Шубҳаларни аритиш (Кашф аш-Шубуҳат) - Шайх Солиҳ ибн Абдулазиз Оли Шайх шарҳи - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Ақида (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=44) +--- Forum: Ақида китоблар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=6) +--- Thread: Шубҳаларни аритиш (Кашф аш-Шубуҳат) - Шайх Солиҳ ибн Абдулазиз Оли Шайх шарҳи (/showthread.php?tid=3084) |
RE: Шубҳаларни аритиш (Кашф аш-Шубуҳат) - Шайх Солиҳ ибн Абдулазиз Оли Шайх шарҳи - mutaallim - 08-12-2015 У киши раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Шунда унга юқорида ўтганлар билан жавоб беринг. У ҳам бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга қарши жанг қилган кимсалар сен менга зикр қилган нарсаларга иқрор бўлгандилар”. Бу ҳозир жавобнинг биринчи поғонаси. Унга: сен эслаб ўтган нарсаларда биз сен биланмиз. Бироқ Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга қарши жанг қилган ҳамда уларга кофир ва мушрик дея ҳукм қилган мушрикларнинг ҳолатига назар ташлайлик. Уларнинг ҳолати қандай эди?-дейсиз.
Қуръонга қарайлик, унда нима дейилган? Қуръонда улар Аллоҳнинг ёлғиз ўзи Яратувчи, Унинг ёлғиз ўзи ризқ берувчи, Унинг ёлғиз ўзи фойда ва зарар берувчи эканига иқрор бўлганликлари айтилган. Агар: бунга далил нима? Улар шундай эътиқод қилганмилар?-деса, биз: ҳа, араб мушриклари шундай эътиқод қилганлар, деймиз. Аллоҳ азза ва жалла айтганидек: وَلَئِن سَأَلْتَهُم مَّنْ خَلَقَهُمْ لَيَقُولُنَّ اللَّهُ “(Эй Муҳаммад), қасамки, агар сиз улардан ўзларини ким яратгани ҳақида сўрасангиз, албатта улар: «Аллоҳ», дерлар”. (Зухруф: 87). Ва Аллоҳ азза ва жалланинг ушбу қавли: وَلَئِن سَأَلْتَهُم مَّنْ خَلَقَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ لَيَقُولُنَّ اللَّهُ “Қасамки, агар сиз улардан «Осмонлар ва ерни ким яратган», деб сўрасангиз, улар албатта «Аллоҳ» дерлар”. (Зумар: 38). Бошқа оятда Аллоҳ азза ва жалла деди: وَلَئِن سَأَلْتَهُم مَّنْ خَلَقَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ لَيَقُولُنَّ خَلَقَهُنَّ الْعَزِيزُ الْعَلِيمُ “ (Эй Муҳаммад), қасамки, агар сиз улардан: «Осмонлар ва ерни ким яратган?» деб сўрасангиз, албатта: «Уларни қудратли ва доно (Аллоҳ) яратган», дерлар. (Аммо ўзлари ҳеч нарса ярата олмайдиган бут ва санамларни У зотга шерик қилиб, уларга сиғинурлар)”. (Зухруф: 9). У азза ва жалла деди: قُل لِّمَنِ الْأَرْضُ وَمَن فِيهَا إِن كُنتُمْ تَعْلَمُونَ سَيَقُولُونَ لِلَّهِ “(Эй Муҳаммад, уларга) айтинг: «Агар билгувчи бўлсанглар (айтинглар-чи), бу ер ва ундаги бор жонзот кимники?» Улар: «Аллоҳникидир», дерлар”. (Мўминун: 84-85). Юнус сурасидаги оятда шундай деди: قُلْ مَن يَرْزُقُكُم مِّنَ السَّمَاءِ وَالأَرْضِ أَمَّن يَمْلِكُ السَّمْعَ والأَبْصَارَ وَمَن يُخْرِجُ الْحَيَّ مِنَ الْمَيِّتِ وَيُخْرِجُ الْمَيَّتَ مِنَ الْحَيِّ وَمَن يُدَبِّرُ الأَمْرَ فَسَيَقُولُونَ اللّهُ “(Эй Муҳаммад) айтинг: «Ким сизларга осмон ва заминдан ризқ берур ёки ким қулоқ-кўзларингизга эгалик қилур?! Ким ўликдан тирикни чиқарур ва тирикдан ўликни чиқарур ҳамда ким барча ишларни тадбир қилиб турур?!» Улар албатта: «Аллоҳ», дейдилар”. (Юнус: 31). Демак, кўплаб оятларда сен унга эътиқод қўйиш билан мушрик бўлмайман дея сифатлаганинг ушбу эътиқод (зикр қилинди). Айтамизки: Аллоҳ азза ва жалла бу билан жоҳилият аҳли мушрикларини сифатлади. Иккинчи поғона: “Улар бутлари бирор нарсани бошқармаслигига иқрор бўлардилар”. Бут – ибодат билан унга юзланиладиган нарса. У асосан сурат кўринишида бўлмайди. Санам эса сурат кўринишида бўлади. Гоҳида санамга Аллоҳ азза ва жаллани қўйиб (унга) ибодат қилингани эътибори билан бут дейилади. Аллоҳ азза ва жалла Иброҳим алайҳиссалом қиссалари ҳақида Анкабут сурасида айтганидек: إِنَّمَا تَعْبُدُونَ مِن دُونِ اللَّهِ أَوْثَاناً وَتَخْلُقُونَ إِفْكاً “Сизлар Аллоҳни қўйиб фақат бутларга ибодат қилмоқдасизлар ва (уларни «илоҳлар» деб) ёлғон тўқимоқдасизлар”. (Анкабут: 17). Бошқа оятда Иброҳим алайҳиссалом қиссаси ҳақида шундай деди: مَا هَذِهِ التَّمَاثِيلُ الَّتِي أَنتُمْ لَهَا عَاكِفُونَ “Сизлар доимо чўқинадиган бу ҳайкаллар нимадир (яъни нега жонсиз ҳайкалларга сиғиняпсизлар?!”. (Анбиё: 52). Демак, улар бут ва санамлар эди. Бут сурат кўринишида бўлмаган нарса. Мушриклар ширкига назар ташлаб, унга: мушриклар бутлари бирор нарсани бошқармаслигига иқрор бўлардилар, деймиз. Мушрик, бут бошқарувда бирор улушга эга эмаслигига иқрор бўларди. Демак, “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимасидан бош тортгани ва у сабабли мушрикка айлангани Аллоҳ азза ва жалладан бошқа бошқарувчи бор деб эътиқод қилгани жиҳатидан бўлмаган. Чунки Аллоҳ азза ва жалла шундай деди: وَمَن يُدَبِّرُ الأَمْرَ فَسَيَقُولُونَ اللّهُ “Ҳамда ким барча ишларни тадбир қилиб турур?!» Улар албатта: «Аллоҳ», дейдилар”. (Юнус: 31). Бу иккинчи муқаддима. Биринчи муқаддима: мушриклар Аллоҳ азза ва жалла ҳаққида У бошқарувда ягона дея рубубиятни эътиқод қилишлари. Буни ўзи ҳақида айтганидек. Яъни, мушрик ўзи ҳақида ушбу гувоҳликни бергани каби. Иккинчи қадам: уларнинг бутлар ҳаққидаги эътиқоди. У қандай эди? Араблар бутлар ҳаққида улар бирор нарсани бошқармайди деб эътиқод қилганларини айтди. Агар бунга оятлар ва арабларнинг ҳолатини далил сифатида келтирсангиз натижа ҳосил бўлади. У ҳам бўлса: улар обрў ва шафоатни ирода қилгандилар. Нима учун фақат обрў ва шафоатни ирода қилгандилар? Чунки Аллоҳ азза ва жалла шундай деди: وَالَّذِينَ اتَّخَذُوا مِن دُونِهِ أَوْلِيَاء مَا نَعْبُدُهُمْ إِلَّا لِيُقَرِّبُونَا إِلَى اللَّهِ زُلْفَى “У зотдан ўзга «дўстлар»ни («илоҳ») қилиб олган кимсалар: «Биз (ўша «илоҳ»ларимизга) фақат улар бизни Аллоҳга яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз», (дерлар).”. (Зумар: 3). Араб тилида қарор топган қоидалардан бири шуки, “ما” калимаси ва ундан кейинги “إلا”, ўзидан кейин келадиган нарсани инкор этади. “إلا” эса чекловни ифодалайди. Гўёки у уларнинг сўзлари ҳақида шундай деди: уларга бирор нарса ва сабаблардан бирор сабаб боис ибодат қилмаймиз. Улар ризқ беришга эга бўлганликлари учун эмас, улар ўлим ва ҳаётга эгалик қилгани учун эмас. Улар ишни бошқаришгани учун ҳам эмас. Уларга фақат бир нарса боис ибодат қиламз: у ҳам бўлса бизни Аллоҳга яқин қилишлари учун. Бундан шу натижа қўлга киритиладики: мушрикларнинг ширки ушбу бутлар Аллоҳга яқинлаштиради дея эътиқод қилишлари, ушбу бутларнинг Аллоҳ ҳузурида манзилати ва Аллоҳ даргоҳида обрўси бор, демак, улар яқинлаштиради дея эътиқод қилишлари билан бўлди. Ибодат қилинган ушбу бутлар нима эди? Фаришталар. Шундай эмасми?
وَيَوْمَ يَحْشُرُهُمْ جَمِيعاً ثُمَّ يَقُولُ لِلْمَلَائِكَةِ أَهَؤُلَاء إِيَّاكُمْ كَانُوا يَعْبُدُونَ قَالُوا سُبْحَانَكَ أَنتَ وَلِيُّنَا مِن دُونِهِم بَلْ كَانُوا يَعْبُدُونَ الْجِنَّ أَكْثَرُهُم بِهِم مُّؤْمِنُونَ “(Эсланг, Аллоҳ) уларнинг (яъни мушрикларнинг) барчаларини тўплаб, сўнгра фаришталарга «Ана у (мушриклар) сизларга ибодат қилгувчи бўлганмидилар?» дейилган кунда. (Фаришталар): «Пок Парвардигор, Сен Ўзинг бизларнинг дўстимиздирсан, улар эмас. Йўқ, улар жинларга ибодат-итоат қилар эдилар. Уларнинг кўплари (жинларга) иймон келтиргувчидирлар», дерлар”. (Сабаъ: 40-41). У азза ва жалла авлиёлар ҳақида деди: أَمِ اتَّخَذُوا مِن دُونِهِ أَوْلِيَاء “Ёки, улар (Аллоҳни) қўйиб (бошқа) «дўстлар»ни ушлаб олдиларми (яъни, ўшаларга сиғинмоқдаларми)?!”. (Шўро: 9). Аллоҳ азза ва жалла Ийсо алайҳиссалом қиссасида шундай деди: وَإِذْ قَالَ اللّهُ يَا عِيسَى ابْنَ مَرْيَمَ أَأَنتَ قُلتَ لِلنَّاسِ اتَّخِذُونِي وَأُمِّيَ إِلَـهَيْنِ مِن دُونِ اللّهِ “Эсланг (эй Муҳаммад), Аллоҳ: «Эй Ийсо бинни Марям, одамларга: «Аллоҳни қўйиб, мени ва онамни илоҳ қилиб олинглар», деб сен айтдингми?» — деганида,…”. (Моида: 116). У Зот Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга шундай деди: وَأَنَّ الْمَسَاجِدَ لِلَّهِ فَلَا تَدْعُوا مَعَ اللَّهِ أَحَداً “Албатта (барча) масжидлар Аллоҳникидир. Бас, (масжидларда) Аллоҳ билан бирга яна бирон кимсага дуо-илтижо қилманглар!”. (Жин: 18). Инкор қилинган маъбудотларнинг бир неча тури зикр қилинди. Аллоҳ азза ва жалланинг ушбу қавли нозил бўлганда: إِنَّكُمْ وَمَا تَعْبُدُونَ مِن دُونِ اللَّهِ حَصَبُ جَهَنَّمَ أَنتُمْ لَهَا وَارِدُونَ لَوْ كَانَ هَؤُلَاء آلِهَةً مَّا وَرَدُوهَا “(Эй мушриклар), сизлар ҳам, Аллоҳни қўйиб сиғинаётган бутларингиз ҳам жаҳаннам ўтинларидир. Сизлар у (жаҳаннамга) тушгувчидирсизлар. Агар (сизлар сиғинадиган бутларингиз) ҳақиқий илоҳлар бўлганида (жаҳаннамга) тушмаган бўлур эдилар”. (Анбиё: 98-99). Мушриклар хурсанд бўлиб: демак, тез кунда солиҳлар билн бирга бўлар эканмиз. Тез кунда Лот билан бирга бўламиз. Яқинда Ийсо ва Узайр билан бирга бўламиз. Яқинда шундай-шундайлар билан бирга бўламиз. Ибодат қилганларимиз билан бирга, дедилар. Шунда Аллоҳ азза ва жалла ушбу қавлини нозил қилди: إِنَّ الَّذِينَ سَبَقَتْ لَهُم مِّنَّا الْحُسْنَى أُوْلَئِكَ عَنْهَا مُبْعَدُونَ لَا يَسْمَعُونَ حَسِيسَهَا وَهُمْ فِي مَا اشْتَهَتْ أَنفُسُهُمْ خَالِدُونَ “Албатта Бизнинг томонимиздан гўзал (манзилат-мартаба) берилган зотлар - ана ўшалар (жаҳаннамдан) узоқ қилинурлар. Улар унинг шарпасини ҳам эшитмаслар. Улар ўзлари истаган неъматларда абадий қолгувчидирлар”. (Анбиё: 101-102). Демак, шубҳа эгаси айтган нарса даъво экани келиб чиқар экан, унга дафъатан-(тўсатдан): бу даъво. Балки сен мушриксан, деб юборманг. Йўқ. Унга: уларни (жумлаларни) бирин-кетин оламиз-(киришамиз). Сен ҳозир: мен Аллоҳга ширк келтирмаяпман, деяпсан ва шундай-шундай дея гувоҳлик беряпсан, дейсиз. Айтамизки: оятлардаги мушрикларнинг ҳолатига назар ташлайлик. Агар мушрикларнинг ҳолатини ўйлаб кўрсангиз ва унга оятларни тиловат қилиб берсангиз ҳамда уларни (оятларни) унга мушрикларнинг ҳолати қандай бўлганди, улар ҳам мана бу (кимса) иқрор бўлган нарсага иқрор бўлганларини тушунтирсангиз, бас, уни иккинчи қадамга кўчириб ўтказасиз: у ҳам бўлса мушриклар бутлари борасида улар бирор нарсани бошқаради деб эътиқод қилмасдилар. Сўнг уни шундан кейин сизга юқорида ширкнинг маъноси ҳақида айтиб ўтганларимдаги учинчи қадамга кўчирасиз. Унга ширкнинг маъноси ва “Ла илаҳа иллаллоҳ”нинг маъносини ёритиб берасиз. Сўнг уни ана у (мушрик)лар “Ла илаҳа иллаллоҳ”га рози бўлмаганликларига кўчириб ўтказасиз. Чунки улар оят матнига биноан яқинлик ирода қилгандилар. Яна Зумар (сураси)даги оят матнига биноан шафоатни хоҳлагандилар: أَمِ اتَّخَذُوا مِن دُونِ اللَّهِ شُفَعَاء قُلْ أَوَلَوْ كَانُوا لَا يَمْلِكُونَ شَيْئاً وَلَا يَعْقِلُونَ قُل لِّلَّهِ الشَّفَاعَةُ جَمِيعاً “(Йўқ, мушриклар тафаккур қилмадилар), балки улар Аллоҳдан ўзга «оқловчилар»ни (яъни ўзларининг гумонларича уларни Аллоҳ ҳузурида шафоат қиладиган «оқловчилар»ни — бутларни) ушладилар. (Эй Муҳаммад), айтинг: «(Ўша жонсиз бутлар сизларни оқлайдими?!) Агар улар бирон нарсага эга бўла олмайдиган ва (бирон нарсани) англамайдиган бўлсалар ҳам-а!». Айтинг: «Барча шафоат-оқлов ёлғиз Аллоҳникидир…”. (Зумар: 43-44). У (шафоат) ёлғиз Уникидир, Ундан ўзгасиники эмас. Яъни, мулк-(эгалик қилиш) нуқтаи назаридан. У (шафоат)нинг ҳукми ҳақида сизга хабар берган Зот У азза ва жалладир. Шафоат қилишда ишни сиз хоҳлагандек тасарруф қилиш билан бошламайсиз. Балки у (шафоат) лойиқлик-(мустаҳиқлик) жиҳатидан Аллоҳ азза ва жалланики. Эгалик қилиш, буюриш ва қайтариш нуқтаи назаридан У азза ва жалланикидир. “Унга Аллоҳ ўз Китобида зикр қилган ва ёритиб берганларини ўқиб беринг!”. Шу билан сизга маълум бўладики, ушбу шубҳа, сиз унга албатта йўлиқадиган шубҳалар жумласидан. Кўплаб одамларга у кириб борган. Қандай? Мен мўминман. Мен шундай-шундайман. Яъни, солиҳ ва авлиёлардан бўлган бир кишининг қабрига борганим ва унга: мени шафоат қилинг. Сизни Аллоҳ ҳузурида обрў ва ўрнингиз бор. Аллоҳдан менга фарзанд ато этишини сўранг. Аллоҳдан менга вазифа-(мансаб) беришини сўранг. Аллоҳдан ишимни енгил қилишини сўранг, деганим учун-а? Шу билан Абу Жаҳл ва бошқалар каби мушрик бўламанми?-дейди Бу, ҳиссиёт жиҳатидан кўпчиликка тарқалган. Айтадики: мен намоз ўқийман, закот бераман, Аллоҳ Яратувчи, ризқ берувчи деб эътиқод қиламан, Аллоҳ азза ва жаллага ширк келтирмайман. У ҳақиқатда ўзи тушган нарсани инкор этди. Шунинг учун Санъоний “Татҳир ал-Эътиқод” рисолаларида, шунингдек, Шавконий маъруф бўлган “Тавҳид ал-Ибада” рисолаларида Яманда дуч келган нарсалар ҳақида айтадилар: номлар ҳақиқатларни ўзгартирмайди. Яъни, гарчи мушриклар ва мушрикларнинг уламолари номларни ўзгартирсалар-да, батаҳқиқ, ҳақиқатлар ўзгармайди. Шафоат талаб қилиш ва яқинлик талаб қилишни тавассул деб атасалар-да, батаҳқиқ, бу ҳақиқатни ўзгартирмайди. Агар уни улардан сўраш деб атасалар, шайх бу ўринда улар ҳақида айтганларидек: “Мен Аллоҳдан улар воситасида талаб қиламан”. Бу ишнинг ҳақиқатини ўзгартирмайди. Тўғри улар Аллоҳдан талаб қиладилар. Бироқ улар анавиларнинг шафоатини васила қилувчидирлар, айни уларнинг зотларини эмас. Улардан бири: мени шафоат қилинг, Аллоҳдан мен учун сўранг, Аллоҳдан мен учун талаб қилинг ва шунга ўхшашларни айтади. Буларнинг бари яқинлик талаб қилиш ёки шафоатни очиқ айтмаса-да улар шафоат қилишлари учун уларга қурбат ҳосил қилади. Айтадики: мен унга қурбат ҳосил қиляпман. Валий учун жонлиқ сўяман. Бироқ мен жонлиқ сўйиш билан Аллоҳни мақсад қиламан. Лекин ушбу солиҳ банданинг қалби менга ошно бўлиши учун валийга сўяман. Чунки мен сўйишим билан у Аллоҳдан мен учун сўрайди. Демак, Аллоҳдан ўзгасига ибодат қилган –бут, санам, қабрлар, авлиё ва ўликларга ибодат қилганларнинг- мақсади ўшалар уларни шафоат қилиши эди. Уларнинг мақсади бу нарсаларни мустақил равишда Раб ва илоҳ қилиб олишлик эмасди. Ширк келтирганлардан бирор кишининг мақсади бундай бўлмаган. Бироқ уларнинг мақсади қурбат ва яқинлик истаги эди. Демак, шубҳани рад қилишда қуйидагиларга эҳтиёж сезасиз: Биринчи: муқаддималарда босқичма-босқич илдамлайсиз. Иккинчи: шубҳани умуман қандай рад қилиш ва шубҳанинг жумлаларига қандай тафсилот киритишни тушуниб оласиз. Шунда уларга алоҳида-алоҳида раддия берасиз. Учинчи: шубҳа ташлаганда ҳар бир жумлага бирин-кетин тафсилот киритиш билан муфассал раддия беришдан олдин мужмал раддия ёки умумий раддияни аввал келтирасиз. Унга мушрикларнинг ҳолатини эсга оласиз. Сен мушрик эмассан ёки сен шундай-шундай дейиш билан мужодала қилмайсиз. Бироқ унга мушрикларнинг ҳолатини сифатлаб беринг ҳамда биз эслаб ўтган сўзнинг тафсилотини (айтинг). Шундан кейин мушрик бўлишнинг маъноси, тавҳид калимасини инкор қилувчи бўлишнинг маъноси ва юқорида ўтганларнинг охиргисига кўчиб ўтинг. Бу, шубҳани рад этишда қандай босқичма-босқич илдамлашингизни тасаввур қилишингизда муҳим ишлардан. Шубҳа ортидан ҳиссиёт билан қўзғалиб, гоҳида ундаги шубҳани кучайтириб юборадиган сўз билан унга тўсатдан сўзлаб юборманг. Далил қойим қилиш ва мухолифга ҳужжат қойим қилиш қоидаларидагидек (босқичдан босқичга) кўчиб ўтишлик лозимдир. Унинг шаънида иттифоқ қилинган нарсадан ихтилофи озроқ бўлганига кўчиб ўтасиз. Сўнг (ихтилоф) кўпроқ бўлгани ваҳаказо. Ихтилофни кучайтирадиган масаладан бошламанг. Энг аниқ-равшандан бошланг. Сўнг ундан кейин аниқ-равшанлиги бир даража озроғига, сўнгра очиқ-ойдинлиги янада озроғига кўчиб ўтинг ваҳакзо. Мушкили кўпроқ бўлганидан бошласангиз, батаҳқиқ, у қаноат ҳосил қилмайди. Чунки англашилмовчилик кўпроқ бўлгани кўп муқаддималарга эҳтиёж сезади. Демак, у билан аниқ-равшанлиги кўпроқ бўлганидан бошланг. Мисол учун: Биринчи: рубубият тавҳидига иқрор бўлишлари жиҳатидан араб мушрикларидан бўлган мушрикларнинг ҳолатини сифатлаб беринг. Иккинчи: араб мушриклари ўз бутлари бирор нарса бошқармаслигига иқрор бўлишлари. Учинчи: Қуръоннинг бу борадаги матнига биноан улар фақат яқинлик ва шафоатни хоҳлаганларини баён қилиш. Бироқ у билан ибодатнинг маъносидан бошласангиз сизга ихтилофларни олиб келиши мумкин. Сизга: йўқ, ибодат у шундай-шундай, дейди. Агар у билан такфирга киришсангиз, бу ўринда сизга қарши боради ва: йўқ, у шундай-шундай, дейди. Демак, у билан мушриклар ширкининг қайд этишдан бошлайсиз. Унга бу шубҳасини улар фақат яқинлик хоҳлагандилар дея рад этасиз. Демак, босқичма-босқич бориш жуда муҳим. Афсуски тавҳидга даъват қиладиган баъзилар даъват қилинаётган кишини ўзидагидан улканроқ шубҳага тушириб қўядилар. Чунки ўзлаштирган масалаларга келиб, улар наздида аниқ-равшан бўлган нарсалар билан у масалалар ҳақида жавоб беришни хоҳлайди. У эса тортишувчи наздида аниқ-равшан бўлмаган. Натижада англашилмовчилик устига англашилмовчилик зиёда бўлади. RE: Шубҳаларни аритиш (Кашф аш-Шубуҳат) - Шайх Солиҳ ибн Абдулазиз Оли Шайх шарҳи - mutaallim - 08-13-2015 Агар: бу оятлар санамларга ибодат қилганлар ҳақида нозил бўлган. Ахир солиҳларни қандай қилиб санамлар каби қилмоқдасизлар? Ёки қандай қилиб пайғамбарларни санамлар қилиб қўймоқдасизлар?-деса, бас, унга юқоридагилар билан жавоб беринг. Агар у, кофирлар рубубиятнинг бари Аллоҳ учун дея гувоҳлик берганлари, қасд қилганларидан фақат шафоатни ирода қилганларига иқрор бўлса, бироқ эслаб ўтганига биноан уларнинг фели билан ўзининг фели ўртасини ажратишни хоҳласа, унга кофирлар орасида санамларга дуо қилганлари бўлгани, улар орасида авлиёларга дуо қилганлари бўлганини ёдга олинг. Аллоҳ улар (авлиёлар) ҳақида шундай деди:
