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймин. Шунингдек ушбу уламолардан ҳурматли шайх Абдулмуҳсин ал-Аббод, ҳурматли шайх Робиъ Мадхалий, яна шайх Солиҳ Суҳаймий, шайх Муҳаммад Омон Жомийлардир. Бу инсонлар даъватда ғайрат кўрсатишмоқда. Шунингдек улар тўғри даъватни бузаётганларни, улар била туриб ёки билмай бузишаётганидан қатъий назар, рад қилмоқдалар. Уларда илм, тажриба, сўзлардаги вазминлик ва тўғридан нотўғри фарқлай билишлик бор. Ушбу уламоларни маҳкам ушлашлик ва уларнинг дарслари ва кассеталаридан фойда олиш зарур. Дарҳақиқат, уларда мусулмонлар учун улкан фойда бор» (Тингланг: «ад-Даъва илаллоҳ»).



RE: «Мадхалийлар» ҳақида - Муслим - 04-03-2011

Энди эътиборингизга шайх Робиъ Мадхалий номларига турли ғийбат ва бўҳтонларни тўқиб, шайхнинг обрўси ва аҳли суннат даъватига путур етказмоқчи бўлиб юрганларга нисбатан баъзи уламоларнинг билдирган фикрларини тақдим этамиз.
Шайх Солиҳ Фавзонга савол берилди: «Баъзи тўғри йўлга даъват этувчи, шайх Муҳаммад Омон Жомий ва шайх Робиъ Мадхалий каби имомларни ҳақорат қилувчи ёшларга насиҳатингиз борми?»
Шайх жавоб бердилар: «Бизни ғийбатлардан халос этинг! Бу шайхлар иншааллоҳ яхшилик устида! Уларда тўғри йўл ва одамларга таълим беришдаги барака бор! Баъзи одамлар улардан рози бўлишмаса, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳам ўз вақтида рози бўлишмаган. Бу ўз ҳаво-нафсига эргашишлик масалаларидандир. Бу шайхлар ҳақида биз фақатгина яхши гумондамиз ва биз улар ҳақида яхшиликдан бошқа нарсани билмаймиз, иншааллоҳ».
Манба: http://www.sahab.net/forums/attachment.php?attachmentid=2092&d=1062562854
Шайх Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Сабилга савол берилди: «Шайх Муҳаммад Омон Жомий раҳимаҳуллоҳ ва шайх Робиъ Мадхалий каби машҳур аҳли-суннат уламоларининг кассеталарини эшитишдан қайтараётганларга сизнинг насиҳатингиз қандай? Уларнинг айтишича, уларда (санаб ўтилган уламоларнинг кассеталарида) фитна бор экан».
Шайх жавоб бердилар: «Аъузубиллаҳ, аъузубиллаҳ! Йўқ! Ушбу икки шайх кассеталари кассеталарнинг энг афзалларидандир! Бу одамлар Суннат ва Суннатга эргашишга даъват қиладилар. Аммо бу одамлар ҳақида ўз ҳаво-нафсига эргашганлардан бошқа ҳеч ким гапирмайди! Асосан бу одамлар ҳақида турли ҳизбларга эргашувчилар гапиради. Ана ўшалар уларнинг дарсларидан қайтаришади. Бу икки шайхга келсак, улар Суннатга эргашишлари билан машҳурлар. Уларнинг ақидаси салафий ва улар одамларнинг энг яхшиларидандир!» (Тингланг: «Кашф ал-ласам» № 1).
Шайх Мадхалийнинг «даҳшатли» хатолари ҳақида гапираётганлар бугунги кунгача далил билан ва аҳли суннат олимлари қавлларига суянган ҳолда шайхнинг бирорта ҳам хатосини кўрсатишмади. Шу ҳам етмаганидек, «Мадхалийлар» деган оқимни тўқиб чиқаришди. Энди ким уларни фикрини тасдиқ қилмаса, ушбу оқимга мансубликда айблашмоқда. Ажабланарли тарафи шундаки, ушбу оқимга мансубликда айбланувчиларнинг аксари шайх Мадхалий ҳақида бирор нарса эшитмаган ҳам. Ушбу ҳолат бизга «Ваҳҳобийлик» атамасини эслатади. Бу атамани ҳам ҳақ душманлари ўйлаб чиқаришган эди. Аммо энг ачинарлиси шундаки, «Мадхалийя» атамасини ўйлаб чиқарганлар ўзини аҳли суннатга нисбат берувчилардир.
Бу сифат ҳар доим ҳизбчиларнинг ўзгармас сифатларидан бўлиб келган. Бу ҳақида уммат имомлари гапириб келишган. Улар ҳар доим бидъатни рад этувчи олим номидан келиб чиқиб оқимлар тўқиб чиқаришган. Бу билан улар одамларни ўша олимдан бездиришни мақсад қилганлар. Исҳоқ ибн Раҳовайҳ, Абу Хотим ва имом Барбаҳорий айтишадики, аҳли суннат турли бўлмағур лақаблар билан номлашлик бидъатчиларнинг сифатларидандир. Бу ишларидан улар илмсиз инсонларни тўғри йўлдан оздирмоқчи бўладилар. Аллоҳ таолонинг барча сифатларини инкор қилган жаҳмийлар аҳли суннатни «мушаббиҳалар» деб номлашган. Бунинг сабаби эса аҳли суннат Аллоҳнинг сифатларини инкор этмагани бўлган (Қаранг: «Шарҳу усули эътиқод» 1/179, 23/532 ва «Шарҳус сунна» 79).
Ахир динда уламоларга эргашиш турли ғийбат ва туҳматларга эргашишдан афзал эмасми?!
Шайх Мадхалийни қоралаётганлар бу ишлари билан чекланиб қолишмасин ва худди шу эътиқодда бўлган, шайхни ёнини олган, ақида ва манҳажи тўғри деб айтган юқоридаги барча олимларни қоралашсин.



