Нажосатдан тайёрланган дориларни истеъмол қилиш - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10) +--- Forum: Тиббиёт (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=25) +--- Thread: Нажосатдан тайёрланган дориларни истеъмол қилиш (/showthread.php?tid=2005) |
Нажосатдан тайёрланган дориларни истеъмол қилиш - abu mus'ab - 05-16-2013 Assalamu alaykum! hozirda bizani yurtlada bosh qon boshimi (cherepnoy davleniya) kasalini davolashda doktorlar (tabiblar) bir dori tavsiya qilishmoqda! u dori esa cho'chqaning orqa miyyasidan olinadigan qandaydir moddaga ishlov berish orqali tayyorlanarkan ! buyam najosat bilan davolanish hukmiga kiradimi? yoki bir narsani shakli, hidi, rangi umuman nomi ham o'zgarishi bilan uni hukmi ham o'zgaradi degan qoidaga tushadimi? masalan jelatin! RE: Нажосатдан тайёрланган дориларни истеъмол қилиш - Муслим - 05-19-2013 Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Ушбу масала борасида уламолар ўртасида ихтилоф бор. Қуйида шайх Абдурраҳмон Жибрин роҳимаҳуллоҳнинг мана шу мавзуда берган баъзи фатволарини ҳавола қиламан. Баъзи дориларда алкогол (спирт) бор ...
Савол: Баъзи дорилар қисман алкогол (спирт)дан таркиб топган. Уларни истеъмол қилишнинг ҳукми нима? У, дориларнинг таркибида бўлиши зарур бўлса, нима қилиш керак? (Илтимос), тушунтириб берсангиз.
Жавоб: Менимча, эҳтиёж туғилгани маҳал уларни истеъмол қилишнинг зарари йўқ. Чунки спиртнинг нисбати жуда ҳам оз бўлади. Бундан ташқари бу спирт шу дорида ишлатилади. Бунинг мисоли кўпгина сув аралаштирилгач ўз хусусиятини йўқотган шаробга ўхшайди. Дорилар ейиш ёки ичиш эҳтиёжини қондириш учун эмас, балки, даволаниш учун истеъмол қилинади. Ароққа тайинланган жазо уни ичиш туфайлидир. Алкоголни дори таркибига, маст қилиши учун қориштирилмайди. Агар у бирон узв ёки жисмни уюштирса, нашанинг хусусиятига ўхшайди. Бироқ, бу дори билан маст қилувчи ичимликлардан фарқли ўлароқ лаззат олинмайди. Маст қилувчи ичимликларни кайф учун ичилади, нафслар унга истакли бўлади, мастлик пайдо бўлади. Бу дориларга қўшилган спирт эса, дорининг вазифасини, ўзгармаслигини, бузилмаслигини сақлаб туради. Агар бу спиртларнинг ўринбосарлари бўлса, мен у спиртли дориларни истеъмол қилишга рухсат бермайман. Бироқ зарурат туғилганида истеъмол қилишнинг зарари йўқдир. Валлоҳу аълам. Аллома Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон Жибрин
Манбаъ: «ал-Фатааваш-шаръийя фил-масааилит-тиббийя», 1 жузъ Дорилар таркибидаги ҳайвон қонлари
Савол: Дориларни тайёрлашда баъзи ҳайвонларнинг қонларидан фойдаланиш жоизми?
Жавоб: (Томирдан) отилиб чиққан қонлар – ҳаромдир. Ҳаром қилинган нарса эса нажас бўлиб, нажасни дориларни тайёрлашда истеъмол қилиш жоиз эмас. Айрим уламолар нажас нарсанинг бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга айлантириш ёки ўз хоссаларини йўқотиши билан тоза бўлишини айтганлар ва ўликнинг кули, тутуни ва шунга ўхшаш нарсаларини нажас дея ҳукм қилмаганлар. Шу қоидага биноан, «Таркибида айрим нажосатлар бўлган дорилар, нажосат (бошқа нарсага) айлантирилгани ва айни нажосат кетгани учун ишлатиш мубоҳ – рухсатли бўлади»,– деб айтиш мумкин. Валлоҳу аълам. Аллома Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон Жибрин
Манбаъ: «ал-Фатааваш-шаръийя фил-масааилит-тиббийя», 1 жузъ. (02-05-2013, 08:12 PM)Муслим Wrote:Манба: http://forum.tavhid.com/newreply.php?tid=1836 RE: Нажосатдан тайёрланган дориларни истеъмол қилиш - abu mus'ab - 05-21-2013 Quote:Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Ikkinchi tomonni fikrini ham keltirsangiz yaxshi bo'lardi rojihrog'i qaysiligi aniqlashardi Vallohu a'lam! |