أُولَـئِكَ الَّذِينَ يَدْعُونَ يَبْتَغُونَ إِلَى رَبِّهِمُ الْوَسِيلَةَ أَيُّهُمْ أَقْرَبُ “Улар (илоҳ деб) илтижо қиладиган ўша кимсаларнинг ўзлари ҳам Парвардигорга қай бирлари яқинроқ бўлиш учун йўл изларлар”. (Исро: 57). Ийсо ибн Марям ва унинг онасига дуо қилардилар. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло деди: مَّا الْمَسِيحُ ابْنُ مَرْيَمَ إِلاَّ رَسُولٌ قَدْ خَلَتْ مِن قَبْلِهِ الرُّسُلُ وَأُمُّهُ صِدِّيقَةٌ كَانَا يَأْكُلاَنِ الطَّعَامَ انظُرْ كَيْفَ نُبَيِّنُ لَهُمُ الآيَاتِ ثُمَّ انظُرْ أَنَّى يُؤْفَكُونَ قُلْ أَتَعْبُدُونَ مِن دُونِ اللّهِ مَا لاَ يَمْلِكُ لَكُمْ ضَرّاً وَلاَ نَفْعاً وَاللّهُ هُوَ السَّمِيعُ الْعَلِيمُ “Масиҳ бинни Марям фақат бир пайғамбар бўлиб, ундан илгари ҳам кўп пайғамбарлар ўтгандир. Унинг онаси эса сиддиқа — Аллоҳга ҳаққи-рост иймон келтирган аёлдир. Иккалалари ҳам таом ер эдилар. (Эй Муҳаммад), оят-ҳужжатларни уларга қандай баён қилишимизни кўринг, сўнг уларни қандай бўҳтон томонга оғаётганларни кўринг! Айтинг: «Аллоҳни қўйиб, сизлар зарар ҳам, фойда ҳам беришга эга бўлмаган нарсаларга ибодат қиласизми? Аллоҳ эшитгувчи, билгувчидир»”. (Моида: 75-76). Унга Аллоҳ таолонинг ушбу қавлини ёдга олинг: وَيَوْمَ يَحْشُرُهُمْ جَمِيعاً ثُمَّ يَقُولُ لِلْمَلَائِكَةِ أَهَؤُلَاء إِيَّاكُمْ كَانُوا يَعْبُدُونَ قَالُوا سُبْحَانَكَ أَنتَ وَلِيُّنَا مِن دُونِهِم بَلْ كَانُوا يَعْبُدُونَ الْجِنَّ أَكْثَرُهُم بِهِم مُّؤْمِنُونَ “(Эсланг, Аллоҳ) уларнинг (яъни мушрикларнинг) барчаларини тўплаб, сўнгра фаришталарга «Ана у (мушриклар) сизларга ибодат қилгувчи бўлганмидилар?» дейилган кунда. (Фаришталар): «Пок Парвардигор, Сен Ўзинг бизларнинг дўстимиздирсан, улар эмас. Йўқ, улар жинларга ибодат-итоат қилар эдилар. Уларнинг кўплари (жинларга) иймон келтиргувчидирлар», дерлар”. (Сабаъ: 40-41). Ва Аллоҳ таолонинг ушбу қавли: وَإِذْ قَالَ اللّهُ يَا عِيسَى ابْنَ مَرْيَمَ أَأَنتَ قُلتَ لِلنَّاسِ اتَّخِذُونِي وَأُمِّيَ إِلَـهَيْنِ مِن دُونِ اللّهِ قَالَ سُبْحَانَكَ مَا يَكُونُ لِي أَنْ أَقُولَ مَا لَيْسَ لِي بِحَقٍّ إِن كُنتُ قُلْتُهُ فَقَدْ عَلِمْتَهُ تَعْلَمُ مَا فِي نَفْسِي وَلاَ أَعْلَمُ مَا فِي نَفْسِكَ إِنَّكَ أَنتَ عَلاَّمُ الْغُيُوبِ “Эсланг (эй Муҳаммад), Аллоҳ: «Эй Ийсо бинни Марям, одамларга: «Аллоҳни қўйиб, мени ва онамни илоҳ қилиб олинглар», деб сен айтдингми?» — деганида, (Ийсо) айтди: «Эй пок Парвардигор, ҳаққим бўлмаган нарсани айтиш мен учун дуруст эмас-ку. Агар айтган бўлганимда, Сен албатта билар эдинг. Зотан Сен нафсимдаги бор нарсани билурсан. Аммо мен Сенинг нафсингдаги ҳеч нарсани билмасман. Фақат Сен Ўзинг ғайб илмларининг билимдонисан”. (Моида: 116). Унга: Аллоҳ санамларни қасд қилганларни кофир дегани ва яна солиҳларни қасд қилганларни кофир дегани ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга қарши жанг қилганларини билдинг, деб айтинг. Шарҳ: Ушбу “Шубҳаларни аритиш” (дея аталмиш) буюк рисолада имом, мужаддид раҳимаҳуллоҳ юқорида муфассал баён қилинган муқаддималарни келтирдилар. Сўнг мушриклар шубҳаларининг асосларини келтирдилар ва уларга умумий жавоб бердилар. Сўнгра шубҳаларини эсга олиш ва унга муфассал жавоб беришни бошладилар. У киши раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Агар: бу оятлар санамларга ибодат қилганлар ҳақида нозил бўлган. Ахир солиҳларни қандай қилиб санамлар каби қилмоқдасизлар? Ёки қандай қилиб пайғамбарларни санамлар қилиб қўймоқдасизлар?-деса, бас, унга юқоридагилар билан важоб беринг. Агар у, кофирлар рубубиятнинг бари Аллоҳ учун дея гувоҳлик берганлари, қасд қилганларидан фақат шафоатни ирода қилганларига иқрор бўлса, бироқ эслаб ўтганига биноан уларнинг фели билан ўзининг фели ўртасини ажратишни хоҳласа, унга кофирлар орасида санамларга дуо қилганлари бўлгани, улар орасида авлиёларга дуо қилганлари бўлганини ёдга олинг…”. Ушбу шубҳа кўпчиликка тарқалган. Ҳатто кейинги муфассирлар Қуръонда Аллоҳ азза ва жалладан ўзгасига ибодат қилинганини қайтарув жиҳатидан ёдга олса ёки мушриклар Аллоҳдан ўзгасига ибодат қилганларини васф қилса, буни санамларга ибодат дея изоҳладилар. Дарҳақиқат, луғатда қарор топган нарса шуки, санам ўйилган суратдир. Яъни, сурат шаклида ўйилган нарса. Шундай бўлар экан, батаҳқиқ, санам ё тош ёки тахта ёҳуд хамир ёкида хурмо бўлади. Шунга кўра араб ва улардан бошқа мушрикларлар Аллоҳдан ўзгасига юзланган ибодатни санамларга қаратилган эди дедилар. Шунинг учун Қурайш кофирлари фақат санамларга ибодат қилгани учун кофир бўлган дедилар. Шунингдек, улардан олдинги кофирлар ҳам санамларга ибодат қилганлари учун кофир бўлганлар (дея изоҳладилар). Бу, аҳли сунна вал жамоа ақидасига мухолиф бўлган тафсир ва ақида китобларида илмга нисбат бериладиганлар жумласидан кўпчилик асос солган аслдир. Ушбу боб ва бу залолатнинг асоси юқорида баён қилинганидек ботинийлар ва мутакаллимлар томонидан бўлди. Батаҳқиқ, ботинийлар руҳларни васила қилишни тақрир қилганларида, балки руҳларнинг жасаддан ажралгандан кейинги бошқаруви жасадда эканлигидаги амалга оширган ишидан улканроқ дея қайд этиб ўтганларида шундай дедилар: чунки улар жасадда бўлганида ушбу танада банд-(ҳибс) қилинган эди, кетолмасди-(ҳаракатлана олмасди), фақат ушбу тана тоқати етадиган нарсада тасарруф қиларди. Фақат ушбу тананинг қудрати етганича берарди, маън қиларди, оларди, кўтарарди. Аммо ушбу жасаддан ажралгач, батаҳқиқ, у ўзининг жўнаши-(ҳаракатланиши)га қайтади. Ҳамда жасадда бўлгандаги ҳолатидан улканроқ куч-қувватга тайёр бўлади. Жасад шаҳват, айб-(камчилик) ва касаллик ўрни. Руҳ эса унда банд, ҳибс қилинган. Агар руҳ бадандан ажралса жўнайди-(ҳаракатланади) ва жасадда гаровга қўйилганлигида бўлмаган куч-қувватга эга бўлиб қолади. Шундай бўлгач: ушбу куч ва бу руҳларни васила қилиш, Аллоҳ азза ва жалланинг ҳузурида воситачилик қилиши учун уларга интилиш, у мушрикларнинг восита қилиши каби эмас, дедилар. Чунки мушриклар санамларни восита қиладилар. Санамларнинг эса Аллоҳ азза ва жалла ҳузурида ўрни йўқ. Пок, солиҳ руҳларга келсак –анбиё ва авлиёларнинг руҳи- уларнинг Аллоҳ азза ва жалла ҳузурида ўз ўрни, мақоми, обрўси ва ҳурмати бор. Ушбу фарқни лозим қилиб қўйдилар. Шунинг учун бу воситачиликни тавҳид остига дохил бўлмайди дедилар. Улар наздидаги тавҳид рубубият тавҳидидир, улуҳият тавҳиди эмас. Яъни, Аллоҳ Бошқарувчи, яратишга Қодир, ўзгасидан Беҳожат, Ундан ўзга ҳар бир нарса Унга муҳтож дея иймон келтириш. Бу мутакаллимларда тарқалиб кетди. Мутакаллимлар иймонни рўёбга чиқаришдаги ғоя рубубиятга иймон келтириш дедилар: “Ла илаҳа иллаллоҳ”га иймон келтиришнинг маъноси Аллоҳдан ўзга ҳақ Роб йўқ. Яъни, Аллоҳ азза ва жалланинг ёлғиз ўзи яратиш ва пайдо қилишга Қодир. Қачон шунга иқрор бўлса мўмин-у мусулмон бўлади. Улар наздида араб мушриклари ушбу эътиқодда бўлмаганлар. Улар юлдузлар яратади, ушбу санамлар яратади, фойда ва зарар беради дея эътиқод қилганлар. Аммо ким-ки рубубиятда Аллоҳни яккаласа, батаҳқиқ, у мўмин бўлади. Шунинг учун: “Ла илаҳа иллаллоҳ”нинг маъноси Аллоҳгина яратиш ва пайдо қилишга Қодирдир, дедилар. Ёки бошқаси айтганидек: Аллоҳгина ўзгасидан Беҳожат, Ундан ўзга барча нарса Унга муҳтож. Ушбу фикр ва бу оғишиш мусулмонлар ўртасида тарқалиб кетди. Тавҳид борасида мутакаллим, ашъарий ва мўътазилаларнинг мазҳаби ҳукмрон-(устун) бўлганда аксар муфассир ва фуқаҳолар ушбу жирканч сўздан таъсирландилар. Шунинг учун Аллоҳдан ўзгасига ибодат қилиш зикр қилинган оятларни санамларга ибодат қилиш дея тафсир қилдилар. Шу боис бир қанча тоифалар шайх, имом Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб раҳимаҳуллоҳ даъватларини, қандай қилиб солиҳ кишилар ва авлиёларни санамлар каби қилиб қўяди?-дея инкор қилдилар. Чунки санамларнинг руҳи йўқ. Солиҳ ва авлиёларнинг руҳлари эса Аллоҳ азза ва жалла ҳузурида пок, муқаддас. Шунинг учун шайх раҳимаҳуллоҳ ушбу шубҳани ва унга жавобни келтириб, дедилар: “Агар: бу оятлар санамларга ибодат қилганлар ҳақида нозил бўлган. Ахир солиҳларни қандай қилиб санамлар каби қилмоқдасизлар? Ёки қандай қилиб пайғамбарларни санамлар қилиб қўймоқдасизлар?-деса, бас, унга юқоридагилар билан важоб беринг. Агар у, кофирлар рубубиятнинг бари Аллоҳ учун дея гувоҳлик берганларига, … иқрор бўлса…”. Ушбу: “Унга юқоридагилар билан жавоб беринг”, сўзлари билан юқорида ўтган муқаддималарни назарда тутяптилар. “Агар у”, бу ушбу жавобга тафсилот киритишдир. “Агар у, кофирлар рубубиятнинг бари Аллоҳ учун дея гувоҳлик берганларига, … иқрор бўлса”. Унга кофирларнинг рубубиятга нисбатан ҳолатларини қойим қилиниши сўзларини ботилга чиқаришнинг аввалидир. Аллоҳ азза ва жалла бизга рубубият тавҳидининг муайян маънолари ва кофирлар рубубият тавҳидига иқрор бўлганлари ҳамда уларнинг ширки илоҳиёт тавҳиди жиҳатидан бўлганини баён қилди. Дарҳақиқат, У азза ва жалла буни кўплаб оятларда баён қилди. Аллоҳ азза ва жалланинг ушбу қавли каби: وَلَئِن سَأَلْتَهُم مَّنْ خَلَقَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ لَيَقُولُنَّ خَلَقَهُنَّ الْعَزِيزُ الْعَلِيمُ “(Эй Муҳаммад), қасамки, агар сиз улардан: «Осмонлар ва ерни ким яратган?» деб сўрасангиз, албатта: «Уларни қудратли ва доно (Аллоҳ) яратган», дерлар. (Аммо ўзлари ҳеч нарса ярата олмайдиган бут ва санамларни У зотга шерик қилиб, уларга сиғинурлар)”. (Зухруф: 9). У азза ва жалланинг ушбу қавли: وَلَئِن سَأَلْتَهُم مَّنْ خَلَقَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ لَيَقُولُنَّ اللَّهُ “Қасамки, агар улардан «Осмонлар ва ерни ким яратган?» деб сўрасангиз албатта «Аллоҳ» дерлар”. (Луқмон: 25). У азза ва жалланинг ушбу қавли: وَلَئِن سَأَلْتَهُم مَّن نَّزَّلَ مِنَ السَّمَاءِ مَاءً فَأَحْيَا بِهِ الْأَرْضَ مِن بَعْدِ مَوْتِهَا لَيَقُولُنَّ اللَّهُ قُلِ الْحَمْدُ لِلَّهِ بَلْ أَكْثَرُهُمْ لَا يَعْقِلُونَ “Қасамки, агар сиз улардан: «Осмондан сув ёмғир ёғдириб ерни «ўлганидан» сўнг «тирилтирган» зот ким?» — деб сўрасангиз, албатта улар: «Аллоҳ», деб (жавоб қилурлар). Сиз (уларга): «Эътироф этганларингиз учун Аллоҳга ҳамду сано бўлсин», деб айтинг. Йўқ, уларнинг кўплари ақл юргизмайдилар”. (Анкабут: 63). У азза ва жалланинг ушбу қавли: قُلْ مَن يَرْزُقُكُم مِّنَ السَّمَاءِ وَالأَرْضِ أَمَّن يَمْلِكُ السَّمْعَ والأَبْصَارَ “(Эй Муҳаммад) айтинг: «Ким сизларга осмон ва заминдан ризқ берур ёки ким қулоқ-кўзларингизга эгалик қилур?!...”. (Юнус: 31). Ва бошқа оятлар. Намл сурасининг бошидаги оятлар. Ҳамда мушриклар рубубиятга иқрор бўлганлари баён қилинган –юқорида зикр қилинган- кўплаб оятлар. Агар шунга иқрор бўлса, батаҳқиқ, шубҳасининг бир қисми кетди. Тоинки араб мушрикларининг ширки ушбу санамлар яратади ёки яратишга Қодир ёҳуд улар мулкда улуш-(насиба)га эга деб эътиқод қилишлари жиҳатидан бўлмаганини билсин. Шундай бўлар экан, биз: улар ушбу жиҳатдан бу санамлардан шафоатни ирода қилганлар, деймиз. У азза ва жалла айтганидек: وَالَّذِينَ اتَّخَذُوا مِن دُونِهِ أَوْلِيَاء مَا نَعْبُدُهُمْ إِلَّا لِيُقَرِّبُونَا إِلَى اللَّهِ زُلْفَى “У зотдан ўзга «дўстлар»ни («илоҳ») қилиб олган кимсалар: «Биз (ўша «илоҳ»ларимизга) фақат улар бизни Аллоҳга яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз», (дерлар)”. (Зумар: 3). Ва У азза ва жалланинг ушбу қавли каби: هَـؤُلاء شُفَعَاؤُنَا عِندَ اللّهِ “Ана шу нарсалар Аллоҳ ҳузурида бизларнинг оқловчиларимиз”. (Юнус: 18). У азза ва жалланинг ушбу қавли: أَجَعَلَ الْآلِهَةَ إِلَهاً وَاحِداً إِنَّ هَذَا لَشَيْءٌ عُجَابٌ “(Шунча) илоҳоларни битта илоҳ қилиб олибдими?! Ҳақиқатан бу жуда қизиқ нарса!”. (Сод: 5). Демак, мушриклар ушбу санамларга илоҳиёт борасида эътиқод қўярдилар. Уларга воситачилик қилиш ва шафоат учун яқинлик ҳосил қилардилар. Бу эса иккинчи ҳужжат. Биринчи ҳужжат: ушбу шубҳага раддия беришда: мушрикларнинг рубубиятга иқрор бўлишларидаги ҳолат. Иккинчи ҳужжат: улар санамларга нисбатан фақат воситачилик қилиш ва шафоатни қасд қилганларини ёритиб бериш. Чунки Аллоҳ азза ва жалла бизга улар санамлар борасида яратади, ризқ беради, ёмғир ёғдиради, шамолларни эсдиради ва бундан бошқаларни эътиқод қилмаганларини баён қилди. Балки улардан шафоат ҳамда санамларни васила қилишни қасд қилганлар. Учинчи ҳужжат: шайх шундан кейин ушбу қавллари билан ёдга олганлари: “Бироқ эслаб ўтганига биноан уларнинг фели билан ўзининг фели ўртасини ажратишни хоҳласа, унга кофирлар орасида санамларга дуо қилганлари бўлгани, улар орасида авлиёларга дуо қилганлари бўлганини ёдга олинг”. Юқорида изоҳланганидек мушрикларнинг Аллоҳдан ўзгасига ибодати тўрт турга қаратилган эди. Уларнинг хулосаси: Улар сурати чизилган санамларга ибодат қилардилар. Фаришталарга ибодат қилардилар Анбиё ва авлиёларга ибодат қилардилар. Дарахт ва тошларга ибодат қилардилар. Яъни, унга эътиқод қўйиб, ибодат қилардилар. Ана шу турлар жумласидир. Дарахт ва тошлар остига қуёш, ой ва юлдузлар ҳам киради. Чунки улар ҳам тошдан ясалган эди. Ушбу турлардан ҳам бир тур остига бир қанча синфлар дохил бўлади. Демак, арабларнинг ибодати бир турга қаратилган эмасди. Агар у далил истаса унга: мушрик ва кофирлардан иборат араб ва араб бўлмаганлар анбиё ва солиҳ кишиларга ибодат қилишгани жиҳатидан айтадиган бўлсак, бас, бу борада оятлар кўп. Аллоҳ азза ва жалланинг ушбу қавли каби: مَّا الْمَسِيحُ ابْنُ مَرْيَمَ إِلاَّ رَسُولٌ قَدْ خَلَتْ مِن قَبْلِهِ الرُّسُلُ وَأُمُّهُ صِدِّيقَةٌ كَانَا يَأْكُلاَنِ الطَّعَامَ “Масиҳ бинни Марям фақат бир пайғамбар бўлиб, ундан илгари ҳам кўп пайғамбарлар ўтгандир. Унинг онаси эса сиддиқа — Аллоҳга ҳаққи-рост иймон келтирган аёлдир. Иккалалари ҳам таом ер эдилар”. (Моида: 75). У азза ва жалланинг ушбу қавли: وَيَوْمَ يَحْشُرُهُمْ جَمِيعاً ثُمَّ يَقُولُ لِلْمَلَائِكَةِ أَهَؤُلَاء إِيَّاكُمْ كَانُوا يَعْبُدُونَ قَالُوا سُبْحَانَكَ أَنتَ وَلِيُّنَا مِن دُونِهِم “(Эсланг, Аллоҳ) уларнинг (яъни мушрикларнинг) барчаларини тўплаб, сўнгра фаришталарга «Ана у (мушриклар) сизларга ибодат қилгувчи бўлганмидилар?» дейилган кунда. (Фаришталар): «Пок Парвардигор, Сен Ўзинг бизларнинг дўстимиздирсан, улар эмас…», дерлар”. (Сабаъ: 40-41). У азза ва жалланинг ушбу қавли: أُولَـئِكَ الَّذِينَ يَدْعُونَ يَبْتَغُونَ إِلَى رَبِّهِمُ الْوَسِيلَةَ أَيُّهُمْ أَقْرَبُ “Улар (илоҳ деб) илтижо қиладиган ўша кимсаларнинг ўзлари ҳам Парвардигорга қай бирлари яқинроқ бўлиш учун йўл изларлар”. (Исро: 57). У азза ва жалланинг ушбу қавли: وَإِذْ قَالَ اللّهُ يَا عِيسَى ابْنَ مَرْيَمَ أَأَنتَ قُلتَ لِلنَّاسِ اتَّخِذُونِي وَأُمِّيَ إِلَـهَيْنِ مِن دُونِ اللّهِ “Эсланг (эй Муҳаммад), Аллоҳ: «Эй Ийсо бинни Марям, одамларга: «Аллоҳни қўйиб, мени ва онамни илоҳ қилиб олинглар», деб сен айтдингми?» — деганида”. (Моида: 116). Аллоҳ азза ва жалланинг ушбу қавли: أَفَرَأَيْتُمُ اللَّاتَ وَالْعُزَّى وَمَنَاةَ الثَّالِثَةَ الْأُخْرَى “(Эй мушриклар, ўзларингизча сиғинаётган санамларингиз) — «Лот», «Уззо», ва яна учинчилари бўлмиш тубан «Манот» ҳақида ҳеч ўйлаб кўрдингларми?!”. (Нажм: 19-20). Лот солиҳ киши бўлиб, ҳожиларга талқон янчиб берарди. Вафот этди ва қабри устида эътикоф ўтирдилар. Демак, уларга солиҳ кишилар ибодат қилингани ҳақидаги очиқ оятларни жамлаб берамиз. Сўнг ушбу учинчи ҳужжатнинг иккинчи даржасига келсак: Қуръонда яна Аллоҳ азза ва жалла мушриклар ибодат қилганлар тирик эмас, ўликлар эканини баён қилди, деймиз. Аллоҳ азза ва жалла Наҳл сурасида мушриклар билан кечган ҳужжатлашувни зикр қилганда айтгани каби. Аллоҳ азза ва жалла олиҳани васф қилиб шундай деди: لاَ يَخْلُقُونَ شَيْئاً وَهُمْ يُخْلَقُونَ أَمْواتٌ غَيْرُ أَحْيَاء وَمَا يَشْعُرُونَ أَيَّانَ يُبْعَثُونَ “Бирон нарсани яратгувчи эмасдир, балки ўзлари яралгувчидирлар. (Улар) жонсиз ўликлардир. Ва улар қачон қайта тирилишларини ҳам сеза олмайдилар”. (Наҳл: 20-21). Ушбу оятда арабларнинг мушрик ва кофирлари ибодат қилган нарсалар бирор нарса яратмагани ва ўзлари махлуқ экани, улар тириклар эмас, ўликлар экани баён қилинди. Аллоҳ таолонинг ушбу қавли маъноси: أَمْواتٌ غَيْرُ أَحْيَاء “(Улар) жонсиз ўликлардир”. (Наҳл: 21). Улар ҳозир тириклик сифатида эмас. Балки улар ўлим сифатидадир. Бу эса улар ушбу васфдан олдин тирик бўлганликларини англатади. Чунки ўлик дея сифатланган нарса, бундан олдин тирик бўлгандир. У азза ва жалла бу ўринда деди: أَمْواتٌ غَيْرُ أَحْيَاء “(Улар) жонсиз ўликлардир”. Сўнг буни ушбу қавли билан таъкидлади: وَمَا يَشْعُرُونَ أَيَّانَ يُبْعَثُونَ “Ва улар қачон қайта тирилишларини ҳам сеза олмайдилар”. (Наҳл: 21). Яъни, қачон қайта тирилишларини билмайдилар. Қайта тириладиган нарса, у ҳаёт бўлиб, вафот этган дея сифатланадиган ўликдир. Бу эса жонсиз жисм ва санамлар (бу васфдан) ташқарида экани ҳақида очиқ-ойдин. Қайта тириладиганлар жин, инс ва ҳайвондан иборат жонли нарсалар. Шу ўринда маълум бўлдики, (юқорида) инсдан иборат ибодат қилинганлар мақсад қилинган. Шундай бўлар экан, араблар фақат тош васфига эга бўлган санамларга ибодат қилган деган даъво ботилдир. Юқорида араблар ва улардан олдингилар санамларга нима учун боғланганлари баён қилинди. Чунки улар ушбу санам муайян сурат кўринишида ишланган. Унга ушбу суратнинг руҳи ёки улар айтганидек руҳонияти тушади. Агар сурат башар суратида бўлса, хитоб қилинган вақт унга (санамга) (ушбу инсон) руҳи тушади, агар сурат фаришта суратида бўлса хитоб қилинган вақт фаришта ҳозир бўлади деб эътиқод қилардилар. Даъво қилишларича шундай эди. Улар: санамга хитоб қилган эдик, у бизга ҳам хитоб қилди. Унга гапирган эдик, у ҳам бизга гапирди. Ундан сўраган эдик, у бизга жавоб берди, деган сўзларида содиқлар. Бироқ уларга пок руҳлар жавоб бермаган. Балки уларга жирканч руҳлар, шайтон ва жинларнинг руҳлари жавоб берган. Шунинг учун Аллоҳ азза ва жалла Сабаъ оятида айтдики: وَيَوْمَ يَحْشُرُهُمْ جَمِيعاً ثُمَّ يَقُولُ لِلْمَلَائِكَةِ أَهَؤُلَاء إِيَّاكُمْ كَانُوا يَعْبُدُونَ قَالُوا سُبْحَانَكَ أَنتَ وَلِيُّنَا مِن دُونِهِم بَلْ كَانُوا يَعْبُدُونَ الْجِنَّ أَكْثَرُهُم بِهِم مُّؤْمِنُونَ “(Эсланг, Аллоҳ) уларнинг (яъни мушрикларнинг) барчаларини тўплаб, сўнгра фаришталарга «Ана у (мушриклар) сизларга ибодат қилгувчи бўлганмидилар?» дейилган кунда. (Фаришталар): «Пок Парвардигор, Сен Ўзинг бизларнинг дўстимиздирсан, улар эмас. Йўқ, улар жинларга ибодат-итоат қилар эдилар. Уларнинг кўплари (жинларга) иймон келтиргувчидирлар», дерлар”. (Сабаъ: 40-41). Яъни, уларга ҳақиқатда хитоб қилган ва уларни бунга туширганлар жинлардан бўлган шайтонлардир. Дарҳақиқат, Аллоҳ азза ва жалла деди: أَلَمْ أَعْهَدْ إِلَيْكُمْ يَا بَنِي آدَمَ أَن لَّا تَعْبُدُوا الشَّيْطَانَ إِنَّهُ لَكُمْ عَدُوٌّ مُّبِينٌ وَأَنْ اعْبُدُونِي هَذَا صِرَاطٌ مُّسْتَقِيمٌ “Мен сизларга «Эй Одам болалари, шайтонга ибодат қилмангиз, чунки у сизларга очиқ душмандир. Менгагина ибодат қилинглар! Мана шу Тўғри йўлдир», деб буюрмаганмидим?!”