RE: «Мадхалийлар» ҳақида - Муслим - 04-03-2011

Уламолар «Жомийя» ва «Мадхалийя» атамалари ҳақида

Эътиборга лойиқ бўлган нарсалардан бири шуки, бугунги кунда кенг тарқалган «Мадхалийя» атамаси етарли илмга эга бўлмаган одамлар томонидан қўлланиб келинмоқда. Кимки уларнинг бидъатига рози бўлмаса, ўша кимсани «Мадхадлийлар» сафига қўшиб қўйишмоқда. Бугунги кундаги машҳур аҳли суннат уламоларининг бирортаси ҳам ушбу атамани тан олишмаган ва Исломда «Мадхалийя» номли аллақандай оқим мавжуд эканини эълон қилишмаган. Ушбу ҳақиқат ҳар қандай ўз нафси ҳавосига эргашмаган, оқил мусулмон учун етарли далил бўлса керак. Чунки Исломдаги у ёки бу оқимнинг мавжудлиги ҳақида мусулмонларга айни уламолар кўрсатма беришади. Уларнинг бу каби оқим мавжудлиги ҳақида гапирмаганликлари, Исломда бу каби оқим бор деб даъво қилаётганларнинг даъвоси асоссиз ва ўринсиз эканига далолат қилади.
«Жомийя» атамаси ҳам худди шундай. Уламоларнинг бирортаси ҳам Исломда бу каби оқим борлигини эътироф этмаган. Шайх Ибн Жибрин бундан мустасно. Бироқ бошқа уламолар унинг бу атамани қўллашлигини қўллаб-қувватлашмаган. Аксинча, ушбу атамани қўллашни қаттиқ қоралашган.
Ўз вақтида ушбу ном борасида шайх Ибн Боз раҳимаҳуллоҳ гапирганлар. Кунларнинг бирида, шайх Ибн Боз раҳимаҳуллоҳнинг маърузаларида иштирок этаётган одамларнинг бири шайхни ёшларга насиҳат қилишларини ва «Жомийя» номли хатарли оқимдан уларни огоҳ этишларини сўради. Унга жавобан шайх Ибн Боз раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Ахир «Жомийя» номли оқим мавжудми?! Ва ушбу ном остида шайх Муҳаммад Омон Жомий раҳимаҳуллоҳни айблашлик назарда тутилмоқдами?! Савол берувчи адашмоқда, катта хатога йўл қўймоқда ва афсуски ҳақдан узоқлашмоқда! Шайх Муҳаммад Омон Жомий, шайх Робиъ Мадхалий ва бошқа Мадина шаҳри уламолари салафий уламолар сарасидандир. Улар бизга илм ва тўғри эътиқодлари билан машҳурлар. Менинг ёшларга насиҳатим – уларнинг китобларини ўқишсин, улардан фойда олишсин ва ўша уламолардан илм талаб қилишсин. Улар ҳақида бу «Жомийя» деб гапираётганларга келсак, бунда бизни «ваҳҳобий» деётганлар улардан ўзиб кетишди. Уларнинг тушунчаларидан келиб чиққан ҳолда биз уларга айтамизки: «Ҳа биз ваҳҳобий ва жомийчилармиз. Барчамиз «Жомийя»га тегишлимиз!» Бу Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобнинг даъватини бадном қилишни истовчи жоҳиллар тўқиб чиқарган янги атамадир!» (Тингланг: «ал-Асила ас-Сувайдийя» № 2).
