Тавҳид форуми
Куфр юртига сафар қилиш ва у ерда истиқомат қилиш - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Ақида (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=44)
+--- Forum: Ал-Вало вал-Баро (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=54)
+--- Thread: Куфр юртига сафар қилиш ва у ерда истиқомат қилиш (/showthread.php?tid=841)

Pages: 1 2


RE: Куфр юртига сафар қилиш ва у ерда истиқомат қилиш - Меҳмон - 10-29-2011

КОФИРЛАР ДИЁРИДА ЯШАШНИНГ ХУКМИ

Шайх Мухаммад Такийул-Усмоний ва Шайх Мухаммад бин Солих ал-Усаймийнларнинг учта фатвоси


Бизнинг мусулмон юртимиздан купгина ёшлар Европа ва Америкага яшашга кетаётганлари сабабли биз куйидаги уч фатвони сизларга такдим килишни лозим курдик.
Улардан бири Мухаммад Такий ал-Усмоний томонидан ёзилган. Мазкур фатво Вашингтондаги Исломий Марказ томонидан Иордания пойтахти Уммонда 1407 хижрий йил Сафар ойининг 8-13-сида (1986 милодий йил 11-16 октябр) бўлиб ўтган "Мажмаъатул-Фикхил-Исламий" мажлисига йўлланган 28 та саволнинг биттасига жавоб бўлди. Ушбу саволда мусулмонларнинг Шимолий Америка ва Оврупода яшаш хукми сўралган эди. Айни фатво "Бухус фил-кодойа ал-фикхиййатил- муъасира" китобининг 328-331 бетларида чоп этилган.
Бошка иккита фатво Саудиялик Шайх Мухаммад бин Солих ал-Усаймийннинг ўзига берилган саволларга жавобларидан иборат. Бу фатволар "Ал-Мажмуъуc-cамийн мин фатава фазийлатиш-Шайх Мухаммад бин Солих ал-Усаймийн" китобидан олинган (1-жилд, 54-61 бетлар).
1-Савол: Америка ёки бирор Оврупо мамлакатининг фукаролигини кабул килиш жоизми? Шундай фукароликни кабул килган ёки кабул килаётган баъзи бир одамлар бундай карорларига сабаб сифатида ўз мусулмон мамлакатларида таъкибга учраётганликларини, адолатсиз камокка олинаётганликларини, уларнинг мол-мулклари олиб кўйилаётганини, мазкур сабабларнинг барчаси ушбу одамларни номусулмон мамлакат фукаролигини кабул килишга мажбур этаётганини айтишади. Бошка мусулмонлар: "Модомики, бизнинг мусулмон мамлакатлар исломий жазо (хадд) ни ёки Исломий Шариатни барпо этмаётган экан, унда мусулмон ва номусулмон мамлакат ўртасида нима фарк бор? Иккаласи хам исломий конунларни ижро этмайди. Аксинча, биз номусулмон мамлакатнинг фукаролигини кабул килсак, хаётга, мол-мулкка ва ор-номусга бўлган хукукимизни химоя килган бўламиз. Бу мамлакатлар мусулмон мамлакатлардан хавфсизрокдир. Биз бу ерларда асоссиз камокка олинишдан кўркмаймиз. Айни вактда мусулмон мамлакатда эса, биз доим камокка олинишимиздан хавфсираймиз", - дейишади.
Жавоб: Номусулмон мамлакатни доимий кароргох килиш, унинг фукаролигини кабул килиш хукми фукароликни истаётган одамга, унинг сабабларига ва ниятларига караб турлича бўлади. Чунончи:
1) Агар мусулмон киши ўз диёрида бирон бир жиноят содир этмаса хам таъкибга олинса, сабабсиз камокка ташланса, унинг мол-мулки адолатсиз равишда олиб кўйилса ва унинг бундай адолатсизликларга норозилик билдириш учун номусулмон мамлакатни ўзига кароргох килиб танлашдан бошка хеч кандай чораси колмаса, унда бу кишига ушбу (номусулмон) мамлакатнинг фукаролигини кабул килиш хеч кандай карохиятсиз мумкин бўлади. Факат шу шарт биланки, у кундалик диний мажбуриятларини адо этишга хамда у ерда кенг таркалган (эътикодий) хилма-хиллик ва ёмонликдан ўзини саклай олишга кодир бўлиши керак. Макка ахлининг таъкибига учраб, Хабашистонга хижрат килган сахобалар бунга мисол бўлишлари мумкин. Бу мамлакат ўша вактда кофирлар томонидан бошкарилаётган эди. Сахобалар Хабашистонда колишди, хатто уларнинг баъзилари Аллохнинг элчиси с.а.в Мадинага хижрат килганларидан кейин хам Хабашистонда яшашни давом эттиришди. Абу Мусо ал-Ашъарий Хайбар газотига кадар хам Хабашистондан кайтиб келмадилар. Бу жанг хижратнинг еттинчи йилида бўлганди. Бундан ташкари, ўз нафсини зулмнинг хар кандай туридан химоя килиш инсоннинг хаккидир. Агар инсон ўз химояси учун кофирлар диёридан бошка нарсани тополмаса, унда унга хижрат килиш учун хеч кандай тўсик бўлмайди, модомики, у ўз диний мажбуриятларини химоя этса ва харом килинган разилликлардан ўзини тийса.