. (Ясин: 60-61). Шайтоннинг залолатга бошлаши асло шаҳват жиҳатидан эмас. Балки у энг улкан залолатга бошлади. У ҳам бўлса Аллоҳ азза ва жалладан ўзгасига ибодат қилиш борасидадир. Демак, ушбу шубҳанинг жавоби ҳужжатнинг уч турини ўз ичига олади: Биринчи: мушрикларнинг ибодати рубубиятга иқрор бўлишлари билан бўлди. Ва оятларни келтирасиз. Иккинчи: улар ибодат қилган олиҳаларидан –гарчи санам бўлса-да- фақат воситачилик қилиши ва шафоатни ирода қилганлар. Оятларда зикр қилинганидек. Учинчи: оятларда ушбу маъбудотлар фақат санам бўлмагани, балки у маъбудотлар инсон, фаришта ва жинлардан иборат бўлгани зикр қилинди. Фаришталарга ибодат қилинди. Солиҳ кишиларга ибодат қилинди. Авлиё ва анбиёларга ибодат қилинди. Агар шу маълум ва аниқ-равшан бўлса, бас, ушбу ҳужжатнинг хотимасига ўтамиз. Айтамизки: ушбу ҳужжат ва юқорида ўтганидек ушбу ҳужжатга раддия бериш аниқ-равшан. Бироқ натижаси қоляпти. У ҳам бўлса: воситачилик қилишнинг маъносини тушуниб олиш, тавассулнинг маъносини фаҳмлаш, шафоатнинг маъносини тушуниб олиш. Бу шайх раҳимаҳуллоҳ жавобларининг сўнгида келади. Бироқ бундан олдин муқаддима шуки, у ушбу уч ҳужжатга босқичма-босқич таслим бўлса, у билан шафоат ҳақида сўз очишга кўчасиз. Ушбу ҳужжатлардан олдин шафоат ҳақида гап очманг. Чунки шафоат ҳақидаги сўзда қовлий, феълий ва нақлий шубҳалар кўп. Ихтилоф вақтида мурожат қилиниши учун муҳкамга ва аниқ-равшан (сўз)га эҳтиёж сезади. Демак, мушриклар билан ҳужжатлашиш вақтида уларга -агар: аввалгилар фақат санамларга ибодат қилганлар, деса- уч ҳужжат тақдим қилинади. Шулардан кейингина шафоат ҳақида гап очилади. Ана шу дамда шафоат маъноси, уларнинг василалари қандай бўлгани, тавассул маъноси ва шунга ўхшашлар баён қилинади. Учинчи ҳужжатдаги икки даража ўртасидаги фарқ нима? Учинчи ҳужжатдаги биринчи даража: оятларда анбиё ва солиҳларга ибодат қилингани очиқ зикр қилинди. Унинг иккинчи даражаси: бу тўғри эмас, балки санамларга ибодат қилганлар, улар санамларга бевосита-(тўғридан-тўғри) ибодат қилмаганлар, деб айтиши кутилганидек унга: Аллоҳ азза ва жалла мушриклар дуо-илтижо қилганларни шундай дея баён қилди, деб айтилади: أَمْواتٌ غَيْرُ أَحْيَاء وَمَا يَشْعُرُونَ أَيَّانَ يُبْعَثُونَ “Ўликлардир, тирик эмаслар ва қачон қайта тирилтирилишларини билмаслар”. (Наҳл: 21). Аҳқоф сурасининг бошидаги оятлар ҳам бунга очиқ-ойдин далолат қилади. Демак, ҳужжатнинг иккинчи даражаси, улар солиҳларнинг суратларига шунчаки санам бўлгани учун ибодат қилмаганларини баён қилишдир. Балки улар тирик бўлиб, вафот этган ва қачон қайта тирилишини билмайдиганларга ибодат қилганлар. RE: Шубҳаларни аритиш (Кашф аш-Шубуҳат) - Шайх Солиҳ ибн Абдулазиз Оли Шайх шарҳи - mutaallim - 08-15-2015 Агар: кофирлар улардан истаганлар. Мен эса Аллоҳ фойда ва зарар берувчи, Бошқарувчи дея гувоҳлик бераман. Фақат Ундан истайман. Солиҳлар бошқарувдан бирор нарсага эга эмас. Бироқ уларни қасд қилиб Аллоҳдан уларнинг шафоатларини умид қиламан, деса…
Жавоб шундай: батаҳқиқ, бу кофирларнинг сўзи билан баб-баробар. Ва унга Аллоҳ таолонинг ушбу қавлини ўқиб беринг: وَالَّذِينَ اتَّخَذُوا مِن دُونِهِ أَوْلِيَاء مَا نَعْبُدُهُمْ إِلَّا لِيُقَرِّبُونَا إِلَى اللَّهِ زُلْفَى “У зотдан ўзга «дўстлар»ни (илоҳ) қилиб олган кимсалар: «Биз (ўша илоҳларимизга) фақат улар бизни Аллоҳга яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз», (дерлар)”. (Зумар: 3). Ва Аллоҳ таолонинг ушбу қавли: وَيَعْبُدُونَ مِن دُونِ اللّهِ مَا لاَ يَضُرُّهُمْ وَلاَ يَنفَعُهُمْ وَيَقُولُونَ هَـؤُلاء شُفَعَاؤُنَا عِندَ اللّهِ قُلْ أَتُنَبِّئُونَ اللّهَ بِمَا لاَ يَعْلَمُ فِي السَّمَاوَاتِ وَلاَ فِي الأَرْضِ سُبْحَانَهُ وَتَعَالَى عَمَّا يُشْرِكُونَ “Улар Аллоҳни қўйиб, ўзларига зиён ҳам, фойда ҳам етказа олмайдиган нарсаларга ибодат қиладилар ва: «Ана шу нарсалар Аллоҳ ҳузурида бизларнинг оқловчиларимиз», дейдилар. Айтинг: «Аллоҳга осмонлар ва ердаги У зот билмайдиган нарсаларни (шерикларни) билдириб қўймоқчимисизлар?!» Аллоҳ уларнинг (мушрикларнинг) ширкларидан пок ва юксак бўлган зотдир”. (Юнус: 18). Шуни билгинки, ушбу уч шубҳа улар наздидаги энг катта нарса-(“далил”). Агар Аллоҳ уни ўз Китобида ёритиб берганини билиб олсанг ва уни яхшилаб тушуниб олсанг, бас, ундан кейингилари осондир.Шарҳ: У келтирган ушбу шубҳалар –у ҳам бўлса: улар шафоатни қасд қилишлари- бироз тақрирга эҳтиёж сезади. Мушрик, мушрикларга ўхшашлар ва мушрикларни ҳимоя қилувчилар: Аллоҳ азза ва жалла сабабларни сабаб ортидан келадиган нарсалар натижаси қилди. Кийимни иссиқ ва совуқни даф қилиш сабаби қилди. Қаламни ёзишлик сабаби қилди. Таомни очликни тўсиш сабаби қилди. Ичимлик ва сувни чанқоқни тўсиш сабаби қилди ваҳаказо, дейдилар. Айтадиларки: Ушбу сабаблар фойдали экани ҳамда анбиё, авлиё ва солиҳлар ўлимдан кейин фойда бермасликларига ақл қандай бовар қилсин? Шак-шубҳа йўқки, уларнинг қадри олийроқ ва сабаб бўлишда ушбу нарсалардан улканроқдир. Ахир: таом фойда беради, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса фойда бермайдилар деб айтишга қандай тил борсин? –уларнинг айтишига кўра-. Кийим фойда беради, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса ўлганларидан кейин фойда бермайдилар ёки авлиё ва солиҳ кишилар фойда бермайди дейишга қандай тил борсин? Шафоат ва тавассулни қайдлаб ўтишликда сабаб ва сабаб ортидаги нарсаларга боғланиш жиҳатидан сизга кириб келадилар-(йўл топмоқчи бўладилар). Бунинг жавоби эса мушриклар ҳолатини билиш билан бўлади. Мушриклар ширк келтирган вақт ушбу сабабларни сабабчи қилиб олишнигина хоҳлаганлар. Ийсо алайҳиссалом, унинг онаси, Лот, солиҳ кишилар ва қабрларга юзланган кезлари нима учун юзлангандилар? Уларда мустақил (яратиш, ризқ бериш…)ни эътиқод қилганларми? Жавоб: йўқ. балки уларга сабаб дея эътиқод қўйганлар. Демак, сабабга оид шубҳа шафоат шубҳасининг муқаддимасидир. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёки авлиё ва солиҳ кишилардан шафоат сўрашнинг ҳечқиси йўқ (деган фикрга) етиш учун сабабийлик (мавзуси)ни қайдлаб ўтадилар. Демак, мушрикларнинг ибодатини тушуниб олишингиз ушбу шубҳанинг асосига болта уради. Мушриклар ибодатини фаҳмлаб олишингиз билан шафоат ҳақидаги сўзга муқаддима бўлган ушбу шубҳани олиб келган кимсага раддия беришга қодир бўласиз. Сабаблар –шариатда маълум бўлганидек- икки турли: Рухсат берилган сабаблар Ҳаром қилинган сабаблар Ҳар бир сабабни қўллаш шариатда жоиз эмас. Набий соллалоҳу алайҳи ва саллам ўлганларидан кейин сабаб бўлишлари ёки солиҳ кишилар ўлганларидан кейин сабаб бўлиши, бу мужодала ва ҳужжат вақтида: икки эҳтимоли бор: сабаб бўлишлари эҳтимоли бор ва сабаб бўлмасликлари эҳтимоли ҳам бор, деймиз. Чунки тақсимот ва тўғри мужодала талаби шундай бўлишлари эҳтимол қилинади ва шундай бўлмасликлари ҳам эҳтимол қилинади дея тақсимот киритишимизни талаб этади. Энди олдингиларнинг ҳолатига назар ташлайлик. Айтамизки: Аллоҳ азза ва жалла бизга шаҳидларнинг руҳлари Ўзининг ҳузурида олий мақомда экани ҳамда бизга: шаҳид ўликдир, деб айтишимиз жоиз эмаслигини баён қилди. Аллоҳ азза ва жалла айтганидек: وَلاَ تَقُولُواْ لِمَنْ يُقْتَلُ فِي سَبيلِ اللّهِ أَمْوَاتٌ بَلْ أَحْيَاء وَلَكِن لاَّ تَشْعُرُونَ “Ва Аллоҳ йўлида ҳалок бўлган шаҳидлар ҳақида: «Булар ўликлар», демангиз! Йўқ, улар тириклардир, лекин сизлар сезмайсизлар”. (Бақара: 154). У азза ва жалла деди: وَلاَ تَحْسَبَنَّ الَّذِينَ قُتِلُواْ فِي سَبِيلِ اللّهِ أَمْوَاتاً بَلْ أَحْيَاء عِندَ رَبِّهِمْ يُرْزَقُونَ
“Аллоҳ йўлидаги жангда ўлдирилган зотларни ҳаргиз ўликлар деб ўйламанг! Йўқ, улар тириклардир! У зотлар Аллоҳ ўз фазлу карами билан берган неъматлардан хушнуд ҳолларида баҳраманд бўлмоқдалар”. (Оли Имрон: 169-170). Аввалгилари Бадр шаҳидлари, Уҳуд шаҳидлари ва улар кўп. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларида иккинчи йилдан у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотларигача ушбу сабабга назар ташлайлик. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам томонларидан бирор нарса-(сўз, фел ёки тақрир) ёки Қуръондан нозил бўлган оятда у фойдали сабаб дея фараз қилганимизда ҳам ушбу сабабдан фойдаланишимизга кўрсатма бўлганми? Ишонч билан (айтамизки) бирор киши: оят ёки ҳадис ёҳуд саҳобаларнинг розияллоҳу анҳум фелида улар шаҳидларнинг руҳларига, -ҳолбуки улар Қуръон матни билан тириклардир- ушбу сабабдан фойдаланиш учун юзланганликлари мавжуд, деб айтмайди. (Шайхул Ислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ “Ар-Родду аълал Бакрий” (1/93)да шундай дедилар: “Ўлик ёки ғойиб кишидан ўтиниб ёрдам сўраш хоҳ пайғамбар ёки валий бўлсин жорий қилинмаган. Ва у солиҳ амаллар жумласидан ҳам эмас. Агар жорий қилинган ёки яхши амал бўлганида, албатта, улар уни билувчироқ ва унга ўзувчироқ-(барчадан олдин қилган) бўлардилар. Салафларнинг бирортасидан бундай қилгани саҳиҳ эмасдир”. Сўзи тугади). Мушриклар юзланаётган анбиёлардан ўзга солиҳ киши ва авлиёларнинг ҳолати, шак-шубҳа йўқки, улар Аллоҳ азза ва жалла Раббиларининг ҳузурида ризқланаётган тириклар дея гувоҳлик берган ушбу шаҳидлардан ҳолати-(даражаси) озроқдир. Чунки улар шаҳидлик васфида уларга шерик бўлмади. Пайғамбарлар эса шаҳидлардан даражада олийроқ ва юқорироқдир.فَرِحِينَ بِمَا آتَاهُمُ اللّهُ مِن فَضْلِهِ Шундай бўлар экан, бу ижмо турларининг энг олийси бўлмиш нубувват замонидаги қатъий ижмога айланганки, ушбу сабаб агар у фойда беради дея фазаз қилинганда ҳам, батаҳқиқ, улар уни қасддан тарк этдилар. Ва бу ҳақда бирор нарса нозил бўлмади. Бу эса у бефойда сабаб, рухсат берилмаган сабаб эканига далолат қилади. Бу бир жиҳатдан. Иккинчи даража: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этганларидан кейин ва у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рофиқул Аъло-(энг олий Ҳамроҳ) билан бирга эканларида, бу саҳобалар розияллоҳу анҳум наздида аниқ-равшан эди. Шунга қарамай на саҳобалар ва на тобеъинлар Набий соллалоҳу алайҳи ва саллам руҳларидан талаб қилиб ва уни сабаб қилиб юзланмаганлари қатъийдир. Бу эса иккинчи ижмо бўлиб, бир қанча асрлар шу асосда ўтди. Учинчи ижмо: ҳижратнинг ўн еттинчи йили, қурғоқчилик йилида одамлар бошига мусибат тушганда, одамларга торлик, фалокат, қаҳатчилик ва очлик етканда Умар розияллоҳу анҳу ёмғир сўраганликлари нақл қилинган ҳодиса. Бухорий ва бошқаларда маъруф ҳадисда у киши (розияллоҳу анҳу) нутқ ийрод қилиб, шундай дедилар: “Эй Аллоҳ! Биз Сенга пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни васила қилар эдик, бизга сув берардинг. Биз Сенга (ҳозир) пайғамбаримизнинг амакисини васила қиляпмиз, бизга сув бер”. (Ровий) айтади: “Шунда улар устига ёмғир ёғди”. “Биз Сенга пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни васила қилар эдик, бизга сув берардинг”. Яъни, ҳаётлик чоғларида. “Биз Сенга (ҳозир) пайғамбаримизнинг амакисини васила қиляпмиз, бизга сув бер”. Ҳозир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амакилари билан ёмғир сўраяпмиз. Эй Аббос! (Ўрнингдан) туриб, дуо қил. Аббос розияллоҳу анҳу туриб, дуо қилди. Одамлар унинг дуосига омин деб турдилар. (Бухорий (1010) Анас розияллоҳу анҳудан ривоят). Бу, улар Аббоснинг дуоси сабабли фойда олганларига ҳамда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дуоси сабабли, бу ношаръий сабаб эканини билганлари учун фойдаланишни талаб қилмаганларига қатъий далолат қилади. Кимки Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга у кишидан дуо талабида юзланса, батаҳқиқ, у шариатга хилоф ва ширкдир. Чунки саҳобалар афзални ташлаб, афзал бўлмаганга юзланишлари мумкин эмас. (Даражаси) озроққа юзланиб, энг олий бўлмиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни тарк этишлари мумкин эмас. Ҳолбуки улар у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётлик чоғларида у киши қодир бўлган нарсаларда у кишидан ўтиниб ёрдам сўрардилар, у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам қодир бўлган нарсаларда у кишидан шафоат сўрардилар ваҳаказо. Бу эса учинчи ижмо. Чунки ҳадис саҳиҳдир. Ана шу қарор топган бўлса айтамизки: бунинг бари у фойдали сабаб деб фараз қилганимизда. Бироқ у рухсат берилмаган сабабдир. Гоҳида маст қилувчи ичимлик фойдали бўлади. Бироқ унга рухсат берилмаган. Аллоҳ азза ва жалла ароқ ва қимор ҳақида шундай деди: فِيهِمَا إِثْمٌ كَبِيرٌ وَمَنَافِعُ لِلنَّاسِ
“Буларда катта гуноҳ ва одамлар учун фойдалар бор”. (Бақара: 219). Шунга қарамай уни ҳаром қилди. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Даволанинглар. Ҳаром билан даволанманглар”. (Абу Довуд (3874), Байҳақий “Кубро” (10/5) Абуд Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят). Ва дедилар: “Аллоҳ шифо топишингизни сизларга ҳаром қилган нарсаларда жо қилмади”. (Ибн Ҳиббон (4/233), Табароний “Кабир” (23/326), Абу Яъло “Муснад” (12/402) Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят). Ана шу маълум бўлган бўлса айтамизки: демак, ушбу сабаб фойда беради деб фараз қилинганда ҳам, батаҳқиқ, у ушбу уч тур ижмога биноан шариатда рухсат берилмаган ҳаром сабабдир. Сўнг улар билан ҳужжатлашишнинг иккинчи даражасига кўчиб, шундай деймиз: ҳақиқатда бу сабаб дунёда бефойдадир. У ҳам бўлса шафоат жиҳатидан боғланган нарсаларидир. Яна айтамзки: ушбу сабаб рухсат берилмаган ва шариатда рад қилинган экани қарор топди. Чунки у мушрикларнинг ширки. Нима учун бу сабаб ҳақиқатда бефойда деб айтяпмиз? Қуйидагиларга биноан: Биринчи: Аллоҳ азза ва жалла Ийсо алайҳиссалом ҳамда у киши онасининг руҳи уларга фойда ҳам, зарар ҳам бермаслигини Қуръон матни билан баён қилди. У азза ва жалла деди: مَّا الْمَسِيحُ ابْنُ مَرْيَمَ إِلاَّ رَسُولٌ قَدْ خَلَتْ مِن قَبْلِهِ الرُّسُلُ وَأُمُّهُ صِدِّيقَةٌ كَانَا يَأْكُلاَنِ الطَّعَامَ انظُرْ كَيْفَ نُبَيِّنُ لَهُمُ الآيَاتِ ثُمَّ انظُرْ أَنَّى يُؤْفَكُونَ
“Масиҳ бинни Марям фақат бир пайғамбар бўлиб, ундан илгари ҳам кўп пайғамбарлар ўтгандир. Унинг онаси эса сиддиқа — Аллоҳга ҳаққи-рост иймон келтирган аёлдир. Иккалалари ҳам таом ер эдилар. (Эй Муҳаммад), оят-ҳужжатларни уларга қандай баён қилишимизни кўринг, сўнг уларни қандай бўҳтон томонга оғаётганларни кўринг! Айтинг: «Аллоҳни қўйиб, сизлар зарар ҳам, фойда ҳам беришга эга бўлмаган нарсаларга ибодат қиласизми? Аллоҳ эшитгувчи, билгувчидир»”. (Моида: 75-76). قُلْ أَتَعْبُدُونَ مِن دُونِ اللّهِ مَا لاَ يَمْلِكُ لَكُمْ ضَرّاً وَلاَ نَفْعاً وَاللّهُ هُوَ السَّمِيعُ الْعَلِيمُ Демак, Моида сурасидаги ушбу икки оятда –ва шайх раҳимаҳуллоҳ келтириб ўтганларда- биринчисида анбиё ва солиҳ кишиларнинг руҳларига юзланиш баён қилинди. Чунки Ийсо алайҳиссалом пайғамбарларнинг улул азмларидан. Оналари эса Аллоҳнинг солиҳа, итоаткор бандаларидан. Демак, улар пайғамбар ҳамда солиҳ аёл, пайғамбарнинг онаси, элчиларнинг улул азмларидан бирининг онасига юзландилар. Аллоҳ азза ва жалла уларнинг ушбу руҳларга юзланишлари бефойда сабабга боғланиш дея баён қилди. Далил нима? Айтдики: قُلْ أَتَعْبُدُونَ مِن دُونِ اللّهِ مَا لاَ يَمْلِكُ لَكُمْ ضَرّاً وَلاَ نَفْعاً
“Айтинг: «Аллоҳни қўйиб, сизлар зарар ҳам, фойда ҳам беришга эга бўлмаган нарсаларга ибодат қиласизми?”. Бу эса ушбу сабаб бефойда эканига далолат қилади. Аллоҳ азза ва жалла Жин сурасидаги бошқа оятда Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни шундай деб айтишга амр қилганини васф қилиб айтдики:قُلْ إِنِّي لَا أَمْلِكُ لَكُمْ ضَرّاً وَلَا رَشَداً
“Айтинг: «Албатта мен сизларга на бир зиён ва на бир тўғри йўл беришга эга эмасдирман”. (Жин: 21). У азза ва жалла Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга на зиён ва на тўғри йўл беришга эга эмасликларини баён қилди. Аллоҳ азза ва жалла ҳаётлик чоғларида фойдали сабаб қилган нарсаларда мустасно. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни иймонга ҳидоят қилиш, уларни залолатдан ҳидоят сари қутқариш, зулуматлардан нурга олиб чиқиш нуқтаи назаридан ҳаётлик чоғларида фойдали сабабларнинг энг улканларидан эдилар. У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг вафотларидан кейин ҳидоят сабаби ҳамда Аллоҳ у кишини дунёда қодир қилган нарсалар ботилга айланди-(пучга чиқди). Чунки У азза ва жалла анбиё ва солиҳ кишилар ўзларига ибодат қилган кимсаларга на фойда ва на зарарга эга эмасликларини баён қилди. Дарҳақиқат, У азза ва жалла деди:تَبَارَكَ الَّذِي نَزَّلَ الْفُرْقَانَ عَلَى عَبْدِهِ لِيَكُونَ لِلْعَالَمِينَ نَذِيراً
“Барча оламларни (охират азобидан) қўрқитгувчи бўлсин деб Ўз бандаси (Муҳаммад)га Фурқон — Қуръон нозил қилган зот — Аллоҳ баракотли - Буюкдир. У — осмонлар ва ернинг подшоҳлиги Ўзиники бўлган, бола-чақа қилмаган, подшоҳликда бирон шериги бўлмаган ва барча нарсани яратиб (аниқ) ўлчов билан ўлчаб қўйган зотдир. (Мушриклар) эса У зотни қўйиб, …илоҳларни ушладилар (яъни ўшаларга сиғиндилар)”. (Фурқон: 1-3). Уни Аллоҳ азза ва жалланинг боласи бор деб эътиқод қилган кимсаларга боғлади. У азза ва жалла деди:الَّذِي لَهُ مُلْكُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَلَمْ يَتَّخِذْ وَلَداً وَلَمْ يَكُن لَّهُ شَرِيكٌ فِي الْمُلْكِ وَخَلَقَ كُلَّ شَيْءٍ فَقَدَّرَهُ تَقْدِيراً وَاتَّخَذُوا مِن دُونِهِ آلِهَةً وَاتَّخَذُوا مِن دُونِهِ آلِهَةً لَّا يَخْلُقُونَ شَيْئاً وَهُمْ يُخْلَقُونَ وَلَا يَمْلِكُونَ لِأَنفُسِهِمْ ضَرّاً وَلَا نَفْعاً وَلَا يَمْلِكُونَ مَوْتاً وَلَا حَيَاةً وَلَا نُشُوراً