Шайх Солиҳ Фавзонга савол берилди: «Муҳтарам шайх, баъзи одамлар жомийя номли оқим ҳақида гапиришмоқда. Аммо мен ушбу ном қаердан пайдо бўлани ва баъзи одамларни нима сабабдан бу ном билан номлашаётганини билмаябман!» Шайх Фавзон жавоб бердилар: «Бу баъзи одамларнинг ҳасади ва нафрати оқибатидан содир бўлмоқда! «Жомийя» номли оқим йўқ, бундай оқим йўқ! Шайх Муҳаммад Омон Жомий раҳимаҳуллоҳга келсак, биз уни фақатгина аҳли суннат вал жамоа одами сифатида биламиз холос. У Аллоҳ таолога даъват қилар эди, бирор бир бидъат ёки бирор янгилик билан келмаган эди! Бироқ у одамга бўлган нафрат уларни аллақандай оқимни унинг номи билан номлашга ундади ва улар «Жомийя оқими» дея бошладилар. Бу худди «ваҳҳобийлар» дейдиганлар кабидир. Шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб тавҳидга ва якка Аллоҳга ибодат қилишликка даъват қилишни бошлаганида, унинг даъватини ваҳҳобийлик деб номлашди. Бу энг ёмон одамларнинг сифатидир, аввалда айтиб ўтганимиздек, улар яхши одамларни турли лақаблар билан номлашади. Бироқ, Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, ушбу лақабларда бирор хатарли нарса йўқ. Шайх Муҳаммад Омоннинг ўзларига келсак, Аллоҳга қасамки биз улар ҳақида яхшиликдан бошқа нарсани билмаймиз! Бироқ баъзи одамларнинг ҳасади уларни бунга ундади. Аммо ҳар ким ўзининг сўзларини Қиёмат куни кўтариб боради! Мен ҳозир ўша одамларга айтаманки, қани бизнинг ҳузуримизга ўша одамнинг (Муҳаммад Омоннинг) хатолари билан келишсин. Агар улар ҳузуримизга унинг хатолари билан келишса, биз буни муҳокама этамиз ва ҳақиқатга мувофиқ бўлганини қабул қиламиз ва ёлғон бўлганини рад этамиз. Қуруқ гап ва баёнотларга келсак, бу ҳақ аҳлининг сифатларидан эмасдир!» (Тингланг: «Шарҳ ан-Нуния» № 12).
Яна шайх Фавзондан сўрашди: «Мен жомийя оқими ҳақида эшитдим. Ундан қайтаришмоқда. Бундай оқим мавжудми ва шайх Муҳаммад Омон Жомий ким?» Шайх жавоб бердилар: «Муҳаммад Омон Жомий – бизнинг биродаримиз ва дўстимиздир. У Жомиъатул Исломийя ва пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) масжидларида Аллоҳ таолога даъват қилувчи ўқитувчи бўлган. Биз у ҳақида яхшиликдан бошқа нарсани билмаймиз. Жомийя номли ҳеч қандай жамоат йўқ. Бу тўқимадир! Бироқ шайх Муҳаммад Омон Жомий раҳимаҳуллоҳ тавҳидга даъват қила бошлагач ва бидъат, турли ихтилофли ғояларни рад қила бошлагач, унга адоват қилишди ва ушбу атамани қўллашди» (Тингланг: «Музахира даъф ал-ақида фи асрина» 1:02 мин).