2) Шунга ўхшаш, агар инсон молиявий кийинчиликка дучор бўлса ва ўз зарурий таъминоти учун номусулмон мамлакатдан бошка ер тополмаса, унга хам юкорида эслаб ўтилган шартлар билан кўчиш жоиз бўлади. Чунки яшаш учун маблаг топиш бошка фарзлардан кейинги фарздир. Ушбу фарзни адо этиш учун шариатда бирон-бир худудий чеклов йўк. Аллох Таоло айтадики: "У (Аллох) шундай зотки, ерни хизматингизга шай килиб кўйди. Бас, унинг йўлларидан юринглар, ризкларидан енглар ва сизлар Унга кайтарилурсиз". ("Ал-Мулк", 15-оят.)
3) Яна шунга ўхшаш, агар инсон бирон бир мамлакатнинг фукаролигини у ердагиларни Исломга даъват килиш учун ёки ўша ерда яшаётган мусулмонларга шариат хукмларини ўргатиш учун кабул килса, унда бу иш нафакат жоиз бўлади, балки уни адо килувчи киши мазкур амали учун савоб олади. Кўпгина сахоба ва тобеъинлар савобли максадлар учун кофирлар диёрида карор топдилар ва ушбу иш уларнинг фазилатларидан деб кабул килинди.
4) Агар инсон ўз мусулмон диёрида бошка одамлар катори яшаш учун етарли моддий воситаларга эга бўлса-ю, аммо ўз хаёт даражасини ошириш ва тўкин-сочинлик, фаровонликда яшаш максадида кофирлар диёрига кўчса, унда бу иш карохиятдан йирок эмас. У бирон бир дунёвий ва диний эхтиёжсиз кофирлар диёрида таркалган ёмонликка ўзини рўбарў килган бўлади. Тажриба шуни кўрсатадики, фаровон хаёт учун кофирлар мамлакати фукаролигини кабул килган одамларнинг ихлоси сусаяди ва улар кофирлар таъсири остида эриб кетадилар.
Абу Довуд Самура ибн Жундуб р.а. дан ривоят киладики, Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам айтдилар: "Кимки мушрикларга кўшилса ва улар билан яшаса, у ўшалар кабидир".
Абу Довуд ва Термизий Жобир р.а. дан ривоят килишадики, Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам: "Мушриклар ичида яшовчи мусулмондан безорман", - дедилар. Биз сўрадик: "Нима учун, эй Аллохнинг Расули?" У киши жавоб бердилар: "Уларнинг ўчоклари бир-бирларига кўринмаслиги керак".
Имом ал-Хаттобий ёзадилар: "Уламолар ушбу хадисни турлича шархлаганлар. Унинг шархларидан бири шуки, улар (мусулмонлар ва мушриклар) хукмда бир хил эмаслар (яъни, иккала тоифага тегишли хукмлар хар хил). Бошка уламоларнинг фикрича, бу хадис Аллох Дорул-Ислом ва Дорул-Куфрни ажратганини англатади. Шу сабабли мусулмоннинг кофирлар диёрида яшаши жоиз эмас. Чунки, у ўчок ёкканида мушриклар сирасидан деб туюлиши мумкин. Шу ўринда яна мусулмон киши Дорул-харб (кофирлар диёри) га тижорат учун бориши ва у ерда тўрт кундан кўпрок туриши жоиз эмаслигини айтиш лозим". (Ал-Хаттобийнинг "Муаллим ус-Сунан" китобининг "Жиход" бобидан.)
Абу Довуд ўз рисолаларида Макхулдан ривоят киладилар, Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам: "Мушриклар орасида болаларингизни колдирмангиз", - деганлар.
Шу туфайли баъзи фукахолар Дор-ул-Куфрда маблагини кўпайтириш учун яшаётган мусулмонларнинг одил инсонлар тоифасидан чикишини эслаб ўтганлар. ("Такмилату Раддил-Мухтор" I:101)
5) Чет эл фукаролигини шухрат ва обрў топиш учун кабул килиш, ёки уни мусулмон мамлакатнинг фукаролигидан афзалрок кўриш, ёки кундалик хаётда кофирларга ўхшаш мутлако харомдир. Бунга хеч кандай далил хам керак эмас!



RE: Куфр юртига сафар қилиш ва у ерда истиқомат қилиш - Меҳмон - 10-29-2011

2-Савол: Кофирлар диёрига сафар килишнинг хукми кандай? У ерга туризм (саёхат) максадида бориш-чи?

