Зинокор эр ёки хотин билан яшаш - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10) +--- Forum: Оила (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=23) +---- Forum: Эр-хотин муносабатлари (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=76) +---- Thread: Зинокор эр ёки хотин билан яшаш (/showthread.php?tid=1424) |
Зинокор эр ёки хотин билан яшаш - Абуюсуф - 08-02-2012 Ассалому алейкум азиз биродарлар.Бу ишларингизда Аллох сизларни кулласин.Бир мумина опамиз куйидаги саволни берди: Агар эри зинокор булса мумина аёл у билан яшаса буладими?Айтишича турмушлари узок булиб 4 фарзандлик булишига карамай эри турмуш давомида 2 марта зино килган,хар иккисидан кейин тавба хам килган.Куръонда бундай эр билан яшамаслик керак деган оят бор деб эшитибти-шу масалада ойдинлик киритсаларинг.барокаллоху фийкум. RE: Зинокор эр билан яшаш - Муслим - 02-06-2013 (08-02-2012, 11:22 PM)Абуюсуф Wrote: Ассалому алейкум азиз биродарлар.Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! (08-02-2012, 11:22 PM)Абуюсуф Wrote: Бу ишларингизда Аллох сизларни кулласин.Бир мумина опамиз куйидаги саволни берди: Агар эри зинокор булса мумина аёл у билан яшаса буладими?Айтишича турмушлари узок булиб 4 фарзандлик булишига карамай эри турмуш давомида 2 марта зино килган,хар иккисидан кейин тавба хам килган.Куръонда бундай эр билан яшамаслик керак деган оят бор деб эшитибти-шу масалада ойдинлик киритсаларинг. Эри ароқ ичиб, зино қилади ...
Сухандон: Бир хотиннинг эри ароқ ичади, зино қилади ва рафиқасини шаръий ҳуқуқларидан маҳрум этади. Хотини эса бундай вазиятда эри билан ҳаётини давом эттиришдан Аллоҳдан қўрқади. Бу хотин нима қилиши керак?
Жавоб: Эри, хотини айтганидек, Аллоҳ сақласин, ароқ ичиб, зино қилса, мазкур хотин маҳкамага эридан ажраш учун мурожаат қилиши керак. Маҳкама эрининг бу гуноҳларни қилган ёки қилмаганини аниқлайди ва Аллоҳнинг мадади билан шариатга мувофиқ қарорини беради. Сухандон: Ҳурматли шайх, демак, бу хотин мазкур эрининг қарамоғида қолмаслиги керак экан–да? Шайх: Ҳа, унинг бу эркакнинг олдида қолиши яхши эмас. Аммо эрнинг куфр даражасига етмаган гуноҳни қилган пайтида мазкур хотинга ҳаром бўлиши ҳақида шубҳа бор. Шундай бўлсада, хотиннинг у эр олдида қолиши мумкин эмас. Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари. (08-02-2012, 11:22 PM)Абуюсуф Wrote: барокаллоху фийкум.Ва фийкум баракаллоҳ! RE: Зинокор эр билан яшаш - rinat80_09 - 06-20-2014 Ассаламу алейкум! бу хадис сахих ми? Моъиз ал-Асламий Ҳуззол ибн Нуъайм исмли киши қарамоғидаги етим йигит эди. Ўша жойдаги бир чўри қиз билан зино қилиб қўйди. Ҳуззол уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб бориб, қилган ишини ўзи айтиб беришга буюрди. Шояд бунинг учун истиғфор айтсалар, деб ўйлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда ўтирган эдилар, Моъиз олдиларига келди ва: «Эй Аллоҳнинг Расули, таъкидлаб айтаманки, мен зино қилдим», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан юзларини ўгирдилар ва: «Шўринг қурсин! Ортингга қайт! Аллоҳга истиғфор айтиб тавба қил», дедилар. У эса, Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам рўбарўларига ўтиб: «Таъкидлаб айтаманки, мен зино қилдим», деди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан яна юзларини ўгириб олдилар. У эса, яна рўбарўларига ўтиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, мени покланг! Мен зино қилдим», деди. Унга Абу Бакр Сиддиқ: «Агар тўртинчи бор иқрор бўлсанг, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сени, албатта, тошбўрон қиладилар», деди. Аммо у ўз гапида туриб олди: «Эй Аллоҳнинг Расули, шубҳасиз, мен зино қилдим, мени поклаб қўйинг», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Эҳтимол ўпгандирсан, қучоқлагандирсан ёки қарагандирсан?» дедилар. У: «Йўқ», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «У билан бирга ётдингми?» деб сўрадилар. У: «Ҳа», деди. У зот: «Унга яқинлик қилдингми?» дедилар. У: «Ҳа», деб жавоб қайтарди. У зот: «Уни ўзингга жамладингми?» деб сўрадилар. У яна: «Ҳа», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фақат жинсий яқинликка ишлатиладиган иборани қўлладилар. Бошқа ҳеч ерда, ҳеч қачон бу иборани ишлатмаган эдилар. Чунки бировнинг ўлимига ҳукм чиқариш осон эмас эди. У эса, ўша саволга ҳам: «Ҳа», деб жавоб берди. У зот: «Сурма чўпи сурмадонга кирганга ўхшаб-а?» дедилар. У: «Ҳа», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан: «Зинони биласанми ўзинг?» деб сўрадилар. У: «Ҳа, биланман, мен унга ҳаром алоқа қилдим, эркак ўз хотини билан қилса ҳалол бўладиган алоқани қилдим», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Никоҳда бўлганмисан?», дедилар. У: «Ҳа», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам атрофидаги саҳобалардан: «Бу ўзи жинни эмасми?» деб сўрадилар. Улар унинг мажнун эмаслиги ҳақида хабар бердилар. Сўнгра: «Ароқ ичганинг йўқми?» деб сўрадилар. Шунда бир одам туриб бориб, унинг оғзини ҳидлаб кўрди. Ундан ароқ ҳиди ҳам келмади. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳуззолга: «Агар буни беркитганингда ўзингга яхши бўлар эди», дедилар. Сўнгра тошбўрон қилишга амр этдилар. Мадинанинг ташқарисида тошбўрон қилинди. У тошбўроннинг аламини тотганда бақира бошлади: «Эй қавм, мени Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қайтариб олиб боринглар! Мени қавмим ҳалок қилди, алдашди, мени Расулуллоҳ қатл қилмасликларини айтишган эди!» деди. Лекин одамлар уни то ўлгунича тошбўрон қилдилар. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга у тошбўрон аламидан додлаб, ўлимдан қочгани зикр қилинганида, у зот: «Қўйиб юборсангиз, Аллоҳга тавба қилса, тавбаси қабул бўлармиди», дедилар». RE: Зинокор эр билан яшаш - Admin - 05-06-2015 Савол: Ассаламу алайкум. Зино қилган аёлни кечирса бўладими, агар у тавба қилса?
Жавоб: Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу. Агар тавба қилган бўлса кечирса бўлади, Аллоҳ тавба қилган одамнинг ҳамма гуноҳини кечиради. Савол: Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади: «Агар аёл зино қиладиган бўлса, бу ҳолда уни ушлаб турмаслиги, балки ажралиб кетиши лозим, акс ҳолда даюс бўлиб қолади» (Мажмуъул-фатава: 32/141). Шайхулисломнинг бу сўзларини қандай тушунамиз? Жавоб: Яъни аёли зино қиладиган ва зинодан тавба қилмаган бўлса. Савол: Зино қиладиган эркак кишиничи кечирса бўладими? Агар у оилали, фарзандли бўлсачи? Тавба қилмасдан у йўлдан қайтишни хоҳламаган бўлсачи? Жавоб: Эркак бўлсин, аёл бўлсин, зинодан тавба қилган бўлса кечирса бўлади. Тавба қилмаган бўлса, у одам билан бирга яшаб бўлмайди. Ўктам Абу Абдирраҳман
WhatsAppга юборилган савол-жавоблардан |