Яна шайх Фавзондан сўрашди: «Муҳтарам шайх, сиз айтдингизки, аҳли ботилнинг барча замонлардаги сифати аҳли ҳақни турли номлар билан номлаш бўлган, бу билан улардан одамларни бездириш учун шу ишни қилишган. Савол қуйидагича: Биз илм талаб қилаётган талабалармиз, салафларнинг йўлига эргашишга даъват қиламиз, тан олинган уламоларга эргашамиз ва бидъат аҳлидан огоҳ қиламиз. Айни шунинг сабабидан ҳам бизни жомийчилар деб айблашмоқда. Ушбу ном ҳақида нима дейсиз?» Шайх Фавзон жавоб берди: «Нимада бўлсангиз, ўшанга эргашишни давом этаверинг! Сиз яхшиликка эргашмоқдасиз. Бу нарсани гапираётганга эътибор берманг. Унинг гуноҳи ўзига қаршидир!» (Тингланг: «ал-Фатава» № 5093).
Жомийя атамаси ҳақида шайх Солиҳ Луҳайдон, шайх Убайд Жобрий ва шайх Солиҳ Суҳаймий каби уламолар худди шунга ўхшаш гапларни айтишган. Шайх Солиҳ Суҳаймий жомийя атамасини Ислом душманлари тўқиб чиқарган ва бу атамани илк бор Айман Завахарий қўллаганини айтганлар. Яна шайх Солиҳ Суҳаймий жомийя атамасини тўқиб чиқарганлар ҳақида гапирар эканлар, шундай дедилар: «Бундай бўлса, мусулмонларни бозийчилар, албонийчилар, усайминийчилар, фавзонийчилар, ғудаёнийчилар, луҳайдонийчилар ва ҳоказолар деб номловчилар пайдо бўлиши мумкин. Ахир улар ҳам кўр ёшларни кўзини очаётган бизнинг уламоларимизку!» (Ад-Даура № 6, 4/23/1427).
Шайх Убайд Жобрий дедилар: «Ҳақиқатда жомийя атамаси бугунги кунда бидъатни қораловчиларга нисбатан қўлланилмоқда» (Ад-Даура «ал-Лиқот маъа шайх Убайд» 1428).
Эътибор беринг, шайх Муҳаммад Омон Жомийни ҳимоя қилиб айтилган барча сўзларни уламолар унинг вафотидан сўнг айтишган. Бу шайх аввал ҳақда бўлгану, кейин ҳақ йўлдан адашган деган гумонларни пучга чиқаради.
Шайх Абдулазиз Рожиҳийга айтишди: «Баъзи одамлар салафий манҳажига эргашаётганларни жомийчи эканида айблашмоқда. Шунингдек шайх Робиъ Мадхалий, шайх Аҳмад Нажмий, шайх Зайд Мадхалий ва бошқа уламолардан огоҳлантиришмоқда!» Шайх дедилар: «Ушбу номлар ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Ўша одамнинг садоқати муҳимдир. Ушбу уламоларни биз биламиз. Уларнинг ақидаси тўғри ва улар аҳли суннат вал жамоатдандирлар! Шайх Робиъ, шайх Аҳмад ва шайх Зайд – уларнинг мисли йўқдир!» (Қаранг: «Санаул-бадиъ» 49).
Шайх Ибн Жибрин раҳимаҳуллоҳга келсак, у киши жомийя атамасини қўллашликда хато қилганлар. Бироқ баъзи одамлар шайхнинг сўзларига қаттиқ ёпишиб олиб, хеч қандай таҳлил ва изоҳсиз уни худди байроқдек кўтариб олишган. Бу атамани уларга ёқмаган барчага қўллашмоқда. Бу билан улар шайх Ибн Жибриннинг сўзларини, унинг фикрига қўшилмаган бошқа кўпгина таниқли уламоларнинг сўзларига қарши қўйишаётганлари борасида фикр юритмаябдилар.



