Пайғамбар табобати - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10) +--- Forum: Тиббиёт (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=25) +--- Thread: Пайғамбар табобати (/showthread.php?tid=397) |
Пайғамбар табобати - ZamZam - 02-23-2011 Ассаламу алайкум ва роҳматуллаҳи ва барокатуҳ! Биродарлар, "Тиб-ун-набавийа" (Пайғамбар табобати) китобининг ўзбек тилидаги версиясини интернетда кўп изладим, аммо, афсус топа олмадим. Балким, бу мавзуни кириб ўқиганлардан бири билар деган мақсадда шу мавзуни очдим. Бундан ташқари, пайғамбаримиз соллаллаҳу алайҳи вас-саллам табобат борасидаги хадисларидан билганимизни шу ерда бошқа биродарларимиз билан бўлишиб боришимиз, ўрганишимиз ҳам мумкин. RE: Пайғамбар табобати - Муслим - 02-23-2011 (02-23-2011, 01:32 PM)ZamZam Wrote: Ассаламу алайкум ва роҳматуллаҳи ва барокатуҳ!Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! (02-23-2011, 01:32 PM)ZamZam Wrote: Биродарлар, "Тиб-ун-набавийа" (Пайғамбар табобати) китобининг ўзбек тилидаги версиясини интернетда кўп изладим, аммо, афсус топа олмадим. Балким, бу мавзуни кириб ўқиганлардан бири билар деган мақсадда шу мавзуни очдим.Мен ҳам сиз излаган китобни интернетда бирор марта учратмаганман. Аммо китобларим орасида шу китобнинг баъзи таржима қилинган қисми бор экан. Юклаб олинг, шояд сизга фойдаси тегиб қолса. http://milfat.com/showfile-1194/tibb_an_nabaviyya.doc http://milfat.com/showfile-1195/tib_nabiy2003.doc (02-23-2011, 01:32 PM)ZamZam Wrote: Бундан ташқари, пайғамбаримиз соллаллаҳу алайҳи вас-саллам табобат борасидаги хадисларидан билганимизни шу ерда бошқа биродарларимиз билан бўлишиб боришимиз, ўрганишимиз ҳам мумкин.Ажойиб фикр. RE: Пайғамбар табобати - ZamZam - 02-24-2011 Ассаламу алайкум ва роҳматуллаҳи ва барокатуҳ! Жазакаллоху хайр! Бу таржималар жуда қўл келди... RE: Пайғамбар табобати - farrux0590 - 08-27-2011 Ассалому алайкум. Юкоридаги линк буйича мен хам кучирмокчи булган эдим, учирилибди. Илтимос Муслим менга хам жунатиб юборинг. RE: Пайғамбар табобати - Муслим - 08-28-2011 Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Мана бу ердан яна юклаб кўринг. RE: Пайғамбар табобати - Меҳмон - 08-28-2011 (02-23-2011, 01:32 PM)ZamZam Wrote: Бундан ташқари, пайғамбаримиз соллаллаҳу алайҳи вас-саллам табобат борасидаги хадисларидан билганимизни шу ерда бошқа биродарларимиз билан бўлишиб боришимиз, ўрганишимиз ҳам мумкин. Қон чиқариш (ҳижома) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Даволанишларинг учун энг афзал нарса ҳижомадир» (Бухорий 5696, Муслим 1577). Яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Кимки (қамарий ойнинг) ўн еттинчи ёки ўн тўққизинчи ёхуд йигирма биринчи кунларида қон олдирса, бу у учун барча касалликларга шифо бўлади» (Абу Довуд 3861, Ҳоким 4/210. Ҳадис саҳиҳлигини имом Ҳоким, Заҳабий, Ироқий ва Албоний тасдиқлаган). Шайх Ибнул Қоййим дедилар: «Сеҳр қилинган жойдан қон олдириш энг самарали шифодир, агар қон олдириш тўғри қилинса» («Зодул-маъод» 4/125-126). Қора седана
Абу Ҳурайра ва Оиша розияллоҳу анҳумдан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Қора седана билан даволанинглар, унда ўлимдан бошқа барча дардга даво бордир» (Бухорий 5687, Муслим 2215). Зам-зам суви
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Зам-зам суви – нима учун ичилса ўша учундир» (Аҳмад 3/357, Ибн Можа 3062. Ҳадис саҳиҳлигини имом Суфён ибн Уяйна, ҳофиз Мунзирий, шайх Ибнул Қоййим, имом Суютий ва Албоний тасдиқлаган). Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ер юзидаги энг афзал сув – зам-зам сувидир! Дарҳақиқат у таом ва шифодир» (Табароний, саҳиҳ ҳадис. «ас-Силсила ас-саҳиҳа» 1056). Асал
Аллоҳ таоло айтади: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам), Парвардигорингиз асаларига ваҳий — амр қилди: «Тоғларга, дарахтларга ва (одамлар) қурадиган инларга уя солгин. Сўнгра турли мевалардан еб, Парвардигоринг (сен учун) осон-қулай қилиб қўйган йўллардан юргин!» Унинг қорнидан одамлар учун шифо бўлган алвон рангли ичимлик – асал чиқур. Албатта, бу ишда тафаккур қиладиган қавм учун оят-ибрат бордир» (Наҳл: 68-69). Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Икки шифобахш нарса билан шифоланинглар: булар Қуръон ва асалдир!» (Ибн Можа 2452, Ҳоким 4/200. Ҳадис саҳиҳлигини ҳофиз Бусайрий тасдиқлаган). |