“(Мушриклар) эса У зотни қўйиб, бирон нарса ярата олмайдиган, (балки) ўзлари яралгувчи бўлган, (ўзгалар у ёқда турсин, ҳатто) ўзларига ҳам бирон зиён ё фойда эга бўлмайдиган ва на (бировларга) ўлим беришга, на ҳаёт беришга ва на қайта тирилтиришга эга бўлмайдиган илоҳларни ушладилар (яъни ўшаларга сиғиндилар)”. (Фурқон: 3). Демак, буларнинг бари ушбу сабаблар бефойда эканини маълум қилмоқда. Балки у (сабаблар) ўзининг тириклигида ёки қиёмат куни фойдалидир. Қандай? Чунки Аллоҳ азза ва жалла уларни ушбу икки тур ҳаётда фойдали сабаблар қилди. Бу эса ҳужжатда босқичма-босқич боришлик ҳамда имом раҳимаҳуллоҳ зикр қилганларини изоҳлашдир. Ёдга олган нарсалари билан бу маъноларни очган у кишидир, (албатта), Аллоҳ азза ва жалланинг тавфиқидан кейин. “Агар: кофирлар улардан истаганлар. Мен эса Аллоҳ фойда ва зарар берувчи, Бошқарувчи дея гувоҳлик бераман. Фақат Ундан истайман. Солиҳлар бошқарувдан бирор нарсага эга эмас. Бироқ уларни қасд қилиб Аллоҳдан уларнинг шафоатларини умид қиламан, деса… Жавоб шундай: батаҳқиқ, бу кофирларнинг сўзи билан баб-баробар”. Чунки улар (мушриклар) уларга шафоат қилишлари учунгина ибодат қилганлар. Шафоат учунгина уларга юзланганлар. Улар фойдали сабаблардир деб эътиқод қилганликлари учунгина уларни қасд қилганлар. Санам фойдали сабаб, руҳ фойдали сабаб, пайғамбарнинг руҳи фойдали сабаб, бут ва қабр фойдали сабаб, жин Аллоҳ азза ва жалла ҳаром қилган нарсаларда фойдали сабаб деб эътиқод қилганлар. Бу эса Аллоҳ азза ва жалла Қуръонда баён қилган ширк жумласидандир. “Ва унга Аллоҳ таолонинг ушбу қавлини ўқиб беринг: وَالَّذِينَ اتَّخَذُوا مِن دُونِهِ أَوْلِيَاء مَا نَعْبُدُهُمْ إِلَّا لِيُقَرِّبُونَا إِلَى اللَّهِ زُلْفَى “У зотдан ўзга «дўстлар»ни (илоҳ) қилиб олган кимсалар: «Биз (ўша илоҳларимизга) фақат улар бизни Аллоҳга яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз», (дерлар)”. (Зумар: 3). Ва Аллоҳ таолонинг ушбу қавли:وَيَعْبُدُونَ مِن دُونِ اللّهِ مَا لاَ يَضُرُّهُمْ وَلاَ يَنفَعُهُمْ وَيَقُولُونَ هَـؤُلاء شُفَعَاؤُنَا عِندَ اللّهِ قُلْ أَتُنَبِّئُونَ اللّهَ بِمَا لاَ يَعْلَمُ فِي السَّمَاوَاتِ وَلاَ فِي الأَرْضِ سُبْحَانَهُ وَتَعَالَى عَمَّا يُشْرِكُونَ
“Улар Аллоҳни қўйиб, ўзларига зиён ҳам, фойда ҳам етказа олмайдиган нарсаларга ибодат қиладилар ва: «Ана шу нарсалар Аллоҳ ҳузурида бизларнинг оқловчиларимиз», дейдилар. Айтинг: «Аллоҳга осмонлар ва ердаги У зот билмайдиган нарсаларни (шерикларни) билдириб қўймоқчимисизлар?!» Аллоҳ уларнинг (мушрикларнинг) ширкларидан пок ва юксак бўлган зотдир”. (Юнус: 18)”. Сўнг дедилар: “Шуни билгинки, ушбу уч шубҳа улар наздидаги энг катта нарса-(“далил”). Агар Аллоҳ уни ўз Китобида ёритиб берганини билиб олсанг ва уни яхшилаб тушуниб олсанг, бас, ундан кейингилари осондир”. Аллоҳ таоло у кишини ўзининг кенг раҳматига олсин. Мушрикларнинг шубҳалари ва улар борасида ҳужжатлашиш, тўғрисини ва ҳужжат важҳини баён қилиш уни (шубҳани) аниқлаш ва уни нотўғрилигини исботлаб беришда қанчалар ҳам узоқни кўра билганлар. Тавҳид даъвати имоми раҳимаҳуллоҳ наздида шубҳалар аниқ-равшан бўлган. Китоб ва Суннат фиқҳи ва шубҳаларга рад бериш у киши наздида энг аниқ-равшан ва энг очиқ-ойдин бўлган. Аллоҳ у кишининг қалбини шунга очган. Аслида эса кўпчиликка шубҳалар келиб, уларга тарқатилса, батаҳқиқ, иккиланиб қоладилар. Бироқ Аллоҳ азза ва жалла Ўзининг фазли ва неъмати ила ушбу даъватни қойим қилиш ва тавҳидни баён қилиш билан у кишининг қалбини очди.RE: Шубҳаларни аритиш (Кашф аш-Шубуҳат) - Шайх Солиҳ ибн Абдулазиз Оли Шайх шарҳи - mutaallim - 08-19-2015 Агар: мен фақат Аллоҳга ибодат қиламан. Уларга қилинган бу илтижо ва дуо эса ибодат эмас, деса унга шундай денг: сен Аллоҳ зимманга ибодатни холис қилишни фарз қилганига иқрор бўласан. У гарданингдаги Унинг ҳаққидир. Агар: ҳа, деса унга шундай денг: Аллоҳ зимманга фарз қилган ана шуни менга баён қилиб бер. У ҳам бўлса ибодатни холис қилишлик ва у гарданингдаги Унинг ҳаққидир. Батаҳқиқ, у ибодат ва унинг турларини билмайди. Шунда унга ушбу сўзингиз билан уни баён қилиб беринг: Аллоҳ таоло деди: ادْعُواْ رَبَّكُمْ تَضَرُّعاً وَخُفْيَةً إِنَّهُ لاَ يُحِبُّ الْمُعْتَدِينَ “Парвардигорингизга тазарру билан ичингизда (махфий) илтижо қилингиз! Зотан, у ҳаддан ошувчи кимсаларни севмас”. (Аъроф: 55). Унга ана шуни маълум қилсангиз, бас, шундай деб айтинг: у Аллоҳ таолога ибодат қилишми? Ҳа, дейишдан ўзга чора йўқ. Дуо ибодатдан. Унга шундай денг: агар у ибодат эканига иқрор бўлсанг, Аллоҳга кеча-ю кундуз қўрқув ва умид билан дуо қилсанг сўнг ушбу ҳожатда пайғамбар ёки бошқасига дуо қилсанг, Аллоҳга ибодат қилишда ўзгасини шерик қилган бўласанми? Ҳа, дейишдан ўзга чора йўқ. Унга шундай денг: Аллоҳ таоло деди: فَصَلِّ لِرَبِّكَ وَانْحَرْ “Бас, сиз Парвардигорингиз учун намоз ўқинг ва (жонлик) сўйиб-қурбонлиқ қилинг!”. (Кавсар: 2). Агар Аллоҳга итоат қилиб, Унга жонлиқ сўйсанг, бу ибодатми? Ҳа, дейишдан ўзга чора йўқ. Шунда унга: агар махлуқ учун жонлиқ сўйсанг: пайғамбар ёки жин ёҳуд улардан бошқалар, ушбу ибодатда Аллоҳдан ўзгасини шерик қилган бўласанми?-денг. Тан олиб: ҳа, дейишдан ўзга чораси йўқ. Унга яна шундай денг: улар ҳақида Қуръон нозил бўлган мушриклар фаришта, солиҳ кишилар, Лот ва бундан бошқаларга ибодат қилган эдиларми? Ҳа, дейишдан ўзга чора йўқ. Унга айтингки: уларга ибодат қилишлари дуо, жонлиқ сўйиш, илтижо қилиш ва шунга ўхшашлардагина бўлганмиди? Аслида улар Унинг бандалари ва Аллоҳнинг қаҳри-(бўйсундириши) остида, ишни бошқарадиган эса Аллоҳ деб иқрор бўлардилар. Бироқ обрў ва шафоат учун уларга дуо қилиб, илтижолар қилдилар. Бу жуда очиқ-ойдиндир. Шарҳ: Бу, ушбу даъват имоми раҳимаҳуллоҳ мушрикларнинг шубҳаларини аритишда қайдлаб ўтаётган сўзларини баён қилишнинг давоми. Батаҳқиқ, мушрикларнинг турли шубҳалари бўлиб, энг улкан ва энг кўп (учрайдиган) шубҳалари юқорида тафсилий суратда ўтди. Сўнг айни дамда улар ўртасида кенг тарқалган шубҳаларидан нақл қилинади. Бироқ у ўзини катта олиш ва жоҳиллик йўлига кўрадир. Улардан бир тоифа шундай деди: улар фақат Аллоҳга ибодат қиладилар. Солиҳларга илтижо қилиш, солиҳ кишилардан сўраш, уларга дуо қилиш ва улардан ўтиниб ёрдам сўраш ибодат эмас. Бу эса имом раҳимаҳуллоҳ ушбу қавлларида зикр қилганларидир: “Агар: мен фақат Аллоҳга ибодат қиламан…, деса”. Агар шайх ушбу китобда: “Агар: …, деса”, деб айтсалар, ушбу шубҳани айтган кимса ундан олдинги шубҳани айтган кимсанинг айни ўзи деган ўйга борилмасин. Балки у киши умуман шубҳа ташлайдиганларни назарда тутяптилар. Демак, ушбу қавллари: “Агар: …, деса”, яъни, шубҳа ташлаётган ёки ширкка тушган кимсадир. Аввалги ўтган кишилардан бўлиши ва ундай бўлмаслиги ҳам мумкин. “Агар: мен фақат Аллоҳга ибодат қиламан. Уларга қилинган бу илтижо ва дуо эса ибодат эмас, деса…”. Буни ҳар бир мушрик айтади. Чунки Аллоҳ азза ва жалладан ўзгасига ибодат қиляпман деб ўзи ҳақида ширкка иқрор бўладиган мушрик мавжуд эмас. Сабаби, бу уммат Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбар қилиб юборилганларидан кейин ширкдан тавҳид сари, Аллоҳдан ўзгасига ибодат қилишдан ягона Аллоҳга ибодат қилиш сари қутқарилди. Ушбу умматдан бўлган ҳар бир киши: мен фақат Аллоҳга ибодат қиламан, дейди. Гоҳида сўзи тўғри бўлади ва фели сўзини рўёбга чиқаради. Гоҳида эса адашган бўлиб, бир нарса айтади-ю, унга хилоф иш қилади. Бу хилоф қилишлик эса у ўзи қилаётган нарсани –ибодатни Аллоҳдан ўзгасига сарф қилишни- ширк эмас ва ибодат эмас деб гумон қилгани натижасидир. Унинг наздида Аллоҳдан ўзгасига дуо қилиш ибодат эмас. Солиҳ кишиларга илтижо қилиш, ўлик авлиёлардан мусибатни кушойиш қилиш, зарарни кўтариш, шафоат ва шунга ўхшашларни сўраш ибодат эмас. Шунингдек, уларга жонлиқ сўйиш ва қурбонлик қилиш ҳамда уларга назр аташ ибодат эмас дея даъво қиладилар ваҳаказо. Ширк аҳли қилаётган бирор ширкий сурат йўқки, уларга бу қилмишлари ширк дея ҳужжат келтирсангиз: биз фақат Аллоҳга ибодат қиламиз. Биз қилаётган бу ишлар ибодат эмас. Балки у васила. Ибодатга келсак, у фақат якка Аллоҳ учун бўлади, дейдилар. Улар томондан айтилган ушбу сўз ҳужжат ва далили йўқ даъводир. Балки улар Аллоҳ азза ва жалла билан бирга ўзгасига ибодат қилган мушриклар. Муаллиф раҳимаҳуллоҳ уларнинг шубҳаларини тақрир қилиш ва улардан бўлган бир киши билан мужодала ва ҳужжатлашувни тасаввур қилган ҳолда дедилар: “Агар: мен фақат Аллоҳга ибодат қиламан. Уларга қилинган бу илтижо ва дуо эса ибодат эмас, деса…”. Ушбу шубҳа икки даражада: Биринчи даража: у фақат Аллоҳга ибодат қилишини даъво қилиши. Иккинчи даража: солиҳ кишиларга илтижо қилиш ҳамда ўтиниб ёрдам сўраш, мадад сўраш ва шафоат сўрашдан иборат дуо турлари билан солиҳларга дуо қилиш ибодат эмас дея даъво қилиши. Иккинчиси уларни биринчисига етаклаган. Иккинчиси аниқ-равшан бўлмагани учун: биз фақат Аллоҳга ибодат қиламиз, дедилар. Шунинг учун шайх раҳимаҳуллоҳ иккинчисидан бошладилар. Чунки у, биринчи даражадаги хатони исбот қилиш учун василадир. “Унга шундай денг: сен Аллоҳ зимманга ибодатни холис қилишни фарз қилганига иқрор бўласан. У гарданингдаги Унинг ҳаққидир”. Унга савол йўллаб, айтингки: Аллоҳ зимманга ибодатни холис қилишни фарз қилгани ҳамда ибодат гарданингдаги Аллоҳнинг ҳаққи эканини тан оласанми? Чунки Аллоҳ Қуръонда ушбу қавлида унга амр қилди: فَادْعُوا اللَّهَ مُخْلِصِينَ لَهُ الدِّينَ وَلَوْ كَرِهَ الْكَافِرُونَ “Бас (эй мўминлар), гарчи кофирлар ёмон кўрсалар-да, Аллоҳга — У зот учун динни холис қилган ҳолингизда дуо-илтижо қилингиз!”. (Ғофир: 14). Ва У азза ва жалланинг ушбу қавлида: قُلِ اللَّهَ أَعْبُدُ مُخْلِصاً لَّهُ دِينِي فَاعْبُدُوا مَا شِئْتُم مِّن دُونِهِ “Айтинг: «Мен ёлғиз Аллоҳга У зот учун динимни холис қилган ҳолда ибодат қилурман». Энди сизлар эса (эй мушриклар), У зотни қўйиб, ўзларингиз хохлаган бутларингизга ибодат қилаверинглар, (яқинда бу ширкларингизнинг оқибати қандай бўлишини жуда яхши билиб олурсизлар!»)”. (Зумар: 14-15). Шинингдек, У субҳанаҳу ва таолонинг ушбу қавли: وَمَا أُمِرُوا إِلَّا لِيَعْبُدُوا اللَّهَ مُخْلِصِينَ لَهُ الدِّينَ حُنَفَاء وَيُقِيمُوا الصَّلَاةَ وَيُؤْتُوا الزَّكَاةَ وَذَلِكَ دِينُ الْقَيِّمَةِ “Ҳолбуки улар фақат ягона Аллоҳга, у зот учун динни холис қилган, Тўғри йўлдан оғмаган ҳолларида ибодат қилишга ва намозни тўкис адо этишга ҳамда закотни (ҳақдорларга) ато этишга буюрилган эдилар. Мана шу тўғри йўлдаги (миллатнинг) динидир”. (Баййина: 5). Ҳамда бундан бошқа Аллоҳ азза ва жаллага ихлос қилишни вожиб экани исбот қилинган кўплаб оятлар. Бу эса ихлосга буюрилган далилларнинг бир тури. Ихлосга амр қилинган далилларнинг иккинчи тури: Аллоҳ азза ва жаллага ихлос қилмаган мушрик, батаҳқиқ, кофир ва дўзах аҳлидан эканини баён қилиш. Аллоҳ азза ва жалланинг ушбу қавли каби: فَمَن كَانَ يَرْجُو لِقَاء رَبِّهِ فَلْيَعْمَلْ عَمَلاً صَالِحاً وَلَا يُشْرِكْ بِعِبَادَةِ رَبِّهِ أَحَداً “Бас, ким Парвардигорига рўбарў бўлишидан умидвор бўлса, у ҳолда яхши амал қилсин ва Парвардигорига бандалик қилишда бирон кимсани (унга) шерик қилмасин! (Яъни, қиладиган барча амалларини ёлғиз Аллоҳ учун қилсин)”. (Каҳф: 110). Ва Аллоҳ азза ва жалланинг ушбу қавли: وَقَالَ الْمَسِيحُ يَا بَنِي إِسْرَائِيلَ اعْبُدُواْ اللّهَ رَبِّي وَرَبَّكُمْ إِنَّهُ مَن يُشْرِكْ بِاللّهِ فَقَدْ حَرَّمَ اللّهُ عَلَيهِ الْجَنَّةَ وَمَأْوَاهُ النَّارُ وَمَا لِلظَّالِمِينَ مِنْ أَنصَارٍ “Ҳолбуки, Масиҳ: «Эй Бани Исроил, Парвардигорим ва Парвардигорингиз бўлмиш Аллоҳга бандалик қилингиз!» — демишдир. Албатта кимда-ким Аллоҳга ширк келтирса, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилур ва борар жойи дўзах бўлур. Зулм қилгувчилар учун бирон ёрдамчи бўлмас”. (Моида: 72). Ва шунга ўхшаш ибодатни Аллоҳ билан бирга ўзгасига сарф қилган мушрикнинг борар жойи баён қилинган оятлар. Яъни: динини Аллоҳ учун холис қилмаган. Ва шунга ўхшаш далиллар. Унга: сен Аллоҳ зимманга ибодатни холис қилишни фарз қилганига иқрор бўласан. У гарданингдаги Аллоҳ азза ва жалланинг ҳаққидир, дейсиз. Ўзини қиблага мансуб деб билган ҳар бир киши: ҳа. Мен Аллоҳ азза ва жалла зиммамизга ибодатни холис қилишни фарз қилганига иқрорман ҳамда ибодатни холис қилиш Аллоҳнинг гарданимиздаги ҳаққидир, дейди. Шайх раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Агар: ҳа, деса унга шундай денг: Аллоҳ зимманга фарз қилган ана шуни менга баён қилиб бер. У ҳам бўлса ибодатни холис қилишлик…”. Ундан Аллоҳ зиммасига фарз қилганига иқрор бўлган ушбу нарсани очиқлаб бериш ҳақида сўрайсиз. Аксар мушриклар ибодатнинг маъноси, ихлоснинг маъноси, Аллоҳ азза ва жалла зиммаларига фарз қилган нарсанинг маъносини билмайдиган жоҳиллардир. Шунинг учун ундан ушбу нарсалар ҳақида сўрасангиз у ҳаргиз жавоб беролмайди. Балки: ибодат маъносини билмайман ёки бунинг жавобини билмайман. Балки ибодатни Аллоҳ учун холис қилишнинг маъноси Аллоҳ учун намоз ўқишим, Аллоҳ учун закот беришим ва шунга ўхшашларни айтади. У ихлосни айрим суратларга қилди-(чеклади). Шунинг учун шайх раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Батаҳқиқ, у ибодат ва унинг турларини билмайди. Шунда унга ушбу сўзингиз билан уни баён қилиб беринг…”. Бу эса у киши томонидан ҳужжатлашишда жоҳилга таълим беришга ўтишликдир. Рақиб билан ҳужжатлашувчига уни ҳар доим ҳам қайсар кимса манзилатига тушириши ёки уни саркаш дея қўрс сўзлаш ва ҳужжатлашиш давомида қўпол гапириши лойиқ эмас. Чунки у бундан қочиб, ўзини ҳимоя қилиши ва ҳужжат тинглашни тарк этиши мумкин. Сиз у жоҳил эканини тан олгунча унга нисбатан босқичма-босқич илдамлайсиз. Агар у ибодат, ихлос, дуо ва шунга ўхшашларнинг маъносини билмайдиган жоҳил эканини тан олса, батаҳқиқ, сиз унга қалби, ақли ва зеҳнида ҳужжатнинг айрим маънолари очиқ-ойдин қойим бўлгунча баён қилиб берасиз. Шунинг учун ушбу даъват имоми эсга олган бу сўзлашувда улкан фойда бор. У ҳам бўлса: мунозара қилувчи эмас, муаллимга айлангунингизгача олдингиздаги кишини жоҳил манзилатига туширишингиз ҳужжатлашиш воситаларининг энг кучли ва энг фойдалиларидандир. Чунки муаллим доимо мутааллимдан олийроқ. Ҳужжат жиҳатидан олийроқ ҳамда у айтаётганини мутааллим қабул қилиши жиҳатидан олийроқ. Рўбарангиздаги киши ўзида йўқ илм сизда бор эканини ҳис қилса, батаҳқиқ, у сиздан истифода қилишга ўтади. Бу эса кўпинча нафсда, у Аллоҳ азза ва жалла зиммасига вожиб қилганини билмайдиган кимса ҳамда ўзи билмайдиган нарсани даъво қилаётганини билган кезда ҳақни қабул қилишга ундайди. Бу, ҳужжат ва шубҳага жавоб беришдаги улкан василалардан бир василадир. Демак, бундан шуни истифода қиламизки, биз Аллоҳ азза ва жаллага ширк келтираётган кимсани ёки ўзи ҳақида у мушрик эмаслигини мужодала қилаётган кимсани кўрганимизда ҳар доим ҳам унга қаттиқлик ва қўполлик билан ҳужжат қойим қилинаётган қайсар кимса манзилатига туширилиши яхши бўлмайди. Балки жоҳил манзилатига туширилгунча унинг ҳолатига қаралади ва босқичма-босқич киришилади. Агар шундай бўлса, батаҳқиқ, сиз унга ҳужжат қойим қиласиз ва Аллоҳ азза ва жалланинг динини таълим берасиз. “Батаҳқиқ, у ибодат ва унинг турларини билмайди. Шунда унга … уни баён қилиб беринг”. Юқорида ибодатнинг маъносини очиқлаб бердик. Ибодатни Китоб ва Суннат далилларидаги истидлолнинг икки тури билан билиш мумкин: Биринчи тур: Аллоҳнинг ёлғиз Ўзига ибодат қилишга буюрилган ҳамда ким ибодатни Аллоҳдан ўзгасига сарф қилса, бас, у кофир, мушрик экани зикр қилинган ҳужжатлар. Аллоҳ азза ва жалланинг ушбу қавли каби: يَا أَيُّهَا النَّاسُ اعْبُدُواْ رَبَّكُمُ الَّذِي خَلَقَكُمْ “Эй инсонлар, сизларни … яратган Парвардигорингизга ибодат қилингиз”. (Бақара: 21). Иккинчи тур: Аллоҳ азза ва жалланинг ушбу қавли каби: وَمَن يَدْعُ مَعَ اللَّهِ إِلَهاً آخَرَ لَا بُرْهَانَ لَهُ بِهِ فَإِنَّمَا حِسَابُهُ عِندَ رَبِّهِ إِنَّهُ لَا يُفْلِحُ الْكَافِرُونَ “Ким ўзи учун ҳеч қандай ҳужжат бўлмаган ҳолда Аллоҳ билан бирга бошқа бирон илоҳга илтижо қилса, бас унинг ҳисоб-китоби Парвардигорининг ҳузурида бўлур. Албатта кофир бўлган кимсалар нажот топмаслар”. (Мўминун: 117). Суннатдан Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу сўзлари: “Дуо – ибодатдир”. (Абу Довуд (1479), Термизий (2969, 3247, 3372), Насоий “Кубро” (6/450), Ибн Можа (3828), имом Аҳмад “Муснад” (4/267, 271), Ибн Ҳиббон ўз “Саҳиҳ”ида (3/172), Ҳоким “Мустадрок” (1/667) Нўмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят). Унга ушбу далилларни умумий баён қилсангиз унга: бу нарса ибодат эканини билдик. Чунки Аллоҳ азза ва жалла ёки Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга буюрди. Агар бирор нарсага буюрилган экан, уни ибодат эканини биламиз. Чунки Аллоҳ азза ва жалла бизга фақат бандалик бажо келтиришимиз учун буюради. Бизга буюрилган ушбу амр вожиб қилиш буйруғи экани тўғри экан, батаҳқиқ, у ибодат. Шунингдек, мустаҳаб (йўлига кўра буюрилган) буйруқлар, дейсиз. Унга айтасизки: Аллоҳ азза ва жалла бизга динни Унинг учун холис қилишимизга амр қилди. Демак, динни Аллоҳ учун холис қилиш ибодат. Аллоҳ азза ва жалла бизни Ўзидан қўрқишга амр қилди. Демак, хавф ибодат. Аллоҳ азза ва жалла бизни Ўзидан умид қилишга амр қилди. Демак, умид қилиш ибодат. Аллоҳ бизга намоз ўқишни амр қилди. Демак, намоз ибодат. Аллоҳ бизга закот беришни амр қилди. Демак, закот ибодат. Аллоҳ бизга жонлиқ сўйишни амр қилди. Демак, жонлиқ сўйиш ибодат. Аллоҳ бизга шундай-шундай