Жавоб: Кофирлар диёрига сафар килиш жоиз эмас. Бир кишида уч шарт жамлангандагина бундан мустасно бўлиши мумкин: а) шубхаларни даф этишга етарли илми бўлса; б) дини уни ўз шахватларига берилиб кетишидан тўса оладиган даражада бўлса; в) сафар килишга эхтиёжи бўлса.
Агар мусулмон киши ушбу шартларга эга бўлмаса, унинг кофирлар диёрига сафар килиши жоиз эмас. Чунки одатда бу холатда фитнага дучор бўлиш хавфи ёки шу каби сафарларда учрайдиган исрофгарчилик бўлади. Ўз диёрида топиш имкони бўлмаган тиббий ёрдам ёки зарурий илм каби баъзи (хакикий) эхтиёжларга келсак, бу холатда юкорида зикр этилган шартлар билан сафар килиш харом эмас. Туризм (саёхат) учун сафар килишга келсак, бунга эхтиёж йўк. Мусулмон одам ўз оиласида Исломнинг асосий шиорларини саклаб колиш максадида мусулмонлар диёрига сафар килиши мумкин.

3-Савол: Кофирлар диёрида яшашнинг хукми кандай?

Жавоб: Кофирлар диёрида яшаш мусулмоннинг дини, ахлоки ва маънавияти учун хавфлидир. Биз ўша диёрларда яшаб, кейин кайтиб келганларнинг хак йўлдан огиб кетганига гувох бўлдик. Улар кетишдан олдин ўзларида бўлган нарсаларини хам йўкотиб, фосик бўлиб кайтиб келдилар. Баъзилари нафакат диндан, балки ўзлари каби бошка мусулмонлардан хам юз ўгиришди, наъувзу биллахи мин залик. Бу одамлар ўзгариб, (хакни кабул килмайдиган) ўжар бўлиб колишди, дин ва ўзларидан олдинми-кейинми Исломга келган диндорлар устидан куладиган бўлиб кетишди.
Кофирлар диёрида яшаш учун 2 та шарт бўлиши керак:
а) Куфр диёрида яшайдиган одам ўз дини борасида хотиржам бўлиши керак. Яъни унинг шундай илми, иймони ва саботи бўлиши керакки, у ўз динида мустахкам тура олишдан хотиржам бўлсин; адашиш ва тўгри йўлдан бурилиб кетишдан огохлантирилган бўлсин. Бу кишида кофирларга нисбатан душманлик хисси бўлиб, мазкур хиссиётини кофирлардан яшириши лозим. Бундай одам кофирларга ўхшаб кетишдан ва уларга ўз богликлигини кўрсатишдан узок бўлиши керак, чунки уларга ўхшаб кетиш ва уларни яхши кўриш иймонга зиддир, худди Аллох айтганидек:
"Аллохга ва Охират Кунига иймон келтирганларнинг Аллох ва Унинг Расулига карши чикканларни яхши кўришларини кўрмайсиз. Хатто ўша одамлар иймон келтирганларнинг оталари, ёки ўгиллари, ёки ога-инилари, ёки болалари бўлса хам. Шунинг учун У Зот уларнинг калбларига Иймонни ёзиб кўйди ва Ўзидан бўлган рух билан уларни кувватлантирди. Ва У Зот уларни абадий яшаш учун остларидан анхорлар окиб турувчи жаннатларга киритади. Аллох улардан рози бўлади, ва улар хам Ундан рози бўладилар. Ана ўшалар Аллохнинг хизбидир. Огох бўлингизким, Аллохнинг хизби албатта нажот топгувчидир." ("Ал-Мужодала" сураси, 22-оят.)
"Эй иймон келтирганлар! Яхуд ва насороларни харгиз дўст-химоячи килиб олмангизлар. Улар бир-бирларига дўстдирлар. Сизлардан кимки уларни дўст тутса, бас, у ана ўшалардандир. Албатта Аллох золимлар кавмини хидоят килмайди. Улардан калбида марази бор одамлар шошиб: "Биздан омад юз ўгиришидан кўркамиз", деяётганларини кўрасиз. Шояд, Аллох (Сизларга) галабани ёки Ўз хузуридан бўлган бир амрни келтирса. Шунда улар ўз калбларида яширган нарсаларидан пушаймон бўлишади". ("Ал-Моида" сураси, 51-52-оятлар.)
Аллохнинг душманларини яхши кўриш мусулмон учун энг катта хавфлардан биридир. Чунки уларни яхши кўриш уларни тасдиклашни ва уларга эргашишни такозо килади. Ёки бўлмаса, камида уларни тўхтатмасликка олиб келади. Шунинг учун Пайгамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Киши ўзи яхши кўргани билан бўлади", - деганлар.