«Мадхалий» деб лақаб қўйиш - Abdulloh Salafiy - 09-20-2012

Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон
ҳафизаҳуллоҳ
Бировга «Мадхалий» деб лақаб қўйиш

[audio]https://tavhid.com/downloads/files/audio/favzon_madxaliy_deb_laqab_qoyish.mp3[/audio]
Юклаб олиш [mp3]

Савол: Ҳурматли шайхимиздан охирги вақтларда талабалар ўртасида тарқалган бир ишга огоҳлантириш беришларини сўраймиз. У ҳам бўлса, айрим ҳурматли уламоларни тинглайдиганларни, анавилар “Жомийчилар”, анавилар “Мадхалийлар” деб лақаб қўядилар. Бу билан шайхимиз олим Муҳаммад Омон Жомий раҳимаҳуллоҳ, ҳамда ҳурматли шайхимиз Робиъ ибн Ҳадий Мадхалий ҳафизаҳуллоҳни мақсад қиладилар, Аллоҳ у кишининг қадамларини ўнгласин. Эй Аллоҳ! Пайғамбаримиз Муҳаммадга саловат ва баракалар ёғдир!
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу, яқинда тугатган жавобим остига дохил бўлади. Бу ишлар ва ўзаро лақаб қўйишларни қўйинглар. Бир-бирингизни турли лақаблар билан атаманглар. Аллоҳ жалла ва аъла сизларга шундай деди: “Ва бир-бирларингизга лақаблар қўйиб олманглар!” (Ҳужурот: 11). Ҳаммангиз биродарларсиз, ҳаммангиз бир диндасиз, ҳаммангиз ҳамроҳ-(дўст)ларсиз. Барча мақтовлар Аллоҳга хос. Бу ишларни ташланглар.
Уламоларни ҳурмат қилинглар. Уламоларни эҳтиром қилинглар. Ким уламоларни ҳурмат қилмаса, батаҳқиқ, у уларнинг илмидан маҳрум бўлади. Улардан фойда олишдан маҳрум бўлади. Бу ишни қўйинглар. Бир-бирларингизга лақаблар қўйиш ҳамда Аллоҳ одамлардан юқори манзилатга кўтарган фазл эгалари бўлмиш уламоларга тил текказишни (қўйинглар). “Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража-мартабаларга кўтарур” (Мужодала: 11). Уламолар ўз ўрни, қадри ва ҳурматига эга. Агар уламолардан ишонч кетса, ахир кимга ишонч билдирилади? Агар уламолардан ишонч тортиб олинса, ахир одамлар кимга мурожаат қилади?
Бу, шак-шубҳасиз макр ва одамлар орасидаги фитна эканида шак-шубҳа йўқ. Бунга огоҳ бўлиш вожиб бўлади. Уни ташлаш, ундан йироқ бўлиш ва ундан қайтариш вожиб бўлади. Ҳа (шундай).