нарсаларни амр қилди. Демак, булар ибодат. Бу, истидлолнинг биринчи тури. Иккинчи тури: биз Аллоҳ бизга амр қилган экан, демак, у ибодат дея санаб ўтган ушбу масалалардаги ҳар бир масалада келган ҳужжатлар. Ҳар бир масалада ибодатнинг ушбу тури билан Аллоҳ азза ва жаллани хослашлик вожиб экани исбот қилинган хос далил. Демак, биринчи далил умумий далил. Айтасизки: дарҳақиқат, ушбу нарсага Аллоҳ азза ва жалла амр қилди. Демак, у ибодат. Аллоҳ азза ва жалла бизга якка Ўзига ибодат қилишимизни амр қилди. Ва бизга кимки Ундан ўзгасига ибодат қилса, батаҳқиқ, у мушрик, кофир эканини хабар берди. Далил ва истидлолнинг иккинчи тури: ҳар бир масала алоҳида олиб қаралади. Мисол учун: Аллоҳ азза ва жалла ушбу қавлида ибодатда Ўзини ёлғизлашликка амр қилди: إِيَّاكَ نَعْبُدُ “Сенгагина ибодат қиламиз”. (Фотиҳа: 5). Ибодатда Уни хосланиши ҳамда ибодат Унинг якка Ўзига чекланшини ифодалаш учун мафъулни фел ва фоилдан муқаддам қўйди. (Шинқитий “Адвоул Баён” (1/7), Абус Суъуд тафсири (1/9), Байдовий тафсири (1/21)). Ва деди: وإِيَّاكَ نَسْتَعِينُ “Ва Сендангина мадад сўраймиз”. (Фотиҳа: 5). Бизни ибодатда ёлғиз Аллоҳ азза ва жалладан мадад сўрашимиз ва У бу (ибодат) билан хосланган эканига далолат қилиш учун мафъулни фелга муқаддам қилди. Шунингдек, Аллоҳ азза ва жалланинг ушбу қавли: قُلْ إِنَّ صَلاَتِي وَنُسُكِي وَمَحْيَايَ وَمَمَاتِي لِلّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ لاَ شَرِيكَ لَهُ “Айтинг: (Эй Муҳаммад): «Албатта, намозим, ибодатларим, ҳаёту мамотим бутун оламларнинг Парвардигори бўлмиш Аллоҳ учундир. У зотнинг биронта шериги йўқдир”. (Анъом: 162-163). RE: Шубҳаларни аритиш (Кашф аш-Шубуҳат) - Шайх Солиҳ ибн Абдулазиз Оли Шайх шарҳи - mutaallim - 08-19-2015 Бу ерда ушбу нарсаларга –яъни: намоз ва ибодат-(жонлиқ сўйиш)- шериги йўқ, ёлғиз Аллоҳ ҳақли экани баён қилиняпти. Шунингдек, тавба-тазарру ва тавассул (далиллари ҳам) келади. Айтасизки: Аллоҳ азза ва жалла шундай деди: عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَإِلَيْهِ أُنِيبُ “Ўзига суяндим ва Ўзига илтижо қилурман”. (Ҳуд: 88). Бу, Унинг ёлғиз Ўзига таваккул қилишга далолат қилади. Чунки жар ва мажрур ўз мутааллиқи бўлмиш фелга муқаддам қилинди. Бу эса Аллоҳ азза ва жалла таваккул қилинишда хосланганига далолат қилади. Яъни, Унгагина таваккул қилинади, Ундан ўзгасига эмас. Шунингдек, тавба-тазарру. У ҳам У Зотга қилинади, Ундан ўзгасига эмас. Бошқа масалаларда ҳам ҳудди шундай. Шунингдек, дуо. Аллоҳ якка Ўзига дуо қилинишига амр қилиб, шундай деди: فَادْعُوا اللَّهَ مُخْلِصِينَ لَهُ الدِّينَ وَلَوْ كَرِهَ الْكَافِرُونَ “Бас (эй мўминлар), гарчи кофирлар ёмон кўрсалар-да, Аллоҳга — У зот учун динни холис қилган ҳолингизда дуо-илтижо қилингиз!”. (Ғофир: 14). Аллоҳ азза ва жалла деди: وَأَنَّ الْمَسَاجِدَ لِلَّهِ فَلَا تَدْعُوا مَعَ اللَّهِ أَحَداً “Албатта (барча) масжидлар Аллоҳникидир. Бас, (масжидларда) Аллоҳ билан бирга яна бирон кимсага дуо-илтижо қилманглар!”. (Жин: 18). Демак, унга ибодатнинг маъносини ёритиб берасиз. Сўнг якка Аллоҳга ибодат қилиниш билан ибодатга амр қилинганини ёритиб берасиз. Сўнг Аллоҳ буюрганларидан иборат ҳар бир масала ибодат остига дохил бўлишини баён қиласиз. Жонлиқ сўйиш ибодат остига киради. Намоз ўқиш ибодат остига киради. Хавф ибодат остига дохил бўлади. Таваккул ибодат остига дохил бўлади. Ўтиниб ёрдам сўраш ибодат остига киради. Умид қилиш ибодатга киради. Ва бундан бошқа ибодат тавҳиди маънолари. Сўнг шундан кейин Аллоҳ Қуръонда ва Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Суннатда зикр қилган далил ва истидлолнинг иккинчи турини унга қойим қиласиз. Ушбу турлар якка Аллоҳга хосланган. Натижада далил икки важҳга кўра бўлди: Биринчи жиҳати: уни ибодат остига дохил бўлиши ҳамда Аллоҳ якка Ўзига ибодат қилишга амр қилгани жиҳатидан. Иккинчи жиҳати: Аллоҳ уни ёлғиз Ўзига хос қилгани жиҳатидан. Ана шу икки тур далил маънолари кўп учрайди. Ушбу икки турнинг ҳар бири ҳақида кўплаб оят ва ҳадислар бор. Унга шуни баён қилсангиз, дарҳақиқат, ушбу масалалар ибодатдан эканини изоҳлашда тўкис баён қилинган бўлади. Шайх раҳимаҳуллоҳ бунга дуони мисол қилиб келтирдилар. Чунки дуо остига кўплаб кўринишлар дохил бўлади. “Шунда унга ушбу сўзингиз билан уни баён қилиб беринг: Аллоҳ таоло деди: ادْعُواْ رَبَّكُمْ تَضَرُّعاً وَخُفْيَةً إِنَّهُ لاَ يُحِبُّ الْمُعْتَدِينَ “Парвардигорингизга тазарру билан ичингизда (махфий) илтижо қилингиз! Зотан, у ҳаддан ошувчи кимсаларни севмас”. (Аъроф: 55).”. У киши раҳимаҳуллоҳнинг ушбу қавлларида: “Шунда унга ушбу сўзингиз билан уни баён қилиб беринг: Аллоҳ таоло деди…”, муваҳҳиднинг ҳужжати доимо далилларга биноан бўлиши вожиб бўлади. Акс ҳолда ақлий ҳужжатларни келтиради. Чунки рақибда гоҳида муваҳҳидда мавжуд бўлмаган ақлиётлар бўлиши мумкин. Натижада у ғолиб келади. Ё асос қўйиш билан ёки мантиққа қайтариш билан ёҳуд шунга ўхшаш. Ва муваҳҳиднинг ҳужжати заиф бўлиб қолади. Бироқ унга далиллар билан ҳужжат баён қилинади. Сўнг унга далилдаги истидлол важҳи ёритиб берилади. “Шунда унга ушбу сўзингиз билан уни баён қилиб беринг: Аллоҳ таоло деди: ادْعُواْ رَبَّكُمْ تَضَرُّعاً وَخُفْيَةً إِنَّهُ لاَ يُحِبُّ الْمُعْتَدِينَ “Парвардигорингизга тазарру билан ичингизда (махфий) илтижо қилингиз! Зотан, у ҳаддан ошувчи кимсаларни севмас”. (Аъроф: 55)”. Ушбу далилдаги истидлол важҳи шундайки, Аллоҳ азза ва жалла бизни Ўзига дуо қилишга амр қилди. Шу билан дуо ибодат бўлади. Чунки унга амр қилинди. Унга тазарру билан махфий дуо қилишга буюрди. Бунинг сабаби, мушриклар Аллоҳ билан бирга ёки Ундан ўзга ибодат қилишадиган олиҳаларига овозни кўтариб жаҳрий дуо қилардилар. Аллоҳ азза ва жалла Тирик, Эшитувчи, Кўрувчи. Дуо қилувчига ўзидан ва туясининг бўйнидан-да яқинроқ. Аллоҳ азза ва жалла шунга буюрганда, бу мушрикларнинг қилмишига зид эканини билдик. У азза ва жалла деди: ادْعُواْ رَبَّكُمْ تَضَرُّعاً وَخُفْيَةً إِنَّهُ لاَ يُحِبُّ الْمُعْتَدِينَ “Парвардигорингизга тазарру билан ичингизда (махфий) илтижо қилингиз!”. Бунинг сабаби, У субҳанаҳу сир ва (ундан-да) махфийроқ нарсани билур. Дарҳақиқат, Ҳасан раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Киши дарҳақиқат, Қуръонни жамларди. Буни қўшниси билмасди. Киши кўплаб масалаларда фақиҳ бўларди. Одамлар буни билмасди. Киши уйида узун намоз ўқирди. Унинг ҳузурида зиёрат қилгани келганлар бўлиб, буни билмасдилар. Дарҳақиқат, шундай қавмларга етдикки, ер юзида сирли қилишларига қодир бўладиган бирор амал бўлса, уни доимо ошкора қилардилар. Дарҳақиқат, мусулмонлар дуо қилишда тиришардилар. Улардан фақат овоз эшитилиб, у фақат ўзлари билан Раббилари ўсртасидаги шивирлаш бўларди. Чунки Аллоҳ айтадики: ادْعُواْ رَبَّكُمْ تَضَرُّعاً وَخُفْيَةً إِنَّهُ لاَ يُحِبُّ الْمُعْتَدِينَ “Парвардигорингизга тазарру билан ичингизда (махфий) илтижо қилингиз!”. (Аъроф: 55). Чунки Аллоҳ таоло солиҳ бандани ёдга олди ва унинг ишидан рози бўлиб, шундай деди: إِذْ نَادَى رَبَّهُ نِدَاء خَفِيّاً “Унинг Роббига махфий нидо қилган чоғини эсла”. (Марям: 3)”. У кишининг ҳадисларини Ибн Жарир раҳимаҳуллоҳ ўз тафсирларида келтирдилар. Уни у кишидан Ибн Касир ва бир жамоа нақл қилди. (Ибн Муборак “Зуҳд” (45), У кишининг йўлидан Ибн Жарир (8/206), Ибн Касир тафсири (2/222)га қаранг). Тазарру ва махфий қилиш дуо қилувчининг сифатидир. Унга айтамизки: Раб азза ва жаллага ушбу ҳолатда дуо қилиш Аллоҳ азза ва жаллага ибодат қилиш эмасми? “Ҳа, дейишдан ўзга чора йўқ”. Ва “Дуо ибодатнинг мағзидир”. (Термизий (3371) Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят). Ибодат бир қанча турли. Энг улкан тури эса дуодир. Шунинг учун у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам дуонинг шаънини улуғлаш учун: “Дуо – ибодатдир”, дедилар. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек: “Ҳаж – арафадир” (Абу Довуд (1949), Термизий (889, 890), Насоий “Кубро” (2/424, 432, 462), Ибн Можа (3015), имом Аҳмад “Муснад” (4/309) Абдурраҳмон ибн Яъмар ад-Диялий розияллоҳу анҳудан ривоят). Дуо ибодатнинг мағзи ва унинг энг улкани. Шунинг учун шайх раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Ҳа, дейишдан ўзга чора йўқ. Дуо ибодатдан”. Бу жумла мавзудан чекинишликдир. “Унга шундай денг: агар у ибодат эканига иқрор бўлсанг,…”. Чунки рақиб якка Аллоҳга дуо қилиш ибодат дея иқрор бўлиши чорасиз. “Агар у ибодат эканига иқрор бўлсанг, Аллоҳга кеча-ю кундуз қўрқув ва умид билан дуо қилсанг сўнг ушбу ҳожатда пайғамбар ёки бошқасига дуо қилсанг,…”. Юқорида айтганимиздек ибодатга таъриф беришда у билан муноқаша қилишни бошлайсиз. Айтасизки: Аллоҳнинг якка Ўзига бирор ҳожатда кеча-ю кундуз хавф ва умид билан дуо қиласан. Сўнг айни шу ҳожатни ўзида валий ёки маййит ёҳуд сир соҳиби ёкида машҳад-(мавзолей) соҳиби ё қубба соҳиби ёки шунга ўхшашлардан сўрайсан. Унга дуо қилиб, ушбу сўровни сўрайсан. Ахир бу ибодатда ширк бўладими ёки йўқми? Ҳа, дейишидан ўзга чора йўқ. Акс ҳолда қайсар бўлади. Ҳа, дейишидан ўзга чора йўқ. Чунки Аллоҳ азза ва жалладан сўраб, Аллоҳнинг ёлғиз Ўзидан кеча-ю кундуз хавф, тамаъ ва умид билан дуо қилган айни нарса, сўнг эса айни шу ҳожатда Аллоҳдан ўзгасига юзланди. Ҳа, Аллоҳдан ҳожатни сўрадим ва валийдан ушбу ҳожатни сўрадим дейишидан ўзга чора йўқ. Ҳа, бу Аллоҳ азза ва жаллага ширк келтириш, дейди. Шунинг учун шайх раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Агар у ибодат эканига иқрор бўлсанг, Аллоҳга кеча-ю кундуз қўрқув ва умид билан дуо қилсанг сўнг ушбу ҳожатда пайғамбар ёки бошқасига дуо қилсанг, Аллоҳга ибодат қилишда ўзгасини шерик қилган бўласанми? Ҳа, дейишдан ўзга чора йўқ. Унга шундай денг: Аллоҳ таоло деди: فَصَلِّ لِرَبِّكَ وَانْحَرْ “Бас, сиз Парвардигорингиз учун намоз ўқинг ва (жонлик) сўйиб-қурбонлиқ қилинг!”. (Кавсар: 2).”. Бу иккинчи кўриниш. Биринчи сурат дуо ҳақида эди. Иккинчи кўриниш эса жонлиқ сўйиш ҳақида. “Унга шундай денг: Аллоҳ таоло деди: فَصَلِّ لِرَبِّكَ وَانْحَرْ “Бас, сиз Парвардигорингиз учун намоз ўқинг ва (жонлик) сўйиб-қурбонлиқ қилинг!”. (Кавсар: 2)”. Яъни, Раббингиз учун жонлиқ сўйинг. Ундан ўзгаси учун жонлиқ сўйманг. Аллоҳ азза ва жалла айтганидек: قُلْ إِنَّ صَلاَتِي وَنُسُكِي وَمَحْيَايَ وَمَمَاتِي لِلّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ لاَ شَرِيكَ لَهُ “Айтинг: (Эй Муҳаммад): «Албатта, намозим, ибодатларим, ҳаёту мамотим бутун оламларнинг Парвардигори бўлмиш Аллоҳ учундир. У зотнинг биронта шериги йўқдир”. (Анъом: 162-163). Унга айтингки: агар якка Аллоҳ учун жонлиқ сўйсангиз ва қурбонлик тепасида Аллоҳнинг исмини зикр қилсангиз. Аллоҳ азза ва жаллага қурбат ҳосил қилиш учун туя ёки сигир ёҳуд қурбонликлар сўйсангиз, бу ибодатми? У тезда: ҳа, бу энг улкан ибодатлардан, дейди. Чунки қурбонликда жонлиқ сўйиш ва ҳажда ҳайвон бўғизлаш ва шунга ўхшашлар Аллоҳ азза ва жаллага қилинадиган энг улкан ибодатлардан. “Шунда унга: агар махлуқ учун жонлиқ сўйсанг…, денг”. Яъни, ушбу қон билан махлуққа қурбат ҳосил қилсанг. Ҳудди бошқа қон билан Аллоҳга қурбат ҳосил қилганинг каби қон (чиқариш) билан махлуққа қурбат ҳосил қилсанг. Бу билан уни ўртасида нима фарқ бор? Жавоб: фарқ йўқ. чунки сен биринчи қурбонлик билан Аллоҳга қурбат ҳосил қилдинг. Иккинчи қурбонлик билан эса пайғамбар ёки валий ёҳуд солиҳ киши ёкида жинга унинг ёмонлигидан қўрқиб ёки сеҳргарга ё шунга ўхшашларга қурбат ҳосил қилдинг. “Ушбу ибодатда Аллоҳдан ўзгасини шерик қилган бўласанми?-денг. Тан олиб: ҳа, дейишдан ўзга чораси йўқ”. Чунки унинг учун қочишга жой йўқ. Аллоҳ учун қилган айни ишингни Аллоҳдан ўзгаси учун ҳам қилдинг. Бу ширкми ёки ширк эмасми? Бу тур Аллоҳдан ўзгаси учун қилинган ибодат. Чунки мен бу билан Аллоҳдан ўзгасини қасд қилдим. Буниси эса Аллоҳ учун қилинган ибодат. Чунки мен бу билан Аллоҳ азза ва жаллани қасд қилдим, дейишидан ўзга чора йўқ. Иккинчи кўринишда: бу ибодат эмас. Мен бу билан Аллоҳдан ўзгасини мақсад қилмагандим, дейиши мумкин эмас. Чунки у жонлиқ сўйиш билан Аллоҳга қурбат ҳосил қилганда жонлиқ сўйиш ибодат дея иқрор бўлганди. Ушбу жонлиқ сўйиш ва қон оқизиш билан Аллоҳдан ўзгасига юзланганда ушбу ибодат билан Аллоҳдан ўзгасига юзланганини тан олди. Демак, ҳужжатга: ҳа, дейишидан ўзга чора йўқ. Бу, ана шу ҳужжатлашишнинг биринчи важҳини тамомидир. Ва у мушрикка нисбатан, Аллоҳдан ўзгасига ибодат қилаётган, Аллоҳдан ўзгасига дуо қилаётган, Аллоҳдан ўзгасидан ўтиниб ёрдам сўраётган –Аллоҳдан ёрдамсиз ташлаб қўйишидан паноҳ сўраймиз- ёки Аллоҳдан ўзгаси учун жонлиқ сўяётган ёҳуд ширкий кўриниш турларини қилаётган ушбу кимсага нисбатан босқичма-босқич ёндашишда зоҳир, очиқ-ойдин, кучлидир. Ҳужжат аниқ-равшан бўлгани ва у бунга қўл урса, дарҳақиқат, Аллоҳ азза ва жалла билан бирга ўзгасига ҳам ибодат қилганини тан олгунча бу борада унга нисбатан босқичма-босқич ёндашилади. Аллоҳдан саломатлик ва офият сўраймиз. Ана шу ҳужжатлашишга биноан тан олишидан ўзга чора йўқ. Буюрилган нарса, бас, у ибодат. Бу, уламоларнинг иттифоқи билан. Агар олим билан мужодала қилсангиз, у кибр қилувчи бўлмаса тезда буюрилган нарса ибодат эканига иқрор бўлади. Чунки Аллоҳ азза ва жалла мубоҳ-(ҳалол) бўлган бирор нарсага буюрса, албатта, у ибодатга айланади. Ё вожиб ибодат бўлади ёки унга савоб бериладиган мустаҳаб ибодат бўлади. Агар олим бўлмаса шайх раҳимаҳуллоҳ зикр қилганларидек унга нисбатан босқичма-босқич ёндашилади. Ҳатто олим бўлса-да. Батаҳқиқ, сиз ушбу ҳужжатларни юқорида ўтган муқаддималар билан ёдга олсангиз, албатта, у билан ҳужжатлашишда энг етук ҳужжат бўлади. Шуни мулоҳаза қилишингиз лозим бўладики, шайх раҳимаҳуллоҳ тажриба ва мушриклар билан кўп мужодала қилганлари учун ушбу ҳужжатлашиш турини ихтиёр қилдилар. У киши раҳимаҳуллоҳ ҳужжат ва рақиблар илгари сураётган шубҳалар ҳамда ушбу шубҳалар қандай аритилишини билувчироқ ва кучлироқдирлар. Бу, бир тур. Иккинчи турга келсак, шундай дедилар: “Унга яна шундай денг”. Бу эса ҳужжатнинг бошқа важҳи. “Улар ҳақида Қуръон нозил бўлган мушриклар фаришта, солиҳ кишилар, Лот ва бундан бошқаларга ибодат қилган эдиларми? Ҳа, дейишдан ўзга чора йўқ”. Агар мушриклар томондан юз берган нарса-(ибодат)ларни билса. Агар буни билмаса ушбу шарҳда юқорида баён қилинганидек мушриклар ширкини ҳолати изоҳланиши билан унга ҳужжат қойим қиласиз. Агар унга шуни қойим қилсангиз ва ёритиб берсангиз: ҳа, дейишидан ўзга чораси қолмайди. Чунки Қуръон буни тўла-тўкис изоҳлаб берган. “Унга айтингки: уларга ибодат қилишлари дуо, жонлиқ сўйиш, илтижо қилиш ва шунга ўхшашлардагина бўлганмиди?”. Олиҳаларига ибодат қилишлари нималарда бўлганди? Дуо қилишда бўлган эди. Уларга дуо қилардилар. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло айтганидек: وَالَّذِينَ اتَّخَذُوا مِن دُونِهِ أَوْلِيَاء مَا نَعْبُدُهُمْ إِلَّا لِيُقَرِّبُونَا إِلَى اللَّهِ زُلْفَى “У зотдан ўзга «дўстлар»ни (илоҳ) қилиб олган кимсалар: «Биз (ўша илоҳларимизга) фақат улар бизни Аллоҳга яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз», (дерлар).”. (Зумар: 3). Яъни, улар бизни Аллоҳга яқин қилишлари учунгина уларга дуо қилурмиз. Улар Аллоҳдан ўзгаси учун жонлиқ сўярдилар. Собит ибн Доҳҳак розияллоҳу анҳунинг ҳадисларида ворид бўлганидек: бир киши Бувана (деган жой)да туя сўйишни назр қилганди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўради. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унга: “У ерда уларнинг бутларидан бирор бут бор эдими?”-дедилар. У: йўқ, деди. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “У ерда уларнинг маросимларидан бирор маросим бўлар эдими?”-дедилар. У: йўқ, деди. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Бас, назринга вафо қил!”, дедилар. (Абу Довуд (3313), Табароний “Кабир” (2/75), Байҳақий “Кубро” (10/83)). У кишининг ушбу: “У ерда уларнинг бутларидан бирор бут бор эдими”, қавллари улар бутлар учун жонлиқ сўйганликларига далолат қилади. Демак, мушрикларнинг ибодатлари жонлиқ сўйиш, назр аташ, дуо қилиш ва шунга ўхшашлар билан бўлган. Бу маъруф нарса. Уларнинг ширки намоз ўқишлари ёки закот беришлари ёҳуд ушбу олиҳалар учун ҳаж қилишлари жиҳатидан бўлмаган, алсо. Балки улар Аллоҳ учун ҳаж қилардилар, Аллоҳ учун намоз ўқирдилар, жунубликдан ғусл қилардилар. Аллоҳни зикр қилардилар ва ушбу шарҳнинг бошида баён қилинган шунга ўхшаш ибодат турлари. Балки уларнинг ширки Аллоҳдан ўзгасига дуо қилишлари, Аллоҳдан ўзгаси учун жонлиқ сўйишлари, Аллоҳдан ўзгасига илтижо қилишлари ҳамда ушбу олиҳа, авлиё ва анбиёларни ўзлари билан Аллоҳ азза ва жалла ўртасида восита қилиб олишлари жиҳатидан бўлган эди. “Уларга ибодат қилишлари дуо, жонлиқ сўйиш, илтижо қилиш ва шунга ўхшашлардагина бўлганмиди? Аслида улар Унинг бандалари ва Аллоҳнинг қаҳри-(бўйсундириши) остида,… деб иқрор бўлардилар”. Яъни, Аллоҳ азза ва жалла мушриклар рубубиятга иқрор бўлишлари ҳақида кўплаб оятларда айтганига биноан. “Ишни бошқарадиган эса Аллоҳ деб иқрор бўлардилар. Бироқ обрў ва шафоат учун уларга дуо қилиб, илтижолар қилдилар. Бу жуда очиқ-ойдиндир”. Шак-шубҳа йўқки, у жуда аниқ-равшан. Ҳамда мушрикларнинг ҳолатини тушунишда аниқ-тиниқ, очиқ-ойдин ҳужжатдир. RE: Шубҳаларни аритиш (Кашф аш-Шубуҳат) - Шайх Солиҳ ибн Абдулазиз Оли Шайх шарҳи - mutaallim - 08-20-2015 Агар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шафоатларини инкор қилиб, ундан пок-(безор) эканингни эълон қиласанми?