б) У ўз динини барпо кила олиши керак. Яъни хеч кандай тўсиксиз Ислом шиорларини татбик кила олиши лозим. Булар жумласига (беш вакт) намоз, жумъа намози ва уларни барпо килиш учун лозим бўлган жамоат киради. Бунда закот, рўза, хаж ва Исломнинг бошка шиорларига тўскинлик бўлмаслиги зарур. Агар у мазкур амалларни бажара олмаса, унинг кофирлар диёрида яшаши мумкин эмас хамда хижрат килиши лозим бўлади. "Ал-Мугний" да (8-жилд, 457-бет) одамларнинг хижрат борасидаги тоифалари хусусида айтилганки: "Хижрат вожиб бўладиган одамлардан бири - кофирлар билан яшаётгани сабабли диннинг мажбуриятларини бажара олмаётган кишидир. Унга хижрат килиш лозим бўлади, чунки Аллох Таоло: "Дархакикат, фаришталар ўзларига зулм килганларнинг жонларини олаётган пайтда дейдиларки: "Кай ахволда бўлгандингиз?". Улар: "Биз Ер юзида бечорахол эдик", - деб жавоб берадилар. (Фаришталар): "Хижрат килишингиз учун Аллохнинг ери кенг эмасмиди?" деб айтишади. Ана ўшаларнинг жойи жаханнамдир ва у канчалар ёмон манзилдир!", -деб айтган".
Бу асосий шартлар айтиб ўтилгандан кейин Дорул-Куфрда яшаш куйидаги турларга бўлиниши мумкин:
1) Исломга даъват килиш ва одамларни Исломга уйготиш. Бу эса жиходнинг тури бўлиб, умумий бурч (фарзи кифоя) хисобланади. Бу амал даъватни бажаришга кодир бўлган одамга фарз бўлади. Бунда 2 та шарт бўлади:
а) даъватга тўскинлик бўлмаслиги;
б) даъватга ижобат киладиган одамларнинг мавжуд бўлиши.
Чунки Исломга даъват килиш диннинг мажбурияти ва пайгамбарлар йўлидир. Пайгамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам доим рисолатни таркатишга буюрганлар: "Мендан бир сўз бўлса хам етказинглар".
2) Кофирларнинг холатини ўрганиш ва уларнинг эътикодларидаги бузилишларни, нотўгри ибодатларини, ахлоксизлигини ва бузгунчи феълларини билиш учун яшаш. Яшашнинг бу тури хам жиход турларига киради. Токи бу киши одамларни турли холатлардан огохлантириши мумкин бўлсин. Чунки бу амал куфр ва кофирлардан огохлантиришга хизмат килади хамда унинг замирида Исломга ва унинг кўлланмаларига чакириш ётади. Куфрнинг бузуклиги Исломнинг хаклигига далолатдир. Бу нарса худди "нарсалар уларнинг акси оркали билинади" деган гапга ўхшайди. Аммо бундай одам ўз ниятини каттарок зарарга йўликмасдан амалга ошириши лозим бўлади. Чунки агар у ниятини амалга оширмаса, яъни уларни ўз холатларидан хабардор этиб, шу холатдан огохлантирмаса, унда бу кишининг кофирлар диёрида яшашидан фойда йўк. Агар мазкур ниятларни амалга ошириш фойдадан кўра каттарок зарарга олиб келса, масалан, Исломга, Расулуллох (соллаллоху алайхи васаллам)га, Ислом олимларига нисбатан кўпол, нолойик муомалага олиб келса, унда бу киши ўз ватанига кайтиши керак. Худди Аллох Таоло айтганидек: "Аллохдан бошкага чакирувчиларни сўкмангиз, зеро улар бу сабабли билимсизлик билан душманлик килиб, Аллохни сўкишади. Биз шундай килиб хар бир халкка унинг амалини чиройли килиб кўрсатиб кўйдик! Кейин улар Роббиларига кайтишади ва У уларга килган амаллари хакида хабар беражак". ("Ал-Анъом" сураси, 108-оят.)
Кофир диёрларда яшаш худди мусулмонларнинг у ердаги кўзи бўлиш кабидир. Шундай килиб, бу киши кофирларнинг хийлаларига карши мусулмонлар кандай режа тузишлари мумкинлигини билиши мумкин. Бу нарса худди Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам Хузайфа ибнул-Ямонни мушриклар диёрига маълумот топиш учун юборганлари кабидир.