«Мадхалий» деб лақаб қўювчилар ҳақида - Муслим - 10-11-2012

Фазилатли шайх, аллома Убайд ибн Абдуллоҳ Жобирий
ҳафизаҳуллоҳ
«Мадхалий» деб лақаб қўювчилар ҳақида

[audio]https://tavhid.com/downloads/files/audio/jobiriy_madxaliy_deb_laqab_qoyuvchilar_haqida.mp3[/audio]
Юклаб олиш [mp3]

Савол: Аллоҳ сизни Ўз ҳифзу ҳимоясида сақласин, бу саккизинчи савол. Айтадики, юртимизда шайх Робиъни бадном қиладиганлар ҳамда салафийларни “Мадхалийлар” ва “Жомийчилар” деб атайдиган шахслар бор. Бунга қандай жавоб берамиз?
Жавоб: Биринчидан, бидъат аҳли суннат даъватчилари ва уламоларини бадном қилиши янгилик эмас. Бу қадимдан мавжуд. Бидъат мавжуд бўлган вақтдан бери унинг (бидъатнинг) даъватчилари аҳли суннани бадном қилиб келади. Ҳайратланманглар! Суннат уламоларидан бир олимни, хоҳ шайх Робиъ ёки у кишидан бошқа суннат ва унга даъват қилиш билан танилган уламоларни бадном қилаётган кимсани эшитсангиз, бас, бу унинг бидъатчи экани аломатидир. Унинг саҳифасини ёпинглар ва қўлларингизни ундан кўтаринглар. Ундан ажралинглар. Унга насиҳат қилишдан тўсиқ йўқ. Чунки у алданган бўлиши мумкин. Агар насиҳатни олса ва бу (қилмишини) ташласа ҳамда суннат уламоларига муҳаббатни изҳор қилса, бас, у биздан ва биз унданмиз. Агар насиҳатни олмаса ва қабул қилмаса, бас, у бидъатчи, адашгандир. Ҳа (шундай). Ўзингизни у билан овора қилманглар!