-деса, шундай деб айтинг: уни инкор қилмайман ва ундан пок-(безор) эканимни эълон ҳам қилмайман. Балки у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шафоат қилувчи, шафоати қабул қилинувчидирлар. У кишининг шафоатларини умид қиламан. Бироқ шафоатнинг бари Аллоҳники. Аллоҳ таоло айтганидек: قُل لِّلَّهِ الشَّفَاعَةُ جَمِيعاً “Айтинг: «Барча шафоат-оқлов ёлғиз Аллоҳникидир”. (Зумар: 44). У Аллоҳнинг изнидан кейингина бўлади. Аллоҳ таоло айтганидек: مَن ذَا الَّذِي يَشْفَعُ عِنْدَهُ إِلاَّ بِإِذْنِهِ “Унинг ҳузурида ҳеч ким (бировни) Унинг изнисиз оқлай олмайди”. (Бақара: 255). Аллоҳ изн бергандан кейингина бирор кишини шафоат қилади. Аллоҳ таоло айтганидек: وَلَا يَشْفَعُونَ إِلَّا لِمَنِ ارْتَضَى “Улар (қиёмат қойим бўлган кунда) фақат (Аллоҳ) рози бўлган кишиларнигина шафоат қилурлар – оқлай олурлар”. (Анбиё: 28). У Зот фақат тавҳидга рози бўлади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у кишидан бошқаси Аллоҳ изн бергунча бирор кишини шафоат қилмайди. Аллоҳ таоло эса фақат тавҳид аҳлига изн беради. Шу билан маълум бўлдики, шафоатнинг бари Аллоҳникидир. Мен уни У субҳанаҳу ва таолодан талаб қилиб: эй Аллоҳ! Мени у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг шафоатларидан маҳрум қилма. Эй Аллоҳ! У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни менга шафоатчи қил ва шунга ўхшашларни айтман. Шарҳ: Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шафоатлари бир жински, унинг ортида бир қанча турлар бор. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам қиёмат куни бир неча тур шафоатлар билан шафоат қиладилар. Уларнинг энг улкан ва энг олийси мавқиф аҳлини, уларга етган ғам ва машаққатдан кейин ҳисобни тезлатиш учун шафоат қилишлари. (Бухорий (3340, 4712), Муслим (194) Абу Ҳурайра, Анас ва Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳумлардан ривоят). Бу (машаққат) уларни ушбу улкан мавқифда, қиёмат майдонида у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўтиниб ёрдам сўрашга олиб борди. Бу, Аллоҳ азза ва жалла Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга хос деб айтган “Мақом ал-Маҳмуд” (Мақталган ўрин)дир. (Имом Бухорий Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган шафоат ҳадисида (7440) ворид бўлганидек: “Сўнг ушбу оятни тиловат қилиб: “Шоядки, Парвардигорингиз сизни (Қиёмат кунида) мақтовли мақомда тирилтирур”. (Исро: 79), дедилар: “Бу, пайғамбарларингиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга ваъда қилинган “Мақом ал-Маҳмуд” (Мақтовли мақом)дир”.). Аллоҳ азза ва жалла айтганидек: عَسَى أَن يَبْعَثَكَ رَبُّكَ مَقَاماً مَّحْمُوداً “Шоядки Роббинг сени мақтовли мақомда тирилтирса”. (Исро: 79). Ушбу мақтовли мақом: у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларнинг барини, улар ўртасида ажрим қилиниши ва улар сарҳисоб қилиниши учун шафоат қилишларидир. Шунинг учун Жобир розияллоҳу анҳу ва у кишидан бошқаларнинг ҳадисида ворид бўлганидек Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Ким нидони эшитганида –азондан кейинги маъруф дуо-: эй Аллоҳ, ушбу тугал чақириқ ва адо этилувчи намоз Рабби! Муҳаммадга васила-(олий манзилат) ва фазилатни ато эт. Уни ваъда берганинг мақтовли мақомда қайта тирилтир, деса қиёмат куни унга шафоатим насиб этади”. (Бухорий (614) Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят). Бунинг сабаби, у Аллоҳ азза ва жалладан пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламга мақтовли мақом, васила-(олий манзилат) ва фазилатни сўради. Ҳолбуки у Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам учун рўёбга чиқади. Бироқ сўровчи Аллоҳ азза ва жаллага буни сўраб дуо қилса ва уни Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам учун сўраса, буни у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам учун сўрашида Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни шафоат қилишлари насиб қилишига мустаҳиқ бўладиган бир қанча ибодат турлари мавжуд. Шулардан: У азза ва жалла ўз пайғамбарига ваъда қилган нарсасига ишончи, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўриши, у кишининг умматлари остига дохил бўлиши, у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам қиёмат куни одамларга махлуқотларнинг энг фойдалиси бўлишларига рағбати ва муҳаббати. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам (ҳақиқатда) шундай. Зеро Аллоҳ азза ва жалла у кишини шафоат билан хослади. Дарҳақиқат, у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Ҳар бир пайғамбарнинг ижобат қилинадиган дуоси бор. Ҳар бир пайғамбар ўз дуосини тезлаштирди. Мен эса дуоимни қиёмат куни умматимни шафоат қилиш учун яшириб қўйдим. У инша Аллоҳ умматимдан Аллоҳга бирор нарсани ширк келтирмай вафот этган кишиларга насиб этади”. (Бухорий (6304), Муслим (199) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят. Бу бобда Анас ва Жобир розияллоҳу анҳумолардан ҳам ривоятлар бор). Бу, улкан шафоат ҳамда дўзахга кирганлар ундан чиқишлари, жаннатга лойиқ бўлганлар жаннатга киришлари учун мўминларга хос бўлган шафоат билан ҳосил бўлади. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам дўзахга лойиқ бўлган одамлар унга кирмасликлари учун шафоат қиладилар. Дўзахга кирган одамлар ундан чиқишлари учун шафоат қиладилар. Жаннатга лойиқ бўлганлар унга кириши ва ундан кечикмаслиги учун шафоат қиладилар. Шунингдек, у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам кофирни шафоат қилиш билан хосланганлар. У, ундан азоб енгиллатилгунча амакилари Абу Толибни шафоат қилишларидир. (Бухорий (3885) ва Муслим (210) Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан Набий соллалоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларида амакилари ёдга олинганда шундай деганликларини эшитганларини ривоят қилдилар: “Шояд унга қиёмат куни шафоатим фойдали бўлса. У дўзахнинг саёз (жойи)га чиқарилади. (Олов) унинг икки тўпиғига етади. У сабабли мияси қайнайди”.) Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга қиёмат куни ушбу улкан мақомда бир неча тур шафоатлар ато қилинади. “Агар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шафоатларини инкор қилиб, ундан пок-(безор) эканингни эълон қиласанми?-деса,…”. Бу, улкан шафоат ва бошқа шафоатларни инкор қилишни ўз ичига олади: маъсият аҳли дўзахга кирмасликлари учун шафоат қилиш. Дўзахга кирган, унга лойиқ бўлган ва кирганларни Аллоҳ азза ва жалла ундан чиқариши учун шафоат қилиш. Яхшилик ва ёмонликлари баробар бўлган қавмларни Раббилари азза ва жалла уларни жаннатга киргазиши учун шафоат қилиш ва шунга ўхшашлар. “Агар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шафоатларини инкор қилиб, ундан пок-(безор) эканингни эълон қиласанми?-деса, шундай деб айтинг: уни инкор қилмайман ва ундан пок-(безор) эканимни эълон ҳам қилмайман. Балки у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шафоат қилувчи, шафоати қабул қилинувчидирлар”. “Шафоат қилувчи”, яъни, Аллоҳ азза ва жалла ато этгани учун. “Шафоати қабул қилинувчидирлар”. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шафоатчи бўладиган кишилар ҳақида. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қиёмат куни бирор кишини шафоат қилсалар, албатта, Аллоҳ азза ва жалла сўраганларини беради. Албатта, Аллоҳ азза ва жалла у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шафоат қилганларини ато этади. Ҳатто кофирни –амакилари- ҳам у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шафоат қиладилар. У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шафоатлари сабаб ундан азоб енгиллатилади. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шафоат қилувчи ва шафоати қабул қилинувчудирлар. Биз ҳам Аллоҳ азза ва жалла пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламни уларга шафоатчи қилганлар жумласидан бўлишни умид қиламиз. Ушбу шафоат сабабларини оламиз. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шафоатлари қабул қилинадиган кишиларни шафоат қилишлари Аллоҳнинг изни билан бўлади. Фақат Аллоҳ азза ва жалла рози бўлган кишилар учун бўлади. Бу эса банда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга шафоатчи бўлишларига олиб борадиган сабабларни олиши лозим демакдир. Ушбу сабаблар кўп бўлиб, у Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларида баён қилинган. (Шулардан Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан “Марфуъ” инсод билан ривоят қилган ҳадис: “Қиёмат куни шафоатим сабабли одамларнинг бахтлиси қалби ёки нафсида: “Ла илаҳа иллаллоҳ”, дея чинакам айтганлардир”.) “У кишининг шафоатларини умид қиламан”. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шафоатларини умид қилишимиз ва бу борадаги шаръий сабабларни сарф қилиш билан буни сўрашимиз, бу, шафоатга авваламбор эгалик қилмайдиганлардан уни сўрашимиз дегани эмас. Балки шафоатга эгалик қиладиган зот – Аллоҳ азза ва жалладир. Аллоҳ азза ва жалланинг ушбу қавлининг зоҳирига биноан: قُل لِّلَّهِ الشَّفَاعَةُ جَمِيعاً “Айтинг: «Барча шафоат-оқлов ёлғиз Аллоҳникидир”. (Зумар: 44). Яъни, У эгалик қилади. Шафоатнинг бари Аллоҳнинг мулки. Унинг барча турларига Раб азза ва жалла эгалик қилади. Қуйида келадиганидек изн ва розилик шарти билан уни хоҳлаганига беради. “Бироқ шафоатнинг бари Аллоҳники. Аллоҳ таоло айтганидек: قُل لِّلَّهِ الشَّفَاعَةُ جَمِيعاً “Айтинг: «Барча шафоат-оқлов ёлғиз Аллоҳникидир”. (Зумар: 44)”. Шафоатнинг маъноси дуо қилувчи ва сўровчи талаби рўёбга чиқиши учун ўз талабини бошқа сўровчининг талабига қўшиши-(бириктириши). Шафоат қилувчи, яъни иккинчи шахс, биринчисидан кучлироқ бўлади. Бу луғат талабига кўра. (“Ан-Ниҳая фий Ғориб ал-Ҳадис” (2/485), “Лисан ал-Араб” (8/183)). У “шафъ” (жуфт)дан олинган. У “витр” (тоқ)нинг зидди. Аллоҳ азза ва жалла айтганидек: وَالْفَجْر وَلَيَالٍ عَشْرٍ وَالشَّفْعِ وَالْوَتْرِ “Тонгга қасам. (Зул-ҳижжа ойидаги аввалги) ўн кечага қасам. Жуфт ва тоқ (ракаатли намозлар)га қасам”. (Фажр: 1-3). Жуфт тоқнинг акси. Шафоат қилувчи деб аталишининг сабаби, чунки у сўровчига нисбатан, талаб қилувчи ва сўровчи ёлғиз бўлганидан кейин жуфтга айланди. Талабини оқлади, яъни, ушбу шафоат қилувчи-(оқловчи) сўрашда иккинчига айланди. Шафоатда бир нарсани талаб қилиш ўрнига уни талаб қилувчи (шахс) иккитага айланди. Биринчиси ҳожат эгаси. Иккинчиси шафоат соҳиби. Демак, шафоатнинг ҳақиқати шафоат қилувчи ўз талабини сўровчининг муроди рўёбга чиқиши учун унинг талабига қўшишидир. Бу, луғатда шафоат ворид бўлган ўринларда умумий (маъно). Шунга кўра шафоат, унга имкони бор кишидан ҳосил бўлади. Агар дуо қилувчи дунёда биродарларидан бирига ёки унга дуо қилаётган кишига дуо қилса, батаҳқиқ, унга дуо қилиш билан уни шафоат қилувчи бўлди. Яъни, Аллоҳ азза ва жалладан фалончига шундай-шундай талабини ато этишини сўради. Сунанда “ҳасан” иснод билан ривоят қилинган кўр кишининг ҳадисида ворид бўлганидек Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига кўр киши келиб, ўз ҳолатидан шикоят қилди. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унга дуо ўргатдилар. Унга шундай дейишини айтдилар: “Эй Аллоҳ! Мен Сендан пайғамбаринг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан сўрайман ва Сенга юзланаман”. (Термизий (3578): “Ҳасан, саҳиҳ, ғариб” ҳадис бўлиб, уни фақат шу важҳдан биламиз”, деди. “Насоий “Кубро” (6/169), имом Аҳмад “Муснад” (4/138), Ибн Хузайма (2/225), Ҳоким “Мустадрок” (1/458)да саҳиҳ деди). Бу, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дуоларини ҳаётлик чоғларида ўзига шафоатчи қилди деган маънода. Яъни, у одам у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам буюрган сўзлар билан дуо қилди. Сўнг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзи учун шафоатчи бўлишларини хоҳлади. Яъни, Раб азза ва жалладан ўзи хоҳлаганини сўраб унинг ҳаққига дуо қилди. Шундай бўлар экан шафоатнинг ҳақиқати шафоат қилувчи биринчи киши талаб қилгани каби талаб қилиши ҳамда фақат ўзи рози бўлган киши учунгина шафоат қилиши устига қойим бўлади. Ундан шафоат қилишни талаб қилган кишининг истагига зид равишда уни шафоат қилмаслиги мумкин. Яъни, бошқа сўровчи уни шафоат қилишини сўраса, оқловчи фақат ўзи шафоат қилишига хоҳиш билдирсагина шафоат қилади. Одамлардан, фалончидан, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан, илм аҳлидан шафоат талаб қилган ҳар бир кишининг талаби ижобат қилинавермайди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва уламолар унинг ҳаққига дуо қилиш билан бу дунёда шафоат қиладилар. Чунки гоҳида шафоат қилувчидан шафоат қилишини талаб қилади ва шафоат қилувчи: сени шафоат қилмайман, дейди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга Аллоҳ таоло ушбу қавлини нозил қилди: مَن ذَا الَّذِي يَشْفَعُ عِنْدَهُ إِلاَّ بِإِذْنِهِ “Унинг ҳузурида ҳеч ким (бировни) Унинг изнисиз оқлай олмайди”. (Бақара: 255). Шунинг учун шайх раҳимаҳуллоҳ дедилар: “У Аллоҳнинг изнидан кейингина бўлади. Аллоҳ таоло айтганидек: مَن ذَا الَّذِي يَشْفَعُ عِنْدَهُ إِلاَّ بِإِذْنِهِ “Унинг ҳузурида ҳеч ким (бировни) Унинг изнисиз оқлай олмайди”. (Бақара: 255)”. Қуръонда ва шафоат бобида Аллоҳнинг изни икки турли (Шайхул Ислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ “Ал-Ҳасана ва ас-Саййиъа” (131-134)да шундай дедилар ва у “Мажмуъ Фатово” (14/383-386) зимнида мавжуд: “Изн бериш икки турли: хоҳиш ва яратиш маъносидаги изн. Мубоҳ-(ҳалол) қилиш ва ижозат бериш маъносидаги изн. Аллоҳ таолонинг сеҳр ҳақидаги ушбу қавли биринчи (тур)дандир: “(Лекин) улар (яҳудийлар) Аллоҳнинг изнисиз ҳеч кимга зарар етказа олмайдилар”. (Бақара: 102). Албатта, бу Аллоҳнинг хоҳиши ва қудрати билан бўлади. Аслида У Зот сеҳрни мубоҳ-(ҳалол) қилмаган… Аллоҳ таолонинг ушбу қавли иккинчи турдандир: “Эй пайғамбар, дарҳақиқат Биз сизни (қиёмат кунида барча умматлар устида) гувоҳлик бергувчи, (мўминларга жаннат ҳақида) хушхабар элтгувчи ва (кофирларни дўзах азобидан) огоҳлантиргувчи ҳамда Аллоҳнинг изни-иродаси билан У зотга (яъни Унинг динига) даъват қилгувчи ва (Ҳақ йўлини кўрсатгувчи) нурли чироқ қилиб юборгандирмиз”. (Аҳзоб: 45-46). Ва ушбу қавли: “(Эй мўминлар), сизлар (Бану Назийр хурмозорларидан) бирон хурмо дарахтини кесдингларми ёки уни ўз поясида турган ҳолида қолдирдингларми, бас (сизлар қилган ҳар бир иш) Аллоҳнинг изни-иродаси билан”. (Ҳашр: 5). Батаҳқиқ, бу У Зот ушбу нарсани мубоҳ қилгани, унга ижозат бергани, унга қўл урувчидан гуноҳ ва ҳараж кўтарилгани ҳамда у У Зотнинг хоҳиши ва қазои-қадари билан бўлганини ўз ичига олади. Ушбу қавли: “Унинг ҳузурида ҳеч ким (бировни) Унинг изнисиз оқлай олмайди”. (Бақара: 255). У, У Зотнинг қадари ва шариати билан бўладиган изндир”. Сўзи тугади): Биринчи: қадарий, кавний изн. Иккинчи: шаръий, диний изн. Шафоат ҳосил бўлиши Аллоҳ ушбу икки тур билан изн бергандан кейингина бўлади. Биринчиси шаръий изн: яъни, ушбу шафоат қилинувчи у шафоат қилинишига шаръан изн берилганлар жумласидан бўлишлиги. Маълумки, Аллоҳ азза ва жалла мўминларни мушриклар учун истиғфор айтишдан қайтарди. Гарчи у қариндошлардан бўлса-да. Аллоҳ азза ва жалла Бароат сурасида шундай деди: مَا كَانَ لِلنَّبِيِّ وَالَّذِينَ آمَنُواْ أَن يَسْتَغْفِرُواْ لِلْمُشْرِكِينَ وَلَوْ كَانُواْ أُوْلِي قُرْبَى مِن بَعْدِ مَا تَبَيَّنَ لَهُمْ أَنَّهُمْ أَصْحَابُ الْجَحِيمِ وَمَا كَانَ اسْتِغْفَارُ إِبْرَاهِيمَ لِأَبِيهِ إِلاَّ عَن مَّوْعِدَةٍ وَعَدَهَا إِيَّاهُ فَلَمَّا تَبَيَّنَ لَهُ أَنَّهُ عَدُوٌّ لِلّهِ تَبَرَّأَ مِنْهُ إِنَّ إِبْرَاهِيمَ لأوَّاهٌ حَلِيمٌ “На пайғамбар ва на бу мўминлар — агар мушриклар қариндошлари бўлса ҳам — уларнинг дўзах эгалари эканликлари аниқ маълум бўлганидан кейин, у мушриклар учун мағфират сўрашлари жоиз эмасдир. Иброҳимнинг ўз отаси учун мағфират сўраши фақат унга берган ваъдаси сабабли эди. Энди қачонки унга отаси Аллоҳнинг душмани эканлиги аниқ маълум бўлгач, ундан бутунлай тонди. Албатта, Иброҳим кўнгилчан ва ҳалиймдир”. (Тавба: 113-114). Бу, шариат мушрикка мағфират сўралишидан қайтарганига далолат қилади. Яъни, Аллоҳ азза ва жалла ҳузурида ширк аҳли учун гуноҳлар мағфират қилинишида шафоат қилишлик. Шундай бўлар экан, батаҳқиқ, шаръий изн шарт қилиниши, яъни, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан дунё ёки охиратда ширк аҳлидан бўлган киши шафоат талаб қилса, батаҳқиқ, улар ҳақида шафоат қабул қилиниши ёки улар учун шафоат сўралиши шаръий изн билан рухсат берилмагандир. Шунингдек, барзахда –у, биринчи ва охират бўлмиш икки ҳаёт ўртасидаги хос ҳаёт- кимки Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан қабрларида бўлган ҳолда шафоат сўраса, дарҳақиқат, шаръан изн берилмаган нарсани сўрабди. Шунинг учун (саҳобалар) розияллоҳу анҳум Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўлганларидан кейин шафоат ҳақида сўрамаганлар. Ҳудди шундай Уҳуд шаҳидларидан шафоат сўрамаганлар. Шаҳидлар қиёмат куни ҳадисда ворид бўлганидек шафоат қиладилар. (Термизий (1663): “Ҳасан, саҳиҳ, ғариб ҳадис”, деди. Ибн Можа (2799), имом Аҳмад “Муснад” (4/131) Миқдод ибн Маъд Якрабдан ривоят: “Шаҳиднинг Аллоҳ ҳузурида олти хислати бор”. Шулардан: “Қариндошларидан етмиш киши ҳаққида шафоати қабул қилинади”.) Чунки шафоат шаръий изнга шарт қилиб қўйилган. Гарчи бирор кишидан шафоат талаб қилиш юз берса-да, батаҳқиқ, у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам барзахда шафоат қилишлари фараз қилинганда ҳам, албатта, шафоат талаб қилган бу кимса шариатда изн берилмаган йўлга кўра шафоат сўрагани нуқтаи назаридан ширк келтирган бўлади. Чунки шафоатни бунга изн берилмаган кишидан талаб қилди. Шафоатнинг бари Аллоҳ азза ва жалланикидир. Демак, биринчи шарт бўлмиш изн (шарти)дан у икки қисм экани бизга маълум бўлди: Биринчи қисм: шаръий изн. У, Аллоҳ азза ва жалла шафот қилувчига шафоат қилиши учун шаръан изн берган бўлиши. Шунингдек, шафоат сўровчига шафоат талаб қилиши учун шаръан изн