RE: Куфр юртига сафар қилиш ва у ерда истиқомат қилиш - Меҳмон - 10-30-2011

3) Мусулмон мамлакатнинг бирон бир эхтиёжи учун ёки дипломатик алокалар ўрнатиш максадида куфр мамлакатида яшаш (масалан: элчихона ходимлари). Бу одамлар ўша ерда кимнинг манфаатлари учун турган бўлишса, уларнинг хукми шу одамларники билан бир хил бўлади. Мисол учун, маданият ишлари бўйича атташе талабаларни кузатиш, Исломга амал килиш сари таргиб килиш хамда уларнинг ахлоки ва феълларини тўгрилиб туриш максадида яшаши мумкин. Бу билан унинг кофирлар юртида яшаши катта фойда беради.
4) Махсус, жоиз бўлган эхтиёж учун яшаш (масалан, савдо ёки тиббий даволаниш учун). Бу холатда унинг хожати биггунча ўша ерда колишига рухсат этилади. Уламолар кофирлар ерига киришга бўлган ушбу рухсатни сахобалардан бўлган баъзи бир ривоятларга асосланиб айтишган.
5) Таълим учун яшаш. Бу юкорида айтилган баъзи бир эхтиёжлар сабабли кофирлар диёрида яшаш кабидир. Аммо бу яшовчининг дини ва ахлоки учун хавфлирок ва кийинрок бўлади. Чунки толиби илм ўзининг даражаси пастлиги ва ўкитувчисининг даражаси юкори эканлигини тушунади. Бу уларнинг эътикоди ва гояларини хурмат килиш ва ишонишга олиб келади. Шу сабабли, толиби илм уларга кўр-кўрона эргашиб кетиши мумкин. Бундан ташкари, талаба ўз ўкитувчисига карам бўлади. Бу эса уларни ёктиришга ва улар адашган масалаларда уларга хушомад килиш истагига олиб келади. Шунингдек, талаба ўз устозларини дўст тутиши, уларни яхши кўриши, уларга бурилиши ва улардан ўрнак олиши мумкин. Мухожирликнинг бу тури жуда хавфли бўлгани боис, биз шундай одамлар учун бир нечта шартларни илова киламиз:
а) Талабанинг аклий ривожланиш даражаси шундай бўлиши лозимки, у фойда билан зарарни фарклай олиши ва келажакда бўлиши мумкин бўлган ишларни тахмин кила олиши керак. Ёш ва хали бирмунча гўр талабаларни юбориш уларнинг дини ва маънавияти учун жуда хавфлидир. Бундан ташкари, улар юртларига кайтганларида хам, кофирлар улардан ясаган захарларни атрофга сочиб, ўз жамоаларига хавф соладилар. Биз буни кўрдик ва вокеликда бунинг гувохи хам бўлдик. Уларнинг кўплари бошка одамларга айланган - одат ва ахлок борасида залолатга кирган холда кайтдилар. Бу масалада улар хаётда кўрилганидек, ўз жамоаларига улкан зарар бўлдилар. Уларни куфр диёрига юбориш худди кўйларни вахший йирткич олдига жойлаш кабидир!
б) Талабада хак ва нохакни ажратиш хамда нохакка карши хак билан курашиш учун етарли шариат билими бўлиши керак. Масалан, талаба унга нохакни хак деб кўрсатиб кўйишганда, уни алдашганда, ё хакни химоя килишга кодир бўлмаганда ушбу билимлар керак бўлади. Акс холда, у нохакка чалгиб, унга эргашиб кетиши мумкин. Ривоят килинган дуода шундай дейилади: "Аллохим, менга хакни хак килиб кўрсатгин ва мени унга эргашишга кодир килгин. Аллохим менга нохакни нохак этиб кўрсатгин ва мени ундан узок туришга кодир килгин. У мени алдаб адаштиришидан мени саклагин".
в) Талабанинг дини уни куфр ва осийликдан саклайдиган даражада бўлиши керак. У ўз динидаги бир нуксони билан ўша ерда истикомат килаётган бўлса, бу унинг учун хавфсиз бўлмайди, магар, Аллох бундан сакламаса. Чунки бунда хужумлар кучли ва химоя кучсиз бўлади. Куфр ва осийликнинг сабаблари кўп ва турли бўлади. Шунинг учун агар талаба ўзининг заиф химояси билан куфр ва осийликка тўкнаш келиб колса, у зарарга учраши мумкин.
г) Унинг диёрида у кофирлар диёрида олмокчи бўлган илмга эхтиёж, мусулмонлар учун бирон фойда бўлиши керак. Шунингдек, агар ушбу таълим тури унинг диёридаги ўкув юртларида бўлмаслиги керак. Агар бу фойдасиз илм бўлса, ёки исломий диёрда хам топиладиган илм бўлса, унда кофирлар диёрида яшаш унга жоиз бўлмайди, чунки бу иш унинг динини ва маънавиятини хавф остига кўйиш ва мол-дунёни бефойдага сарфлаш бўлади.
6) Яшаш ва ўрнашиш учун истикомат килиш. Бу илгари зикр этилган холлардан кўра кўпрок хавфга эга ва каттарок зиён етказиши мумкин. Чунки бунда кофирлар билан бутунлай аралашиб кетиш содир бўлади. Бунинг сабаби - кофирлар ўз миллатларига яхши муносабатни талаб килишларида. Мазкур иш (кофирлар билан аралашиб юриш) кофирлар сонини (зохиран бўлса хам) кўпайтиради. Оиласини куфр ахли билан вояга етказиш уларнинг маънавияти ва одатларини кабул килишга олиб келади, устига-устак акида ва ибодатда уларга кўр-кўрона эргашишга сабаб бўлади. Шунинг учун Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам ўз хадисларида: "Кимки мушрикларга кўшилиб улар билан яшаса, улар кабидир", - деганлар. Бу хадиснинг исноди заиф бўлса хам, ўзига хос бир нуктаи назарни барпо килади, чунки кофирлар билан ўрнашиб яшаш уларга ўхшашга олиб келади. Кайс ибн Аби Хазм Жарир ибн Абдуллохдан накл киладики, Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам: "Мушриклар ичида яшаётган хар бир мусулмондан безорман", дедилар. Биз: "Нима учун, эй Аллохнинг Расули?" - деб сўрадик. У зот: "Уларнинг ўчоклари бир-бирларига кўриниб турмаслиги керак", - деб жавоб бердилар. Абу Довуд ва Термизий ривоят килишган. Бундай хадисларнинг аксари Кайс ибн Аби Хазмдан ривоят килинган. Термизий Мухаммад (Ал-Бухорий) дан эшитибдиларки, Кайс хадислари масаласида тўгри фикр - у мурсалдир.
Кандай килиб мўмин калби кофирлар диёрида ўрнашиб яшаб, ўзини яхши хис этсин?! Вахоланки, бу ерда куфр рамзлари голиб бўлади, конунлар Аллох ва Унинг Расули соллаллоху алайхи васалламдан бошкаларники бўлади. Шуларни ўз кўзи билан кўриб, ўз кулоклари билан эшитиб туриб кандай килиб мўмин киши буларни хуш кўриши мумкин?! Балки у ўзини ўша ерларга мансуб деб билади, оиласи ва болаларини ўша ерга ўрнаштиради, ва унинг кўнгли шу билан худди мусулмонлар диёрида яшаётгандек жойига тушади! Унинг ўзига, оиласи ва болаларига дин ва маънавият борасидаги улкан хавф борлигини гапирмасак хам бўлади.
Юкоридагилар кофирлар диёрида яшаш масаласида бизда бор бўлган нарсалардир. Биз Аллохдан шуни тўгри ва хакка мувофик килишини сўраймиз.



