Тавҳид форуми

Full Version: Бидъат аҳлини мақташлик
You're currently viewing a stripped down version of our content. View the full version with proper formatting.
Бидъат аҳлини мақташлик ҳукми

Савол: Бидъат аҳлини олқишлаб, уларни мақтайдиган киши ўшаларнинг ҳукмида бўладими?
Жавоб: Ҳа, бунда шак-шубҳа йўқ. Ким уларни олқишлаб, мақтаса, бу одам ўшаларнинг йўлига чақираётган ва уларнинг даъватчиларидан бўлади. Аллоҳ таолодан офият сўраймиз.


(08-11-2012, 04:42 PM)Admin Wrote: [ -> ]
Бидъат аҳлини мақташлик ҳукми

Савол: Бидъат аҳлини олқишлаб, уларни мақтайдиган киши ўшаларнинг ҳукмида бўладими?
Жавоб: Ҳа, бунда шак-шубҳа йўқ. Ким уларни олқишлаб, мақтаса, бу одам ўшаларнинг йўлига чақираётган ва уларнинг даъватчиларидан бўлади. Аллоҳ таолодан офият сўраймиз.

Шайх Муҳаммад ибн Ҳадий ал-Мадхалий ҳафизаҳуллоҳ
Бидъатчини мақтаган одамнинг ҳукми



Савол: Аллоҳ сизга яхшиликлар ато этсин! Бир одам бидъатчиларни мақтайди, у (бидъатчи)лар ҳақидаги суннат уламоларининг сўзларини рад қилади, яна суннат уламоларини ёмонлайди ва ҳоказо.
Жавоб: Ким бидъатчини мақтаса шубҳасиз унинг ўзи бидъатчидир. Аниқроғи у уларнинг (яъни бидъатчиларнинг) даъватчиларидандир.
Одамлар шайхимиз, шайх Абдулазиз ибн Боз раҳматуллоҳи алайҳдан «Исломнинг фазли» номли китобнинг шарҳи вақтида бидъатчини мақтайдиган киши ўшалардан бўладими деб сўрашди. У киши айтдиларки: «Ҳа, у улардан бири эканида шак-шубҳа йўқ. Аниқроғи у уларнинг даъватчиларидандир». Бу (сўзлар) у кишининг кассеталари ва ёзувларида (яъни ёзилган фатволарида) мавжуд ва Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, бунда шубҳа йўқ.
Хаворижларни ҳимоя қиладиган ва мақтайдиган кимса ҳукми


[audio]https://tavhid.com/downloads/fatvolar/firqalar/xavorijlar/xavorij_004_xavorijlarni_himoya_qiladigan_va_maqtaydigan_kimsa_hukmi.mp3[/audio]
Юклаб олиш [mp3]

Савол: Аллоҳ сизни Ўз ҳифзу ҳимоясига олсин! Ушбу савол йўлловчи айтадики: Хаворижларга олқиш айтадиган, уларни мудофаа қиладиган ва уларни ислоҳ қилувчилар деб сифатлайдиган ёки уларнинг бидъат ва такфирлари борасида сукут сақлайдиган кимсага нисбатан (қандай) мавқиф (эгаллаш лозим)?
Жавоб: Хаворижларни мудофаа қиладиган ва уларнинг йўлларини ривожлантирадиган кимса, бу хавориждир. Унинг ҳукми – хаворижларнинг ҳукмидадир. Чунки у уларнинг сўзларига рози бўлди, уни тарқатди ва унга даъват қилди. Демак, у хавориж. Хаворижларга қилинадиган муомала каби муомала қилинади ва ундан ҳазир бўлишга чорланади. Ҳа (шундай).