бериши. Раббимиз азза ва жалла шафоат қилувчи ҳақида шундай деди: مَن ذَا الَّذِي يَشْفَعُ عِنْدَهُ إِلاَّ بِإِذْنِهِ “Унинг ҳузурида ҳеч ким (бировни) Унинг изнисиз оқлай олмайди”. (Бақара: 255). Яъни, Аллоҳ азза ва жалланинг ҳузурида У азза ва жалла шаръий изн бергандан кейингина бирор киши шафоат қила олади. Элчилар, анбиё, солиҳ киши ва фаришталардан иборат иймон аҳли шариатга зид иш тутган ҳамда шафоатни Аллоҳдан ўзгасидан талаб қилганлардан иборат шаръий изн берилмаганларни шафоат қила олмайдилар. Чунки Аллоҳ азза ва жалла деди: قُل لِّلَّهِ الشَّفَاعَةُ جَمِيعاً “Айтинг: «Барча шафоат-оқлов ёлғиз Аллоҳникидир”. (Зумар: 44). Демак, шафоат талаб қилиш Аллоҳ таолонинг ушбу қавли билан қайтарилгандир: مَا كَانَ لِلنَّبِيِّ وَالَّذِينَ آمَنُواْ أَن يَسْتَغْفِرُواْ لِلْمُشْرِكِينَ “На пайғамбар ва на бу мўминлар … у мушриклар учун мағфират сўрашлари жоиз эмасдир”. (Тавба: 113). Шафоат талаб қилишнинг маъноси дуо талаб қилишдир. Шафоат ва дуо талаб қилиш бир (нарса). Агар бирор киши қабр олдига келиб, қабрда ётган одамга: сиздан Аллоҳга менинг ҳаққимга дуо қилишингизни сўрайман, деса у шафоат сўраган маънодадир. Демак, у шундай деб айтгандек: сиздан мени шафоат қилишингизни сўрайман. Чунки шафоат дуо талаб қилишлик. Шафоат қилувчи ўз талабини шафоат қилинмишга бириктириши. Киши бирортасига: сиздан менинг ҳаққимга дуо қилишингизни сўрайман, дейиши: мени шафоат қилинг деган маънода. Бу ўликларга нисбатан. Ҳар қанча мартабалари юқори бўлмасин бу жоиз эмас. Уни улардан талаб қилишлик Аллоҳ азза ва жалланинг шаръий изнига мувофиқ келмайди. Иккинчи қисм: қадарий, кавний изн, яъни, шафоат қилувчи Аллоҳ азза ва жалланинг ҳузурида даб-дурустдан шафоат қилиб юбормайди. Ҳудди инсон ҳузурида шафоат қилувчиларнинг бу дунёдаги ҳолати каби. Келиб, талаб қилади. Хоҳ унинг ҳузурида шафоат сўралаётган ушбу шафоатдан рози бўладими ёки рози бўлмайдими, унга хоҳиш билдирадими ёки хоҳиш билдирмайдими баробар. Бу, нуқсон, муҳтожлик ва чорасизлик аҳлининг ҳолати, яъни, улар дунё аҳли. RE: Шубҳаларни аритиш (Кашф аш-Шубуҳат) - Шайх Солиҳ ибн Абдулазиз Оли Шайх шарҳи - mutaallim - 08-20-2015 Мутлақ мукаммаллик соҳиби, махлуқотларига яхшиллик қилувчи, тамомий беҳожатлик эгаси, тугал қудрат соҳиби Раббимиз азза ва жаллага келсак, батаҳқиқ, бирор киши Унинг ҳузурида даб-дурустдан шафоат қилиб кетавермайди. Балки Аллоҳ шафоат қилувчига кавний, қадарий изн бермагунича бирор киши шафоат қила олмайди. Яъни, Аллоҳ азза ва жалла бу банда шафоат қилишни хоҳлаётганини билади. Ва унга: “Шафоат қил”, дейди. “Саҳиҳ”да собит бўлганидек қиёмат куни улкан шафоат бўлганда ва одамлар у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам олдиларига келишади. Айтдиларки: “Арш остига келаман. Раббим азза ва жаллага сажда қилган ҳолда йиқиламан. Сўнг Аллоҳ менга Ўзига ҳамд айтиладиган ва Унга чиройли олқиш айтиладиган нарса-(сўзлар)ни очиб берадики, мендан олдин бирор кишига уни очмаган”. Сажда қилган ҳолда йиқиладилар. Аллоҳ азза ва жаллага ҳамд-у сано айтишдан бошлайдилар. Аллоҳ субҳанаҳу у киши шафоат қилишни хоҳлаётганларини билади. Ва у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) даб-дурустдан шафоат қилмайдилар. Чунки кавний изн бўлиши ва у кишига: “Шафоат қилинг” дейилиши лозим. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сўнг: эй Муҳаммад! Бошингизни кўтаринг, сўранг сизга берилади, шафоат қилинг шафоатингиз қабул қилинади”, дейилади”-дедилар. Бу эса қиёмат куни Аллоҳ азза ва жалла шафоат қилишларига изн бермагунча шафоат аҳли уни даб-дурустдан бошлаб юбормасликларига далолат қилади. Бу, ана шу бобда улкан асосдир. Демак, юқорида ўтган далилга биноан кавний, қадарий изн ушбу шафоат қилувчи шафоат қилишга эга эмаслигига далолат қилади. Балки у шафоати қабул қилинишга муҳтож. Ҳудди талабгор шафоати қабул қилинишга муҳтож бўлгани каби. Аллоҳ азза ва жалла шафоатга эгалик қилади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга эгалик қилмайдиларки, эгалик қиладиган кишининг шафоати каби шафоат қилсалар. Балки у киши шафоатлари қабул қилинишини умид қиладилар. Ушбу ҳадисда келганидек ва у биз зикр қилган нарсага очиқ далолат қилади. Демак, Аллоҳ азза ва жалланинг ушбу қавли маъноси: مَن ذَا الَّذِي يَشْفَعُ عِنْدَهُ إِلاَّ بِإِذْنِهِ “Унинг ҳузурида ҳеч ким (бировни) Унинг изнисиз оқлай олмайди”. (Бақара: 255), Аллоҳ азза ва жалланинг ҳузурида Унинг шаръий ва қадарий изнисиз бирор киши шафоат қила олмайди. Агар Аллоҳ у ҳақда шаръан изн бермаган кишини шафоат қилса ҳам шафоати қабул қилинмайди. Ҳудди Нуҳ алайҳиссалом ўғлини шафоат қилгани каби. Айтдики: رَبِّ إِنَّ ابُنِي مِنْ أَهْلِي وَإِنَّ وَعْدَكَ الْحَقُّ “Парвардигорим, албатта, ўғлим менинг аҳли оиламдандир ва шубҳасиз, Сенинг (аҳли оиламга нажот бериш хусусидаги) ваъданг ҳақ ваъдадир”. (Ҳуд: 45). Раббимиз азза ва жалла у кишига шундай дея жавоб берди: قَالَ يَا نُوحُ إِنَّهُ لَيْسَ مِنْ أَهْلِكَ إِنَّهُ عَمَلٌ غَيْرُ صَالِحٍ فَلاَ تَسْأَلْنِ مَا لَيْسَ لَكَ بِهِ عِلْمٌ إِنِّي أَعِظُكَ أَن تَكُونَ مِنَ الْجَاهِلِينَ “(Аллоҳ) айтди: «Эй Нуҳ, у сенинг ахлингдан эмас! Албатта у(нинг қилган амали куфр йўлини тутгани) ёмон амалдир. Бас, ўзинг яхши билмаган нарса ҳақида асло Мендан сўрамагин! Албатта, Мен сенга жоҳил-нодонлардан бўлмасликни буюраман»”. (Ҳуд: 46). Бу эса бирор киши шафоат қилинишга шаръан изн берилмаган кишини шафоат қилишни бошласа, батаҳқиқ, унинг шафоати қабул қилинмаслиги ва рад қилинишига далолат қилади. Кавний изнга келсак, у охиратда ҳосил бўлмайди, яъни, ўлимдан кейин. Шафоат кавний изндан кейингина ҳосил бўлади ва юз беради. Дунёга келсак, гоҳида киши шафоат қилади ва ўзининг хоҳишига биноан шафоат қилишга кавнан изн берилади. Ҳамда шафоат қилишни бошлайди сўнг унга рад қилинади, агар шафоати шаръий изнга мувофиқ келган бўлмаса ёки шафоати Аллоҳ азза ва жалланинг ҳикматига мувофиқ келган бўлмаса. Бундан шу хулоса чиқадики, шафоатнинг замон эътибори билан икки ҳолати бор: Биринчи: дунёда. Шафоат қилувчи учун кавний изн шафоат қилувчининг иродаси билан ҳосил бўлади. Дарҳақиқат, шафоат қилади ва Аллоҳ азза ва жалла изн беради. Гарчи Унинг ҳикмати ушбу шафоат қилувчига дунёда рад қилиниш бўлса-да. Ҳудди Нуҳ алайҳиссалом томондан ўғлини шафоат қилиши, Иброҳим алайҳиссалом томондан отасини шафоат қилиши ҳамда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам томондан амакиларини шафоат қилишларида юз бергани каби. Шунда Аллоҳ азза ва жалла оят нозил қилди: مَا كَانَ لِلنَّبِيِّ وَالَّذِينَ آمَنُواْ أَن يَسْتَغْفِرُواْ لِلْمُشْرِكِينَ وَلَوْ كَانُواْ أُوْلِي قُرْبَى “На пайғамбар ва на бу мўминлар — агар мушриклар қариндошлари бўлса ҳам — …у мушриклар учун мағфират сўрашлари жоиз эмасдир”. (Тавба: 113). Иккинчи: ўлимдан кейин. Аллоҳ азза ва жалла изн бергунича бирор киши шафоат қилишни бошламайди, яъни, қиёмат куни ва барзахда. Маълумки, Аллоҳ азза ва жалла ширк юз беришига изн бермайди. Ўликлардан бу юз беришига на кавнан ва на шаръан изн бермайди. Бироқ тириклар гоҳида (шафоат қилишни) бошлайдилар ва буни талаб қиладилар. Чунки ҳаёти дунё таклиф-(бандаларга буйруқ ва қайтариқлар юклатилган) диёри. Аллоҳ азза ва жалла шаръан изн бермаган нарсани кавнан юз беришига изн беради. Аллоҳ азза ва жалланинг ушбу қавли: مَن ذَا الَّذِي يَشْفَعُ عِنْدَهُ إِلاَّ بِإِذْنِهِ “Унинг ҳузурида ҳеч ким (бировни) Унинг изнисиз оқлай олмайди”. (Бақара: 255). Маъноси: бирор киши Аллоҳнинг ҳузурида Унинг изнисиз шафоат қилмайди. Бу, У азза ва жалла қудрати, қаҳри ва бўйсундириши мукаммал экани, мулки ва иззати мукаммал экани, исм ва сифатлари мукаммал экани учундир. Махлуқотларга келсак, дарҳақиқат, уларнинг ҳузурида уларнинг изнисиз шафоат қилинаверади. Шайх раҳимаҳуллоҳ шундан кейин дедилар: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у кишидан бошқаси Аллоҳ изн бергунча бирор кишини шафоат қилмайди”. Яъни, жамийки шафоат турлари. Бу бошқа изн ёки бошқа эътиборга кўра изн икки қисмга бўлинади (Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ “Иғосатул Лаҳафан” (1/221)да шундай деди: “У Зот хабар бердики, у кунда нафи тегадиган шафоат оқланаётган кишининг сўзидан рози бўлгандан кейин ва шафоат қилувчига изн бергач ҳосил бўлади. Мушрикка келсак, батаҳқиқ, У Зот ундан рози бўлмайди ва унинг сўзидан ҳам рози бўлмайди. Шафоатчилар уни шафоат қилишларига У Зот изн бермайди. Чунки У субҳанаҳу уни (шафоатни) икки ишга боғлади: шафоат қилинаётган кишидан рози бўлиши ва шафоат қилувчига изн бериши. Модомики икки иш жамланмас экан шафоат ҳам мавжуд бўлмайди”. Сўзи тугади.): Биринчи: шафоат қилувчига шафоат қилиши учун изн бериши. Иккинчи: шафоат қилинмишга шафоат қилиниши учун изн бериши. “Аллоҳ изн бергунча бирор кишини шафоат қилмайди”. Яъни, шафоат қилинмиш ҳаққида шафоат қилиниши учун. Ҳар бир киши шафоат қилинишига келсак, Аллоҳ азза ва жалла бунга - шафоат қилинишига изн бермайди. Бу юз бермайди. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло қуйида келишича тавҳид аҳли шафоат қилинишигагина рози бўлади. “Аллоҳ таоло айтганидек: وَلَا يَشْفَعُونَ إِلَّا لِمَنِ ارْتَضَى “Улар (қиёмат қойим бўлган кунда) фақат (Аллоҳ) рози бўлган кишиларнигина шафоат қилурлар – оқлай олурлар”. (Анбиё: 28)”. Яъни, фаришталар. Улар хоҳлаган кишиларни шафоат қилмайдилар –ширк аҳли гумон қилганидек- Балки Раббимиз азза ва жалла улардан рози бўлганлар сафидан Аллоҳ азза ва жалла унинг сўзи ва амалидан рози бўлганларнигина шафоат қиладилар. Аллоҳ субҳанаҳу фақат тавҳид аҳлидан рози бўлади. “Саҳиҳ”да Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганликлари собит бўлган: “Қиёмат куни шафоатим сабабли бахтли одамлар қалбидан ёки нафсидан “Ла илаҳа иллаллоҳ”, дея чинакам айтганлардир”. Аллоҳ азза ва жалла улардан рози бўлганлар ҳамда уларнинг сўзидан рози бўлганлар тавҳид аҳлидир. Шундай бўлар экан, кимки шафоатни унга эга бўлмаганлардан сўраса, батаҳқиқ, у Аллоҳ унинг сўзи ва амалидан рози бўлганлардан эмас. Чунки Аллоҳ азза ва жалла бизни бундан қайтарди. Саҳобалар розияллоҳу анҳум бундай қилмаганлар. Аллоҳ азза ва жалла деди: وَلَا يَشْفَعُونَ إِلَّا لِمَنِ ارْتَضَى “Улар (қиёмат қойим бўлган кунда) фақат (Аллоҳ) рози бўлган кишиларнигина шафоат қилурлар – оқлай олурлар”. (Анбиё: 28). Бу иккинчи шарт: рози бўлиш шарти. Шафоат Аллоҳ азза ва жалланинг ҳузурида икки шарт рўёбга чиқиши билангина фойда келтиради: изн ва розилик. Розилик ҳам икки турли: Биринчи тур: шафоат қилувчидан рози бўлиш. Шафоат қиладиганлар Аллоҳ улардан рози бўлганлардир. Улар бир қанча синф бўлиб, ҳадисларда зикр қилинган: анбиёлар –биринчилари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам- уламолар, шаҳидлар ва солиҳ кишилар. Ана шулар шафоат қиладилар ва Аллоҳ азза ва жалла уларнинг сўзидан рози бўлади. Иккинчи тур: шафоат қилинадиган кишидан рози бўлиш. Бу рози бўлиш гоҳида ҳолатининг оқибатидан рози бўлиш бўлади. Чунки у ислом аҳлидан. Гоҳида эса У азза ва жалла биладиган ҳикмат учун шафоатга розилик бўлади. Бу Абу Толибнинг ҳолатида (дўзахнинг қуйи қатламидан) чиқаришликдир. “Аллоҳ таоло айтганидек: وَلَا يَشْفَعُونَ إِلَّا لِمَنِ ارْتَضَى “Улар (қиёмат қойим бўлган кунда) фақат (Аллоҳ) рози бўлган кишиларнигина шафоат қилурлар – оқлай олурлар”. (Анбиё: 28). У Зот фақат тавҳидга рози бўлади”. Ҳадис биз ёдга олган нарсаларга далолат қилишига бинаон. Шунингдек, Аллоҳ азза ва жалланинг қавли далолати ҳам: وَمَن يَبْتَغِ غَيْرَ الإِسْلاَمِ دِيناً فَلَن يُقْبَلَ مِنْهُ وَهُوَ فِي الآخِرَةِ مِنَ الْخَاسِرِينَ “Кимда-ким Исломдан ўзга дин истаса, бас (унинг «дини» Аллоҳ ҳузурида) ҳаргиз қабул қилинмайди ва у охиратда зиён кўргувчилардандир”. (Оли Имрон: 85). Ва Аллоҳ азза ва жалланинг ушбу қавли каби: إِنَّ الدِّينَ عِندَ اللّهِ الإِسْلاَمُ “Албатта Аллоҳ наздида мақбул бўладиган дин фақат Ислом динидир”. (Оли Имрон: 19). Яъни, Аллоҳга тавҳид билан таслим бўлиш, тоат ила бўйсуниш ҳамда ширк ва унинг аҳлидан пок-(безор) бўлиш. (Табарий тафсири (3/212)га қаранг). Ана шу ислом, ва у анбиё ва элчиларнинг бари олиб келган тавҳиддир. Демак, У субҳанаҳу фақат умумий исломга рози бўлади. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбар қилиб юборилгандан кейин эса фақат Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашишга рози бўлади. Ушбу қавли: وَمَن يَبْتَغِ غَيْرَ الإِسْلاَمِ دِيناً فَلَن يُقْبَلَ مِنْهُ “Кимда-ким Исломдан ўзга дин истаса, бас (унинг «дини» Аллоҳ ҳузурида) ҳаргиз қабул қилинмайди”. (Оли Имрон: 85). Яъни, кимда-ким Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг динидан ўзгасини истаса فَلَن يُقْبَلَ مِنْهُ “Бас (унинг «дини» Аллоҳ ҳузурида) ҳаргиз қабул қилинмайди”. Чунки Аллоҳ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни ўзидан олдинги барча динларни бекор қиладиган якунловчи ислом билан пайғамбар қилиб юборди. У киши раҳимаҳуллоҳ шундан кейин дедилар: “Бироқ шафоатнинг бари Аллоҳники”. Бу, муқаддималар кейинидаги натижаларни тартиблаш. “Бироқ шафоатнинг бари Аллоҳники. У Аллоҳнинг изнидан кейингина бўлади. У Зот фақат тавҳидга рози бўлади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у кишидан бошқаси Аллоҳ изн бергунча бирор кишини шафоат қилмайди. Аллоҳ таоло эса фақат тавҳид аҳлига изн беради”. Яъни, ушбу тўрт нарса. У, натижа унинг устига қурилиши учун ҳужжатдаги муқаддималардир. Ушбу муқаддималарнинг ҳар бирини шарҳи ва далили юқорида ўтди. “Бироқ шафоатнинг бари Аллоҳники”. Яъни, эгалик қилиш жиҳатидан. Унга эгалик қиладиган Зот Раб азза ва жалла. Демак, У Зот субҳанаҳу ва таоло тасарруф қилиб: бу шафоат қилинади, бу эса шафоат қилади. Бу ҳолатда шафоат бор, бу ҳолатда эса шафоат йўқ, дейди. Демак, дунё аҳлига хилоф равишда У субҳанаҳу шафоат Эгасидир. Киши (бу дунёда) ҳар қандай кишини шафоат қилишга эга бўлади. Мен мисол учун: фалончини шафоат қилишни хоҳлайман. Мен шафоат қилишни даб-дурустдан бошлаш нуқтаи назаридан унга эгалик қиламан. Гарчи унинг ҳузурида шафоат қилинаётган киши рози бўлмаса-да. Шафоат қилишни бошлайвераман. У қабул қиладими ёки қабул қилмайдими фарқи йўқ. Бу, менинг ҳолатим бўлмиш нуқсон, заифлик ва чорасизлик боисдир. Бирор кишини бирор нарсага мажбур қилишга эга ва қодир эмасман. Шафоатнинг ҳақиқатига келсак, батаҳқиқ, у Аллоҳ азза ва жалланики, унга У субҳанаҳу ва таоло эгалик қилади. У азза ва жалланинг ҳузурида шафоат махлуқотларининг ҳузуридаги шафоат каби эмас. Балки У шафоатга эгалик қилади. Келиб, шафоат талаб қиладиган киши Аллоҳ азза ва жалланинг ҳузурида У Зот эгалик қиладиган бирор нарсага киришган ҳолда келмайди. Балки шафоатга эгалик қиладиган Раб субҳанаҳу ва таолодир. Шартларнинг ҳақиқати: مَن ذَا الَّذِي يَشْفَعُ عِنْدَهُ إِلاَّ بِإِذْنِهِ “Унинг ҳузурида ҳеч ким (бировни) Унинг изнисиз оқлай олмайди”. (Бақара: 255). Аллоҳ таоло деди: وَلَا يَشْفَعُونَ إِلَّا لِمَنِ ارْتَضَى “Улар (қиёмат қойим бўлган кунда) фақат (Аллоҳ) рози бўлган кишиларнигина шафоат қилурлар – оқлай олурлар”. (Анбиё: 28). Шафоат Аллоҳнинг мулки эканига далолат қиладиган шунга ўхшаш оятлар. Зумар (сурасидаги) оят: قُل لِّلَّهِ الشَّفَاعَةُ جَمِيعاً “Айтинг: «Барча шафоат-оқлов ёлғиз Аллоҳникидир”. (Зумар: 44). Шунингдек, шартлар ҳам шафоатнинг бари Аллоҳ азза ва жалланики эканига далолат қилади. Иккинчи шартда шундай дедилар: “У Аллоҳнинг изнидан кейингина бўлади”. Юқорида ўтганидек. “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у кишидан бошқаси Аллоҳ изн бергунча бирор кишини шафоат қилмайди”. Бу учинчи шарт. “Аллоҳ таоло эса фақат тавҳид аҳлига изн беради”. Бу тўртинчи шарт. “Шу билан маълум бўлдики, шафоатнинг бари Аллоҳникидир”. Яъни, бирор киши бошқарувдан бирор нарсага эга эмас. Аллоҳ азза ва жалла айтганидек: لَيْسَ لَكَ مِنَ الأَمْرِ شَيْءٌ أَوْ يَتُوبَ عَلَيْهِمْ أَوْ يُعَذَّبَهُمْ فَإِنَّهُمْ ظَالِمُونَ “(Эй Муҳаммад), Сиз учун бу ишда (яъни бандаларга нажот бериш ёки уларни ҳалок қилиш ишида) ҳеч бир нарса (яьни инон-ихтиёр) йўқдир. (Аллоҳнинг ўзи) ё уларнинг тавбаларини қабул қилар ёки золимликлари сабабли азоблар”. (Оли Имрон: 128). Ушбу шартлар ва тўрт муқаддима аниқ-равшан. Демак, шафоат Аллоҳники, талаб қилиш эса эгалик қиладиган Зотдан бўлиши хулоса қилинади. “Мен уни У субҳанаҳу ва таолодан талаб қилиб: эй Аллоҳ! Мени у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг шафоатларидан маҳрум қилма. Эй Аллоҳ! У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни менга шафоатчи қил, … (деб) айтаман”. Демак, Аллоҳ азза ва жалладан Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга изн бериши ва у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам сизни шафоат қилишларига бўйсундиришини сўрайсиз. Ана шу тавҳид ва изн берилган шаръий йўл важҳидир. “Ва шунга ўхшашлар”. Яъни, ушбу мақомга муносиб бўладиган дуолар. Биз эслаб ўтган ушбу сўз бундай деб айтадиган кишининг сўзига жавоб: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шафоатларини инкор қилиб, ундан пок-(безор) эканингни эълон қиласанми?”. Ушбу шубҳа тавҳид аҳлига қарата қандай ҳам кўп айтилади. Чунки тавҳид аҳли Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёки анбиёлардан шафоат талаб қилаётганлардан иборат бошқаларга: шафоат Аллоҳники, ўликлардан шафоат талаб қилишлик ширк. Чунки Аллоҳ бунга изн бермаган. Шафоатга эгалик қиладиган Аллоҳдир. Бу эса унга молик эмас. Ким ўликдан у эга бўлмаган ва қодир бўлмаган нарсани талаб қилса, дарҳақиқат, ундан Аллоҳга хос бўлган нарсани талаб қилибди. Бу эса у киши Унга ширк келтирди демакдир, деб айтсалар, улар: шафоатни инкор қиласанми?