RE: Куфр юртига сафар қилиш ва у ерда истиқомат қилиш - abu Huzayfa - 05-16-2012


(09-14-2011, 04:32 PM)Abu Solih Wrote:
Фазилатли шайх Муҳаммад ибн Ҳадий ал-Мадхалий ҳафизаҳуллоҳ.

Кофирларнинг юртларида кофирлар ўз биродарларини қувватлайдилар, улар бир-бирига ўхшашдир. Аллоҳ таъоло айтади: “Улар ўзлари кофир бўлганлари каби, сизлар ҳам кофир бўлиб, (улар билан) баробар бўлиб қолишларингизни истайдилар.” (Нисо сураси 89-оят).

Улар нима учун тришадилар? Улар бизни адаштириш учун тиришадилар, Аллоҳнинг Ўзи бизни сақласин. Аллоҳ азза ва жалла айтади: “Аллоҳ тавбаларингизни қабул қилишни истайди, ҳою ҳавасга берилган кимсалар эса (ҳақ йўлдан) бутунлай оғиб кетишингизни истайдилар. Аллоҳ (буюрган шариат қонунлари билан) сизлардан (юкингизни) енгиллаштиришни истайди. (Зотан), инсон ожиз қилиб яратилгандир.” (Нисо сураси 27-28 оятлар).

Улар фақат мана бу нарсани хоҳлайдилар: “Яҳудий ва насронийлар то сиз уларнинг динига кирмагунингизча ҳаргиз сиздан рози бўлмайдилар.” (Бақара сураси 120-оят).

“Улар ўзлари кофир бўлганлари каби, сизлар ҳам кофир бўлиб, (улар билан) баробар бўлиб қолишларингизни истайдилар.” (Нисо сураси 89-оят).

Улар мана шуни хоҳлайдилар, мана бу аёл билан унинг эри мисолида улар бунга эришдилар, Аллоҳ ўзи сақласин!
Шу муносабат билан, куфр юртга сафар қилиш жуда ҳам хатарлидир. У ерга борадиганлар оғиб кетишлари, заифлашиш ва адашишларидан қўрқилади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Мен мушриклар орасидаги ҳар бир мусулмондан безорман” , “Бир-бирларини оловини кўрмасинлар.”

Яъни агар сен бир кофир билан сахрода бирга бўлсанг ҳам узоқлашгин, ҳатто у олов ёқса сен кўрмагин. Сен олов ёқсанг у кўрмасин. Сен билан унинг ораси узоқ бўлсин, токи уни юзини кўрмагин. Унга мулойимлик қиласан, ёки у билан боғланиб қоласан, ёки унга юмшоқлик қиласан, ёки унга енгиллик қиласан, кейин эса оддий бўлиб қолади. Ҳудди шундай агар мусулмон куфр юртига сафар қилса, аввал борганида кўп нарсаларни инкор қилади. Бир қанча кунлар яшаса норозилиги камаяди. Агар бир неча ойлар у ерда истиқомат қилса қаршилиги камаяди ва заиф бўлади, шундан сўнг бу қаршилик йўқолади ва балки ўша кофирлар каби бўлиб қолади.