Таржимон: mutaallim



RE: «Мадхалийлар» ҳақида - mutaallim - 09-23-2014

Аҳли суннани “Мадхалийлар” дея лақаблайдиган кимсага раддия

Фазилатли шайх, аллома Робеъ ибн Ҳадий ал-Мадхалий ҳафизаҳуллоҳ


Савол: Бисмиллаҳ. Расулуллоҳга, у кишининг аҳли оилалари, саҳобалари ва у кишини дўст тутганларга саловат ва саломлар бўлсин. Шайхимиз, Аллоҳ сизни Ўз ҳимоясига олсин! Олмония ва бошқа юртларда салафийларни “Мадхалийчилар” ёки “Мадхалийлар”, улар уммат орасига тафриқа солди, улар салафийликни даъво қилади ҳамда улар фақат таъна, ёмонотлиқ ва бадном қилишни биладилар дея айблайдиган кимса ҳақида нима дейсиз? Аллоҳ сизга баракалар ёғдирсин! Аллоҳ азза ва жалла сизга шифо берсин!
Жавоб: Расулуллоҳга, аҳли оилалари, саҳобалари ва у кишининг йўлларига эргашганларга саловат ва саломлар бўлсин! Сўнг:
Аҳли сунна вал жамоа Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг издошларидир. Ақида, манҳаж, сиёсат, ахлоқ ва ҳаётларининг бошқа жабҳаларида Аллоҳнинг Китоби ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига эргашувчилардир. Улар бу борада эргашувчилардир, бидъат қилувчилар эмас. Ана шундан келиб чиқиб ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бидъат аҳлидан ҳазир бўлишга чорлаганлари ҳамда салафлар улардан ҳазир бўлишга чорлаганлари боис улар шу манҳаж асосида юрадилар. Ким уларга хилоф чиқса ҳамда уларни “Жомийчилар” ёки “Мадхалийлар” деб лақабласа, батаҳқиқ, у залолатга оғгандир. Балки суннат ва салафий манҳажига қарши кураш олиб бораётган (кимсадир). Бас, ўзлари борасида Аллоҳдан қўрқсинлар ва бузуқ лақаблар қўйишни ташлсинлар. Аллоҳдан тақво қилсинлар ва тўғри сўзни сўзласинлар. “Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилур”. (Аҳзоб: 70-71). Ушбу салафийлардан Аллоҳнинг Китоби ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини маҳкам тутганлари учун ўч олиб, ушбу лақабни қўйдингизми?! Улардаги бидъат нима эканки уларни “Мадхалийчи” ва “Жомийчи” дейсизлар? Улардаги бидъат нима? Биз Таблиғ жамоати, Ихвон жамоатини билдик. Қутбийларда усул ва фуруъга оид бидъат ва залолатлар мавжуд. Биз уларга насиҳат қиламиз ва уларга ҳақни баён қилиб берамиз. Аллоҳ сизларга барака ато этсин! Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло тавфиқ берган киши ҳаққа қайтади ва салаф йўлидан юради. Кимни Аллоҳ табарока ва таоло ёрдамсиз ташлаб қўйса ва унга яхшиликни ирода қилмаса, батаҳқиқ, у ҳаддан ошиш ва зулм йўлида давом этади. Аллоҳ таоло Муҳаммадга, аҳли оила ва саҳобаларига саловат ва саломлар йўлласин.
Савол: Шайхимиз, улар яна айтадиларки: биз Сурияда мусулмонлар қатл қилингани билан хурсанд эканмиз. Ироқда мусулмонлар қатл қилингани сабабли шодланар эканмиз.
Жавоб: Аллоҳга онт ичаманки, ёлғон сўзлайдилар.
Савол: Бу билан улар биз Сурия ва Ироқда жиҳодни бекор қилганимиз-(шаръий жиҳод йўқ деб айтганимиз)ни назарда тутадилар. Ҳамда Яманда ҳам улар (мусулмонлар қатл қилингани) билан шодланар эканмиз.
Жавоб: Аллоҳга онт ичаманки, ёлғон сўзлайдилар. Аллоҳга қасамки, ёлғон гапирадилар. Аллоҳга қасамки, биз хурсанд эмасмиз. Аллоҳга онт ичаманки, биз рофиза ва ботинийларга улардан-да кўпроқ қаршимиз. Улар рофизийларнинг биродарлари. Улар билан бирга юрадилар. Улар жамийки бидъат аҳлининг биродарларидир. Биз эса жамийки бидъат аҳлига қаршимиз. Рофизийларга қаршимиз. Уларнинг уламоларини кофир дея ҳукм қиламиз. Ботинийларга қаршимиз ва уларни кофир деб ҳукм қиламиз. Уларни яҳуд ва насоролардан-да кофирроқ деб биламиз. Бироқ уларга қарши чиққанларни ислом байроғини юқори кўтардилар деб билмаймиз. Расул алайҳиссалоту вассалам: “Ким Аллоҳнинг Калимаси олий бўлиши учун жанг қилса, бас, у Аллоҳнинг йўлидадир”-дедилар. Аллоҳ сизларга баракалар ато этсин! Улар Аллоҳнинг Калимаси олий бўлиши учун жанг қилмайдилар. Ҳа, улар орасида алданган, бечора одамлар бор. Бироқ туғни тутувчи ислом манҳажида эмас. Суннат, тавҳид ва “Ла илаҳа иллаллоҳ” туғини юқори кўтармадилар. Балки демократия байроғини кўтардилар. Улар агар Асад ағдарилса ботиний рофизалар билан қўл беришга тайёрдирлар.
Савол берувчи: Шайхимиз, Аллоҳ устингиздан яхшилик ва баракалар ёғдирсин!
Жавоб: Улар ер юзида бузғунчилик тарқатадилар. Улар Миср, Судан ва барча ерларда фитна ва қирғин-(жангу жадал) тарқатадилар. Барча ерда ушбу залолатни ёядилар. Улар бечора Сурия халқи қувғин қилинишига сабабчидирлар. Уларга зулм қилдилар ҳамда бу қувғин ва бу ҳалокатга аҳамият ҳам қаратмайдилар. Ботинийлар фитнасида миллионларча (одамлар) ана шулар сабабли ҳалокат ва вайроналикка йўлиқдилар. Аллоҳ сизларни яхшилик билан мукофотласин!