-дейдилар. Демак, уларга ширк инкор қилинса: Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шафоатларини инкор қиласанми?-дейдилар. Чунки аҳли сунна ҳамда хавориж, мўътазила, ашъарийлар, мотуридийлар ва шунга ўхшашлардан бошқа фирқалардан бўлган илм аҳли Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шафоат қилишлари, авлиё ва солиҳ кишилар шафоат қилишларига ижмо қилганлар. (“Иқтидо ас-Сирот ал-Мустақим” (443), “Мажмуъ Фатово” (24/341), “Ал-Фасл фил Милал” (4/53)). Агар уларга: шафоат талаб қилиш ширк, десангиз сизни шафоатни инкор қиладиганлар жумласидан бўлган залолат аҳлига мансуб қилишни хоҳлаб: шафоатни инкор қиласанми?-дейдилар. Ҳатто сизни хавориж ёки мўътазила ёҳуд шунга ўхшашларга мансуб дейдилар. Демак, у киши (раҳимаҳуллоҳ)нинг бу ўриндаги сўзлари: “Агар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шафоатларини инкор қилиб, ундан пок-(безор) эканингни эълон қиласанми?-деса…”. Бу, мушрик муваҳҳидга айтадиган сўзи. Ҳатто уни хавориж ва мўътазиладан бўлган бидъат аҳлига мансуб дейди. Гўёки у сизга –агар унга шафоат талаб қилишни инкор қилсангиз-: сен хаворижмисан? Сен мўътазилиймисан, дегандек. Шунда унга: мен уни инкор қилмайман ва ундан пок-(безор) эканимни эълон ҳам қилмайман. Балки мен салафий, сунний, муваҳҳидман. Бидъат аҳли ва залолат фирқаларидан эмасман. Балки у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизнинг наздимизда биз исбот қиладиган бир неча тур шафоат билан шафоат қилувчи, шафоатлари қабул қилинувчидирлар. Дарҳақиқат, уни ашъарий ва шунга ўхшашлар каби бидъат аҳли исбот қилмайди. Биз эса у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шафоатларини умид қиламиз ва бу борадаги сабабларни ишга соламиз. Аллоҳ азза ва жалладан бизга пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламни шафоатчи қилишини сўраймиз. Шунингдек, азондан кейинги дуо, Мадина (шаҳрини) яхши кўриш, у ерда вафот этишни хоҳлаш, шунингдек, Аллоҳ йўлида жанг қилишга саъй-ҳаракат қилиш ва шунга ўхшаш у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шафоатларига эришиш сабабларини бажарамиз. Балки уни (шафоатни) унга эгалик қиладиган Зотдан талаб қиламиз. У эса Аллоҳ азза ва жалладир, дейсиз. Бу эса ушбу ҳужжатнинг ҳақиқати ва бу тафсилот шайх раҳимаҳуллоҳ томонларидан бўлди. RE: Шубҳаларни аритиш (Кашф аш-Шубуҳат) - Шайх Солиҳ ибн Абдулазиз Оли Шайх шарҳи - mutaallim - 08-22-2015 Агар: Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга шафоат ато этилган. Мен у кишидан Аллоҳ ато этган нарсалардан бирини талаб қиляпман, деса шундай жавоб берилади: Аллоҳ у кишига шафоат ато этди. Ва сени бундан қайтарди. Аллоҳ таоло деди: وَأَنَّ الْمَسَاجِدَ لِلَّهِ فَلَا تَدْعُوا مَعَ اللَّهِ أَحَداً “Албатта (барча) масжидлар Аллоҳникидир. Бас, (масжидларда) Аллоҳ билан бирга яна бирон кимсага дуо-илтижо қилманглар!”. (Жин: 18). Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шафоатларини Аллоҳдан талаб қилишинг ибодат. Аллоҳ сени ушбу ибодатда бирор кишини шерик қилишингдан қайтарди. Агар Аллоҳга ўз пайғамбарини сенга шафоатчи қилишини сўраб дуо қилсанг, бас, Унга ушбу қавлида итоат қил: فَلَا تَدْعُوا مَعَ اللَّهِ أَحَداً “Бас, (масжидларда) Аллоҳ билан бирга яна бирон кимсага дуо-илтижо қилманглар!”. Шафоат Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бошқаларга ҳам ато этилган. Фаришталар, гўдаклар ва авлиёлар шафоат қилишлари саҳиҳ (ривоятлар)да келган. Аллоҳ уларга шафоат ато этган. Мен уни улардан талаб қиламан, дейсанми? Агар шундай десанг Аллоҳ ўз Китобида зикр қилган солиҳларга ибодат қилишга қайтибсан. Агар: йўқ, десанг ушбу сўзинг ботил бўлади: Аллоҳ у кишига шафоат ато этди. Мен у кишидан Аллоҳ ато этган нарсалардан бирини талаб қиляпман. Шарҳ: “Агар: Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга шафоат ато этилган. Мен у кишидан Аллоҳ ато этган нарсалардан бирини талаб қиляпман, деса шундай жавоб берилади: Аллоҳ у кишига шафоат ато этди. Ва сени бундан қайтарди”. Яъни, сени шафоат талаб қилишдан қайтарди. “Аллоҳ таоло деди: وَأَنَّ الْمَسَاجِدَ لِلَّهِ فَلَا تَدْعُوا مَعَ اللَّهِ أَحَداً “Албатта (барча) масжидлар Аллоҳникидир. Бас, (масжидларда) Аллоҳ билан бирга яна бирон кимсага дуо-илтижо қилманглар!”. (Жин: 18). Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шафоатлрини Аллоҳдан талаб қилишинг ибодат. Аллоҳ сени ушбу ибодатда бирор кишини шерик қилишингдан қайтарди. Агар Аллоҳга ўз пайғамбарини сенга шафоатчи қилишини сўраб дуо қилсанг, бас, Унга ушбу қавлида итоат қил: فَلَا تَدْعُوا مَعَ اللَّهِ أَحَداً “Бас, (масжидларда) Аллоҳ билан бирга яна бирон кимсага дуо-илтижо қилманглар!”.”. Бу, мақсадга мувофиқ далил ва ҳужжатдир. Дарҳақиқат, шафоат талаб қилиш, шафоат дуо экани юқорида баён қилинди. Агар бирор киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан у киши барзахда эканларида –у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг комил ҳаётлари, шаҳидларнинг ҳаётидан-да комилроқ- шафоат қилишларини талаб қилса, бас, ушбу талаб қилувчи у кишидан сўрабди. Сўрашлик эса дуодир. Шафоат талаб қилишнинг ҳақиқати ўликдан сўрашлик. Ҳудди Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан “Рофиқул Аъло”да бўлган ҳолларида қабрларида сўрашлик каби. Агар бирор киши: эй Муҳаммад! Эй Расулуллоҳ! Мени шафоат қилинг, деса дарҳақиқат, у кишига дуо қилибди ва у кишидан талаб қилибди. Агар: эй Муҳаммад! Эй Расулуллоҳ! Аллоҳдан мен учун сўранг, деса дарҳақиқат, у кишидан сўрабди ва у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламдан талаб қилибди. Ва бу, дунё ҳаётида бўлмаган, Аллоҳ азза ва жалланинг ҳузурида бўлган кишидан дуо талаб қилишликдир. Аллоҳ субҳанаҳу бизни Ундан ўзга бирор кишига дуо қилишимиздан қайтарди. У азза ва жалла деди: وَأَنَّ الْمَسَاجِدَ لِلَّهِ فَلَا تَدْعُوا مَعَ اللَّهِ أَحَداً “Албатта (барча) масжидлар Аллоҳникидир. Бас, (масжидларда) Аллоҳ билан бирга яна бирон кимсага дуо-илтижо қилманглар!”. (Жин: 18). Аллоҳ азза ва жалланинг ушбу қавли: فَلَا تَدْعُوا “Дуо-илтижо қилманглар!”. Бу, дуо қилишдан қайтарув. “Усул”да қарор топган қоидада маълум бўлгани шуки, ҳозирги-келаси замон фели масдар-(ўзак)ни ўз ичига олгани учун наҳий-(қайтарув) ва нафий оқимида накира ўрнига тушиб, дуо турларини ўз ичига олади. (“Ал-Ибҳож” (2/118), “Иршод ал-Фуҳул” (1/212)). فَلَا تَدْعُوا “Дуо-илтижо қилманглар!”. Бу, дуо турларининг барчасини ўз ичига олади: Аллоҳдан бошқа бирортасига дуо қилинмайди. На истиғоса-(ўтиниб ёрдам сўраш) дуоси, на истиъана-(мадад сўраш) дуоси, на истисқо-(ёмғир сўраш) дуоси, на шафоат қилиш(ини сўраб) дуо қилиш, на назр дуоси ва на бошқалар. Ушбу турларнинг бари Аллоҳ азза ва жалланинг ушбу қавлидаги қайтариқ остига киради: فَلَا تَدْعُوا “Дуо-илтижо қилманглар!”. Ибодат дуоси ва сўров дуоси. (Шайхул Ислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Дуо икки турли: ибодат дуоси ва сўров дуоси. Қуръонда дуодан гоҳида униси, гоҳида буниси ирода қилинган. У(нинг бири зикр қилинганда) ҳар иккиси ҳам ирода қилинади ва улар бир-бирини лозим тутувчи. Сўров дуоси – дуо қилувчига фойдали бўлган нарсани талаб қилиш, унга зиён келтирадиган нарсани аритиш ва даф қилишни талаб қилишдир. Хавф ва умид билан ибодат дуоси ила дуо қилади. Шундан маълум бўладики, икки тур ҳам бир-бирини лозим тутувчи. Ҳар бир ибодат дуоси сўров дуосини лозим тутувчи. Ҳар бир сўров дуоси ибодат дуосини ўз ичига олади”. Сўзи тугади. “Мажмуъ Фатово” (15/10-11, 2/405, 10/258), “Бадаиъ ал-Фаваид” (3/513), “Зад ал-Маъад” (1/235)). Шунингдек, оят бошқа умумга далолат қилади. Чунки Аллоҳ азза ва жалланинг ушбу қавли: أَحَداً “Бирон кимсага”. Қайтарув оқимида накира келди. Бу эса ҳар қандай кишини ўз ичига олишига далолат қилади. Фаришталарга дуо қилинмайди, анбиё ва расулларга, уларга Аллоҳнинг саловат-у саломлари бўлсин, дуо қилинмайди, шунингдек, дунёдан ўтган солиҳ кишларга дуо қилинмайди, ўлик авлиёларга дуо қилинмайди, жанг майдонида (қатл қилинган) шаҳидларга ҳам дуо қилинмайди. Юқорида саҳобалар Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётлик чоғларида шунга ижмо қилганлари ва у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга иқрор бўлганлари баён қилинади. Балки шариат нозил бўлиб турарди ва улардан бирор киши Уҳуд шаҳидларидан шафоат қилишни сўрамаган. Улардан бирор нарса сўрамаган. Ҳолбуки улар ўша шаҳидлардан тирикликларида (бирор нарса) талаб қилган бўлиши мумкин. Бироқ вафот этишгач Аллоҳ азза ва жалла улар ҳақида шундай дейишига қарамай талаб қилишни тарк этдилар: أَحْيَاء عِندَ رَبِّهِمْ يُرْزَقُونَ فَرِحِينَ بِمَا آتَاهُمُ اللّهُ مِن فَضْلِهِ وَيَسْتَبْشِرُونَ “Балки улар тирик, Роббилари ҳузурида ризқланмоқдалар. Улар Аллоҳ Ўз фазлидан берган нарсалардан хурсандлар ва … хушхабарини бермоқдалар”. (Оли Имрон: 169-170). Бу, ўликдан шафоат талаб қилиш ўликдан сўраш ва ўликка дуо қилиш остига дохил бўлишига далолат қилади. Бу, шайх раҳимаҳуллоҳ айтганларидек: “Агар: Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга шафоат ато этилган. Мен у кишидан Аллоҳ ато этган нарсалардан бирини талаб қиляпман, деса…”. Шундай денг: ҳа, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга қиёмат майдонида бир қанча тур шафоат берилади. Бироқ қиёмат майдонида у кишига шафоатни ато қиладиган Зот сизни барзахда(ги кишидан) шафоат талаб қилишдан қайтарди. Яъни, сиз дунё ҳаётида, у эса барзахда бўлган ҳолда ундан талаб қилишингиздан қайтарди. Жавоб эса шайх раҳимаҳуллоҳ ёдга олганларидек: “Аллоҳ у кишига шафоат ато этди. Ва сени бундан қайтарди”. Қайтариққа далил нима? Шундай дедилар: “Аллоҳ таоло деди: وَأَنَّ الْمَسَاجِدَ لِلَّهِ فَلَا تَدْعُوا مَعَ اللَّهِ أَحَداً “Албатта (барча) масжидлар Аллоҳникидир. Бас, (масжидларда) Аллоҳ билан бирга яна бирон кимсага дуо-илтижо қилманглар!”. (Жин: 18)”. Шафоат талаб қилиш дуо остига дохил бўлишининг важҳи юқорида баён қилинди. Ва унинг тақрири аниқ-равшан. “Агар Аллоҳга ўз пайғамбарини сенга шафоатчи қилишини сўраб дуо қилсанг,…”. Агар Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам сени шафоат қилишларини хоҳласанг: “Бас, Унга ушбу қавлида итоат қил: فَلَا تَدْعُوا مَعَ اللَّهِ أَحَداً “Бас, (масжидларда) Аллоҳ билан бирга яна бирон кимсага дуо-илтижо қилманглар!”.”. Яъни, Аллоҳ билан бирга бирортасидан сўрама. Ушбу қавли: مَعَ اللَّهِ “Аллоҳ билан бирга”, бирор нарсага эгалик қилмайдиган ва унга қодир ҳам бўлмаган кишидан сўраш ҳамда кимки Аллоҳдан ўзгасидан сўраса ва бу ўзгаси бирор нарсага эгалик қилмаса, дарҳақиқат, Аллоҳ билан бирга бошқасига ҳам дуо қилганига ишора. Бу, истидлол важҳи ҳамда очиқ-ойдин, кучли ҳужжат нуқтаи назаридан ҳам зоҳирдир. Бошқа далилда эса шундай дедилар ва у, бу масаладаги ҳужжатнинг бошқа тури: “Шафоат Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бошқаларга ҳам ато этилган. Фаришталар (Муслим ривоят қилган Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳунинг ҳадисларида Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Фаришталар шафоат қилади, пайғамбарлар шафоат қилади, мўминлар шафоат қилади ва фақат раҳмлиларнинг энг Раҳмлиси қолади.”), гўдаклар (Термизий (1062), Аҳмад “Муснад” (1/334)да, Абу Яъло (5/138), Табароний “Кабир” (12880) ва Байҳақий “Кубро” (4/68)да Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Умматимдан кимнинг икки гўдаги вафот этса Аллоҳ уни жаннатга киргазади”. Оиша розияллоҳу анҳо: “Бир гўдаги ўлган кишичи?”-дедилар. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Битта боласи ўлган киши ҳам эй (яхшиликларга) муваффақ қилинган аёл”, дедилар. У (Оиша розияллоҳу анҳо): “Боласи бўлмаган кишичи?”, дедилар. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Мен умматимни (ўз шафоатим билан жаннатга) бошлаб борувчиман. Мен (вафот этишимга) ўхшашичалик мусибат кўрмадилар”-дедилар. Насоий “Мужтабо” (4/22), Аҳмад “Муснад” (3/436), Ибн Абу Шайба (3/36), Ибн Ҳиббон ўз “Саҳиҳ”ида (7/209), Табароний “Кабир” (54), Ҳоким “Мустадрок” (1/541) Муовия ибн Қуррадан ривоят қиладилар, у эса отасидан розияллоҳу анҳу: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам боласи ўлган кишига: “Жаннат дарвозаларидан (қай) бир дарвозасига борсанг, албатта, у сени кутиб турган ҳолатда уни кўришинг сени хурсанд қилмайдими?”-дедилар. Шунда бир киши: “(Бу фазилат) унга хосми ёки ҳар биримиз учунми?”-деди. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Балки ҳар бирингиз учун”, дедилар) ва авлиёлар (Муслим (183) Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Жоним Унинг Қўлида бўлган Зотга қасамки, сизлардан бирортангиз мўминлар қиёмат куни дўзахдаги биродарларининг ҳаққини Аллоҳдан тўла талаб қилишда(гидек) Аллоҳга қаттиқ ёлборувчи эмас. Улар: Раббимиз! Улар биз билан рўза тутардилар, намоз ўқирдилар ва ҳаж қилардилар, дейдилар. Шунда уларга: таниган кишиларингизни чиқаринг, дейилади.”) шафоат қилишлари саҳиҳ (ривоятлар)да келган. Аллоҳ уларга шафоат ато этган. Мен уни улардан талаб қиламан, дейсанми?”. Агар: албатта, гўдак… Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга шафоат ато қилинади деганлар. Мен унга (гўдакка) Аллоҳ ато этганлари жумласидан бўлган шафоатни талаб қиляпман, деса шундай денг: Бу, мажбурият қилиб юклаш жиҳатидан. Чунки мажбурий суратда юклаш, агар уни лозим тутса (гапи гапига) зид келади. Натижада ботилга чиқарувчи бўлади. Агар уни лозим тутмаса яна (гапи гапига) зид келади ва ботилга чиқарувчи бўлади. Унга: “Гўдаклар шафоат қиладилар”, деб айтинг. Шунинг учун кичик бола вафот этса ота-онасига мағфират тилаб дуо қиламиз. Аллоҳ уни ота-онасига шафоатчи қилишини сўраб дуо қиламиз. Суннат ва асарлардаги дуода ворид бўлганидек. (Бухорий ўз “Саҳиҳ”ида (3/203, Фатҳ)да шундай боб очдилар: “Жанозада Фотиҳани ўқишлик ҳақидаги боб”. Ҳасан дедилар: “Гўдакка Фотиҳа сураси ўқилади ва: эй Аллоҳ! Уни биз учун (жаннатга биздан олдин) борувчи, салаф-(биздан олдин ўтган) ва ажр-у савоб қилгин!, дейди.”) Демак, Набий соллалоҳу алайҳи ва салламга шафоат ато этилган дея ҳужжат келтираётган бу кимса: шафоат ато этилган ҳар кимдан шафоат сўралаверади, деб айтармикин? Биз: мана бу гўдаклар шафоат қиладилар. Бас, улардан шафоат сўра, деймиз. Бирор киши: кичик гўдаклар қабрлари олдига бориб, улардан шафоат сўралади, демайди. Ҳолбуки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаққиларида келтиришган ҳужжат, ана у гўдаклар ҳаққида келган ҳужжатнинг айни ўзидир. Шунингдек, фаришталар шафоат қиладилар. Мусулмон киши фаришталардан шафоат талаб қилиб: эй Жаброил! Мени Аллоҳ ҳузурида шафоат қил, дейдими? Бирор киши бундай демайди. Ҳатто қабрга ибодат қилувчилар ҳам бундай демайди. Чунки шундай десалар билиттифоқ жоҳилият динига қайтиб, мушрикларга айланган бўладилар. Демак, бу ҳужжат – мужбурий юклаш ҳужжатидир. Ўзлари ҳужжат келтириб, тан олган нарсалари билан ўзларига қарши ҳужжат келтирилади. Улар фаришталар шафоат қиладилар дея тан оладилар. Уларга: эсга олганингиздек Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга шафоат ато этилган. Бироқ биз у кишидан шафоат сўрашликдан қайтарилганмиз, дейилади. Агар: йўқ. Балки у (шафоат у кишига) ато этилган ва биз у кишидан шафоат сўраймиз, десалар уларга биринчи ҳужжатни келтирамиз. فَلَا تَدْعُوا مَعَ اللَّهِ أَحَداً “Бас, (масжидларда) Аллоҳ билан бирга яна бирон кимсага дуо-илтижо қилманглар!”. (Жин: 18). Агар уларга бунинг фойдаси бўлмаса: фаришталар шафоат қиладиларми?-деймиз. Агар: йўқ, десалар биз уларга: балки шафоат қиладилар. Чунки Аллоҳ азза ва жалла улар ҳақида шундай деди: وَلَا يَشْفَعُونَ إِلَّا لِمَنِ ارْتَضَى “Улар (қиёмат қойим бўлган кунда) фақат (Аллоҳ) рози бўлган кишиларнигина шафоат қилурлар – оқлай олурлар”. (Анбиё: 28). Саҳиҳ ҳадисда Аллоҳ азза ва жалла қиёмат куни шундай дейиши собит бўлган: “Фаришталар шафоат қиладилар. Пайғамбарлар шафоат қиладилар. Мўминлар шафоат қиладилар. Фақат раҳмлиларнинг энг Раҳмлиси қолади-да дўзахдан бир қабза-(ҳовуч) олиб, ундан (дўзахдан) бирор яхши амал қилмаган қавмни чиқаради…”. Демак, биз унга: фаришталар Қуръон матни билан шафоат қиладилар. Аллоҳ ва Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам улар шафоат қилишини хабар бердилар. Фаришталардан сени шафоат қилишларини сўра!-деймиз. Агар шу сўзни айтса –ундай деёлмайди- биз билан қабрга сиғинувчилар ўртасида билиттифоқ мушрикларнинг динига қайтиб кетган бўлади. Шунингдек (муаллиф раҳимаҳуллоҳ) ҳадисда келганига биноан: “Гўдаклар шафоат қиладилар”, дедилар. Гўдак қабрига бориб, ундан шафоат сўрайсанми? Билиттифоқ бу сўзни айтувчи мавжуд эмас. “Аллоҳ уларга шафоат ато этган. Мен уни улардан талаб қиламан, дейсанми? Агар шундай десанг Аллоҳ ўз Китобида зикр қилган солиҳларга ибодат қилишга қайтибсан”. Яъни, билиттифоқ бу фаришта ва солиҳ кишиларга ибодат қилиш ҳамда (мушриклар) шафоат сўрашлари ва шафоат талабида уларга қурбат ҳосил қилиш билан Аллоҳдан ўзгасига қилинган ибодат эканига одамлар ижмо қилган нарсадир. Агар: фаришта ва гўдаклардан шафоат талаб қилмайман, десанг шайх раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Агар: йўқ, десанг”. Яъни, улардан талаб қилмайман (десанг). “Ушбу сўзинг ботил бўлади: Аллоҳ у кишига шафоат ато этди. Мен у кишидан Аллоҳ ато этган нарсалардан бирини талаб қиляпман”. Чунки бу айни ишда лозим бўлган нарса билан мажбурий суратда юклаш. Ё эшикни ёпиб уни ҳам, буни ҳам баробар дейди. Бу эса уни билиттифоқ мушриклар динига қайтаради. Ёки у билан буни ўртасини ажратади-да гапи-гапига зид келади. Демак, бу: мен у кишидан Аллоҳ ато этган нарсалардан бирини талаб қиляпман дея даъво қилган ҳужжати ботил эканига далолат қилади. |