Шунинг учун куфр юртларида истиқомат қилаётган биродарларимизга насиҳат қиламиз, Аллоҳ таъолодан ўзлари ҳақққиларида, ўғил ва қиз фарзандлари ҳаққиларида Аллоҳдан қўрқсинлар. Чунки фарзанд, ўғилми ёки қизми, у ерда ўн саккиз ёшга етганда ота уни устидан бошқара олмайди. Қиз алдайди ва кўчага чиқиб хоҳлаганини қилади. Зино қилса ҳам унга ҳеч нарса қилмайди, уни устидан бошқарув йўқ. Агар сен отаси бўлсанг ва бирор сўз айтсанг сени маҳкамага топширади. Ҳудди шундай ўғлинг гуноҳлар қилади, бузғунчилик қилади. Агар уни қўлидан ушлаб тўхтатсанг сени турмага улоқтиришади.

Ўша мамлакатларда яшашнинг нима фойдаси бор? Мусулмонлар имконияти етгунча аҳли Ислом юртларга ҳижрат қилишга интилмоғи вожибдир.

Кўп инсонлар Саудияга келишни орзу қилишади. Айтамиз, бу яхши агар имкон топсанг. Аммо имконият топилмасачи, куфр мамлакатида қолгандан кўра Ислом мамлакатларидан қай бири бўлса ҳам сен учун яхшироқ.

Афсуски ҳозирги асрда шундай бир хато тушунча мавжудки, куфр юртларига кетаётганларни “муҳожирлар” деб аташмоқда. Хабарларда эшитиб қоламиз, Африканинг шимолий соҳили яқинида муҳожирларни олиб кетаётган кема чўкиб кетди, улар Италияга қараб кетишаётган эди. Кемадагиларнинг ҳаммаси ҳалок бўлди. Кечаги хабарларга кўра 90 ёки 40 та муҳожирнинг ўлик жасадини топишди. Улар муҳожирми??? Ҳижрат дегани ширк юртидан Ислом юртига кўчиб ўтишдир. Ислом юртини ташлаб ширк юртига кўчиб ўтиш ҳижрат эмас. Бу хатодир, ана ўшалар муҳожир эмаслар. Улар динларини ҳижрат қилиб куфр юртига кетганлардир. Яна бир нарса, уларнинг аксари тўғри шаръий мақсад билан у ерга кетмаганлар. Шаръий сабаблар бу – ўрганиш лозим бўлган ва Мусулмонлар юртида топилмайдиган илм олиш учун, Мусулмонлар юртида шифоси топилмайдиган касаллаикни даволатиш учун, ёки сафар қилиш зарур бўлган тижорат учун сафар қилиш мумкин. Улар нима учун сафар қилишди? Оврўпа Иттифоқида ва Америкада уларга бериладиган дунё матоси учун рағбат қилишади. Инсонларни ёлғон билан, эълонлар билан қизиқтирадилар. Интернетда битта кнопкани боссангиз, “Муборак бўлсин, Қўшма Штатларини фуқоролигини қўлга киритдингиз! Фалон жойга боғланинг,” – Шундай қилиб сени олиб кетишади.

Биродарларимиз Аллоҳ азза ва жалладан қўрқсинлар, куфр юртида яшамасинлар, фақат зарурат бўлсагина у ерда яшасинлар. Заруратлар ўз ўлчови билан ўлчанади, қачонки зарурат кетса у ерда қолиш жоиз бўлмайди.

http://www.sahab.net/forums/index.php?showtopic=122826



RE: Куфр юртига сафар қилиш ва у ерда истиқомат қилиш - Муслим - 10-29-2012

Шайх Солиҳ ибн Фавзон ва шайх Ибн Усаймин
Куфр юртига ҳижрат қилишлик



Савол: Аллоҳ сизга яхшиликлар ато этсин, мана бу киши сўраяпти: куфр диёрларида яшовчилар учун энг муҳим ибодат нима: илм талаб қилишми ёки Ислом диёрларига ҳижрат қилишми?
Шайх Солиҳ ибн Фавзон жавоб бердилар: Куфр диёрида илм талаб қилишлик йўқ. Илм ислом диёрларидадир. Шундай қилиб инсон дини учун ва илм талаб қилишлик учун ўзини олиб қочишлик билан ҳижрат сабабларини қилади.
Фатвонинг асл манбаси: http://www.alfawzan.af.org.sa/node/3056

Савол: Ризқ талаб қилишни қасд қилиб куфр диёрларига ҳижрат қилишнинг ҳукми нима? Шундан сўнг қолиши чўзилди ва (динини) йўқотиш хавфи бўлди. Биродаримиз ризқ излаб келди ва қолишини чўздирди. У динини йўқотишдан қўрқяпти. Бунинг ҳукми нима?
Шайх Ибн Усаймин жавоб бердилар: Менимча у ислом диёрига қайтиши керак. У ўз нафсидан ҳавотирда бўлар экан куфр диёрида қолиши жоиз эмас. У инсонни заруратдан ташқари куфр диёрида қолишдан қайтарувчи оят ва ҳадисларни ўқиши керак. Ризқ талаб қилишлик, хоҳ исломий диёрда бўлсин ёки куфр диёрида бўлсин, ҳосил бўлиши мумкин.