RE: «Мадхалийлар» ҳақида - Admin - 07-19-2015

Салафийларга «Баҳорчилар» деган лақаб қўювчилар ҳақида

Савол: Ассаламу алайкум ва роҳматтуллоҳи ва барокатуҳ. Мен сиз ҳақингизда, яъни https://tavhid.com ҳақида ёмон хабарлар эшитиб қоляпман. Шулардан бири бизни https://tavhid.com дан фойдаланмаслигимизни хоҳлашяпти. Улар Баҳорчи дейишмоқда ва Дилмурод Абу Муҳаммадни шайх Абдулмуҳсин ал-Аббодни мухлиси, яъни шайхни олдида ўтириб дарс олмаган дейишмоқда. Шунингдек булар сабаб Саудияда кўп фитналар келиб чиқмоқда дейишмоқда. Шу саволимга батафсил маълумот беришингизги сўрайман. Жазакаллоҳу хойрон!
Жавоб: Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Аллоҳ таоло Ҳужурот сурасида: «Ва бир-бирларингизга лақаблар қўйиб олманглар!» (Ҳужурот: 11) деган. Бир инсонни яхши ёки ёмонлиги Қуръон, суннат ва салаф солиҳ йулига қараб баҳо берилади. Шу ҳақиқий тўғри тароз. Бас, бизнинг шу сайтда тарқатаётган эътиқодимиз, айтаётган гапларимиз, қилаётган ишларимиз Қуръонга, суннага ва салаф солиҳ йулига қарши эканлигини кўрсанглар бизга насиҳат қилинглар, албатта оламиз, хатомизни тўғрилаймиз. Аммо булар Баҳорчилар деган қуруқ сўзнинг ўзи билан бир мусулмон биродарни адашганга чиқариш инсофдан эмас.
Дилмурод Абу Муҳаммадга келсак, у киши 2000 йилдан бери, яъни 15 йилдан бери шайх Абдулмуҳсин Аббодни дарсида ўтиради ва шу йиллар давомида шайхдан Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа, Бухорий, Муслимнинг ҳадислар тўпламларининг шарҳини олди.

Ўктам Абу Абдирраҳман
WhatsAppга юборилган савол-жавоблардан


Изоҳ: Ўзбек халқига мансуб бидъат аҳли соф аҳли сунна вал жамоа ақида ва манҳажини лозим тутганларни «Баҳорчилар» деган лақаб билан номлаганида уларни шайх Робиъ Мадхалий ҳафизаҳуллоҳга нисбат бермоқчи бўладилар. Яъни у киши ҳафизаҳуллоҳга эргашадиган, манҳажларини қўллаб-қувватлайдиганларга қарши шу номни қўллашади. Чунки араб тилидаги Робиъ сўзи ўзбек тилида «Баҳор» маъносини ифодалайди.



уламолар - абу довуд - 05-17-2017

ассалому алейкум рохматуллохи ва барокатух. Ахли суннани Бахорчилар деб юрган бродарларга тавсиянгиз еки раддия берсангиз. Жазакаллоху хойрон


RE: «Мадхалийлар» ҳақида - Admin - 05-17-2017

Ва алайкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Юқорида келтирилган уламоларнинг сўзлари ақл эгаси учун кифоя насиҳат ёки раддия бўла олади деб ўйлайман.
Тавфиқ Аллоҳдан.

Фойда учун қуйидаги мавзуларни ҳам ўқиб чиқишни тавсия қиламиз:

Суннат аҳлига турли лақаб ва номлар тўқиб, обрўларини тўкиш бидъат аҳлининг сифатидир - https://tavhid.com/forum/showthread.php?tid=1204
Уламоларни бадном қилиш ҳақида - https://tavhid.com/forum/showthread.php?tid=51