Куфр диёрларида яшашлик ҳолатлари - Admin - 11-06-2012

Куфр диёрларида яшашлик ҳолатлари

Савол: Фазилатли шайх, куфр диёрида яшашлик жоизми ёки йўқми, ўқиш ёки иш юзасидан? Шу нарсани билмоқ лозимки, ушбу диёрда баъзи вақтларда намоз ўқиладиган масжид бор.
Жавоб: Куфр диёрларида яшашлик жоиз эмас. Ҳижратга қодир бўлмайдиган заиф-бечоралар бундан мустасно. Аллоҳ таоло шундай деди: «Албатта мусулмонлар билан бирга ҳижрат қилмасдан кофирлар қўл остида яшашга рози бўлиш билан ўз жонларига жабр қилган қимсаларнинг жонларини олиш чоғида фаришталар уларга: «Қандай ҳолда яшадингиз?» — деганларида: «Биз бу ерда чорасиз бечоралар эдик», дедилар. (Шунда фаришталар); «Ҳижрат қилсанглар Аллоҳнинг ери кенг эди-ку?! (Нега дину иймонларингиз йўлида бу юртдан ҳижрат қилмадинглар?)» — дейишди. Бундайларнинг жойлари жаҳаннамдир. Қандай ёмон жойдир у! Фақат бирон чора топишга қодир бўлмай, ҳижрат йўлини истаб топа олмай чорасиз қолган кишилар, аёллар ва болалар борки, бундайларни шояд Аллоҳ авф этса» (Нисо: 97-99). Ҳижратга қодир бўлмаган чорасиз киши зарурат юзасидан яшайди. Бироқ динини маҳкам тутади. Динини маҳкам тутиб, унга енгил муносабатда бўлмайди. Бу биринчидан.
Иккинчидан: илм олиш учун яшашлик жоиз бўлади. Агар ушбу илмга инсон эҳтиёж сезса ёки жамият эҳтиёж сезса, ҳамда фақат куфр диёрларидагина мавжуд бўлса. Ушбу тиббиёт мутахассислиги ёки бошқасини таълим олиш миқдоричалик яшашлиги жоиз бўлади. Сўнг юртига қайтади. Фақат ҳожат миқдоричалик яшайди.
Учинчидан: агар куфр диёрларида яшашлиги Аллоҳнинг йўлига даъват қилиш, ўша ердаги мусулмонларга йўл-йўриқ кўрсатиш, кофирларни исломга даъват қилиш учун бўлса, Аллоҳ азза ва жалланинг йўлига даъват қилишлик важидан яшашлик жоиз бўлади. Ана шу ҳолатларда у ерда яшашлик жоиз бўлади. Ё зарурат ёки ҳожат бўлгани учун. Шундай.




RE: Куфр юртига сафар қилиш ва у ерда истиқомат қилиш - Муслим - 11-19-2012

Шайх Аҳмад ибн Яҳё ан-Нажмий раҳимаҳуллоҳ
Америкага ҳижрат қилсам бўладими?



Савол: Мен Англияданман ва исломга амал қиладиган, масжиди бор, ҳамда дин шиорларини қоим қиладиган Американинг бир шаҳарига ҳижрат қилмоқчиман. Шундай қилишим жоизми?
Жавоб: Куфр юртидан куфр юртига кўчиб ўтишинг сен учун ҳижрат ҳисобланмайди. Ҳижрат – куфр диёридан ислом диёрига кўчиб ўтишликдир. Ҳа (шундай).



RE: Куфр юртига сафар қилиш ва у ерда истиқомат қилиш - Муслим - 11-19-2012

Шайх Аҳмад ибн Яҳё ан-Нажмий раҳимаҳуллоҳ
Таълим олиш учун куфр юртига сафар қилиш



Савол: Британия каби куфр диёрига таълим олишлик учун сафар қилишликнинг ҳукми нима?
Жавоб: Аслида мусулмонлар диёрида, ислом диёрида таълим олишлик авло ва афзалдир. Шундай бўлсада, агарда бирор нарсага (яъни илмга) ислом диёрида эришиб бўлмаса, унда сен учун (куфр диёрига) сафар қилишлик рухсат бўлади. Лекин сен учун Аллоҳ азза ва жалладан қўрқишлигинг вожиб бўлади. (Чунки) фитналар у ерда кўпроқ ва кўпроқдир. Ҳа (шундай).